26-слайд
4-ИЛМИЙ НАТИЖА:
МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ТАРМОҒИНИНГ РИВОЖИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА БУХОРО ВИЛОЯТИДА МЕВА-САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН 2022-2030 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН.
27-слайд
Бухоро вилоятида 2020-2021 йилларда мева-сабзавотчилик кластерлари томонидан амалга оширилган инветицион лойиҳалар ва молиялаштириш манбалари тўғрисида маълумотларни таҳлил қилганимизда 2020 йилда банк томонидан 2 млрд 986 млн сўм кредит ажратилган бўлиб, 2021 йилга келиб
6 млрд 814 млн сўмга етди. 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 228% га ошган.
2021 йилда хорижий кредитлар 5 млн долларни ташкил этиб, 2020 йилда хорижий кредитлар жалб қилинмаганини кўриш мумкин.
28-слайд
Ўзбекистон шароитида мева-сабзавотчилик кластерларини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар ўрганилди
29-слайд
Бухоро вилояти бўйича сабзавот экинлари ҳосилдорлигининг 2030 йилгача бўлган даврдаги прогноз кўрсаткичлари
Эътиборларингиз учун рахмат!
Ўзбек олимлари Н.С.Хушматов, Р.Ҳ.Ҳусанов, Ч.Муродов, Ш.Ҳасанов, М.Муродова, Б.Зарипов, М.А.Рахматов, Д.М.Қурбонова, Р.Хакимовлар томонидан ўз илмий ишларида иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларини бошқаришнинг назарий ва услубий асослари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар олиб борилган.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида математик моделлаштириш, иқтисодий таҳлил, SWOT таҳлил, тизимли ва қиёсий таҳлил, анкета сўров, мева-сабзавотчилик кластерларни ташкил этиш ва бошқаришга тизимли ёндашув, статистик гуруҳлаш, таққослаш, таснифлаш усулларидан кенг фойдаланилган.
“Кластер” тушунчаси инглиз тилида (1) панжа, бир шингил; (2) тўпланиш, концентрация; (3) гуруҳ сўзларини англатади. Ушбу сўз иқтисодиётдан олдин математика ва бошқа табиий фанларда қўлланилган. 1970 йилларда бу тушунчани россиялик иқтисодчи географлар А.Горкин ва Л.Смирягинлар, швед иқтисодчилари К.Фредрикссон, Л.Линдмарклар чекланган ҳудудда корхоналарни тўпланиши сифатида тушунчалар бериб ўтган.
М.Портер томонидан киритилган бўлиб, кластерни соҳа ва компанияларга нисбатан унинг “миллий рақобатли устунликлар ромби” моҳияти билан киритган. Кластерни ифодаловчи бир қатор таниш тушунчалар билан, яъни “…географик қўшни бир бирига алоқадор компаниялар ва улар билан боғлиқ ташкилотлар, бир соҳада ва умумий фаолиятли ва бир-бирини тўлдирувчи гуруҳлар” билан бирга қуйидаги тушунчалар келтирилади
Do'stlaringiz bilan baham: |