Назорат топшириқлари: 1.Маданият ва санъатнинг пайдо бўлиши.
2.Маданият ва санъатнинг тараққиёт босқичлари
Мустақил иш топшириқлари: 1.Маданиятнинг асосий турлари.
2.Маданиятнинг асосий вазифалари.
Адабиётлар: 1.Каримов И.А.Истиқлол ва маънавият. Т., 1994 й.
2.Каримов И.А.Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., 1998 й.
3.Абу Райҳон Беруний, Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлари, 1-том, Т., 1998 й.
4.Абдуллаев Н. Санъат тарихи Т., 2001 й.
5.Абдухолиқов С. Маданият тарихи ва унинг асосий масаласи. Т., 1998 й.
6.Аброров М. Янгича фикрлаш ва миллий урф-одатлар. Т., 1990 й.
7.Имомназарова М. Миллий маънавиятимиз назариясига чизгилар. Т., 1998
8.Фалсафа. дарслик Т., 1999 й.
9.Фалсафа қомусий луғат. Т., 2004 й.
Мавзу: Ўрта Осиёнинг ибтидойи давр маданияти ва санъати.
Асосий саволлар:
Қадимги тош даври моддий маданияти ва санъати
Мезолит ва Неолит даври кашфиётлари инсониятнинг илк утрок маданиятлари
Энеолит даври ва илк цивилизация марказлари
Бронза даври маданияти ва санъати
Таянч тушунча ва иборалар: Ибтидоий давр, одамнинг пайдо бўлиши, антропогенез, ибтидоий маконлар, санъат намуналари, маданият учоқлари, тош даври, маданият ва санъат тараққиёти.
Дарснинг мақсади:Ибтидоий давр маданиятининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, одамнинг пайдо бўлиши ҳамда унинг манзилгоҳлари ва маконлардаги маданият ва санъат намуналарининг тадқиқ этилиши ҳамда инсоният томонидан яратилган моддий ва маънавий маданиятнинг ибтидоий кўринишлари ўрганилади.
Инсоният тарихининг энг қадимги ва узоқ давом этган даври ибтидоий давр бўлиб, фан маълумотлари, айниқса археология фани орқали биз илк инсониятнинг ҳаёти, турмуши ва урф-одатлари ҳақида маълум бир тасаввурларга эга бўламиз.
Энг қадимги одамнинг табиат оламидан ажралиб чиқишида муҳим рол уйнаган меҳнат, дастлабки моддий маданият намуналарининг вужудга келишига ҳам сабаб бўлди. Энг содда қуроллар ясаш билан инсон ўзини яратди ва ҳайвонот олами билан инсон ўртасида чегара қўйди, бу инсоннинг табиат оламидан ажралиб чиқишига биринчи қадам эди.
Ибтидоий одамлар томонидан яратилган меҳнат қуроли қанчалик содда бўлмасин хужалик ижтимоий асос ва идеологиянинг турли хил элементларини ўзига хос жуда бой йиғиндисини ташкил этади. Оддийдан аста секин мураккаб шаклларга ўта бориб, бу маданият мунтазам равишда ўсиб борди. Бу ибтидоий маданият кишиликнинг янада ривожланиб боришини зарурий шарти бўлиб, ўзининг олий шаклидаги мавжудот сифатида навбатдаги тараққиётининг асоси бўлиб қолди. Ибтидоий кишилар эришган ютуқларнинг кўпчилиги ҳозирги замон маданияти хазинасида ўз аҳамиятини сақлаб қолган. Ўтмишда кишилик бутун ибтидоий давр йўлини босиб ўтганлигини қабилалар ва халқлар бу даврнинг маълум даражада мустақил босиб ўтиб, ўз маданиятини яратган ва умуман маданиятни сақлаб қолган. Ибтидоий маданиятнинг ривожланишини тўлиқ ва етарли даражада тасаввур этиш учун турли қабилалар ва халқларга оид бўлган мавжуд маълумотлар билан чегараланиш ярамайди, уларни дунёнинг турли мамлакатларидаги турли халқлар тўғрисидаги маълумотлар билан қўшиш лозим.
Одамнинг пайдо бўлиши, ривожланиши органик дунё тарихида алоҳида ниҳоятда қулай шароитлар билан боғлиқ бўлган ягона ва такрорланмайдиган ходисадир. Бу буюк ходиса юз берган жой жуда катта худудни Осиёнинг Жанубий қисмини, Европанинг жанубий ва Африканинг анчагина қисмини ўз ичига олади.
Энг қадимги инсон қолдиқлари 1891 йилда Ява оролидан, 1907 йилда Германиянинг Гейделбурк шаҳри яқинидан, 1927 йилда Хитойда Пекин шаҳри яқинидан Кийикова ғоридан, 1938 йилда Ўзбекистоннинг жанубидаги Тешиктош ғоридан, 1956 йилда Германиянинг Дюселдорф шаҳри яқинидан топилган.
Инсоннинг энг қадимги аждодларига қурол ва яроғ учун хзизмат қилган дастлабки материал тош аниқроғи чақмоқ тош ва унга яқин бўлган материал жинслар, хусусан чақмоқ тош бўлган. Чақмоқ тош ер шарининг ҳамма ерида жуда кенг тарқалган бўлиб, бу минералда жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган (қаттиқ юмшоқ материалларга бўлиниб кетиш, ўткир кесувчи қирралар бериш) хусусиятига эга. Буларнинг ҳаммаси чақмоқ тош одамзот ҳаётида муҳим рол уйнаганини кўрсатиб беради. Тош асрига оид бўлган археологик қазиш ишлари дастлаб Францияда олиб борилди. Сўнгра бундай қазишма ишлари дунёнинг бошқа ерларида ҳам олиб борилди. Тўпланган материаллар ва техниканинг узлуксиз ўсиб борганлигидан гувоҳлик беради ва бир қанча босқичларни аниқлашга имкон беради.
Бу бирин кетин келадиган босқичлар ер шарининг турли ерларидан топилган муайян одам фаолиятига қараб аниқланади ва фанда одамнинг қолдирган излари ва ишлаб чиқарган меҳнат қуроллари маданият деб аталади. Бу маданиятлар топилган жойларнинг номи билан аталиб, улар мана шу маданиятнинг энг йирик ўчоқлари ҳисобланади.
2.Маданиятнинг энг оддий илк босқичи Ашель маданиятидир. (Шимолий Франциядаги Сент-ашель шаҳарчаси номи билан аталади). Бу давр маданияти қуролларининг асосий тури узунлиги 10 см дан 20 см гача бўлган оғирлиги эса 500 грдан 1 кг гача бўлган анчагина катта хажмли бодом шаклидаги хар икки томони тош қупол қилиб тарашланган тош бўлагидир. Бу қурол «қўл чопқичи» ёки «қўл болтаси» деб аталади. Бу қуролларни қўлга олиш қулай бўлганлиги учун уларнинг йўғон орқа томони «товон» деб аталувчи силлиқ қисмга эга бўлган. Ашель чопқичи эхтимол барча ишларда ҳам урувчи ва кесувчи, уюувчи ва Айни вақтда ирғитиш қуроли бўлиб хизмат қилган бўлса керак.
Илк кишиларнинг навбатдаги тарихий босқич Европанинг кўпгина ерларида ва шунингдек Африка ва Осиёда маълум бўлган ва умумий ном билан Ашель маданияти (Шимолий Франциядаги Саит-ашель деган жойнинг номи) деб аталадиган ёдгорликлардан иборатдир.
Бу маданиятнинг характ ери қуроли Шель даври қуролларидан ҳеч фарқ қилмайди, бироқ унга қараганда ҳажми бир мунча кичик, шакли анча тўғри, ўткир қиррали кўндалангига ёриб «ретуш» деб аталадиган усулда анча яхши ишланган. Шель манзилларида бўлгани каби Ашель манзилларида ҳам маълум типга хос бўлмаган мадан тош қуроллари топилган. Ашель манзилларида шель манзилларидаги қуроллардан фарқ қилишдан ташқари Яна одамни турмуши ва фаолиятини кўрсатувчи бошқа белгилар билан ҳам фарқ қилади. Момент, каркидон каби ёввойи ҳайвонларнинг кўп суяклари шунингдек олов излари сақланиб қолган.
Мустье маданиятининг асосий қуроли учиўгкирланган тошдир. Бу қуролнинг анчагина такомиллашган шакли найза сифатида ишлатилиши мумкин еди. Хақиқатдан хам бу даврда ёғочдан ясалган отиш қуроли масалан учи ўткир қиррали тош ўрнатилган найза Ибтидоий маданиятнииг учинчи босқичи Мустье маданияти аталади (Франциянинг жанубий ғарбидаги қишлоғи ва ғорнинг номи билан аталади). Бу маданият нисбатан анча кенг тарқалгандир. Қримда Симферополь шахри яқинида нееандертал одами топилган.
Кийик коба ғори 1925-28 йилларда С.Н Замятнин
ва 1936-37 йилларда В.А Городсов томонидан Кубадан ва
Кроснодардан 4.3 кл жанубий ғарбдаги Ильеск ктенсияси яқинида
топилгаи манзил Мустье маданиятининг ажойиб ёдгорликлари
бўлиб хисобланади.
Мустье. маданиятнинг бундай ёдгорликлари Ўзбекистонда хам
то.пилган. Сурхандарё. вилоятининг Бойсун тоғидаги бир қанча
ғорлардан неандерталлар топилган, Тешиктош ғори шулар
жумласидандир.
Мустье боқишида техника сезиларли даражада ўсганлиги билан
характерланади. Олдинги босқичларга хос бўлган чопқи бу даврда
кам учрайди шунингдек унийг хаЖми анча йирик бўлиб тузилиши
жихатдан анча қўполроқдир, бу универсал қуролни бирмунча
иқтисослаштирилган қуроллар сиқиб чиқарган, деб хулоса
чиқарйш мумкин. ишлатиш мумкин. Кўракча хам мустье
маданиятининг мухим қуролларидан бири хисобланади.
Бу босқичда янги материал суякдан ўткир учли мада қуроллар
ясалган. Мусътье манзилларидан одатда йирик хайвонларнинг,
кўпинча мамонтнинг, сўнгра каркидон, ғор айиғи, ёввойи от,
шимол буғиси ва бошқаларнинг баьзан кўп миқдорда топилади.
Нихоят муъстье манзилларида доимо гулхан қолдиқлари бўлади.
Мустье манзилларида кўпинча ўша даврда яшаган одамларнинг
қолдиқлари хам учрайди. Булар юқорида айтиб ўтилган Неандерталардир. Шундай қилиб Мустье маданияти неандерталлар
маданиятидир.
Шелль, Ашель маданиятлар умумий ном билан илк палео.лит
даври хам деб аталади. Илк палеолит одамида қурол ва яроқ жуда кам бўлганлиги кўриниб туради. Шундай шароитда у хаёт кечириш воситаларини
қандай қилиб топган ва хаёт кечирган деган савол туғулади. Овқат
масаласини олганда одам энг аввал ўзи учун кўпинча топилиши осон бўлган овқат турларидан фойдаланган. Булар бириичи навбатда, ўсимлик махсулотлари ва мева илдизлари, сўнгра майда хайвонлар, нихоят тўлқин қирғоққа чиқариб ташлаган ёки қўл билан тугилган балиқдан иборат бўлган. Ибтидоий одам бўлган йирик хайвонларнинг гўштини хам осонлик билан топиб еган. Аммо фаол равишда ов қилиш ўша замондаёқ мухим рол ўйнаган. Баьзан одам дастлабки вақтларда фақатгина майда хайвонларнигина овлай олиши мумкин. У такомиллашмаган қуроллар билан иирик хайвонларни овлаш мумкин эмас деган фикрлар мавжуд эди. Лекин одамларнинг ўша вақтдаёқ нихоятда катта кучга ўзи яшаган ва хаёт кечириш воситаларини биргаликда топган, катта коллективга эга бўлмасдан чиқарадилар. Биз эса ўша вақтлардаёқ уларга шелль чопқичи сиигари ирғитиладиган қурол билан кўпчилик бўлиб йирик хайвонларии хам овлаш имкониятини берар эди. Улар ўраб тутиш, тўзоқ қўйиш сингари ва шунингдек турли қопқонларда ов қилиш усуллари барча қолоқ қабила ва халқларга кенг тарқалган эди. Техниканинг ривожланиши билан овчилик хам тез юксала борди ва у шу босқичда одамларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини асосий хиссасига айланди. Ашель ва мустье' мангзилларидан йирик хайвонлар суяклари топилиши овчилик ривожланншидан далолат беради. Биз ашель ва мустье манзилларида олов излари борлигини кўрган эдик. Шундай қилиб одам ўзининг илк давридаёқ оловдан фойдаланган. Бу одам томонида бўйсундирилган ва фойдаланилган биринчи табиат кучи эди. Бу кучни эгаллай олиш ибтидоий маданиятиинг буюк ютуғи эди. Енгельс олов ёқишни ўрганиб олишни буғ машинасини кашф этиши туфайли юз берган революция билан таққослаб, олов хосил қилиш "ўз этибори билан кишиликни озод этиш билан… бу ревалюциядан устун туради. У биринчи марта табиатнинг кучи устидан одам хукумронлигини ўрнатди ва бунинг натижасида хайвонот дунёсидан одамни бутунлайин ажратди." деб ёзган эди. Лекин ашель ва мустье манзиллари гулханларнинг борлигини қай этиб туриб, одам ўша даврда олов ёқишни билганми ёки ундан фақатгина фойдаланганми буни айтиш жуда қийин. Биз ўрганаётган бошланғич даврда одамлар коллективи қандай эди?
Маълумки одамларнинг аждодлари одамлар пода бўлиб яшайдиган давр эди. Шель болтаси дастлабки пайтларда қандайдир шахснинг буюк кашфиёти бўлган. Лекин бу кашфиётнинг йўқолиб кетмаслиги ва унинг келажак авлодларга ўтиш ва тарқалиши учун зарур бўлган шарт шароитни фақат одамлар коллективи яратади. Шу кашфиётнинг сақланиши, тарқалиши ва такомиллашуви учун зарур бўлган малакани фақат одамлар коллективи яратади. Одамлар коллективини кишилик тараққиётининг асоси ва ўзгармас шарт-шароитлари бўлди ва шундай бўлиб қолди. Дастлабки коллективи шундай гуруҳ эди, ундаги алоқа биргаликда овқат топиш ва ташқи офатлардан биргаликда сақланиш асосларига эга эди.
Киши тафаккури ва нутқининг пайдо бўлиши ҳамда уларнинг дастлабки ривожланиши биз ўрганаётган даврга тўғри келади. Тафаккур ва нутқ қобилияти тараққиётининг қудратли шарти ва фактори бўлиб, улар кишиликнии бутун хайванот дунёсидан тубдан ажратиб олиб келди. Тафаккур умуман тилдан ривожлана олади деган фикр анча кенг тарқалган. Ҳақиқатда эса тафаккур билан нутқ бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, нутқ ва фикр бир пайтда содир бўлади.
Энг содда қуролни яратиш хам фикирлашни талаб қилади,
бундай қуролларни яратиш фақат коллективдагина учрайдиган
ходиса бўлиб, у қандайдир фикрни ифодалаш йўли хамда бу
фикрни бошқаларга айтиш заруриятини туғдиради. Тил ижтимоий
хаётнинг дастлабки асосий шарт-шароити хисобланади.
Ибтидоий давриинг яна бир мухим масалаларидан дин ва унинг
келиб чиқиш масаласидир.
Хақиқий илмий фикрлар инсон ўзининг дастлабки даврида хеч
қандай диннинг, хатто диннинг бошланғич даврини
билмаганлигини кўрсатади. Ўша давр архиологик ёдгорликлари
диннинг бўлганлиги тўғрисида хеч қандай маьлумот бермайди.
Дин одамга биологик жихатдан хос эмас ва одам уни ўзининг
аждоди хайвондаи мерос қилиб олиши хам мумкин эмас.
Дин кишилик жамияти ривожланишининг маълум бир
босқичида ва маълум бир базасида пайдо бўладиган усткурма
тарзидаги ходисадир. Шундай қилиб кишиликнинг дастлабки даври
динсиз даврдир.
Бизга маълум бўлган палеолит даври маданиятидан кейинги
даврга бевосита оид бўлган археологик ёдгорликлар маданиятининг барча сохалари ва техника, хўжалик жамиятини
қуришни ва мафкуранинг ўсганлиги хақида ажойиб манзара
берди. Дастлабки инсоният тарихидаги бу мухим босқич Ориньяк
ва унга яқин бўлган Сомотр маданиятидан ( Франциядаги иккита
жойнинг номидан олинган) иборат. Бу маданият ёдгорликлари
бутун Европадан хамда Африкада ва Осиёнинг баьзи жойларидан
топилган.
Собиқ СССР ерларидан ориняк — сомотр даврига оид бир қанча
ёдгорликлар аниқланган. Айниқса рус архиологи Б.Б Эременко
томонидан Бронеж шарқидан 23 кл бўлган Дон дарёси бўйида
топилган Кастенки манзиллари гурухи шу даврнинг энг машхур
ёдгорликларидандир. Бу даврга хос умумий буюмларнинг ва ярим
ертўла турар жойларидан ташқари Кастенки манзиллари фил
суягидан ва мергелдан ясалган хайкалчалар ва аёллар
шаклларининг кўплиги билан хам ажойибдир. Сибирда эса
майдони анча тор бўлган уч обласда Обнинг бошида, Енесейнинг юқори қисми оқими ва Байкал атрофида ориняк —сомотр даврига
бир қанча ёдгорликлар топилган. Бу даврда техника сохасида мустье маданиятига нисбатан анчагина юксалиш рўй берди. Энг аввало тошни ишлаш яхши ишланади жуда оддий парчаси ёки синдириб олиш билан бирга
қуроллар анча аниқ ва муфассал шакллар берувчи қисм синдириш
усули кенг қўлланилди. Суяк ва шохлардан кенг фойдаланила
бошланди. Бу даврда ёғоч хам кенг ишлатилган, ориняк — сомотр
манзнлларининг кўпида учрайдиган тош ва суяк шаклларининг
шакли ёғоч дастага ўрнатилган қуролларнинг асосий қисми
булганлигидан дарак беради. Бу техника тарақиёти даврида мухим
давр эди, бир неча қисмдаи тузилгаи қурол яроқларга ўтиш даври
эди. Бу босқнгчдаги манзидардан жуда кўп миқдорда. турли буюмлар
топилди, бу эса ишлаб чиқариш ривожланишидан гувохлик берди.
Техниканинг-ривожланиши хусусан ирғитиб отиш қуролининг
такомиллашуви туфайли овчилик янада ўсди. Ориняк — сомотр
босқичининг бир қанча хусусиятлари бундан далолат беради.
Баъзи манзилларда турли хилдаги хайвонлар суяклари жуда кўп
миқдорда тўпланиб ётишлари асосан пода бўлиб-яшайдиган йирик
хайвонларни момент, ёввойи от, шимол буғисини кўпчилик бўлиб
овлашган. Бу тўпланиб ётган хайвон суякларининг сони
Европадаги баьзи ориняк — сомотр манзилларида мингтагача етади.
Одам бу вақтда қуролдан ташқари хайвонларни тузоқ қўйиш ва
уларни овлаши бошқа усулларидан хам кенг фойдаланган бўлса
керак. Овчиликнинг ривожланишига қарамай балиқ-овлаш хали
унчалик ривожланган эди. Ориняк—сомотр даври ёдгорликларида маданий юксалишнинг ажойиб белгиси топилди.
Биз бу ерда тасвирий саньатнинг пайдо бўлишидаги дастлабки
далилларга эгамиз. Бу босқичдаги манзилларга энг содда хайкал
ва суръатларни кўп миқдорда топдик. Бу ерлардан топилган
пармарланган хайвон тишлари ва баьзи бир бошқа нарсалар безак
буюмларнинг пайдо бўлганлигини кўрсатади. Нихоят қатор
белгилар жумладан скелетларнинг қўйилиш холати ва баьзи расм
ва тасвирларнинт мазмуни шу босқичда диннинг хам пайдо
бўлганлигидан далолат беради. Юқорида баён этилганларни
якунлаб ва ореньяк—сомотр босқичини ўтган мустье даври билан
таққослаб қуйидаги хулосаларга келамиз: Дастлаб антропогенез
жараёни тугалланиб хозирги замон одами пайдо бўлди. Мустьеда
маълум бўлган маданиятнинг янги элементлари яратилди: маьлум
даражада ихтисослашган қурол яроқлар анчагина кўпайди, бир
неча қисмдан тузилган қурол ва яроқлар пайдо бўлди. Суяк ва
чохдан материал сифатида кенг фойдаланилди. Тош эса янги
техника асосида ишлатила бошланди. Умуман қадимги тош асрида
ибтидоий одамлар дастлаб оддий тош қуролларини ясай бошлашган
кейинчалик эса улар томонидаи ана шу тош қуролларининг
анчагина мураккаб турларн яратилади. Ореньяк — сомотр даврига келиб эса энди тасвирий санъатнинг илк намуналари ҳам вужудга
келганлигини кўришимиз мумкин.
3.Тарихий даврлаштиришга мувофиқ палеолитдан сўнг кўпдан —
кўп маданиятлар мавжуд бўлган, улар неолит деган умумий ном
билан аталади. Бироқ айрим тарихий мамбалардан палеолитдан
сўнг мезолит "янги тош" даври хам айтиб ўтилади. Кенг тарихий
маданий нуқтаи назардан қараганда неолит палеолитдан тубдан
фарқ қилади. Шельда, ашельда, мустьеда, ореняк—сомотр ва
кишилик маданият ривожланишининг тарихий босқичлари ёки
давларига эгамиз деб айта оламиз. Бунда қуйи палеолит маданияти
ер шарининг хамма ёғидан топилган барча иарсаларда ўзини
ажойиб бир хиллигини сақлаб қолди, деган аниқ чегараланмаган
географик областларни ажратишга имкон беради. Неолитда бир
томондан палеолитга хос бўлган архиологик маданиятларнинг аниқ
изчилиги йўқ, иккинчи томондан эса унинг маданиятлари
теретория жихатидан жуда чегараланган бўлиб, баъзан жуда тор
махаллий характер касб этади. Чунки неолит ишлаб чиқариш
кучларини ривожланиши асосида кишилик маданиятининг
анчагина табақаларга бўлиниши давридир. Неолит архиологик
маданиятлари неолитнинг сўнги босқичларида маьлум даражага
этник биргалик билан боғловчи махаллий тарихий маданий
умумийликни касб эта бошлади. Мана шундай шароит неолитни
илк палиолит, ривожланган неолит ва сўнги палеолит деган
даврларга бўлишга мажбур этади.
Бу даврнинг дастлабки маданияти Азиль маданияти
(Франциянинг жанубидаги Ма-д Зиль деган жойнинг номи) деб
аталади. Азилъ маданияти техника ва хўжаликнинг ривожланишига
олға қараб таштланган янги катта қадамдан гувохлик беради. Тиғ,
кесгич, найза учи ва бошқалардан иборат микролит (кичкина) деб
ном олган пухта ишланган узунлиги одатда 1—2 см келадиган тўғри
шакилли майда тош қуроллар пайдо бўлади. Тошдан, суякдан ёки
ёғочдан ясалган ёй учлари Азил маданиятидаги мухим ходисадир.
Биз бу ерда техника тарихида ва шу билан бирга, умуман маданият
тарихида жуда катта воқеа узоққа отадиган янги қурол ўқ —ёйнинг
пайдо бўлиши олдида турибмиз. Ўқ — ёй ибтидоий одамнинг асосий
қуроли бўлиб қолди. Унинг пайдо бўушгни овчиликнинг
ривожланишига янги туртки бўлди, гарпунинг кенг тарқалиши ва
яна бир қанча бошқа қуроллар балиқчиликнинг тез суратлар билан
ривожланишидан дарак беради. Нихоят азильда итлар суякларини
топилиши жуда-хам қизиқарлидир. Бинобарин маданият тарихида
буюк ходиса юз берди — биринчи хайвон қўлга ўргатилди.
Одамнинг овдаги ёрдамчиси ва йўлдошига айланган итнинг қўлга
ўргатилиши узоқ масофага отадиган овчилик қуроли ўқ-ёйнинг
кашф этилиши билан бир вақтда тўғри келган бўлса керак.
Бу даврнинг яна бир мухим маданияти Терденуа (Франциянинг
шимолидаги Фер-ан Терденуа жойи номи) маданияти деб
аталади.
Терденуа азиль маданиятига анча яқин туради, бу маданият
манзиллари ўқ-ёйнинг мавжудлиги хақида гувохлик беради ва
ўргатилган итларнинг бўлганлигини тасдиқлайди.
Азиль маданияти ёдгорликлари фақат Европада Тарденуя
маданияти эса шунингдек шимолий Африка ва Осиёда топилган
рус олимларидан О.И Батер, К.М Полукарнович, Т.И. Третьяковлар
кўплаб терденуал манзилларини ўрганишган. Азиль ва терденуал
маданиятларига нисбатан астурия маданияти кейинги даврга хос
бўлиб у Испаниянинг бутун шимолига тарқалган ва Франциянинг
чегара районларигача кириб борган (Испаниянинг шимолидаги
қадимги астурия номи билан аталади). Бу маданиятнинг ўзига хос
белгиси одамлар яшаган ғорлардан денгиз чиғаноқлари
уюмларининг топилишидир.
Нихоят Европанинг яна хам сўнги маданияти бизнинг
давримизгача бўлган олти мингингчи йилдан хисобланувчи
Моглемазо маданиятидир. (Даниядаги Залландия ороли жойлашган
бир жойнинг номи билан аталади). Магленоза маданияти даврида
юз берган мухим ходиса чақмоқтошдан қўпол қилиб ясалиб даста
ўрнатилган болғанинг пайдо бўлишидир. Маглемозанинг бошқа
топилмалари йиғма қуролларининг янада ривожланганлигидан дарак
беради. Маглемоза ёдгорликлари Болтиқ денгизи қирғоқларидан
Польша, Германия ва собиқ СССР ерларидан топилган.
Шунйнгдек янги тош даври ўзига хос маданиятига ошно ёки
чиғаноқлар уюми маданияти деб аталадиган маданият хам киради.
Унинг ёдгорликлари дарё ва денгиз қирғоқлари бўйлаб чўзилган
жуда катта чиғаноқлар уюми ва кўп авлодлардан қолган "ошхона"
қолдиқларидан иборат бўлгани учун у шу номни олгаи. Бу уюмлар
ичида жуда кўп чақмоқтош ва суякдан ясалган буюмлар топилган.
Бу мадаиият ха.ли қўпол ишланганича қолаётган болтанинг анча
такоммилашиб бораётганини кўрсатади. "Ошахона буюмларида"
биринчи марта пайдо бўлган мухим маданият элементи сопол
идиш булакларининг топилишидир. Шундай қилиб янги ишлаб
чиқариш кулолчилик пайдо бўлди. Бу маданиятнинг умумий
манзараси балиқчиликнинг ривожлаиганидан далолат беради.
Эхтимол, бу маданият одамлари дарё ва денгиз қирғоқлари бўйлаб
балик овлаб кўрганлар, мавсумий ов қилиш учун бошқа ерларга хам
борганлар.
Неолитнинг анчагина кейинги ёдгорликларида айни бу вақтга
келиб чақмоқтошдан ишланган болтанинг қўпол бўлмай, балки
силлиқланиб ишланганлиги ва соп ўрнатиш учун кўпинча хатто
пармалаб тешилганлиги техника тарихи учун мухим фактдир.
Ибтидоий даврнинг бу мухим қуролнининг такомилашуви шу
тарзда давом этди.
Шаркий Европанинг бутун ўрмон минтақаси бўйлаб чўзилган,
ривожланган неолит маданиятининг хусусияти шундан иборатки,
кулолчилик буюмлари чуқурча тароқсумон нақш билан безатилган
бўлиб бу нарса ғарбий Европада мутлоқо номалумдир. Бу
кулолчилик буюмлари уч хил идишдан иборат.
Катта идишда кўпроқ овқат сақланган, ўртача идишда овқат
пиширилган ва кичик идишда овқат ейилган.
Собиқ савет архиологлари Сибирда кўп миқдорда неолит
ёдгорликларини топдилар, шу билан бирга, Сибир ёдгорликлари
неолит маданияти ривожланишидаги ўқ-ёй пайдо бўлишидан
бошлаб металга ўтишга бўлган даврнинг айрим босқичларининг
кетмакетлигини аниқлашга имкон берди. Собиқ савет архиологлари С.П.Толетов Ўрта Осиёда яна Хоразмдаги
Калтаминор маданиятини кашф этди. Бу маданиятнинг бир қанча
манзиллари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда мавжуддир.
Ўзбекистондаги манзиллардан бирида неолит учун жуда катта
тахминан 320 м майдонга эга бўлган ер устида қурулган турар жой
топилиб, унинг турли ерларида овқат пиширишдан қолган
гулханлар қолдиғи марказида эса маишатда алоқаси бўлмаган
эхтимол диний эътиқот учун хизмат қилган ўчоқ қолдиқлари
мавжуд.
Сўнги палеолит даврида анчагина ривожланган дехқончилик
маданияти (бўш рангли кулолчилик маданияти хам деб талади)
мавжуд бўлган.
Хитойдаги Янъчай, Ўрта Осиёдаги Анов, Богения ва
Руминиядаги биринчи Дунай маданиятлари шулар жумласидандир.
Сўнги палеолитнинг яна бир ажойиб ёдгорлиги Динепр бўйида
Киев яқинидаги Триполье қишлоғидан биринчи марта топилган
бўлиб, шу ер номи билан" аталади ва архиолог В.В Хбойко
кейнчалик С.Т Пассек томонидан текширилган.
Триполье маданияти Украинада ва унга чегарадаги эл
мамлакатларида тарқатилган. Унинг ривожлангаи даври эрамизгача
бўлган 3500—1500 йилларга тўғри келади. Бу анчагина катта
қишлоқлардаи иборат бўлиб турар — жойлар доира ёки тухумсумон
шаклда жойлашган, қишлоқнинг марказий қисми бўш бўлиб
хайвонларниқамаб қўйишган. Бу эса Треполье маданиятини асосий
хусусиятидир. Триполье тураржойлари тўғри бурчак шаклида
катта бўлиб 100—150 м2 гача ётган ва ёғоч ва оловда пиширилган
лойдан ишланган мустахкам иморатлардан иборат бўлган. Бу турар
жойнинг хар қайсиси алохида девор билан бир —бири билан
ажратилтан. Хар бйр хонада печ бўлиб, полли куйдирилган лойдан
ишланган. Бундан турар жойлардан ташқари, ичига бир неча ўчоқ
ўрнатилган катта ертўлалар хам бўлган. Терпольеклар ерни асосан
мотига билан ишлаб, дехқончилик қилишган ва чорвачилик билан
шуғилланганлар. Балиқчилик ва овчилик иккинчи даражадаги иш
хисобланган.
Бу маданиятнинг сўнгги босқичи чорвачиликнинг ахамияти ортиб
борганлигидан далолат беради. Трепольеда кулолчилик хунари жуда
юқори даражага кўтарилган ва турли шаклдаги идишларга бир ёки
бир неча бўёқлар билан бурама нақшлар солинган. Терполье
тасвирий санъати лойдан ясалади, хайвон фигуралари ва асосан
аёлларнинг хайкалчаларидан иборатдир. Турар жойларнинг ички
кўринишини тасвирловчи лойдан ясалган модделлар хам диққатга
сазовордир.
Ибтидоий кишилар хаётида техника ривожланиши буюк хосида
саналган. Оддий техникада маьлум рол ўйнаган материалларни
хайвон жуни ва ўсимлик толаси, тери, чарм, мум гирмовик ва шу
сингариларнинг барча турларини ва уларнинг қўлланилиши
характерланиб ва уларни бирма — бир санаб чиқиш қийин. Буларнинг хаммасидан тўр, сават тўқишган, арқон эшилган, нон
ёпилган ёкн улардан бирор тош қуролни ёғоч, суяк ва бошқа
нарсаларга боғлашга фойдаланилган.
Юқорида айтгандек, дастлабки пайтлада қурол-яроқлардан
фойдаланишда улар орасидан унча фарқ бўлмаганлигини кўрамиз.
Кейинчалик эса қурол. яроқларинг турли хиллари аста секин бир
биридан фарқ қила бошлайди.
Энг қолоқ қабила ва халқларнинг содда қуроллари қуйидаги
асосий турлардан иборат: пичоқ, болта, искана, арра, қирғич
мармар, буларнинг хаммаси асосан тошдан ясалган.
Океанияликларнинг катта чиғаноқдан ясалган болтаси ва
тилинкитларнннг балиқ суягидан ясалган арраси камдан кам
учрайдиган буюмлардир.
Умуман инсоният мехнати техниканинг ва шунинг билан бирга,
умуман маданият ривожланишининг асосини ташкил этади.
Одамзот хар бир мехнат қуролини ясаш учун қунт ва сабр бардош
билан мехнат қилади ва бу қурол яроқларни нафис, қулай, чиройли
ва бежирим бўлиши учун хизмат қилади. Ибтидоий маданиятда
саньатнинг турли хил шакллари билан бирга келиб чиқиши ва
унинг дастлабки мохияти хақидаги массага анча мураккаб
масаладир.
Ибтидоий саньат ва унинг барча турлари умумий манбаи
мехнатдир, одамнинг мехнат фаолиятидир. Саньат ва унинг барча
турлари ўз мохияти ва мазмуни бўйича одамнинг мехнат фаолияти
билан боғлиқ бўлган сезгиси, кайфияти билан фикрларини
ифодалаш шаклидан бошқа нарса эмас. Ориньяк — сомотр ва
мадлен даври тасвирий саньати намуналари Европа ва Осиёнинг
кўплаб жойларидан аниқланган.
Капса деб аталадиган маданият (Туркистондаги Гафса шахри ва вохаси номидан олинган римча Капса) расм сюжети услубий бўйича алохида ўринда туради. Европанинг юқори палеолит ва илк неолит маданиятларига мос келадиган бу маданият жанубий —шарқий Испания, қисман Италия, Шимолий Африка Кичик Осиё қисман Кавказда тарқалган. Бу маданият тасвирлари асосан соя суратдан-қора ва қизил бўёқ билан ишланган расмлардан иборат бўлиб улар ғорлар ичига эмас балки очиқ ерлардаги қояларга ишланган.
Капса маданиятининг катта ютуғи якка — якка шакллардан анча
мураккаб компазитцияларга ўтишдир. Булар овчилик, харбий
воқеаларни тасвирловчи кундалик турмуш манзараларидир.
Европанинг илк палеолит маданияти тасвирий саньатга жуда
камбағал. Тасвирий саньатни. сўнги палеолитда ажойиб равишда
юксалишдан сўнг бу вақтта келиб тушкунликка юз тутганлигини
кўрамиз.
Хақиқатдан хам азиль маданиятнинг бирдан-бир намунаси
қизил ахра билан чизиб бўялган чагаллардан иборатдир. Унинг
расми ёки бирор бошқа белги эканини билиш қийин.
Неолитнинг кейинги босқичларида тасвирий саньат янги
йўналиш билан ривожланади. Бунда тош, суяк ва ёғочдан ишланган
хайкалларни намуналари учрайди. Неолит даври санати асосан
турли шаклларга. бой бўлган манзарали ишлар йўли билан
ривожланади. Бу даврда одамда хизмат қилиши, хатто кундалик
турмушда ишлайдиган оддий буюмларии хатто лойдан ишланган,
буюмларни хам бўяшга харакат қилишган. Кийимлар, уй
жихозлари қуролларга хам турли хил, баьзан жуда чиройли
нақшлар солинган.
Ниқоблар тасвирий саньатнинг алохида туридир. Ниқобнинг
тарихи жуда қадим замонга бориб тақалади. Уни хатто энг қолоқ
қабилалар хам биладилар. Шунинг билан бирга ниқоб турли йўл
билан пайдо бўлгани юқорида айтиб ўтилгаиидек, ов пайтида
хайвон қиёфасига. киришган ва у тотем маросими шаклларидан
бири хамда душманни қўрқитиш воситаси сифатида хам
қўлланилган. Кўпчилик қабила ва халқларнинг ниқоблар
хайкалтарошлик ва рассомчиликнинг ажойиб асарларидан иборат
бўлиб, қанчалик ғалати бўлмасин тасвирий саньатнинг машхур
намуналари деб хисобланади. Саньатнинг яна кенг тарқалган
сохаларидан бири: Мусиқа саньати бўлиб хисобланади. Мусиқа
икки турдан иборат, восал ёки ашула ва чолғу, ўтган асрнинг
охирида яшаган немис олими Карл Бюхер мусиқа мехнат
жараёнида пайдо бўлган деган назария яратди. Бюхер одамларнинг
кўпинча иш вақтида чиқадиган овозлардан ва одамнинг
харакатидаги ритимлилик билан чамбарчарс боғлиқ холда пайдо
бўлган деб тасдиқлайди. Бюхер чолғу асбобларнинг хатто мусиқа
асбобларининг пайдо бўлишини иш қуролларига боғлайди, масалан,
дўмбирани угрдан келтириб чиқаради. Бу фикрнинг массаси
суньий ва хеч бўлмаганда жуда хам бир томонламадир.
Мусиканинг пайдо бўлиши масаласи умуман саньатнинг пайдо
бўлиши Масаласи билан бирга хал қилинади. Бошқача қилиб
айтганда мусиқанинг манбаи, албатта мехнат фаолиятидир. Бироқ бу мусиқа фақат иш вақтидаги ритмлардан ва шовқун — сурондан чиқади деган гап эмас. Қўшиққа келганимизда у дастлаб ритмга солинган нуқтадан иборат бўлган. Хақиқатдан хам ибтидоий қўшиқдаги асосий нарса ритмдир, шунинг учун хам жуда содда - кўшиқларниит сўзлари кўпинча ўша товуш ва сўзнииг қайта-қайта такрорланишидан иборат.
Ибтидоий даврда чолғу асбоблари унча ривожланмаган. Бу бир
томондан куйнинг ривожланганлигича, иккинчи томондан эса,
умуман техниканннг ривожланганлигига ва демак мусиқа
асбобларини яратиш техиикасини яратилишига боғлиқдир. Бироқ,
ибтидоий давр мусиқа асбобларининг барча асосий турлари, уриб
чалинадиган, пуфлаб чалинадиган, симлик асбоблар пайдо бўлди.
Бу асбобларнинг барча турлари ва уларнинг ибтидоий давридаги
хилма-хил турлари жуда соддалигича қолган. Ўқ ёйнинг ип
дастлабки чертиб чалинадиган асбоб бўлган деган фараз бор. Бироқ
ўқ-ёй кашф этилганлигига қадар ёғочга тортилган яна бирор най
шу мақсадда ишлатилган бўлиши мумкин. Одий ёғоч қуруқ
пардаси ёки ичи ковак роя масалан бамбук биринчи уриб
чалинадиган асбоб ва шу бамбукиинг ўзи ёки ичи ковак шох
бириичи пуфлаб чалинадиган асбоб бўлган. Дўмбира, унинг барча
турлари анча илгарироқ пайдо бўлган.
Рақснинг пайдо бўлиш масаласида турли фикирлар ва хатто
назарияларга дуч келамиз.
Лекин бу ерда хам биз бу саньатнинг худди ўша манбаи —
одамнинг мехнат фаолиятини кутамиз. Шу билан бирга энг биринчи рақслар хам турли хил мазмунга эга. Содда рақс фақат
гимнастика характерига эга эканига шубха йўқ ибтидоий одам кун
бўйи қилган мехнатидан чарчаб, кечқурун дам олгач, ўз
азьзоларини ёзишга. таббий физиологик эхтиёж сезади, иластик
харакатлар билан ўз таъсуротлар ва кайфиятини ифода қилишга
урунади, иластик фармада ўзининт тўқлигини, фаровонлик туйғусини ва ибтидоий турмуш шакларини кўрсатиш зарурияти
пайдо бўлади. Овга ёки юришга чиқилади юриш олдидан
тушиниладиган рақслар жисмоний тарбия ва машқ ёки ўзига хос
туйғу қўзғалиш характерига эга. Нихоят ибтидоий рақснинг
афсунгарлик ва тотемизмга алоқадорлиги шубхасиздир. Рақс
тушганда ашула ёки мусиқа чалинади. Кўп қабилаларнинг тилида
ашула ва рақс бир сўз билан ифодаланилади. Биз Мадлен расмлари
орқасида рақс кийими кийган ва рақсга тушиб турган одамнинг тасвирини учратамиз, демак одам юқори палеолит давридаёқ рақс
тушишни билган.
Содда рақсдан саньатнинг яна бир тури драма келиб чиққан.
Хақиқатдан хам қолоқ қабилаларнинг рақси кўпинча чинакам
тасвирий мазмунга эга ва понтомима чамаси драматик саньатнинг
энг илк формаси бўлса керак. Бир гурух австряликлар поездни бириичи марта кўрганларида, улар шу куни кечқурун мазмуни
юриб турган поездни тасвирловчи рақс уюштирганлар.
Шуни хам айтиш керакки кузатувчилар қолоқ қабилаларнинг
турли хил тақлидларга ажойиб даражада қобилиятли
эканликларини кўп марта қайд қилганлар. Хозир сўз бораётган
алохида саньат турлари паралель холда мустақил ривожланиш
бирга мусиқа рақс ва драма ўртасида мустахкам алоқа сақланади ва
ривожланади. Кўпкина халқларда экишдан тортиб, то йиғим-
теримга бўлган бутун дехқончилик жараёнини ифодаловчи
ашулалар чолғу асбоблари жўр бўлади шунинг билан бирга рақс
тушилиб ўша жараёнлар драматик равишда ифодаланади.
Умуман тош даврининг сўнги босқисларига келиб ибтидоий
одамлар маданиятииинг олдинги даврларига нисбатан анча
ривожланиб такомиллашиб борганлагини кўришимиз мумкии.
Маданиятнинг янги қирралари вужудга кела бошлайди. Айнан ана
шу даврларга келиб кишилик маданиятида катта рол ўйнаган
тасвирий саньат намуналари пайдо бўлади. Ибтидоий одамлар
томонидан яратилган тасвирий саньатнииг айрим намуналари
хозирги пайтга қадар сақланиб келинмоқда.
Энг қадимги маданият хақида умумий хулоса қилиб шуни
айтишимиз мумкинки, ибтидоий кишилар табиат кучларини неча-
неча минг йиллар давом:ида кўпдан-кўп авлодлар алмашунувида,
оғир мехнатда, хисобсиз қурбонлар бериб, аста-секин, лекин
астойидил ўрганди, уларни бўй сундирди ва кишиликнинг
дастлабки маданиятини яратди. Улар томонидан яратилган қадимги
маданият қанчалик содда бўлмасин, у техника хўжалиги, ижтимоий
асос ва идеологиянинг турли хил элементларини ташкил этади.
Оддийдан аста-секин юқори ва мураккаб шаклларга ўта бориб,
бу маданиятининг мунтазам равишда ўсиб борди. Бу ибтидоий
маданият кипшликнинг янада ривожланиб боришининг зарурий
шарти бўлиб, ўзининг олий шаклидаги навбатдаги усулининг асоси
бўлиб қолди ибтидоий кишилар эришган кўпчилиги хозирги
замон маданияти хазинасида ўз ахамиятини сақлаб колади.