Назорат топшириқлари:
1.Ўрта асрларда Ўрта Осиёнинг маданият ва санъат тараққиёти.
2.Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар ва Хоразмшоҳлар даврида моддий маданият тараққиёти.
Мустақил иш топшириқлари:
1.Ўрта Осиё мусулмон шарқи уйғониш даври маданияти.
Амир Темур ва Темурийлар даври маданияти ва санъати
Асосий саволлар:
1. Амир Темур ва Темурийлар даври маданияти ва санъати тарихини урганувчи манбалар ва адабиётлар.
2. Амир Темур ва Темурийлар даври мусика санъати
3. Амир Темур ва Темурийлар даври китобат санъати
4. Амир Темур ва Темурийлар даври харбий мусика санъати
4. Амир Темур ва Темурийлар даври меъморий курилиш санъати
5.Амир Темур ва Темурийлар даври рассомчилик
Темур ва темурийлар даврида Мовороунахр маданиятини
ўрганиш учун вужудга келган тарихий шароитни ўрганмоғи
лозим.
XIV асрнииг 50-60 йилларидаги ижтимоий тарихий шароит бир
томондан феодал тарқоқликни кучайиб бораётганлиги билан
бахоланса, иккинчи томондан эса мўғил истелочиларининг
Мовороунахр тереториясининг тўла эгаллаб олишга
интилаётганлиги билан бахоланади.
Шарқнинғ йирик тереториясини ўз ичига олган ва мўғул
истибдодидан мустақил равишда марказлашган давлатнинг
вужудга келиши шундай иқтисодий—сиёсий ва маьданий инқироз
даврига тўғри келган эди. Бундай тарихий шарт —шароит Амур
Темурдек буюк шахсни тарбиялаб етиштирди. Буюк империяни
вужудга келтириш ва уни барпо этиш Темур зиммасига тушди.
Амур Темур Қашқадарё вохасининг (Шахрисабз) туманига
қарашли Хўжа илғор қишлоғидаги Барлос уруғининг йирик
ваклларидан бири Амир Тарағоний хонадонида 136 йилда туғилган.
Унинг дастлабки жанговор фаолияти Мўғилистон хони Туглук
Темурхон хукумронлик қилган даврга тўғри келади.
Туғлуқ Темур 1360 ва 1361 йилларда Мовороунахрнинг кенг
терреториясини эгаллаб олган эди. Муғиллар истелосидан Хўжа
Барлос Хуросонга қочиб кетади. Кеш вилоятига ёш Амур Темур
хоким бўлади ва мўғул хони хизматига ўтади.
1360 йиллар Амур Темур Мовороунахрнинг озодлиги учуи
курашни кучайтиришда ўз атрофига тарафдорлар йиғди.
У Мўғилистон хонига узоқ вақт хизмат қилди. Унинг олий
мақсади халқни мўғулар истелосидан халос этиб, мустақилликга
олиб чиқиш эди. Шунинг учун у ўз душманлари билан хам
муросага киришга ва душманлари қўйган шартларни сабр —қаноат
билан бажаришга интилган эди. Масалан: Темурк Турк амири
Қоражоннинг набираси Хусайнийнинг синглиси Улжой Турконга
хам ўз ниятларини амалга ошириш учун уйланган эди.
Қутлуғ Темур вафот эттандан сўнг Мовороунахрда унинг ўғли
бир оз вақт хукумролик қилди. Илёсхўжа мўғилларнинг
қароргохини (Олий ўрда) Самарқандга кўчирмоқчи бўлди. Аммо
мўғиллар орасидаги келишмовчилик бу ишни амалга ошириш учун
тўғаноқ бўлди. Шунинг учун Илёсхўжа ва қавми орасида обрўйини
йўқотди.
XIV асрнинг 40 —йилларида Мўғулар хонининг Ўрта Осиёдаги
ёзги қароргохни Кепакхон Насафга кўчириб келади. Шу даврдан
бошлаб Насаф мўғулларга қарши «Қурғон —қальа» номи билан
аталиб бошланган.
Худи шу ишни амалга оширишга уринган Илёсхўжа 1365 йилда
Мовороунахрдан хайдалган. Агар Мўғилнинг қароргохи ўрта
Осиёда бўлса зулум кучайиши муқаррар эди. Илёсхўжанинг
Мовороуннахр устига қилган юришида Амур Темур ва амир Хусайн
қарши чиқди. Бу уруш тарихда «лой жанги» номи билан
киритилди. Бу жангда Темур ва Хусайнийнинг қўшинини
мағлубиятга учрайди. Хусайн Хуросонга қочиб кетади. Темурбек
эса Амударёнинг ўнг сохилига келиб тушади.
Мамла.катда мўғулар зулмига, истипдадига қарши хақл харакати
бошланиб кётиди. ХуросоннйНг сабзовот шахрига мўғуларга ғарши
кўтарилган бу харакат 1337 йилда бошланган бўлиб, яьни бошини
дорга тиккагглар деб аталиди.
Савдогарда бу давлат 1337—1381 йилларда барқарор бўлди. Бу
харакатнинг кулминатцион нуқтаси Самарқанд қўзғалончиларнинг
мўғулларга қарши курашида ўзлигини кўрсатди. Мавлоназода,
Абубакр, Калакий, Хурдак Бухорий каби илим сохиблари ва
хунармандлар қўзғалончиларга бош тўлаб Самарқанд шахрини
мўғил қўшинидан химоя қилди. Сардобалар токи Темур ва
Хусайнга Самарқандни топширмагунларича тиним билмадилар.
Шундай қилиб 1366 йил бахорида Темур ва Хусайн Самарқандга
кириб-келди. 1370 ййлга, қадар Амур. Темур мамлакат
ичкарисидаги душманларини тор — мор этиш. Темурнинг хокимият
тепасига келишига Термиз ва Чағаниён юрти хам мухим ахамиятга
эга бўлган. Мўғуллариииг қўшиндарини тор —мор этишда 1361 йил
Термиз қалъасида, пайғамбар оролидан панох топган.
Амир, Хусайн қўшинлари «Кахалка Темур конуг, Темур
дарвозаси орқали ўтиб, чак-чак дараси (танги Чак —чак)да тор —
мор этади. Чағаниёнда Хусайнийнинг (Навандақдаги Қизил —қум)
қирғоғида жойлашган» 3 минг кишилик қўшинини доғда қолдирди.
Амир Хўсайннинг хоинлигини сезиб юрган Амир Темур 1370 йил бахорида Балх қамали даврида Хуталлон хокими Кайхусрав қўли билан ўзини «калбаки» дўстини қатил этиради. Шу даврдан бошлаб Амир Темурнинг Мовороунахрда ягона хукумронлик фаолияти бошланади.
Амур қисқа муддат ичида Аму ва Сирдарё оралиғидаги ерларни,
Фарғона ва Шош мулчиликларини бирлаштирди ва ўзига
бўйсундирди. 1372 йилдан 1388 йилга қадар Хоразмга 5 марта
юриш қилиб, уни хам ўз империясининг таркибига киритди.
Амир Темур Олти Ўрда хони Тўхтамишга қарши 1389—1395
йилларда 3 марта юриш ўтказиб, мўғул хонини бутун русдаги
қувватиии синдирди. Бу юришлар натижасида Повалье, Астрохон,
Москва князлиги ва Азов бўйлари хам Темурга бож тўлайдиган бўлди. Москов князлиги то Шохрух вафотигача темурийларга бож тўлаб келган (Темурхон, Чўлпон,1990).
Амир Темур Эрон, Кавказ, Ҳиндистон, Кичик ва Олд Осиё, Шому-Ироқ устига қилган ҳарбий юриши империясини кенгайтиришга қаратилган.
Амир Темур Мовороунахр иқтисодий ва маьнавий тарақиётида
янгича йўналишни барпо этди. У бой ўлжалар билан чекланиб
қолмай, балкн дунёнинг йирйк савдо —карвон йўллари устидаи
хукумронлик қилиш ва уни ўз империясининг химоясига олишни
оддий мақсад қилиб қўйган эди. Шунинг учун олтин Ўрда
худудидан ўтган савдо-карвон йўлини Ўрта Осиё орқали
ўтказишга харакат қилди.
Мўғул босқинчиларидан илгари «ката карвон йўли» Ўрта
Осиёдан ўтган эди. Лекин кўп йиллик феодал урушлар
мамлакатдаги йирик савдо-хунармадчилик шахарларининг
моддий — манавий турмушини издан чиқарган эди.
Амир Темур мамлакатнинг мавқени илгаригидан хам буюкроқ,
жахон танийдиган даражада бўлишини орзу қилди ва ўз
хукумронлиги даврида бунга эришди.
Темур нафақат Шарқда балки ғарбий Европа маданияини сақлаб
қолувчи бир хомий сифатида намаён бўлади. Масалан: 1402 йилда
Анқара яқинида Темур қўшинлари хавф солиб турган кучга бархам
берган.
Амир Темур жахоигирлик юришларини давом этириб, 1404 йил
қишида. Хитойга харбий юриш бошлади. 200 минг кишилик
қўшин билан йўлга чиққан. Аммо хали ўзини ё мон хис қилган
сохибқирон 1405 йилда Ўтрор шахрида касалланиб вафот этади.
Темур даврида мамлакатнинг иқтисодий — маданий турмушида
мўьтадиллик вужудга келди. Амир Темур ўзининг харбий
юришларида ортирган бойликлари ва зебу зийнатлари эвазига
нафақат давлат ишларини, балки оддий халқнинг турмушини хам
яхшилади Темур қўшинини харбий юришлардан қайтганида
солиқчиларга оддий халқни маьлум муддатга солиқдан озод қилишни
буюрган. Агар фуқаро оч-ялонғоч экан, хеч қачон қўшин кучли
бўлмайди, давлат хазинаси бўш бўлишини уқтириб ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |