23-мавзу. Биринчи жаҳон урушидан кейин Германия, Италия ва Испанияда архив иши



Download 36,04 Kb.
bet2/3
Sana01.07.2022
Hajmi36,04 Kb.
#727760
1   2   3
Bog'liq
23-мавзу. Биринчи жаҳон урушидан кейин Германия, Италия ва Испанияда архив иши.

Италия архивлари. Биринчи жаҳон урушидан кейин Италияда давлат архивлари тармоғида ўзгаришлар бўлиб ўтди: Италия томонидан босиб олинган Далмация соҳилларидаги ва Австриядан Италияга ўтган худудларда маҳаллий давлат архивлари ташкил қилинди; хусусан, Триест, Триент, Больцано, Фиум (Риек) ва Зара (Задар) шаҳарларида мана шундай архивлар ташкил топди. Бошқа жойларда эса давлат архивлари тармоғи илгарги ҳолатда қолган ва ички ишлар вазирлиги тизимидаги архив бюросига бўйсунган. 1874 йилда Италияда амалга оширилган архив ислоҳоти, мамлакатда архив ишини марказлаштирилишини тўла амалга оширилмаган бўлсада, лекин қисман бўлсада юқори даражада бўлишини таъминлади. Аммо вақт ўтгани сайин ташкил этилган давлат архивлари тизимидаги айрим камчиликлар кўриниб, юзага чиқа бошлади; Италиядаги маҳаллий ва марказий муассасаларнинг материаллари тўпланиб, жамланиб боргани сари қонун ҳужжатларида тузатилмаган камчиликлар сезилиб қолди. Италияда, собиқ тарқоқ давлатлар худудидаги йирик шаҳарлардаги давлат архивлари билан Италиянинг жанубидаги (собиқ Неаполитан қироллиги худудида) бир нечта провинциялар давлат архивлари бирлашганидан сўнг, бу архивлардаги асосий материаллар Италиянинг бирлашгунига қадар бўлган даврни ўз ичига олган эди. Бироқ ушбу архивлар тармоғи, янги даврда фаолият кўрсатишни бошлаган маҳаллий муассасаларнинг материалларини тўплаш ва жамлашни назарда тутмаган. Янги даврдаги маҳаллий муассасаларнинг материаллари провинцияларнинг регистратураларида – провинциялар маъмуриятининг ҳужжатлари учун умумий архивларда тўпланди ва жамланди – ушбу архивлар префектуралар тасарруфида бўлган – давлат архивлари тармоғидан ажралган тарзда фаолият кўрсатган, илмий жиҳатдан тузилмаган ва мазкур архивларни ҳужжатларидан тадқиқотчиларни фойдаланишлари учун рухсат берилмаган. Мана шу тарзда жойларда эски ва янги давр материаллари ўртасида узилиш юзага келди. Сўнгра, жуда узоқ ўтмишга оид ҳужжатлар сақланаётган кўп сонли шаҳарлар архивлари ҳамда нотариал архивлар устидан умумий назорат ва раҳбарлик амалда ўрнатилмаган эди. Италиялик архившуносларнинг таклифларига қарамасдан нотариал архивлар, давлат архивларининг қаторига киритилмаган. Италиядаги архив тизимининг асосий ташкилий жиҳатларидаги камчиликлар мана шулардан иборат бўлган.
Давлат архивларининг ички тузилиши, архившуносларнинг илмий ва техник вазифаларини бажаришдаги усуллар ва услублар учун, хаддан ташқари хилма-хиллик, нуфузли ва кучли методик ҳамда етакчи марказни йўқлиги, шунингдек архившуносларни касбий жиҳатдан тайёрлаш учун ягона тизимнинг мавжуд эмаслиги, ўзига хос хусусияти бўлган. Давлат архиви амалдори, хизматчиси лавозимига ишга кираётган номзод давлат имтиҳони топшириши лозим эди, ундан ўрта асрларга оид ҳужжатлар билан муомала қилишликни мураккаб талабларини билиши, Италияда ўрта асрларда фаолият кўрсатган муассасалар тарихини билиши, шу билан бирга архив ишидаги асосий масалаларни ва янги даврга тааллуқли хужжатлар билан ишлаш малакаларига эга бўлиши кераклигини яхши билиши лозим бўлган. Италиядаги айрим университетларда ўқитиладиган архившунослик палеографияси, дипломатика каби курслар мана шундай имтиҳонларга тайёргарлик кўриш учун хизмат қилган. Бундан ташқари, баъзи давлат архивлари ўзларининг “мактаб” ларида ўз муассасалари учун ходимларни тайёрлашган, бунда белгиланган турли муддатлар мобайнида стажировка ўтилган. (стажировка-тажриба орттириш учун белгиланган муддат ва шу муддат давомидаги амалий иш тажрибаси). Архившунос лавозимига номзод шахс, олий маълумотга эга бўлгани ҳолда, мазкур архивнинг тор доирадаги ихтисослиги бўйича қўлланиладиган билимлар олган ва кўрикма ҳамда малакалар ҳосил қилган. Ходимларни тайёрлашнинг бундай тизими, архив иши усулларидаги келишмовчиликларнинг янада мураккаблаштирган.
Иккита жаҳон урушлари орасидаги даврда, Италияда ҳокимиятни Муссолини бошчилигидаги гуруҳ эгаллаб олгач, бошқа давлат муассасаларидаги сингари, архивларда ҳам фашистлаштириш жараёни бўлиб ўтди. Илмий фаолиятнинг ўрнига, фашистлар давлатини ва фашистлар партияси ташкилотларини жосуслик ёки айғоқчилик характеридаги зарур маълумотлар билан таъминлаш, фашистлар мафкураси учун хизмат қиладиган тарихни сохталаштириш вазифалари қўйилган. 1934 йилда Архивлар кенгаши (ушбу маслаҳатчи орган таркибида архив ишинингбилимдонлари камчиликни ташкил этгани учун сезиларли даражада фаолият кўрсатмаган) тарқатиб юборилди, лекин “архивлар комиссари” лавозими жорий қилинди, бу вазифага Муссолинининг атрофидаги кишилардан, яқинларидан бири тайинланди. Архивларнинг шахсий таркибида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширилди, фашистлар хукуматининг нуқтаи назаридан архив ходимларидан биринчи навбатда “ишончлилик” талаб қилинган, “тақиқланган” партиялар ва ташкилотларга аъзо бўлмаслик тўғрисида мажбурият ҳамда қасамёд қабул қилинган. Шу билан бир вақтда, фашистлар давлатида, янги истилочилик урушларига тайёргарлик кўришга улкан миқдордаги маблағлар сарфлангани туфайли, маданий эҳтиёжлар учун эса жуда ҳам оз миқдорда маблағлар ажратилган. Бинобарин бюджет ҳисобидан архивларнинг штат бирликлари қисқартирилган, натижада архивлар маълумотлар бериш бўйича ишларини аранг бажаришга улгуришган. Шу билан боғлиқ равишда архивларнинг илмий даражаси кескин тушиб кетган, қисқа, ихчамлаштирилган тавсифлаш ишларигина олиб борилган. Фашизм йиллари италиядаги архивларнинг тарихида мураккаб давр бўлган. Бироқ, иккинчи жаҳон уруши арафасида, италиядаги фашистлар хукумати, турли тоифадаги архивларнинг устидан ўз назоратини мустаҳкамлашдан, архивларни марказлаштиришни кучайтиришдан манфаатдор бўлган, чунки ушбу тадбирлар ушбу хукуматга ўз манфаатлари йўлида архивлардаги маълумотлардан дарҳол фойдаланиш имконини берган. Шунинг учун, 1939 йилда қабул қилинган архив иши бўйича янги қонунга кўра, давлат архивларининг тармоқларини кенгайтирилиши, архивларни бошқаришни ва нодавлат архивлари устидан назоратнинг айрим шаклларини мустаҳкамланиши кўзда тутилган эди. Бироқ иккинчи жаҳон урушининг бошланиши, Италияда бошқарув ва хўжаликнинг кўпгина тармоқларини издан чиқарди, шу туфайли 1939 йилда қабул қилинган архив иши бўйича қонун, амалга ошмасдан қолиб кетди.

Download 36,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish