23-bilet Бино ва иншоотлар конструктсияларидаги турли хилдаги талофат ҳолатлари. Дефектлар, шикастланишлар ва авария ҳолатлари


Техник диагностиканинг мақсад ва вазифалари



Download 24,26 Kb.
bet2/6
Sana27.06.2022
Hajmi24,26 Kb.
#708052
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
biq

3. Техник диагностиканинг мақсад ва вазифалари
Бино конструкцияларини техник диагностика қилиш, алоҳида фан сифатида конструкциянинг ишдан чиқиши ва шикастланиши сабабларини аниқлайди, уларни аниқлаш ва баҳолаш усулларини ишлаб чиқади. Диагностиканинг мақсади-бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш усул ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат. Конструкциянинг хавфсизлиги унинг ҳисобий схемасини, конструкцияни тайёрлашда, монтаж ва эксплуатация жараёнида лойиҳада қабул қилинган ечимга меъёрий ҳужжатлар талаби бўйича мос бўлган ҳолдагина таъминланган бўлади. Биноларни эксплуатация қилиш қоидасига мувофиқ техник ходим томонидан ташқи деворлар, юк кўтарувчи конструкциялар бир йилда бир марта (баҳорда) кўрикдан ўтказилиши лозим. Навбатдан ташқари ўтказиладиган кўриклар эса, жорий кўрикда дефектлар, шикастланиш ёки деформация ҳолатлари аниқланган ҳолларда амалга оширилади. Текширув ишларидан мақсад эса бино конструкцияларининг ҳақиқий техник ҳолатини кўрик ўтказилаётган вақтга нисбатан аниқлашдан иборатдир


24- bilet
1 Бино ва иншоотларда қўлланилган материалларнинг емирилиши
Бино қурилиб, фойдаланишга топширилгандан кейинги босқичда бино ва унинг конструктив элементларида пайдо бўладиган дефектларни эксплуатацион дефектлар дейиш мумкин. Эксплуатацион дефектлар механик ёки физик емирилиш натижасида пайдо бўлиши мумкин. Механик емирилиш деганда конструкциянинг кучланиш-деформацияланиш ҳолати натижасида юзага келадиган барча шикастланиш ва деформация ҳолатлари тушунилади. Физик емирилиш эса асосан материалнинг физик-кимёвий таъсирлар ёки коррозия натижасида юзага келадиган дефект ва шикастланиш ҳолатидир. Демак, механик емирилиш фавқулодда конструкцияда ички зўриқишларнинг ортиб кетиши натижасида пайдо бўладиган емирилиш десак, физик (жисмоний) емирилиш эса вақт омилиги боғлиқ бўлган, материалнинг табиий ҳолда емирилиши натижасида юзага келадиган емирилиши тушунилади.
2. Текширув ишларида қўлланиладиган усуллар ва воситалар
Бино ва иншоотлар конструкцияларининг кузатув-текширув ишлари қуйидаги ишларни ўз ичига олади: Лойиҳа ҳужжатлари, ишчи чизмалар ва очиш ишлари бўйича далолатномалар билан танишиш; объектни бевосита кўздан кечириш, объектни лойиҳага мослигини аниқлаш, бевосита кўзга ташланадиган дефектлар (дарзлар, томдан сув ўтиши, темирбетон элементларда ҳимоя қатламининг бузилиши, металл конструкцияларнинг коррозияланиши, элементларда эгилиш, болтли, пайвандли бирикмаларнинг ҳолати ва ҳ.к.) ни аниқлаш, объектни кўрикдан ўтказиш режасини тузиш, бузмайдиган усуллар асосида тадқиқот ишлари амалга оширилади. Иншоотнинг ҳолатини таҳлил қилиш ва аниқланган дефектларни бартараф қилиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади. Бевосита текширув натижасида объект ҳолатига баҳо бериш текширилаётган конструкция ҳақида дастлабки маълумотларни беради, конструкция элементларидаги емирилиш даражасини таҳлил қилишни, кейинги текширув ишларини олиб бориш заруриятини аниқлаб беради.

Download 24,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish