22-мавзу. Биринчи жаҳон урушидан кейин Англия ва Францияда архив иши



Download 25,42 Kb.
bet1/2
Sana04.07.2022
Hajmi25,42 Kb.
#738891
  1   2
Bog'liq
22-мавзу. Биринчи жаҳон урушидан кейин Англия ва Францияда архив иши.


22-мавзу. Биринчи жаҳон урушидан кейин Англия ва Францияда архив иши.
Р Е Ж А:
1. Англия архивлари.
2. Францияда архив иши.
Адабиётлар:
1. Бржостовская Н.В. Архивы и архивное дело в зарубежных странах. Учеб. пособие. - М.: 1971.
2.Бржостовская Н.В., Илизаров Б.С. Архивное дело с древнейших времён до 1917 г. // Труды ВНИИДАД. Т. 1, 2. М.: 1979.
3. Карапетянц И. В. Экономические архивы Западной Европы и США в постиндустриальном мире. Общность и своеобразие. – Москва, РГГУ, 1999.
4. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов в Западной Европе в связи с архивной реформой в России. –М.: 1899.
5. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов: Архивное дело на Западе. –М.: 1900.
6. Иофе В. Всеобщая история архивов и ведущие архивы современного мира. Методическое пособие. Ташкент, 2009.
7. Малышева С.Ю. Основы архивоведения. Учебное пособие. Казань, 2002.
Англия архивлари. Англияда архив ишини ташкил этиш учун, марказий хукумат ҳужжатларини сақлаш учун XIX-аср ўрталаридан мавжуд бўлган давлат архиви ҳужжатлари билан, бошқарув тизими бутунлай тарқоқ ҳолда бўлган маҳаллий муассасаларнинг ҳужжатлари ўртасидаги узилиш ҳамон сақланиб қолган эди. Маҳаллий муассасалар, жамоалар ва приход (қавм) ларнинг кўп сонли архивлари амалда ўзларининг устидан ҳеч қандай назорат ва бошқарув идораларига эга бўлмаган. Ушбу архивлар, одатда, ёмон шароитда ва ҳолатда фаолият кўрсатишган, муассасалардаги иш юритиш, ёзишма ишларини олиб боришни ёмон ташкил этилгани эса вазиятни оғирлаштирган. Биринчи жаҳон урушидан сўнг, 1922 йилда қабул қилинган қонун бўйича манориал архивларда сақланаётган ҳужжатларнинг ҳуқуқий ҳолати ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди, ушбу ҳолат эса ер эгаларининг архивларининг тақдири масаласида хавотир келтириб чиқарди. Ер эгаларининг кўпчилиги ўзларининг архивларига нисбатан сезиларли даражада қизиқишларини йўқотишди.
Англиядаги маҳаллий илмий жамоатчилик, маҳаллий архивларни бир қисмини нобуд бўлишини олдини олишда ва уларни ўрганишда, сезиларли даражада роль ўйнади. Британия тарихчилар жамияти, маҳаллий маъмуриятларга кўмаклашиш жамияти сингари илмий жамиятларнинг аъзолари, XX-асрнинг 20-йилларида вужудга келган маҳаллий архившунослар жамиятлари, ўзларининг ташаббуслари билан маҳаллий муассасаларнинг ва хусусий шахсларнинг архивлари билан танишиб, ўрганишди. Албатта, мазкур архивларга кириш ва улардаги ҳужжатлардан фойдаланиш учун ижозат ва рухсат олгандан сўнг, мазкур архивларни тартибга солиш бўйича ёрдам кўрсатишган ва кўмаклашишган. Ҳужжатларни сақлаш ва рўйхатга олиш масалалари юзасидан ўзларининг маслаҳатларини беришган. Архивнинг шароити мураккаблашиб, ҳужжатларни йўқолиб кетиши хавфи юзага келган тақдирда, ушбу жамиятлар юқорида қайд этилган ҳужжатларни қайсидир бир сақловхонага кўчириб ўтказиш – маҳаллий муассасаларнинг архивларига ёки кутубхоналарнинг қўлёзмалар бўлимларига жойлаштириш чораларини кўришган. Англияда маҳаллий давлат архивларининг йўқлиги натижасида, маҳаллий тарихга оид ҳужжатларнинг кўпчилик қисми, айниқса анча илк даврга оид материаллар, “графликларнинг кутубхоналари”га ва турли университетларнинг кутубхоналарига сақлаш учун топширилган.
Маҳаллий архивларнинг муаммолари борган сари кўп доирадаги кишиларни диққат эътиборини ўзига қаратган. 1932 йилда Тарихий тадқиқотлар Жамиятининг ҳузурида Британия Архив жамияти ташкил қилинди. Мазкур архив, архивлар ва кутубхоналар хизматчиларини, архив иши билан қизиққан тарихчиларни ва зиёлиларнинг бошқа вакилларини ўзининг сафларида бирлаштирган. Британия Архив жамияти, архив ишини ташкил қилишни йўлга қўйиш ва яхшилаш, архив иши соҳасига доир билимларни ташвиқот қилиш, архив материаллардан фойдаланишда тарихчиларга ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашишни ўзининг мақсади қилиб олди. Британия Архив жамияти, бутун Англиядаги турли архивлар бўйлаб тарқалиб кетиб фаолият кўрсатаётган ўзининг аъзолари орқали ҳаракат қилган; жамият томонидан ҳар йилда умумий конференция чақирилиб, унда Жамиятнинг ва мамлакатдаги архив муассасаларининг фаолияти тўғрисидаги доклад (маъруза) лар эшитилган, архив ишининг муаммолари муҳокама қилинган. Энг оғир, мураккаб муаммо сифатида – маҳаллий ва умуман “нодавлат” архивларининг муаммоси ҳал қилиниши лозим бўлган жиддий масала бўлиб сақланиб қолди. Биринчи жаҳон урушининг бошланиши арафасида, олдидан, манфаатдор доиралар орасида, энг аввало маҳаллий муассасаларнинг, худди шунингдек, бошқа архивларга ҳам тегишли бўлган материалларни бир жойга тўплаш ва жойлаштириш учун, ҳар бир графликда умумий архивларни ташкил қилиш юзасидан қатъий ишонч янада кенг ёйилиб борди.
Англия Бош архиви уруш йиллари оралиғида, ўзига тақдим этилган бино ва иморатлардан фойдаланган ҳолда, кўп миқдордаги материаллар билан сақловхоналарини тўлдириб борди. Бу даврда, архивни керакли материаллар билан комплектлаш (тўлдириш) режалаштирилмаган ва муассасаларга боғлиқ бўлган ҳолда давом этган бўлсада, янги давр тарихига доир жуда кўплаб материаллар Англия Бош архивига келтирилиб топширилган. 1923-1924 йилларда, В. Джузеппи томонидан тузилган, икки қисмдан иборат бўлган, архив бўйича янги йўлкўрсаткич (путеводитель), яъни архив ҳақида маълумот берадиган китобча чоп қилинди. Биринчи жаҳон уруши даврига оид архив ҳужжатларининг муаммоси Англияда кониқарсиз даражада ҳал қилинди. Давлат архиви, ҳарбий маҳкама ва идоралар ҳамда бошқа муассасаларнинг архивлари, биринчи жаҳон уруши даврига доир бўлган ҳужжатларнинг фақат унчалик кўп бўлмаган қисмини қабул қилиб олишган; уруш давридаги ҳарбий муассасаларнинг фаолиятига тааллуқли бўлган жуда кўп миқдордаги ҳужжатлар, юқори малака талаб этадиган экспертиза ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри йўқ қилиб юборилган.

Download 25,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish