2021 Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи



Download 25,06 Mb.
bet6/81
Sana14.04.2022
Hajmi25,06 Mb.
#550822
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
Ўзбекистон маданияти ва санъати 2021

Мустақил иш топшириқлари:
1.Моддий ва маънавий маданиятдаги ютуқ ва тажрибалар.
2.Қурилиш, ҳайкалтарошлик, кулолчилик, бадиий ва амалий санъат.


Адабиётлар:
1.Каримов И.А.Истиқлол ва маънавият. Т., 1994 й.
2.Каримов И.А.Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., 1998 й.
3.Абу Райҳон Беруний, Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлари, 1-том, Т., 1998 й.
4.Абдуллаев Н. Санъат тарихи Т., 2001 й..
ЎРТА ОСИЁнинг Ахамонийлар ва Юнонлар даври маданияти ва санъати
Асосий саволлар:



  1. Ўрта Осиёнинг Ахамонийлар даври маданияти

  2. Ўрта Осиёнинг Эллин маданияти ривожидаги ахамияти

  3. Бактриянинг Юнон-Бактрия подшолиги даври маданияти ва санъати

  4. Бактриянинг Кушон подшолиги даври маданияти ва санъати



Таянч сўзлар ва иборалар: Ахамонийлар, эллинлаштириш, ёзув, кушонлар тангалар.


Дарснинг мақсади: Ўрта Осиё ҳудудида Ахамонийлар ,Юнон Бақтрия ва Кушон подшолиги даврида маданият ва санъатнинг юксак намуналари ўрганилади.
Ўрта Осиё худуди қадимги замонлардан бошлаб қулай иқлим
ва шароит бўлганлиги сабаб хам энг қадимги инсоният
истиқомат қилган манзилгохлар ва уларнинг илк яьни ибтидоий
давр санъати намуналари кўплаб мавжудлигини турли манбалар
орқали кўришимиз мумкин. Кадимшунос олимларнинг
фикриларига кўра тош даврининг ўрта босқичига доир бўлган
Сурхандарё (Тешик тош), Самарқанд (Омонқўтон), Тошкент
(Обирахмон ва Хўжакент), Бухоро (Уч тут) қаби манзилгохлар
анча чуқур ўрганиб уларнинг турар жойлари ва турли мехнат
қуроллари умуман илк саньат ёдгорликлари анча мукаммал
ўрганилган.
Ўрта Осиё — худудидаги ўрта тош ёдгорликлари маданияти,
ишлаш техникаси бир мунча фарқ бўлишига қарамасдан, ўша
даврга оид бўлган Кавказ, ўрта ва Ярим Шарқ ёдгорликлари
маданиятига яқин туради.
Маданиятнинг кейинги босқичи хамон ихтиро қилинишидан
токи кулолчилик вужудга келишига қадар давр мезолит даври
деб айтилган. Бу даврга мансуб бўлган турли хил маданият
ёдгорликлари Ўрта Осиёнинг деярли барча ерларидан
аниқланган бўлиб энди анча муракаб мехнат қуроллари энг
мухим қоятошларга туширилган хар хил суратларини
кўришимиз мумкин .
Мезолит даврида ибтидоий рассомлар табиатнинг у ёки бу
кучларига бўлган муносабатларни, дунёқарашларини у
динийми ёки дунёвийми, бундан қатьий назар, қояларга чизган
рангли суратлари орқали ифодалаб берганлар. Ана шундай
саньат ёдгорликларидан бири Сурхондарёнинг Зараутсой дараси
қояларига ишланган. Суратлар орасида ёввойи хайвонларни ов
қилиш деб номланган манзара диққатга сазовор бўлиб ибтидоий
одамларнинг манзаралари мохирлик билан ифода этилган.
Ўрта Осиёда дастлабки маданият марказларининг вужудга
келувчи 6.-7 минг йил олдинги даврларга тўғри келади. Бу
борада машхур академик В.М Массон кенг кўламда илмий
тадқиқотлар олиб борган. 1956—1957 йилларда шимолий
Туркманистонда олиб борилган кузатишлар қадимги
маданиятимиз учун маьлумотлар берди.
В.М. Массон тадқиқотларига кўра бу даврда Ўрта Осиёнинг
жануби-ғарбида дехқончилик ва чорвачиликка асосланган
жамоа ва янги тилдаги маданият шаклланади.
Бу оригионал илк дехқончилик маданияти Жайхун
маданияти деб мил.ол VI — V минг йиликларга мансубдир. Бу
маданият гувуладан асосланган уйлар, архаик шаклдаги рангли
дунёнинг тўрт тарафига қараб турган хамда устидаги гумбази
қуёшни акс эттирган. Афрасиёбда ахамоний маданияти тақлидан
ясалган отлиқ подшо тасвири туширилган ўчоқ топилди. Еттисув
водийсидан топилган тўрт оёқли ва четларида қанотли шер
тасвирида туширилган тўрт қулоқли катта қозон хамда оёқли
баланд қилиб ишланган кичик қозон, катта Фарғона канали
қурилипш пайтида топилган уч оёқли, четларида тоғ тепаси
туширилган улкан бронза қозон хам шу даврга мансубдир.
Ахамонийлар даврининг мухташам ёдгорлиги Нақши Рустам
дарасидан топилган шох Доро тобутидаги безакли тасвирлар
орқали биз унга қарам бўлган турли халқ вакилларининг
қиёфасини тасаввур эта оламиз, Бу ўйма суратларда уларнинг
этник типи, кийимлари қурол яроқлари нихоятда нафис ва
нозик ифодаланган. Худди шу манзара Песопол саройида хам
такрорланади. Бу тасвирлар бизга ўша қадимий
аждодларимизнинг қандай кийимлар кийиб юрганлари
тўғрисида аниқ тасаввур беради. Суғдийлар ва
Бақтрияликларнинг кийими бир хил бўлган. Камарлак узун
куйлик, хатто ўша камар ёхуд қайишнинг учи бўртиб чиқиб
туради, бошқаларида дўппини эслатадиган қалпоқча.
Суғдийларда узун, лекин тор иштон, бақтрияликларча чалгов,
оёқларида узун жунли этик, унинг учи қайрилиб туради.
Шунингдек, Хоразмликлар ва барча сак халқларининг
кийимлари унчалик фарқ қилмайди, ёқасиз узун чакмон
этакларининг учи ёйсимон қилиб мўйна ёхуд чармга ўхшаш
боғичли қалпоқ. Олти хайкалчадан хар бирининг белида
«акинак» деб аталган хос ханжар бор. Барчалари соқолли лекин
суғдий бақтрияликларнинг соқоли анча узун ва кўркам.
Аёллар кийими хақида тасавурга эга бўлиш бир мунча
мушкуллик туғдирган. Хоразмдаги Талим барзуй манзилгохи ва
Афросиёб топилмаларида аёллар этаклари узун кийган, бунинг
устига енги узун ва каштали хошиялар қилинган ёпишқоқ,
оёқларига тақинчоқ ва зеб берилган ковуш, бошларига дўппига
ўхшаш бош кийимни кўриш мумкин.
Мана шу барча қиёфалар Юнон тарихчиси Герадоднинг
харбий саклар тўғрисидаги баёнларига жуда мос келади, хамда
Тожикистоннинг Кабодиён манзилгохида топилган янги
манбалар асосида янада ойдинлашган.
Илк қулдорлик тизими маданияти бизга унча кўп бўлмаган
ёдгорликлар орқали етиб келган бўлиб бу маданиятнинг иккита
энг мухим йўналиши бўлганлиги маьлум. Бунинг биринчиси
кўпроқ кўчманчи хужум билан боғлиқ бўлиб, адабиётда «хайвон
услуби» деган номда етиб келган. Турли хайвонларнинг
тасвирлаши маьлум услубда ишлаш орқали ханжарларнинг
дастасини, от анжомларини хамда кўчманчилик хаётда
фойдаланадиган бошқа буюмларни безаганлар..
Иккинчи йўналиш кўпроқ ўрта хаёт кечирувчи ахоли билан
боғлиқ бўлиб, машхур Амударё хазинаси бу хақда тўла маьлумот
беради. Хазина 1877 й.илда Вахш дарёсини қуйилиши жойда
қадимги шахар Тахти Кувот харобасида топилган. Хазина асосан
мил.ав V — VI асрларга оид саньат буюмларидан иборат бўлиб
буларнинг бир қисми Ўрта Осиёда тайёрланган бўлиши мумкин.
Сакларнинг тасвири тушурилган олтин жеваклар, кохинларнинг
олтин хамда кумушдан ишланган хайкалчалари, икки ғилдиракли
араванинг олтиндан ясалган модели, хайвонларнинг жуда кўп
хайкали — буларнинг хаммаси қадимги заргарлик саньати юксак
даражада бўлганлигидан далолат беради.
Ўша давр Ўрта Осиё халқларининг тўла хусусида фикр
юритиш жуда мушкул. Юнонистон тарихчиларидан бири қанча
тарихий номларни келтиришди, бироқ улар ўша номларни ўз
тилларида мослаштириб ёзишган. Улар ўзлари ифода эта
олмаган шилпилдоқ, жарангли товушларни «с» харфи билан
алмаштириб ифода этганлар.
Шу боис Тўмарис, Амогра, Спаретра, Зариад ва Зарина
номлари аслида қандай айтилганлигини биз билмаймиз.
Фақатгина «сак» сўзи шака шаклида ифода этилгани маьлум.
Амударё Юнон тилида «Оксок», Хоразм тилида «Окуз», Сирдарё
тилида «Тоноис», махаллий номда эса Яксарат, Зарафшон тилида
«Политилит»., «Авесто» асарида эса «Даитья» ва хакозо.
Юнон ёзувчиси Элиан сакларнинг фарқ қилувчи ўз тили ва
тилини Шимолий Кавказ ва Абхазия тиллари билан жуда яқин
турадиган яфетик тизимга киритилгаи эди.
Тохарлар — қадимги дахларнинг авлоди бўлиб уларнинг тилида
Юнон, армани ва славян тилларига ўхшаб кетадиган томонлар
бўлган. С.П Толетов уларнинг тили Қора денгизнинг шимолий
қисмида яшаган комерийлар тилига яқин деб хисоблайди.
Комерий аслида Хоразмлик хазарларнинг номларидир, деган
талқинлар хам мавжуд. Хусусан бу даврларда махаллий тил
қўлланилиши билан бирга дарий тили маьмурий тил сифатида
юзага чиқади. Расмий маьлумотлар учун эса. Эрондаги миххат
ёзувидан фойдаланилган бўлиб эхтимол оромий миххат ёзуви ўз
навбатида финикий алифбоси асосида яраталган бўлиб, у 22 та
харфдан иборат эди. Бу ёзув кейинчалик суғдий ва харазмий
ёзувлари учун хос бўлиб хизмат қилди. Ўша даврларда яна бир
тил юнон ва суғд тиларининг омухтаси мавжуд бўлиб подшо
Ксеркс томонидан Милетдан кўчириб келинган ахоли ана шу
тилда сўзлашган.
Уларнинг авлодларини эса Аликсандр Макидонский қириб
юборган.
Аммо шу даврда оғзаки ижод камол топади ва муқаддас
«Авесто» яратилади. «Авесто» қахрамонлари Бахдил, Суғдиёна,
Марғиёна ва Айриан Ваэжа худудларида зафарлар қозонилади.
Сакларнинг боходирлари хақида айрим лавхалари 3 асрда
яшаб ўттан Юнон шоири Полиэн ўз асарларига киритади, у эри
Аморгни қутқарган малика Спаретра, эронликларни чўлга
дайдиратган Широқ воқеаси шулар жумласидандир. Юнонлар
сак маликаси Зарина ва Мидия шаҳзодаси Стрианги севгиси
хусусида шунингдек бир— бирларини тушда кўриб севиб қолган
скиорлар шохи Одатиднинг қизи хамда Зариадра хақида ажойиб
асарлар ёзишган.
Бу даврда Ўрта Осиё худудидаги халқлар бир неча дин ва
атшдаларга риоя этганлар Зардуштийлик, Митра оқимига
қўшилиб кетган Табит Анахит эрвонийлик, аждодлар рухига
сажда қилиш, шаманлик, Сиёвушга сажда қилиш ва хаказо.
Олимлар орасида зардуштийлик дини Мидиядан тарқала
бошлаган, деган «ғарбий назария мавжуд». Бироқ, бунинг акси
ўлароқ юзага келтан «шарқий назарияга» биноан эса Хоразм,
Бақтрия, Суғдиёна ва Паркана мазкур диннинг ватани
хисобланган. Бу назария тарафдорлари кўпинча зардуштийликни
Хоразм билан боғлайдиган ва тахминга кўра «Авестода» хикоя
қилинган «адархура» муқаддас оловини шу ерда ёқилганлигини
исботлашга уринади. Авестода ёзилишича бу воқеа Зардуштда
олдига ташриф буюрган айриан —важеа маданияти содир бўлган.
Айриай — Ваэжанинг манзаралари эса жуғрофий жихатдан
айнан Хоразм юрти манзиларига нихоятда мос келади.
Авестода қора кучлар хомийси Ахриман зулум ўтказган
юртлар санаб ўтилади. Булар ичида Ариан —Ваэжа, сўнгра
одамлар ва чорваларга бой бадавлат суғдиёна, буюк ва муқаддас
Мауру (марв) тоғларини баланд кўтарган Бахди (бақтрия)
мамлакатлари санаб ўтилади. Мазкур муқаддас китобга
зардуштга яьни, нур олов тарқатувчи худонинг туғилган юрти
баланд тоғлар, яшил яйловлар, мовий кўллар, кенг дарёлар ўлкаси
сифатида тасвирланади, яни бу Иската (скифия), поурата
(порфия), моурата (марв), суғдиёна, Хвайрезм (хоразм) ни ўз
ичига олган буюк мамлакатдир. Авесто асари ака-укалар, яьни
эзгулик худоси Ахурамазда билан ёвузлик худоси Ахриманнинг
ўзаро муттасил курашига асосланади, Авестода гох яхши, гох
ёмон кучлар ғолиб келиб ўз хукумронликларини ўрнатадилар.
Зардуштийлик таьлимоти Эронда бирмунча бошқароқ тарзда
ўзгара борди. Чунки ахамонийлар подшоси Ахурамазда сиймосини унинг ердаги канби — шох билан боғлайдилар ва ўз
номларига «Саошиант» номини кўриб оладилар. Бу сўзнинг
маьноси эса инсониятнинг қутқарувчиси, хомийси демакдир.
Юнон тарихчи олими Страбон массагетлар хақида « уларнинг
худоси қуёш бўлиб отларни сўйиб қурбонлик килар эдилар» деб
ёзади.
Сак қабилалари ва массагетлар орасида қуёш ва сув ёхуд ўт
ва сув унсурлари билан боғланган диний таьлимот хукум суради.
Массагетлар мамлакати таркибига кирган хоразмликлар юрти
номи аслида «хвар» қуёш «зм» —замин ер маьноларини ифода
этган. Ўша давр ўрта Осиёликлари, форслар ва арманлар тилида
ер, сув, хосилдорлик ва мухаббат худоси Анахит номи билан
атаган, ундан илгарироқ эса тадиб деб юритилган (таб —
нур, Киёш — ёруғлик демакдир). Митра ва Анахит сиймолари
орқали мазкур ақида то арабларга қадар давом этиб келган.
Айрим маьлумотларга қараганда ўрта осиёнинг бази
халқлари жуда ибтидоий қулларнинг бу даврга келиб шамонизм
формасига кириб қолган қолдиқлари мавжуд эди. Герадот
массагетлар хақида хикоя қилиб шундай ёзади: «Улар муайян
дарахтларнинг меваларинй бир жойда тўп —тўп қилиб йиғадилар,
сўнг гулхан ёқиб, унинг атрофига давра қуриб ўтиришади ва
меваларни оловга ташлашади, сўнгра оловга ташланган куяётган
меваларни хидлаб, уларнинг хидидан элинлар худди винодан
маст бўлгандай кайф қилганлар, оловга қанча кўп мева ташланса
уларнинг кайфи шунча таранг бўлган».
Ўмуман ўрта Осиё халқларининг илк қулдорлпк тизими ўзига
хос хусусйятХари билаи унинг маданият тарақиёти хам жуда бой
тарихга эта, Мавжуд тарихий мамбаларга қараганда жахон
мадаииятинииг йирик ўчоқларидан бири ўша даврларда айнан
ўрта Осиё бўлгаилйгй қайт этилади.
Гулдор сопол буюмлари, турли хил мехнат қуроллари орқали
чуқур ўрганилган, Жойхун маданияти ёдгорликларидан
стратиграфик ўрганиш туфайли мил.ав VI —V минг йилликлар
доирасида мазкур маданиятнинг тарақиёт босқичлари аниқланди
ва унинг келиб чиқиш илдизлари шимолий Ироқнинг Жармо
маданияти билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Турмуш тарзи
овчилик ва балиқчиликка асосланган ибтидоий жамоа
хўжаликлари Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг айрим
минтақаларида топилган.
Таниқли этнограф ва археолог олим Е.П Толетов Хоразмда
илмий текшириш жараёнида Жайхун маданиятига ўхшаш
бўлган, яна бир маданият маркази аниқлаб яқин қишлоқ номи
бйлан Калтаминор маданияти. деб номлади. Бу маданиятда уч
босқич борлиги кузутилади. 1. илк босқич м.ол VI —V минг.й. 2.
ўрта. босқич м.ол. IV—III минг й. бу босқичларнинг маданий
киёфаси уларга хос ишлаб чиқариш, мехнат куроллари хамда
сопол буюмлари ўз аксини топган, Уларнииг турар жойлари
йирик чайлалардан иборат эканлиги таъкидланади.
Калтаминор м.аданияти жамоалари сопол ишлаб чиқаришда
жуда мохир бўлишган, Сопол ясашда улар хам кулолчилик
чархидаи фойдаланишни билмас эдилар. Кулоллар дастлаб
сопол идиш тайёрлаш учун чипта қопга ўхшаш материалдан
халтачалар ясаган. Халтача қумга тўлдирилиб, уларнинг устидан
обдон тайёрлаган махсус лой билан суваш қилинган. Сўнгра
идишларнинг бир нечаси ер тандирга ўхшаш хумдон ичидаги
олов устида териб чиқилган ва хумдоннинг оғзи махкам қилиб
беркитилган ва шу тариқа ўта Пишиқ идишлар тайёрланган.
Қалтаминорликлар ясаган сополларнинг сиртида одатда нақш
берилган. Нақшлар чизма услубда ишланган. Улар турли
геометрик шаклларда ўз аксини топган. Асосан нақшлар учи
учли ёғоч ёки суяк пичоқча ёрдамида илон изи, ромб, учбурчак,
эгри чизиқ ва бошқа нақшларда чизилган. Сопол нақшлари
уларни оловга пиширганга қадар берилган.
Калтаминор маданияти идишларни хаммаси хам нақш билан
безатилмаган. Калтаминор маданиятининг сўнги босқичи
келганда баьза сополларнинг рангли нақши хам пайдо бўлган. Бу
шимол балиқчилари билан жануб дехқонлари ўртасида яқин
маданий алоқалар борлигидан далолат беради. Калтаминор
маданиятининг сўнги босқичи сопол идишларнинг шакланишида ўзгаришлар юз беради. Нақшли идишлар кескин
камаядй. Нақшлардаги мурракаблик ўрнини оддий нақшлар
эгаллайди. Тухумсимон, таги думалоқ идишлар йўқолиб, улар
ўрнига туваксимон, ости текис идишлар пайдо бўлади.
Умуман Калтаминор маданияти фақатгина Амударё ва
Сирдарёнинг қуйи оқими хавзаларига, қадимги Хоразм ерларига
хос бўлмай балки бу маданиятга дахлдор уруғ жамоалари ўрта
Осиё икки дарёлари оралиғидаги барча пас текисликларга хос
маданиятдир.
Ўрта Осиё халқлари тарихи ва маданияти ми.ол III минг
йилликларда неолит (мистош) даври деб юритилади. Бу давр
маданиятига оид маьлумотлар жуда кам бўлиб муттахасислар
томонидан кенг кўламда ўрганилган. Бироқ бронза ва темир
даврига оид тарихий маданий манзилгохлар хар томонлама
атрофлича ўрганилган. Жумладан бронза даврига оид ёдгорликлар
Туркманистондаги Номозгох, Хоразмдаги Тозабоғёб, Зарафшон
вохасида Замонбобо, Сурхондарёдаги Сополлитепа ва
Намангандаги Чуст маданияти мисолида кузатилади. Айниқса
Сополитепа ва Чуст маданияти катта тарихий ахамиятга эга
эканлиги алохида қайт этиб ўтилади.
Бронза давридаги илк дехқончилик жамоаларининг
маданиятини ўрганиш учун Ўзбекистоннинг жанубидан топилган
ёдгорликларнинг муайян қисми тадқиқ этилди.Ана шу дехқончилик маданияти шартли равишда биринчи текширилган
манзилгох номи билан Споллитепа маданияти деб юритилади.
Бу буюк усталар, нозик заргар ва мохир қурувчиларнинг бундан
3500 йил аввал ўз ижоддарининг самараси ўлароқ бизга
қолдириб кетган мутлоқо ўчмас ёдгорликлари бўлиб, буюк бир
маданият излари эди, 1960 йилнинг охирларида. археологлар
томонидан олиб борилган ишлар натижасида Ўзбекистоннинг
Жанубида бронза. асрининг юксак тарақий этган ибтидоий (илк)
шахар маданияти дунёга маьлум ва машхур бўлди. Хозирги
пайтди бу ерда мазкур маданиятнинг 20 дан ортиқ ёдгорлиги,
яьни турар жойлари ва қабристонлари ўрганилди. Улар орасида
айниқса. Сополитепа. ва Жарқўтон ёдгорликлари атрофида
учрайди. Бу архиологик ёдгорликларнинг тадқиқ этилиши
иатижасида мазкур маданиятнинг таркиб топиши ва
ривожланишини кузатиш хамда уни қадимги шарқ тилларидаги
ибтидоий шахар цивилизатсиясининг янги маркази сифатида
бахолаш, айни вақтда хронолигияни аниқлаштириш имкони
вужудга келдию шунингдек дехқончиликдаги қадимги
дехқончилик маданияти жамоаларининг шимолдаги чорвадор
жамоалари билан этник маданий алоқалар ойдинлаштиради.
Ушбу маданият учун турар жой қурулишида хам ғиштли
иморатсозлик хос бўлиб, бу иншоатлар ўзига хос мудофа
деворлари билан ўраб олинган, хонадонларда эса тўртбурчак
шаклда равон кўчалари билан режалаштирилган.
Бу ерда кулолчилик, темирчилик, заргарлик, тўқимачилик,
тош ва ёғочдан ишлов бериш каби хунарлар нихоятда
ривожланган эди.
Кейинги йилларда Фарғона водийсида олиб борилган
тадқиқотлар натижасида хар броиза даврига оид бир қатор
манзилгохлар ўрганилган. Бу маданият дастлаб ва энг кўп
ўрганилган ёдгорликларнинг номи билан Чуст деб аталган.
Чуст маданиятига мазкур. ёдгорликлар текширилиб
кўрилганда, қўлдан ясалган гулдон сопол қозон ва товоқлар кўп
учради. Улар орасида қадди букилтан турли шаклдаги сопол
тавоқлар, пиёла бор эди. Уй зийнати сопол идишларга қизил
бўёқ берилган ва сайқалланган. Кўпинча шохлар учбурчак
ромлар, тасмачалар кўринишида қора чизиқлар ва бошқа
тўрсимон шакллар туширилган. Чуст маданиятида метал билан
боғлиқ хунармандчилик яхши ривожланган. Биргина Чуст
маконн текшириш пайтида 80 дан ортиқ метал буюмлар
аниқланган.
Умуман Ўрта Осиёда қадимги ёдгорликларнинг жуда бой
комплекси вохаларда экономика ва маданият тарақий этганидан
ва бу ерда қадимги даврлардаёқ синфий жамият ташкил топа
бошлаганлигидан далолат беради.
2. Ўрта Осиё халқларииииг илк қулдорлик тузуми
даврларидаги маьданият ва саньат ёдгорликларини кенг
таърифлаш жуда мушкул. Ўқ — ёй, пичоқ, ханжар, сопол
буюмлар, турмуш лавхаларини акс эттирувчи қадимги ўйма
нақшлар, Анахит маьбудаси тасвири, баланд пошна этик, чукки
қалпоқ ва чакмон кийгаи эркакларнинг хайкаллари каби саноқли
нарсалар бу давр маданиятини тўла ўрганишга имкон бермайди.
Шундай бўлишига қарамасдан Ўрта Осиё халқларининг
Хиндистон, Осурия, Эрон мамлакатларининг харбий ва сиёсий
ишларига аралашуви хамда уларнинг Юнонистон ва Миср
худудларига кириб бориши мазкур халқларининг маданияти
билан мустахкам алоқада бўлганлиги хақида далолат беради.
Хоразмдан топилган оташхона ва бошқа ибодатхоналар, Абу
Райхон Беруний таърифлаган оташхоналар тўғрисида маьлумот
беради. Жанбос қальа ёдгорликларига қараб эса ўша давр
меморчилигининг шакллари хусусида мулохаза юритиш
мумкин иншоатлар тўғри қиррали қилиб қурилган.
Ўрта Осиё халқлариниг тарихи ва маданияти мухим бир
босқич сифатида греклар томонидан ўлкамизнинг истело
қилиниши кўрсатилади. Бу даврлар архиологик текшириш
қадимги шахар харобаларини ўрнатиш антик давр авторлари
томонидан ёзиб қолдирилган ёзма маьлумотларни ўрганиш
туфайли атрофлича аниқланмоқда.
Кейинги 30 — 40 йил ичида Грек —Бақтрия подшолиги
ерларидаги ўнлаб ўша даврга оид мухим ёдгорликлар очиб
ўрганилган. Масалан, Бақтрияликларнинг Афғонистон қисмида
Беграм, Бақтра, Ойхонум, Далварзин каби оламга машхур
қадимги шахар қолдиқлари, унинг Толжикистон қисмида
Кабодшох, Кайкобот, Ўзбекистон қисми Дунётепа, Хайитободтепа, Жандавлаттепа каби шахар харобалари очиб
ўрганилган.
Хунармандчиликнинг кулолчилик сохасини оладиган бўлсак
бу даврда бобокалонларимиз кулолчиликда антик оламда тенги
ёқ усталар эди. Бақтрия, Марғиёна ва Суғдиёна кулоллари юксак
саньат даражасига кўтарилган сапол идишлар ясай билганлар.
Уй—жойлар, шохона саройлар, ибодатхоналар ва мудофа
иншоатлари қуришда бу ўлкалар халқи антик давр оламига
юксалишининг юқори чўққисига кўтарилган.
Бу ўлка халқлари ўша даврларда хам турли эроний тиллар
группасига кирадиган махаллий лахжаларда гапиришар эди.
Си-Ма-Уянинг айтишича «Довондан то Парфия (Анъси) гача
кишилар бир- бирининг тилини тушунар эдилир».
Страбон хам Бактрия, Сугд, Эрон ва Хиндистонда яшовчи
ахолининг тилларини бир — бирига ўхшашлигини таъкидлайди.
Бироқ ана шу областларининг хаммасида ягона бир тил мавжуд
бўлган деб айтиш қийин. Манбалар Ўрта Осиё ахолисининг
тиллари бир-бирига бўлганлигидангина хабар беради. Бактрия
подшолари сарой тили сифатида грек тилидан фойдаланар
эдилар. Грек тили билан махаллий тиллардан бирининг
қоришмасидан ташкил топган бир тил хақида хам маълумотлар
бор. Лекин бу маълумотлар милоддан аввалги 4 асрга оиддир. Бу
тил орадан бир оз вақт ўтиб янада ривожланганини ёки йўқолиб
кетганми — бу номаълум.
Ўрта Осиё ёзувининг энг қадимий маълумотлари Хоразмда
олиб борилган қазишма ишлари пайтида топилган. Булар оромий
хати билан битилган ёзувлар бўлиб, тадқиқотчилар уларни мил.
ол. 3 асрга оид деб хисоблайдалар. Тангаларда ишлатилган грек
ёзуви хам кенг тарқалган бўлса керак. Афсуски Ўрта Осиё грек
ёдгорликлари хозирда жуда кам топилган. Мил. ол. 2 асрдан
бошлаб грек-Бактрия подшоларининг тангаларида грек ёзув
билан бир қаторда карошти хати ёзувлари хам пайдо бўла
бошлайди. Улар афтидан Кобулистон ахолисига ва грек —
бактрия подшоларининг Ҳиндистондаги ерларига мўлжалланган
бўлса керак. Икки тилдаги бундай тангалар Ўрта Осиё
территориясида хам учрайди, лекин карошти хати шимолга
Амударёдан анча кеч 1 асрларда буддизмнинг кенг ёйилиши
билан кириб боради.
Грек-бактрия подшолигида йилни санаш чамаси
салавкийлар эраси бўйича, айни хисоблаш эса Македония
календари-бўйича олиб борилган.
Махаллий ахоли орасида аввалгидек зардуштий календари
ишлатилиб келингаи. Бу даврда махаллий астрономлар асосий
сайёралар ва юлдузлар туркумларининг номларига қараб фикр
юритилса, зодиак системасини хам аниқлаганлар. Мунажжимлар
шох саройида катта мавқега эга эдилар. Улар гороскоплар тузар
ва юлдузларга қараб бирон қарор қабул қилиш учун қулай
кунларни белгилаб берар эдилар. Муннажимлар айни чоғда
физика, математика ва фалсафа каби фанлар билан хам
шуғулланарди.
Иккита грек — бактрия тарелкасидаги (олтин ва кумушдан
ишланган) грекча ёзувларни текшириш. Суғд ва Бактрияда унлаб
санаш билан бир қаторда, йигирмалаб санаш мавжуд бўлганини
аниқлашга имкон берди.
Санъат ёдгорликлари ва ёзма манбаларининг
маълумотларига қараганда Суғд ва Бактрияда музика, умуман
бутун Шаркда булганидек, саройдаги маросимларда хам
кундалик турмушда ҳам катта роль ўйнаган. Музика асбоболари
сибизға, уд, ноғора, чилтор камон билан чалинадиган асбоб ва
ёйга ўхшаган карнайлардан иборат бўлган.
Санъат ёдгорликлари, Овесто текстларини анализ қилиш
натижасида олинган маълумотлар, шунингдек археологик
казишмалар бу ўлка худудида диний системалар ва культлар мавжуд бўлганини аниқлагашга имкон беради. Булар орасида
Оташпарастлар дини етакчи мавқени эгаллаган.
Махаллий кулътлар (Маъбуда Нохид, худо Митра) эллин
худолари (Зеве, Афина, Поседон, Апаллон) Ригведа гимнларида
мадх этилган Хинд Худолари буларнинг барчаси тасвирий
санъат ёдгорликлари текстларида намоён бўлган. Кадимги
махаллий культларнинт Шарқдаги қўшни мамлакатларда мавжуд
бўлган диний тасаввурлар ва антик мифологик образлари билан
қўшилиб кетиши, шунингдек, турли тасаввурлар хаёт
кечиришининг ўзи янги-янги диний образлар ва таълимотлар
нинг вужудга келтириши керак эди.
Бақтрия ва суғд бадиий маданиятининг ривожланишидаги
мухим ўзгаришлар шу даврга оид тангаларда ўз ифодасини
топди. Грек-бақтрия тангаларининг ўнг томонида кўпинча
подшонинг расми, чап томонида эса худонинг, подшох хомийси
сиймосининг сурати зарб этилган. Унинг ташқи қиёфаси
эллинистик дунёда жуда машхур бўлган Лисипп (мил.ол 4 аср)
ишининг хайкал намунаси бўйича тиклаган. Элинистик портрет
ишлаш саньати ва умуман зарб қилиш саньати энг яхши
ютуқларининг кенг ёйилишидир. Ўрта Осиё халқлари
маданиятининг ривожланиши жиддий тасир кўрсатган бўлса
керак. Бизгача етиб келган грек — бақтрия давлати ва ундан
кейинги даврларга хос ёдгорликлар ичида олтин ва кумушдан
ишланган буюмлар "катта ахамиятга эгадир. Бу буюмлар кескич
ва пунсон ёрдамида зарб қилинган ва диний хамда хаётий
манзаралар ва худолар бурж расмлари музейда сақланади
идишлар ва фларларнинг кўпчилиги Ўрта Осиё тереториясини
қўшни ва узоқ мамлакатлар билан боғлаган карвон йўлларининг
қадимги трассаларида топилган.
Бу даврнинг маданияти ва саньати учун махаллий ва грек
маданиятларининг қўшни мамлакатлар (Эрон ва. Хиндистон)
маданияти элементлари билан қўшилиб кетганлиги характерлидир.
Грек — бақтрия подшолиги маданияти ўша даврлардаги саньат
ва, моддий маданият ёдгорликларидагина ифодалиниб қолмай,
унинг ўзлари Ўрта Осиё тархининг то араб истелосига қадар
хатто ундан кейинги пайтларга оид баддий асарлардан хам
яққол кўринади, лекин бу асарларда уларни махалий маданият
турларидан ажратиб бўлмайди, чунки улар бу аньаналар билан
узвий боғланган холда мавжуд бўлган.
Хуллас, Грек-бақтрия даврида моддий ва маьнавий
маданият ўзининг юксак даражасига кўтарилган. Бу юксаклик
хаётнинг барча жабхаларида намоён этилади. Махаллий
ахолининг аньанавий маданияти ва саньати ўзига хос
ривожланишда давом этиб, шу билан бирга грек дунёсини
(эллжнизм) кўзга ташланган юксак меьморчилик саньатининг
ибратли томонларини ўзига сингдирди. Бу юксалиш кушонлар
давлати замонасига келиб юксак ривожланишда давом этди,
Ўрта Осиё халқлари ва маданияти 1 — 4 асрларда мавжуд
бўлган кушон подшолиги чуқур из қолдирган. Мазкур
подшоликнинг ўша даврларга оид бўлган йирик шахарлари
харобалари 70 — 80 йиллирга анча мукаммал ўрганилган. Ёзма
маьлумотларда хам мамлакатимиз тарихи ва ўтмиш маданияти
кушонлар томонидан яратиб қолдирилган моддий ва маьнавий
бойликлар батафсил киритилади.
Географик жихатдан бир — биридан узоқда жойлашган ва хар
хил аньаналар ва тасавурларга эга бўлган областларнинг турли
тилларда сўзловчи ахолисини ўз ичига олган. Кушон
подшолигида, гарчи бундай бирлашув маданий неьматларини
кенг кўламда алмашишга ёрдам берган бўлсада, подшохликнинг
турли қисимлари учун ягона бўлган диний маданият яратилмади.
Келиб чиқиши турлича бўлган диний системалар ва култлар
ёнма-ён яшаган. Буни кушон шохларининг тангалари
кўрсатилади. Бу тангалариинг орқа томонида турли худолар
тасвирланган. Миср—Митра (Қуёш худоси), Мох (Ой худоси),
Оташ (Олов худоси), Фарр (Омад ва маьмурчилик худоси) ва
унинг жуфти хосилдррлик маьбудаси Ардохш маьбудаси,
шунингдек иккинчи даражали худолар—фруфаси—отлар
хомийси, Вахш—Амударё эркак худоси каби худолар
хкукмдорлардан Канишка ва Хувисика замонидаги тангаларда
учрайди. Хиндистон пантиони тангаларда турли қиёфалардан
Шива худоси, шунингдек, Шива доирасидаги жангли худолар
(Сканда, Кумара, Махасена ва хоказо) иборат бўлган. Кушон
понтеонида Шиванинг хотини Парвата маьбудаси образи билан
қўшилиб кетган Олд Осиё Нанайя —нана маьбудаси муракаб
тарзда ўрганиб боради, Канишка замонида Будда тасвири
берилган тангалар заррб қилинган. Асли ғарбдан келиб чиққан,
бутун эллинистик дунёга кенг тарқалган худолар— Серанис,
Геракл ахолисида группани ташкил этади. Худоларнинг махаллий
номларини грек тилида таржима сифатида тангаларда Гелиос,
Селена ва Гефеетнинг номлари берилган.
Кушон даврининг кулотларга оид бинолари архиологик
жихатдан тадқиқ этилган. Шимолий Афғонистонда кўп йиллар
мобайнида ўтказалган қазиш ишлари натия-сасида Сурх — Кутолда
ибодатхона иншоатларининг бутун бир комплекси, шунингдек
Будда ибодатхоналари ва уларда суппалар жуда кўплаб
топилган. Амударёнинг ўнг қирғоғига, Айртом, Термиз
атрофларида ибодатхона. очиб ўргаиилган, бу ерда музикачилар
ва гулчамбар кўгариб келаётганларнинг расими ишлангаи тош
иморатлар топилган. Қадимги Термиз шахри харобалари ғор
ичида жойлаптган қоратепа Будда ибодатхонасини қазиш
ишлари катта қизиқиш туғдирди. Сопол буюмлари кушон —
бақтрия алифбеси хамда Брахма ва карошти хинд алифбеси
билан. битилган ёзувларнинг коллекцияси анашу ердан келиб
чиқади. Коратепа ғорининг деворларида ёзувлар сақланиб
қолингаики, улар кушон — бақтрия хилининг анча кейинги
даврларга хос хили —кушон курсив хата билан ёзилган.
Сурхандарё вилояти ва Тожикистон худудларида олиб
борилган архиологик изланишларнинг гувохлик беришича, бу
тизимда буддизимга хос меьморчилик ва хайкалтарошлик
санъати, заргарлик саньати ўзининг классик даражасига
кўтаржлган. Айниқса қадимги Далварзинтепа харобаларидан
топилаган жуда ноёб ёдгорликлар нафақат- ўрта осиё балки
жахон мутахасислари томонидан юқори бахоланмоқда.
Кушонлар замонида Ўрта Осиё халқларининг баддий
маданияти юксак даражада ривожланди, унинг асосий хусусияти
худолар галерияси учун барқарор, антропоморор иконография
мавжудлиги бўлиб, бу лойдан майда хайкллар ишлатишнинг
ривржланишида бўлган сополддн ишланган худоларнинг
хайкаллари бу даврнинг фақат культга хос иконографияси эмас,
балки кийим — кечаклар, Мусиқа асбоблари, қурол —яроқ ва
бошқа буюмлари хақида хам тасавур беради. Кушон даври
саньатида грек — рим образларининг интенсив тарзда қилиб
келганлиги эллинистик дунёнинг ғарбий областлари билан кенг
кўламда алоқа қилиб турганлигидан далолат беради.
Шундай қилиб, Кушон маданияти Грек —Бақтрия воситаси.
бўлиб, уиинг ажойиб манбаларини давом этирди ва янги
тараққиёт босқичига олиб чиқди.
Умумий хулоса қиушб шуни такидлаш лозимки тасвирий,
меьморчилик ва хайкалтарошлик саньати Ўрта Осиёда Греция
Римдан олишган. Бу борада Греция ва Ўрта осиё маданияти
уйғунлашиб ўзига хос юксак саньат асарларини яратади. Бу
манзара айниқса Парфия ва Бақтрияда Суғдиёна ва Марғиёна
ўз аксини топди. Бу асарлар тош ва теракотадан ясалган бўлсада
бизгача етиб келган. Масалан антик дунёнинг юксак
маданиятига хос тасвирий саньат намуналари 2 — 3 асрга оид
Фаёзтепа Будда мажмуида тошдан ясалганлиги учун яхши
сақланган. Бироқ антик давр ёдгорликларига хос саньат
асрларининг аксарияти ўрта Осиёга хос хом ашё лойдан
қилинганлиги учун замонлар ўтиши билан ер қарига сингиб
кетди.



Download 25,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish