Ассалому алайкум ҳурматли Илмий сименар раиси ва аъзолари !
1 - слайд
Рухсатингиз билан эътиборларингизга ўзимнинг “МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ” Бухоро вилояти мева-сабзавотчилик кластерлари мисолида) мавзусидаги 08.00.13-Менежмент ихтисослиги иқтисодиёт фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишимнинг тақдимотини ҳавола этмоқчиман.
2,3 - слайд
Дунёнинг қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатларида аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида кластер усулида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш кенг йўлга қўйилган. Аммо, турли объектив ва субъектив омиллар таъсирида, глобал табиий-иқлим ўзгариши, Covid-19 пандемиясининг дунё бўйича кенг тарқалиши мева-сабзавот етиштирувчи хўжаликларни бошқаришдаги муаммоли вазиятларнинг юзага келишига олиб келмоқда. Шу боис, ривожланган мамлакатларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар усулидан фойдаланиш, тармоқни ривожлантириш, замонавий технологияларни қўллаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, замонавий бошқарув тизимини жорий этишга кенг эътибор қаратилмоқда.
Жаҳонда мева-сабзавот ишлаб чиқариш улушининг кескин камайиб бориши, турли экологик инқирозлар ҳамда аҳоли сонининг ўсишини ҳисобга оладиган бўлсак, озиқ-овқат танқислиги муаммосининг юзага келиши, экологик тоза, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўрсаткичининг аҳоли талабига нисбатан камайиши, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. ФАО маълумотига кўра: “хавфсиз истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш танқислиги кузатилиши” таъкидланган.
Республика озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот маҳсулотларининг ўрни ва аҳамияти юқори бўлиб, 2018 йилда Республикада 8,6 миллион тонна сабзавот, 2,4 миллион тонна картошка, 1,6 миллион тонна полиз, 2,1 миллион тонна мева ва 1,3 миллион тонна узум етиштирилди. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сонли фармонига кўра “Экспорт қилинадиган мева-сабзавотларнинг асосий қисмини ишлаб чиқарувчи деҳқон хўжаликларида маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш имкониятлари чекланганлиги катта йўқотишларга олиб келиши” билан изоҳланиб соҳада бошқарувни тубдан ислоҳ қилиш, аҳолининг мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш глобал кўламда долзарб масалалардан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |