IХ-ХП АСРЛАРДА УРТА ОСИЕ ХАЛҚЛАРИНИНГ
МАДАНИЯТИ ШАРҚ УЙҒОНИШ ДАВРИ МАДАНИЯТИНИНГ
БИРИНЧИ ВА ИККИНЧИ БОСКИЧЛАРИ
(IX — XV асрлар)
Асосий саволлар:
1. Уйғониш даври маданиятииинг асосий белгилари ва унинг
ўзига хос хусусиятлари
2. Ислом ва махаллий халқлар маданиятининг ўзаро
яқинлашуви
3. Самонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар ва
Хоразмшохлар маданий ривожи
4
Таянч сўзлар ва иборалар: Ривожланган ўрта асрлар, уйғониш даври, маданият ва санъат тараққиёти, ислом дини ва назарияси, сомонийлар, қораҳонийлар, хоразмшоҳлар, ғазнавиялар даврида маданият ва санъат, Темур ва Темурийлар даврида юксалиши.
Дарснинг мақсади:Уйғониш даврида маданият ва санъатнинг тараққиётидаги асосий хусусиятлар, ўрта Осиёдаги архитектура, меъморчилик, кулолчилик ва ҳунармандчиликнинг бошқа соҳаларидаги ютуқлар ва тажрибалар кўрсатилади.
Ўрта Осиё халқлариштнг уйғониш даври маданияти жахон
халқлари маданияти тараққиётида «олтин давр» ёки халқларимиз
маданиятининг «Гултожи» десак муболаға бўлмайди. Чунки бу давр
мааднияти нафақат Ўрта Осиё балки Шарқ ва Ғарб халқларининг
қадимги маданиятини ўзгартиришта бўлган қизиқиш ва эхтиёж
юксак ютуқларнинг мухим омили бўлиб хизмат қилади.
Уйгониш даврининг мохияти ва тушунчаси бутун дунё халқлари
маданиятини муштараклиги уларнинг бир —бирлари билан узвий
боғланишини хамда маданиятнинг уйғунлашув жараёнларини
ўзида ифода этади. Уйғониш даври жахон хақлари маданияти
тараққётида энғ мухим: босқичларддн бири бўлиб кишилик
жамиятининг қадимги маданиятини қайта ўрнатиш эвазига қўлга
қириталган ютуқ тажриба ва билимларни ўзида мужжасам этади.
Бу даврнинг асосий хусусиятлари кишиларнинг қадимги
маданиятига бўлган қизиқишнинг кучайиши ишлаб чиқариш
услубининг ягоналиги тил, ёзув, дунёқарашлар бирлиги, диний
тасавурларнинт кенг тарқалиши ва унинг илм сохасида эришилган
ютуқлари жамиятда инсон ақл идроки тафаккури, ижодий кучи
намуна этиб кўрсатилиб инсон омили ва инсонпарварлик ғоялари
илгари сурилади. Уйғониш даври замонавий фанларнинг асослари
пайдо бўлиб уларнинг сохалари аниқ намоён бўлди.
Шарк уйғониш даври маданияти тараққиётида ўз аксини топди.
Кишиларнинг маьнавий ва иқтисодий турмушидаги юксалиш
турғунланиб кетди.
Бу даврда дехқончилик мадаииятининг юксак натижада
кишиларнинг моддий ва маьнавий турмушида мухим ўрин
эгаллайди. Хунармандчиликнинг турли сохалари ахолининг ички
қатламлари учун турмуш эхтиёжига айланди. Шарқ ва Ғарб
халқлари орасида иқтисодий ва манавий алоқаларнинг
мустахкамланишида мухим ахамиятга эга бўлган.
«Буюк ипак йўли» ва унииг тармоқлари кучайиб боради.
Мазкур савдо карвон йўлларининг атрофларида уйғониш даврининг шахар ва қишлоқлари барпо этилди. Буюк ипак
йўлининг фаолияти билан ўтра Осиё қадимги Шарқ ва Ғарб
халқлари маданиятидан бахраманд бўлди.
Кадимги маданиятнинг ўрганилиши натижасида Ўрта Осиёда
икки дунё-маданияти уйғунлашади. Шарқ уйғониш даври ғарбий
Европа халқлари уйғониш даврига нисбатан роса 400 йил илгари
бошланди. Бу давр маданияти кўчманчи араб босқинчиларининг
ёки бошқа ташқи кучнинг таьсири натижасида эмас, балки Ўрта
Осиё халқларининт иқтисодий ва маданий хаётида ортирилган
тажриба ютуқлар хамда билимлар хисобига яратилган.
Шарқ ва Ғарб уйғониш даври маданиятининг ўхшашлиги
иқтисодий ва маьнавий туфмушдаги юксалиш шажараларининг
вужудга келиши, ишлаб чиқариш ва фан сохасидаги ютуқлар
дунёни билиш хақида тасавурнинг бойиши, табиатшунослик ва
ижтимоий фанлар сохасида эришилган ютуқ ва тажрибиларнинг
барчаси табиат, жамият ва инсон тафаккури, ақл идрокини
ўрганишга қаратилган эди.
Шарқ уйғониш даврида қўлга киритилган ютуқ ва тажрибилардан Ғарбий Европа фойдаланишди хамда ишлаб чиқаришда улар жорий этилиб ривожлантиридди.
Ўрта Оснёлик муттафакирлардан Абу Райхон Беруний, Абу Али
Ибн Сино, Мухаммад Мусо ал Хоразмий, Фаробий, Ахмад
Фарғоний, Ибн Рушид, Улуғбек Мирзоларнинг илм фанда эришган
ютуқларида н фойдаланганлар.
Чунки ижтимоий, сиёсий, иқтисодий шарт шароит шарқда
ғарбдагига нисбатан эртароқ юзага келди. Мана шу моддий турмуш
сиёсий иқтисодий барқарорлик маданиятнинг юксалиши учун
мухим омил бўлиб хизмат қилади.
Махаллий феодал давлатларнинг ўзаро урушларга қарамай
меъморчилик қурилиш ишлари, хунармандчилик, ободончилик,
маданий-алоқалар хамда хам тез сурат билан авж олди.
Маданиятнинг турли сохаларидаги бундай юксалиш аввало араб
мустамлакасидан кўчириш ерли мустақил давлатларнинг вужудга
келиши боис маданий аньаналарнинг тикланиши билан хам боғлиқ
эди. Шу билан бирга Ўрта Осиёнинг катта минтақадаги мусулмон
шарқ давлатлари билан дин ва тил асосида маданий алоқаларнинг
кучайиши хамда бу маданий юксалишида мухим сабаблардан бири
бўлиб хисобланади. Маьлумки ғарб адабиётида Европа мамлакатларида кеекин маданий юксалишга олиб келган.
XIII-XVI асрларда Ренессанс—уйғониш даври номи билан
юритилиб Шарқда шундай жараён олдинроқ бўлганлигидан кўз
юмадилар. Бу давр Европадагидек янги сиёсий иқтисодий жараён
яни кагшталистик муносабатларнинг вужудга келиши билан боғлиқ
бўлсада маданият тарихида сўнмас из қолдиради ва Европа
Ренессанснинг вужудга келишига катта тасир кўрсатади. Шунинг
учун IX—XII асрларда маданий юксалишида уйғониш даври деб
аталади.
Бу ерда Европа халқларидан фарқли ўлароқ халқларимизнинг
мустақиллиги учун кураши кучайиб улар бу минтақада давлат
хокимияти турли сулола вакллари қўлига ўтиб турсада маданият
ўзининг аньанавий ва ворислик қонунлари билан тараққий этиб
борди. Аммо бу жараён Шарқдан ёпирилиб келаётган мўғиллар
истелоси билан ўз йўналишини йўқоттан.
150 йил мобайнида давом эттан бу инқироз буюк сохибқирон
Амур Темурнинг мустақил давлатни барпо этилиши билан яна ўз
изига тушди. Демак, Ўрта Осиё халқларининг уйғониш даври
маданиятнинг зиг мухим томонларидан бири мустақиллигимиз
нинг мустахкам пойдевори хам ўшанда барпо этидган. Унинг
илдизлари қадимий ва тарихий хусусиятларга эга эканлиги билан
ажралиб туради.
Биз мазкур давр тарихий давр жараёии устида қисқача тўхталиб
ўтамиз. Маьлумки Мовороуннахр истило этилиб халифаликка
қўшиб, олингач, Ўрта Осиёда хам фақат исломгина эмас, балки араб
тили ва унинг имлоси хам яшрин этилган.
Араб тилини билган ва уни ўрганганларга эьтибор кучайган.
Чунки бу тил хам мафкура хам дин учун ягона тил эди. Шунинг
учун бу сирли ва м:уқаддас тилга айланди.
Шу боисдаи қадимий маданият аньаналарига бой Ажам (Ироқ —
Эрон) ва Моварауннахрда кўп жихатдан араб тилининг мохияти
ошиб ўзлаштиришга бўлган интилиш кучайиб борди. Араблар
томонидан махаллий Хоразм, Суғд, тоха — бақтрия ёзувлари
тақиқланди. Чунки бусиз Ўрта Осиё халқларинииг идора қилиш
мумкин эмас эди. Шунинг учун халқнинг этиқоди, ёзуви, тили, урф
одатига бўлган тажавуз ортиб борди.
Абу Райхон Беруний ўзининг қадимги халқларидан қолган
ёдгорликлар номлари асарида Қутайда Ибн Муслим бошчилигидаги
араб босқинчилари Хоразм тили ёзувининг йўқотиш учун нафақат
китобларии ёққан, балки билимли кишиларни, мударисларни,
тарбиячиларни хам қатл этганлигини, этиқот қилинадиган барча
нарсаларни кулини кўкка совурганлигини қайт этиб ўтган.
Давлат бошқарувида билимли кишиларга эхтиёж сезган
Аббосийлар Дамашқ, Қохира, Боғдод, Кусра ва Бастара илм
даргохларининг очишга мажбур бўлдилар, қувғинликда юрган
барча олимлар ва илм сохибларни мазкур шахарларда тахсил
оладилар. Бу даврда шарқнинг йирик маданий маркази сифатида
Боғдод шахри машхур эди. VIII аср охирида бу шахарда «Байтул
хикмат» (Доиишмандлар уйи) Ислом шарқининг фанлар
академияси ташкил этилган. Бу ерда катта кутубхона лабаратория,
астрономик кузатувлар олиб борилган расадхоналар мавжуд
бўлган. Бу илм даргохига жалб этилган илму толиблар илмий
тадқиқотлар билан бир қатордаги Юнон ва хинд олимларининг
илмий меросини ўрганиш ва асрларини араб тилига таржима
қилиш билан хам шуғуллнган. «Байт —ул хикмат»да Ахмад
Фаробий, Мухаммад Ибн Мусо Хоразмий, Ахмад Ибн Абдуллох
Марвозий, каби ўнлаб аср илим даражалари ижод қилиб жахон
фанига катта хисса қўшганлар,
IX асрда яшаб ижод қилган Ахмад Фаробий ўз даврининг
забардас олими астраном, м:атематик географи бўлган унинг тўлиқ
исми Абул Аббос Ахмат ибн Мухаммад ибн Кассир Ал —
Фарғонийдир. У ёшлигидан илмга чанқоқлига учун халифа Хорун
Ар Рашиднинг ўғли (бўлажак халифа Мамун)нинг Марв
саройидаги олимлари орасида жой олган 806 йилдан бошлаб
Халифалигининг Марвдаги олим бўлган.
Хозирги вақтда унииг 8 та асари маьлум уларнинг аксарияти
қўлёзма холатида бўлиб ўрганилган Ал Фарғоний асоси
ас.траиомик асари. Самовий харакатлар ва умумий нужум китоби
XIII асрдаёқ Еврода тилларига таржима қилиниб лотинчага
«Алфраганус” номи билан кенг тарқалган. Фарғоний асарларида
Европа уйғониш даври олимларидан голланд математик ва
арабшуноси Якаб Гомус Австрия ва Италия университетининг
олими Регимионтан (XV аср) Данте ва Шиллер ўз маьрузаларида
фойдаланганлар.
Ахмад Фарғонийнинг «Устурилоб ясаш хақида китоб»
қўлёзмалари Берлин, Лондон, Машхад, Париж ва Техрон
кутубхоналарида «Астрилоб билан амал қилиш хақида китоб»
биргина қўлёзмаси Рампура (Хиндистон), «Ал~Фарғоний
жадваллари» қўлёзмаси Патила (Хиндистон)да, «Ойнинг ер ости ва
устида бўлиш вақтларини аниқлаш хақида рисола» қўлёзмалари
Гета ва Қохира, «Қуёш соатининг ясаш хақида китоб» қўлёзмалари
Халаб ва Қохирада сақланади.
Ахмад Фарғонийнинг «Ал Фарганус» номи билан ғарбда машхур
бўлган асари астрономияда энг содда дарслик бўлиб унда мурракаб
геометрик шакллари ва математика формулалари, хисоблаш
келтирилмаган бу эса астрономия бошланғич маьлумотларини
ўзлаштиринши анча осонлаштирган.
Ал Фарғоний Халифа Хорун Ар Рашид топшириғи билан Боғдод
яқинида Ракок-номли расадхона қурулишига бошчилик қилган.
Расадхонада унинг рахбарлигида астрономия мактаби ташкил
этилади. «Алфраганус» асарининг география бўлими дунёнинг
этник иқлимини таьрифи ва тавсифи берилган. Ал Фарғоний
қолдирган буюк мероснинг Ўзбекистон Республикасининг
Президенти фармони ва Вазирлар Махкамасининг махсус
қарорларига кўра 1998 йил 24 октябрда Ал—Фарғонийнинг 1200
йиллик тўйи муносиб нишонланди. Фарғона вилоятининг Кувф
шахридан уйғониш даврига ва ундан хам қадимийроқ шахар
мадаинй қатламларинииг топилиши Ал Фарғоний тўйига хамоханг
байрамга айланган. Ахмад Фарғоний туғилган мактаб ва у яшаб
ижод қилган ўлканинг маданий тарақиёти жахондаги халқаро
илмий жамоатчилигини ўзига қаратди. Хозирги вақтда улуғ
алломанинг асарлари, қўлёзмалари қайтадан ўрганилмоқда.
Мусо Ал Хоразмий (783 — 850) ўрта асрларда бутун мусулмон
шарқи уйғониш даврининг буюк мутафакиридир. Мухаммад Ибн
Мусо Ал Хоразмий иомига ал мажусий ва ал — Қутубруббий
атамалари қўшиб айтилади. Биринчиси, у Хоразмлик. махаллий
оташпараслардан бўлганлиги (арабча махсус — оташпарас) берилган.
Хоразмий Мўйсафитлик пайтида Дажла дарёси бўйидаги ал—
Кутруббул дохасида яшатанлиги иккинчи ном берилган.
Хоразмий яшаган юртида араблар маданияти юксак бўлиб
қишлоқ хўжалиги суғорма дехқончиликка асосланган бу ўз
навбатида астраномик тавқимлар тизимини ва (хромологик)
йўлнома хисоблаш усулларини ривожлантиришни яратишни
тақазо этади. Ал Хоразмий хинд, Юнон ва эрон тили
астрономиясини хамда қадимги илмий ютуқларни яхши эгаллаган.
Ал — Хоразмий хам Боғдоддаги «Байт —ул хикмат»да тақсил олди,
ижод қилди. Хоразмийнинг 10 дан ортиқ асарлари бизгача етиб
келган. Улардан «Китоб алжабр ва — л мукобал» (Тенглама ва
қаршилантириш) хақида китоб асарининг ёзиб математика
тарихида биринчи бўлиб алгебрага асос солди. Хоразмийнинг номи
эса математика фанига алгоритм бўлиб кирди. Унинг «Хиндлар
хисоби хақида китоб», «зич», (астрономик жадвал), «Китоб сурат ул
арз» (Ер сурати), «Устублар» ясаш хақида китоб, «Астурлоб»
ёрдамида азимутни аниқлаш хақида «Китоб ар —рухо», «Китоб ар —
таьсири», «Яхудийларнинг тақвими ва байрамларни аниқлаш
хақида рисола» каби асарлари мавжуд. Хоразмийнинг арифметик
рисоласи қочон ёзилганлиги номалум. Бу рисола XII асрда
Испанияда лотии тилига таржима қилинган. Таржиманинг XIV
асрда кўчирилган нусхаси Кембреж университетида сақланади.
Рисола «Диксат Алгоризм» яьни «Ал Хоразмий айтди» деб
бошланади. Асарда Хоразмий 9 та хинд рақамининг сонларини
ифодалашдаги афзалликлари айтади. Мутафакир таькидлаб шундай
деган: Мен арифметиканинг оддий ва муракаб масаларини ўз
ичига олувчи «Алжабр вал мукобала хисоби хақида қисқача
китобни» таклиф қилдим, чунки мерос тақвим қилишда
васиятнома тузишда, мол тақсимлашда ва адлия ишларида, савдода
хар қандай битимларда, шунингдек, ер ўлчаш, каналлар қазишда,
амалий геометрия ва шунга ўхшаш турлича ишларга кишилар учун
бу зарурдир.
Ал Хоразмийнинг яна бир машхур асари «Зиж» (австрономик
жадвал)дир. У 37 боб, 116 жадваллардан иборат. Асарнинг беш боби
христиан эраларидаги «туфон», «искадар», «сафар» каби
саналарни хижрий эрага кўчириш қоидаларига бағшланган. 6 бобда эса айлана — 12 буржга, бурж — 30 даражага даража-60 дақиқага,
дақиқа 60 сонияга ва хаказо майда бўлакларга бўлиниши баён
этилган, 7—22 бобларда қуёш, ой ва беш сайёра харакатлари,
қадимти ва илк ўрта асрлардаги хинд эрон ва Юнон астрономик
маьлуморларидан фойдаланиш йўллари хамда птоломейнинг
гиомарказ системаеига асослаииб планеталар харакатини баён
эттирган.
25 — 27 бобларида географик жойларининг узунлик ва кенгликларни аниқлаш ва бу координаталарнинг ўзгариши
қуёшнинг йиллик харакатида эклиптик, экватириал, координатарнинг ўзгариши билан боғлиқлиги кўрсатилади.
Кейинги бобларида планеталар харакатининг тезлигини аниқлаш,
ой ва. қуёш кўринмас қўлчаларнинг ўлчами муннажимлик
масалалари, Қуёш ва ой тутилиши параллакс (ёритқичлик
кўриниш фикри) трогонометрик масалаларга мурожат қилиб
тангенс, катангенс тушунсаларини киритди.
Ал Хоразмий ўзининг «Зиж» асари билан буюк математик,
астроном географ эканлигини кўрсатди. Унинг бу асарига кўра,
хозирги Хиндистоннинг Ужайн шахридан ўтган меридиан чизиғи
танланган. XIII асрла Рожер Бюкер Бюкон, Буюк Альберт хам
мазкур меридиан ғоясининг тарафдорлари бўлган. Асардан Айялик
Пётр (Франция), Христофор Колумб фойдаланган. Хоразмий ўз
асари билан ватанимизни бутун жахонга машхур қилган.
Мугафакир -қўлга киритган ютуқлардан хозирги вақтда хам дунё
илмий жамоатчилиги кенг фойдаланиб келмоқда.
Шарқнинг буюк олими, Ал — Муаллим Ас —сонли (иккинчи
муалдим) номига сазовор бўлган файласуфи Абу Носир
Фаробийдир, (873 — 950). Турли номи Абу Наср Мухаммад ибн Улуғ
Тархон бўлиб, жахон маданиятига катта хисса қўшган қомусий
олимдир.
Фаробий туркий қабилалардан бўлган харбий хизматчи оиласида
туғилган. Фаробий ўрта аср даври таббий илмий ва ижтимоий
бўлимларнинг қарийиб барча сохаларида 160 дан ортиқ асар
яратган. У турли билимларнияг назарий томонлари, фалсафий
мазмуни билан кўпроқ қизиққанлиги учун унинг асарини икки
гурухга ажратиш мумкин:
1. Юпон фанласуфлари, табиатшуносларнинг илмий
меросини изоҳлаш, тартиб қилиш ва ўрганишга
бағишланган асарлар.
2. . Фаннинг турли сохаларига оид мавзулардаги асарлар
Фаробий қадиги Юнон мутафакирлари Платон, Аристотел, Эвкмид, Аристотелнинг «Метафизика», «Этика», «Риторика»,
«Софиштика» ва бошқа асарларини шархлаб қийин жараёни
тушунтириб бера олган, камчилигларни кўрсатган, уларнинг
мазмунини очиб берувчи асарлар яратган.
1, фалсафанинг умумий масалаларига яьни билимнинг
умумий хусуситлари, қонуниятлари ва турли
категориларига бағишланган асарлар. «Субетанция хақида
сўз», «Масалалар манбаи», «Қонунлар хақида китоб»,
«Фалак хақида», «Харакатнинг доимийлиги хақида»
китобларидан иборат,
2. Инсон билиш фаолиятииинг фалсафий, томонларига
бағишлаган, яьни билишнинг шакллари босқичлари,
усуллари хақидаги асарлар
Мантиқнинг турли муаммоларига доир асарлар хам шунга
киради: «Каталарнинг ақл хақида сўз», «Ёшларнинг ақл хақида
китоб», .«Мантиқ ха.қида катта қисқартма китоб», «мантиққа кириш
китоби», «Исбот китоби», «Жон (рух)нинг мохияти хақида рисола»
ва бошқалардан иборат.
3. фалсафа ва таббий фанларнинг Фан сифатидаги мазмуни, математика хақидаги асарлар, «Илимларнинг келиб чиқиши ва тасвири», «Фалсафа тушинчасининг маьноси хақида сўз», «Фалсафанинг ўрганишдан олдин нимани билиши кераклиги хақида китоб», «Фалсафа изохлари».
модданинг миқдори, фазовий ва хажвий муносабатларини
ўрганишга бағишланган асарлар: «Хажм ва миқдор хақида
сўз», «Фазо геометриясига кириш хақидаги қисқартма
китоб» ва бошқалар.
Модда хоссалари ва турларини иорганик табиатнинг,
хайвонлар ва инсон организмининг, хусусиятларини
ўрганувчи асарлар «Физика усулляри хақида китоб»,
«Алкимё илмининг зарурлиги ва уни инкор этилувчиларига родия хақида мақола», «Инсон аьзолари хақида рисола»,
«Хайвон азолари хақида сўз» ва бошқалар киради.
6. Тилшунос, шеьрият, ютуқли саньати, хаттотликка оид асарлари: «Шеьр ва қофиялар хақида сўз», «Риторика
хақида китоб», «Луғатлар хақида китоб», «Хаттотлик хақида китоб» ва бошқалардан иборат.
7. Ижтимойй — сиёсий хаёт, давлатни бошқараиш масаларига,
ахлоқ, тарбияга бағшланган асарлар: «Бахт саодатга эришув
хақида рисола»., «Шахарни бошқариш», «Уруш ва тинч турмуш хақида китоб», «Фазилатли хулқлар» ва бошқа
асарлардан иборат.
Фаробийнинг фалсафий таьлимоти хақида гапирилганда, мохият
этибори билди аньанавий илохият комидан тубдан фарқ қилиб,
илмий ғоял.ар билан суғорилган таьлимот намоён бўлганини гувохи
бўламиз. Унинг таьлймотига кўра, олам ягона бўлиб, азалий вужуд
бириггчи араб хамда вужуди муаяйн яратилган, келиб чиққан
вужудлар иатижаларидан иборатдир. Яьни азалий вужуд барча
нарсалар, вужудлар ундан поғонама — поғона жаралиб чиқадилар.
Сўнгра поғона ажралиб моддадир, деб таькидлайди.
Фаробий борлиқнинг тўрта ибтидоси сув, олов, тупроқ, хаво
каби умирларнинг бирлашувидан жисимлар пайдо' бўлган, деб
уқтирган.
Инсоннинг билимли, рухий қобилиятларини мия бошқармаси,
юрак эса барча рухий «қувватлар», жумладан, билиш қобилияти
муаян аьзога боғлиқ, эканлжгиии такидлайди.
Фаробийиинг ақл, умуман билиш хақидаги таьлимоти мантиқ
йлмида мухим ўрин тутади. Унинг1 фикрига кўра, мантиқ саньати
кишига шундай қонунлар хақйда маьлумот берадики, бу қонунлар
воситасида. ақл чекинадй, инсон соғлом фикир юриишга ўрганади.
Фаробий мантиқ илми билан грамматика ўртасида муштараклик
қайт этиб, мантиқнинг ақлга муносабати кабидир. Грамматика
одамлар нутқининг тарбиялашгани каби мантиқ илми хам тафакурни
хақиқий йўлдан олиб бориш учун ақлни тўғрилаб туришни
такидлайди.
Фаробий ўзинииг «фозил одамлар шахри» рисоласида фозил
жамоа хақидаги таьлимотини яратган. Унинг таьлимоти комил
инсон хақидаги фикирлар билан узвий боғлиқ келади. Фозил
жамоада инсон вужудга келади.
Унинг фозил жамияти, комил инсонни бахт саодат, ўзаро ёрдам
доно бошлжқ, тенғлик хақидаги фикирлари ўз даври учун хаёлий
бўлган, лекин инсоннинг манавий озод этишга, унинг
имкониятларини очишга инсонпарварлик йўналишини асослашга
кўтарилган илғор ижтимоий тафаккур тарақиётига буюк хисса
бўлиб қўшилди.
Бу даврнинг буюк мутафакирларидан бири Абу Али Иби Сино
эди. У 980 йилда. Бухорониннг Афшона қишлоғида' туғилган. У
устози Аба Абдуллох ан — Нажимийдан мантиқ, фалсафа, риёзат ва
фикх ўрганта.и Ибв: Сино Пипюкрат ва Голен каби қадимги, Абу
Ба.кр ар — розий каби ўрта аср шарқнинг буюк хокими ва
мутафакирларйнинг асарларини цухта эгаллайди.
Ибн сино араб ва форс тилларида фаннинг турли сохаларида 300
дан ортиқ асарлар яратгди,
Унинг «Ал— қонун фит —тиб», «китоб уш —мифо»,
«Донишнома», «Саломат ибсал», «Рисолат ат — Таёр», асарлари
шулар жумласидандир. Унинг табиатига доир асарларида
касалушкларнинг келиб чиқиш сабаблари ва манбалари, тошқин,
муолажа усуллари, доривор ўсимликлар ва уларнинг хусусиятлари,
пархез, инсон саломатлиги учун жиемоний тарбиянинг ахамияти
каби табобатнинг кўпгина ғоят мухим масалаларига алохиди этибор
берилган.
Ибн Синонииг дунё қараши Фаробий асарлари таъсирида
шаклланди. У ижтимоий-фалсафий масалаларида Фаробий
қарашларини давом этирди. Унинг фикрига кўра оламда барча
мавжуд нарсалар иккига бўлинади: зарурий вужуд (вужуди ботиб)
ва имконий вужуд (вужуди мумкин) зарурий вужуд хеч нарсага боғлиқ бўлмаган бир бутунликни ташкил этиб, энг иродали, доно
тангридир, зарурий вужудга келиб чиқади. Вужуди вожиб ва
вужуди мумкин сабаб ва оқибат мунасабатларидадир. Бу жараён
эманатция тарзида, яьни чиқаётган нур шаклида аста секин амалга
оширади. Аввал тоғу —тошлар, сўнг ўсимлик, хайвон ва
тараққиётнинг якуни сифатида имон вужудга келган. Инсон бошқа
хайвонот оламидан сўзи — тили ва ақли, тафакур қилиши билан
фарқ қилади.
Реал ходисаларни чуқур билиш фан билан шуғулланиш
инсониятга хосдир, деб таькидлайди.
Ўрта асрларнинг буюк қомуси олими Абу Райхон Мухаммад ибн
Ахмад Беруний (973—1048) астрономия, физика, математика,
геодезия, геология, минерология, тарих фалсафа сахналарига катта
ютуқларга эришган. У мазкур сохаларда 160 дан ортиқ асарлар
яратган Берунийнинг «Қадимги халқдардан келган ёдгорлик»,
«Хоразмнинг машхур кишилари», «Геодезия», «Мунажимлик
саньатидан бошланғич тушунчалар», «Хиндистон», «Маьсуд
қонуни», «Минерология», «Доривор ўсимликлар хақида китоб»
асарлари хамда Юнон хинд (саекорт) тилидан арабчага қилган
таржималари ва улардаги ижодий ютуқлари жахон маданиятига
тушилган улкан хисса бўлиб қолди.
Унинг «Автрологияга кириш», «Австорология калити»,
«Жахонни даволовчи қуёш китоби», «икки хил харакатнинг
зарурлиги. хақида», «кўпайтириш асослари», «Птоломий», «Алма
шестнинг саперникча таржимаси»
«Фойдали саволлар ва турли жавоблар», «Фарғоний элементига
тузатишлар», «Турклар томонидан эхтиёткорлик», «Оқ кийимлар ва
карматлар хақида маьлумотлар», «Шеьрлар тўплами», «Ал Муканна
хақида маьлумотлар таржимаси», «Ибн Сино билан ёзишмалар»
шулар жумласидандир.
Беруний ўз илмий асарларида дуёнинг тузилиши масаласида
Птоломей системасига суянса хам, ернинг харакати хақида, ернинг
харакатсизлиги масаласи астрономия фанининг асосий
масалаларидан бири бўлиб бу хақда юз берадиган шубхаларни
ечиш қийин деб такидлаган. Осмон жисимларини геометрик
тушинтириш асосида Беруний бир неча аср аввал ернинг
коинотнинг- маркази деб ўрганувчи илоцентрик тизими кенг кучга
эга деган хулоса келади.
Беруний ер юзасининг хар бир қисми ўзининг юрак
тараққиётига эга эканлигини, Амударё водийсининг геологик
ривожланишини биринчи жиддий ўрганишга харакат қилиб, Орол
денгизинииг пайдо бўлипти хақида аниқ фикирларни билдирган. У
«денгизлар қуруқликка, қуруқлик эса денгизга айланади» деган
назарияга суянган.
Берунийнинг жамият ва тарих сохасида юритилган,
«сабаблариинг сабаби» инсон ва инсоният жамияти юзага келиши масаласида чиқарган хуқумлар диққатга сазовордир. «Қадимги
тарихларнинг энг қадимгиси ва энг машхур башариётнинг
бошланишидир», бу ерда биз Беруний кишилик жамиятининг
пайдо бўлиши хақида ратционализм позитсиясига турганлигини
кўрамиз.
Беруний жамиятни бошқаришда жамият подшога хизмат
қилмай, подшох жамиятга хизмат қилиши кераклигини тушунган.
«Идора қилиш ва бошқаришнинг мохияти балки бошлиқ
золимлардан азият чекканларнинг хуқуқларини химоя қилиш,
биродарнинг тинчлик йўлида ўз тинчлигини йўқотишдир».
«Табиатдан бошқа ишга моийл» бўлган хаким ўз фикри ва
қарорларига қатий бўлиши керак, ўз ишларини амалга оширишда
файласуфларнинг қонунларига, Александр Македонский
Арметотелнинг фалсафий донишмандлигига амал қилганидек, бўй
суниши лозим: шохнинг ўзи хам «яратувчилик онгига» эга бўлмоғи
айниқса дехқонлар тўғрисида кўпроқ ғам ейиши керак.
«Подшохнинг дехқончиликсиз яшай олмайди, одил хокимиятнинг
вазифаси олий ва паст табақалар, кучлилар ва кучсизлар орасида
тенглиги, адолат ўрнатишдан иборатдир» деб таькидлайди.
Берунийнинг табиат ва жамият қонунлари хақидаги фикирлари
хозирги кунда хам мустақил кучли демократик давлат ва жамият
барпо этишда. хам мухим дастур бўлиши мумкин. Ўрта асрлар
мутафакрларининг бу фикирлари унинг табиат ва жамият
қопунларини пухта эгаллаганлигидан далолат беради.
Шунинг учун Беруний ижодини Х.М.Абдуллаев, М.М.Мўминов,
В.Ю.Зокиров, Т.Г.Гуламов, У.Каримов, С.А.Бклаков каби бир қатор
ўзбек олимлари ўрганганлар. Тошкентда 1973 йил Берунийнинг 1000 йиллиги муносабати билан халқаро коференция ўтказиб унинг
«Қадимги ёдгорликлар», «Хиндистон», «Маьсуд қонуни»,
«Геодозия», «Сайдона» каби асарларини бириктирувчи кўп томли
сайланма асарлари нашр этирилди. Фан сохасига Беруний номига
давлат мукофоти таьсис этилдд.
Бу даврда Мовороуннахр, Шош, Фрғона, Еттисув ва Шарқий
Туркистонда туркий халкларнинг қадим давом этиб келаётган
оғзаки адабиёт юзага келади. Айнан шу даврда қатор дидадик
поэмалар битилган. Улардаи энг нодири Юсуф Хос Хожиб
Балосоғуний «Қутадғу билик» (Саодатга бошловчи асар) номли
асаридир. Асарда мавзулар қарови жуда кенг бўлиб уларда инсон
ва унииг ижтимоий мохияти, хаётдаги ўрни ва вазифаси хар
тонлама тахлил қилинади: «Қутадғу билик» оддий халқ мехнаткаш
инсонни хурмат эхтиром билан қўллайди. Юсуф хос хожиб
дехқонлар, чорвадорлар, хунармандлар ва савдогарлар илиқ мехр
билан тилга оладилар. Дехқонларни хаммадан юқори кўриб, турли
табақалар билан хокимиятни қандай муносабатда бўлишини
уқтиради. Дехқонлар зарур кишилардир, хама уз ейиш ичишини улардан олади деб такйдлақди. Асарда ахлоқ одоб илм маърифатга
доир кўпгина панд насихатлар келтирилган.
Муаллиф ростгўйлик, халоллик, одоб садоқат ва севги хақида
масалалар тўғрисида хикматли сўзлар айтганлар. У илм
маьрифатга саодатнинг калити деб қарайди. Шунинг учун у
асарини «Қутадғу билик» деб атади. Унда илм ва маьрифат тарғиб
қилиниб олимлар улуғланиб, давлат бошлиқларини илм Фан
ахлоқларидан таьлим олишга ва уларнинг маслахатлари билан иш
кўришга даъват этади. XIV асрда туркий тилда ижод қилган шоир
ва мутафакирлардан бири Ахмад, Югнакий ўзининг «Хибатул—
хаконий» (Хақиқатлар тухваси) асари билан жахонга машхур
бўлган. Асарда илим ва маьрифат хамда унинг сохиблари
улуғланган. Унинг саодат йўли билим билан билинади, билим эгаси
бўлган аёл кишини эркак қаторида, билимсиз эркакни аёлдан хам
заиф деб билиши, илм кишининг энг бой зеб зийнати эканлигини
билим олиши тарғиб қилиши унинг таълимотида таълим тарбия,
мармфат олға сурилганлигини тасдиқлайди. Шундай қилиб ўрта
Осиёлик мутафакирлар «олтин мерослар” билан нафақат Шарқ
дунёсини балки жахон маданияти тарақиётига улкан хисса қўшиб
ўчмас из қолдирадилар. Бу даврда дунёвий илим фан маьрифат
билан бир қаторда диний илим ва тасаввур хам ўз тарақиётида
юксак даражага етди. IX —XII аср маьнавий хаётида ислом дини
мухим ахамитта эга бўлди. Бу даврда мусулмон шарқида кенг
тарқалиб, жахон дини даражасига кўтарилган ислом дини ва
шарият мусулмон дунёсининг мафкурасига айланди. Араб
босқинчиларининг зулми остида ўз ёзуви, тили, эътиқодидан
ажралган халқлар, араб тили ва ёзувини дини ва шарият
ахкомларини ўрганиб бажаришга мажбур бўланлар. Кўп вақт ўтмай
араб имлосида хат савод чиқарганлар. Мударислар масжид ва
хонаколарда имом ва мутаваллилар узтози мутакаллининг
вазифасини бажарганлар. Бу даврда араблар хат саводли
кишиларга эхтиёж сезганликлари учун дунёвий ва диний илимлар
ўрганадиган мактаблар ташкил этишга мажбур эдилар. Бу юртда
илим ва маьрифатга қизиққан илимга чанқоқ кишилар кўп бўлиб
уларнииг орасидан ислом таьлимотига ўзининг улкан хиссасини қўшган мутафакирлар етишиб чиқди. Улардан Имом Бухорий, Исо
Термизий, Бурхониддин, Марғиёний кабилар ислом таьлимотида
ёрқин юлдузга айланган фозил кишилар бўлган.
Ўрта Осиёнинг марказий шахарларида мадраса ва масжидлар қат кўтарган.
Биринчи мадраса X асрда Бухорода ковушдўзлар растаси яқинида барпо этилган. XII асрда Бухоронинг дарвоза махалласи яқинидақонуншунослар учун «Фикихлар мадрасаси» қурилган. Ислом дини
таьлимоти ва равнақи кенгайишида Бухоро шахри мухим рол
уйнаган.Мухаммад Наршахий маълумотларига кўра, Абу Хофиз, Кабр Бухорий исимли машҳур фикихшунослар олимнинг хизмати билан Бухоро “Қубатул ислом”, яъни “Ислом дининг гумбази ёпилган” деган номга сазавор бўлган.
Бу даврда хадис илмининг ўрганишга улкан хисса қўшган
мухаддислар етишиб чиққан. Улардан Абу Абдуллох Мухуммад ибн
Исломий ал—Бухорйй (810 — 870), Имом Муслим Ибн ал — Хожоне
(819-874), Лбу Исо Мухаммад Ибн Исо ат-Термизий (824-892), Имом Ахмад ал—Нассоний ибн Язид ибн Мошша (824 — 886) каби
сиймолар Ўрта Осиёлик. мутафакрлардир.
Имом ал-Бухорий ёзишларидан илимга чанқоқ, зехни ўткир,
кучли мантиқ илимга берилган олим бўлган.
У Дамашқ, Қохира, Боира Боғдод каби шахарларда яшаб,
жойларда машхур олимлардан хадис билан бир қаторда фикир
илмини хам ўрганган. Унинг устоздари сони 90 дан кўпроқ бўлган.
Имом-Бухорий нафақат йирик олим балки, ўзининг гўзал ҳулқ
атвори, одам охунлиги, муруватлиги, химматли ва беқиёс саховати
маньбаларида айтнлишича, Ал —Бухорий 600 мингга яқин хадисни
ёддан билган.
У яратган асарлар 20 дан ортиқдир. Улардан «Ал — жомии ас —
сахих», «Ул-адаб ал-Муффад», «Ат —тарих ал—сағий», «Китоб
ал —илал», «Асоми усахо» кабиларни кўрсатиш билан қиёфаланса бўлади. Унинг мухим, машхур асари «Ал-жоминь ас-сахих»
асарида аллома ибн Саллохнинг айтишича асарда такторланадиган
хадислар бнлан 7275 та, такрорланмайдиган хадислар холда 4000
хадис мавжуд.
Имом ал — Бухорий фақат исломнинг умумий қонун қоидаларни
акс эттириш билан чега.раланиб қолмайди. Улар мехр — мухаббат,
сахийлик, очиқ кўнгиллик, ота-она, аёл ва катталарга хурмат,
мухаббат, мехнатсеварлик ва халолликка даьват этиш каби умумий
соний фазилатларни тарғибот етувчи мажмуадир.
Бу асарнинг яратилганига 1200 йил бўлсада, шу давргача ислом
таълимотида қурондан иккинчи ўринда турадиган бирорта хам уни
ўрнини босадиган асар яратилмаган, унда нима яхши-ю, нима
ёмон, нимани қилиш керак, нимадан ўзини тутиш лозимлиги
хақида хозирги жамиятимиз онгли, айниқса, ёш авлод учун катта
тарбиявий ахамиятга эга йўл йўриқлар, панд —насихат ва ўгитлар
акс эттирилган. Ўзининг жахоншумул ахамиятига эга бўлган асарлари билан машхур бўлган хадис олим Абу Исо Мухаммад ат —Темизийдир. У
Имом Бухорийни хам шогирди, хам замондоши бўлган. Улар кўп
бахс-мунозаралар ўтказиб, асарлар яратишда ғайри табиий
хусусиятларни намоён этганлар. Имом Бухорий, Исо Ат — Термизий билан учрашганларида «Мен сендан кўрган фойда сен
мендан кўрган фойдадан ортиқроқ» деб унга хурмат билдирган.
Унинг «Алжомий» (Жамловчи), «Аш шамоли ан —набавша»
(пайғамбарнинг алохида фазилатлари), «Ал —илал фил хадийси»
(хадисдаги оғишлар), «Рисола фил —хилоф ва —л жадал»
(хадислардаги ихтилоф ва бахслар хақида рисола), «Ат —тарих»,
«Китоб аз — Зухд» (тақво хақида китоб), «Китоб ул —асло ва —л
куна» (исимлар ва лақаблар хақида китоб) каби кўплаб асарлари
мавжуд.
Ат Термизий асарларининг машхури «Ал Жомиьй» бўлиб,
пайғамбар алайхисоломга доир олтита ишончли хадислар
тўпламларидан биридир. Улар «Ката тўплам», «Ишончли тўплам»,
«Термизий тўплами», «Термизий султонлари» деб аталади.
Унинг «Ат-тамомли ан-навабита» асарида хам пайғамбарнинг
шахсий хаёти ижобий фазилатлари, одатларига оид 408 та хадисни
ичига қамраб олади.
Имом Ат Термизий мероси хали тўлиқ ўрганилмаган. 1990 йил
Мухаммаднинг 1200 йиллик тўйи муносабати билан мақбараси
қайтадан тикланиб, асарларини ўрганишга ва чоп этишга
киришган.
Ўрта Осиёлик яна бир буюк олим, фикх ислом хуқуқшуноси
Бурхонуддин ал-Марғилонийдир (1123—1197). У қурон хадис
илимларини билганлиги учун фикх илмида чуқур назарий
таьлимот яратди.
Унииг «Бидоят ал-мунтахий» (Бошловчилар учун дастлабки
таьлим), «Кифоят ал-мунтахий» (якунловчилар учун тугал таьлим),
«Нашр ул-мазлаб» (мазлабнинг ёйилиши), «Китоб ул—мазид»
(илимни Зиёда қилувчи китоб), «Манолик Ул Хаж» (Хаж
маросимлари), «Мажма ул —Нозил» (Нозил билан нарсалар
тўплами), «Китоб ул— фозил» (фарзлар китоби) ва бошқалар.
Бурхонуддин Марғилоний энг машхур асари 1178 йил
Самарқандда ёзилган «Хидоят» асаридир.
Асарда хуқуқий масалаларни ечиш дастаб йирик фикх —
олимларининг фикрларининг баёни ва бошқа муаллифлар
эътирозлари ёки қўшилишларини изхор этиш йўли билан берилган.
«Хидоят» тўрт жуз (боб ёки босқичдан иборат бўлиб, биринчи
жузға иборат масалалари киритлган, булар тахорат, намоз, рўза,
закот ва хаж китобларидир.
Иккинчи. жузга никох эмизиш, тадоқ қўлларини озод қилиш,
топиб олинган боланинг насабинй аниқлаш, топиб олинган нарса,
қочиб кетган қуллар, бедарак йўқолганлар тирикчилик ва вақф
мулки насалалари киритилган.
Учинчи жузга олди—сотди, пул муомаласи, кафолат пулни
бировга ўтказиш қозиларнимг вазифалари, гувохлик берган
гувохлиқдан қайтиш, ваколад, даьво, иқрор бўлиш, сулх, бир ишда
пул билан йирик бўлиш, пулни сақлашга бериш, совға, ижара,
муайян шарт асосида чекланган озоддик берилган қуллар водийлик,
мажбур қилиш, хомийлик ва босқинчилик масалаларига киритилган.
Тўртинчи жузда: торат, мерос тақсимлаш, дехқончилик хамда
боғдорчилик хусусида шартнома, қурбонликка сўйиладиган жонзот
хақида хариятга зи:д ёмон нарсалар хақида, ташландиқ уларни
ўзлаштириш хақида, овчилик, гаровга бериш, жиноятлар хусусида,
хун хақи тўлаш, васият каби масалалар ёритилди.
«Хидоят» асари неча асрлар давомида кўп мусулмон
давлатлари, жумласидан Ўрта Осиёда хам хуқуқшунослик бўйича
қўлланма хисобланиб келинган, Собиқ шўролар тузимида бекор
қилиниб, шариат қозилари қувғин қилинган. Хозирги даврда ислом
шариатига асосланған мусилмон давлатлари бу асардан кенг
фойдаланадилар.
Бу даврнинг мухим хусусиятларидан бири кишилар
дунёқарашидаги ўзгаришларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир.
Мафкуранинг барча сохалари исломга тобе қилинди. Зардуштийлик
буддизм эътиқодларининг қолдиқларига қарши аёвсиз кураш олиб
борилгаи.
Мехнаткаш ахолии устидан жабр —зулум кучайиб, хар қандай
хурфикирлик таькиб қилинди, захматкаш халқнинг азоби,
уқубати ортиб, хаёти оғирлашди.
Мана шундай шароитда халқнинг дарду — амалига малхам бўлувчи тасаввур Ўрта Осиёга кенг тарқала бошлади.
Тасаввуф яьни сўфийлик, чекланган, сохиб тақводорлик
маьносини англатувчи халқпарвар тариқат бўлиб у Ўрта асрлар
шарқида кенг тарқалган. Бу оқим дастлабки IX асрларда Ироқда
Жабрдийда омманинг зулми ва ночорликка қарши норозилигини
ифодоловчи оқим сифатида юзага келган. Бу оқим Мовороуннахрга
Эрон орқали кириб келди.
Ўрта Осиёдаги тасаввуф, сўфийлик таьлимотининг тарқалиш
Ўрта аср мутафакрлари хаким ат-Термизий, Абу Хамид Ғоззолий,
Юсуф Хамданий, Абдухолиқ Ғиждивоний ва Ахмад Яссавийларнинг
номлари билан боғлиқдир.
Тасаввуфнинг тариқот йўлларига жуда кенг бўлиб, Мовороун
нахр ва Туркистоннинг турли- вохаларида хар йил йўлланишлари
вужудга келди. Масалан: Сурхон вохасида Хакимия, Туркистонда
Яссавия, Хоразмда Кубровия, Бухорода Нақшбандия тариқотлар
вужудга келган.
XII асрда Моварауннахрда кенг тарқалган Яссавия тариқатига
Ахмад Яссавий (1041 — 1167) асос солди. Бу тариқотнинг барча
ақидалари Яссавийнинг асосий асари «Хикматда» баён этилган.
Унда поклик, халоллик тўғрилик, мехр — шавқат, ўз кўл кучи,
пешона тери ва халол мехнати билан кун кечириш, Аллох таоло
висолига етиш йулида инсонни ботинон ва захирон хар томонлама
такомиллаштириш каби илғор умум инсоний қадриятлар ифода
этилган.
Яссавий ўз даврининг ижтимоий тартиблари, дехқон чорвадор
ва хунармандлар хаётининг билимдони бўлганлиги учун ислом
динининг қонун — қоидалари, урф — одатларининг мазмун —
шариатини тасавуф малаги — тариқотни, камолат асосий —
маьрифатни ва унга эришмоқ йўли хақиқатни тарғиб қилади.
Унинг фикрича, шариатсиз тариқот, тариқотсиз камолат бўла
олмайди, Уларнинг хар бири иккинчисини тўлдиради. Бу камалот
йўли асари тўрт босқич бўлиб, инсон хаёти ва фаолиятининг асл
мохиятини ташкил этади.
Яссавий сулухининт асосида камолотга узлат ва тараққий
дунёчилик орқали етишиш ғояси илгари сурилади. Унга фақат
ўткинчи дунёи рохат —фароғатдан воз кечган, узлатда таобат ва
ибодат йўлида захмат кечирган, машақатли мехнат қилган
кишигина етиб боради, деб этироф этади.
Бундан ташқари инсон зоти хамма мол — дунё ва давлатдан устун
турувчи зоти Шариф деб улуғланган. Яссавий таьлимоти кўпчилик
камбағал ночор кишиларнинг манфаат ва эхтиёжларини ўзига акс
этирди. Халқ унга мехр — мурувват ва хурмат, ишонч билдириб
унинг шеърий панду насихатларига ошно бўлди.
Тасаввуф таьлимотининг яна бир йирик намоёндаси Нажмиддин
Кубро (1145—1121) эди. У Хоразм сўфийликни кубрория
тариқотига асос солган. Унинг жамолининг муттарлари ва
камолатнинг эгалари, «Ўрта қонунлар ва Қоидалар» номли
рисолалари мавжуд. Кубровия сулухининг асосини «тавба», «зухр»
(мол дунёдан юз кечиш), «Тавакал», «Оллох йўли» , «Қаноат»,
«Узлат», «Зикир», «Таважух», «Сабр», «Муракаб», «Кафолат
топиш», «Ридо», (халққа етилиш) каби ўнта қонун қоидалари
ифодаланади.
Яссавий тариқотидан фарқли ўлароқ тарки дунёчилик тарк
этилади. Унда камолат йўлини олиб бориладиган машақатли мехнат
жараёнида бу дунё ноз-неъматларидан бахраманд бўлиши
лозимлиги ғояси илгари сурилади. Кубровия таьлимотида халққа ва
ватанга бўлган мухаббат, энг оғир дамларда хам халқ билан бирга
бўлиши, ватанни ва унинг мустақиллигини химоя қилиш каби
муқаддас ғоялар илгари сурилади.
1221 йил Чингизхон Хоразмни қамал қилганида. Нажмиддин
Кубро хам ўз мамлакдошлари, шогирдлари билан ўз ватанини
химоя қилиш пайтида шахид бўлган.
Тасаввуф XIV асрда нақшбандия таьлимотида янада
ривожлантирилди. Нақшбандия тарақиётига бухоролик Мухаммад
иби — Бурхониддин ал — Бухорий асос солган. У Бухоронинг қасри
Хиндував қишлоғида матолар нақшгул босувчи хунарманд оиласида
дунёга келиб, ўзи хам хунармаид наққош бўлган. Шунинг учун
унинг тариқоти «Нақшбандия» номи билан машхур бўлди. У ўз
даврининг буюк шайхлари хожа Мухаммад Самяий, Амир Сайид
кулол ва бошқаларда тақсил олди.
Баховуддин Нақшбандийнинг «Хиёнатнома», «Дамил-ул-
ошикин» номли асарлари мавжуд. Унинг тариқотида тоат ибодат ва
мехнат билан камол топиб Аллох висолига етишиш, маьнавий —
ахлоқий камолотта етишиш йўллари асосий ғоя билан олинган.
Инсонларнинг халол ва пок бўлишига ўз мехнати билан кун кечиришга, мухтожларга хайр эхсон беришга, софдил ва камтар
бўлишга ундайди, Унинг «Дилба ёру даст бакор» яьни «Аллохнинг
ёр билгину аммо мехнатини қилишни унутма», деган хикмати
тариқатнинт асосий мехнатини ифодалайди. Нақшбандий хам
таркидунёчиликни рад этиб, мехнатсеварлик, одиллик,
билимдонликни тарғиб этади. Унинг таьлимотининг кейинги
асрларда Алишер Навоий, Абдурахмон Жомий, Хўжа Ахрор каби
алломалар ривожлантирилган ва уни давомчилари сифатида фаолит
кўрсатишган. Шундай қилиб, Тасавув Ўрта Осиё ахолисининг
маьнавий хаёти билан чамбарчас боғланган таьлимот бўлиб, Ўрта
асрларнинг халқпарвар адиб ва машайихлари учун чуқур билишга
ва у орқали оммани зиёли, хамда маьрифатли шуни билан бирга
хунарманд, ватанга садоқатли кишиларга интилганлар.
Ривожланган Ўрта асрларда Ўрта Осиёнинг маданий тарақиётида
нафақат маьнавий хаёт балки моддий турмушда ишлаб чиқаришда
хам юксак ютуқлар қўлга киритилди.
X-XII асрларда Ўрта Осиёда меьморчилик ва санат тарақиёти
ўзйгнинг янги босқичига кўтарилди. Хаётнинг хамма сохаларига
кучли таъсир кўрсатган ислом дини мафкураси бу сохада хам кучли
таъсир қилиб У11 асрда юз берган тушкунликдан ободонлашиб
борди.
Халқимизни тарихдн мерос бўлиб қолган аньаналари тасирида
шхсларларга меьморчилик ишлари ривожлана бошлади. Ўрта
Осиёнинг шахарларидан бинолар қурилишда хам ғишт ва пажа
билан бир қаторда пишиқ ғишт ва турли хил ганч ва охакли
Қурулиш қоришмалари кенг ишлатилиб, биноларнинг шакли ва
кўринишини кўркамлашган.
Ўрта Осиёнинг Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Марв каби
шахарларда сарой, масжид, мадраса, минора, хонака, мақбара ва
карвонсаройлар қурилди. Масалан: Бухоро шахридаги Исмоил
Самоний, Зирабулоқ яқинида жойлашган Тиш қишлоғидаги Арабо,
Кўрманаси Мирсайид, Бахром мақбаралари, Термиздаги Ал —
Хаким- ат Термизий, Султони саодат, Шерободдаги Исо —ат
Темизий мақбаралари, Бухорадаги Намозгох, Минораи Калон,
Бобкент, Термих (чор — усти), Жарқурғон миноралари ва бошқа
миноралар ўша давр меьморчилигининг ёрқин наьмуналари
хисобланади. Бинолар баланд пештоқли ва чорбоқли, тош гумбазли,
масжидлар чиройли мехробли, чуқур токчали қилиб қурилган.
ғиштин ўймакорлик устунлари ёзувлари ганчуш панжалар билан
безатилган. Бу даврда монутентал бинолардан ташқари, сув
омборлари банд ва тўғонлар, сув айирғичлар, кўприклар сардобалар
ва коризлар хам қурилган.
Суғориш иншоатларини қуриш обикор ерларни ўзлаштиришда
сувнй тақсимлаш ва тежаш имконини беради. Барпо этилган
иншоатларнинг ўлчами математик жихатдан жуда пухта ишланган.
Иншоатларни қурулишда (геометрик) ва риозиёт илмига хамда
асрни миробчилйк тажрибаларидан кенг фойдаланганлар.
X-асрда Нуротанинг Посттоғ таги тўсилиб, 1,5 млн Лар куб сув
тўпланадиган Хонбандн сув омбори барпо этилган. Тўгон гранит
тоши ва сувга чидамли қоришмадан қурилган. Маьлум бўлишича,
иншоатни барпо этишда мухандислар сувнинг вертикал ва
ағдарувчи кучларнигина эмас, балки вақти — вақти билан зил—
зилани хам хисобга олганлар.
Бу эса XVII асрда машхур француз физиги Паскал томонидан
сувнинг, босим кучи тўғрисида яратилган қонундан 7 —аср илгари
Мовороуннахр усталарига маьлум эканлигини тасдиқлайди.
IX-XI асрлардаги наққошлик ва ўймакорлик саньати хам
ривож топган. Иморатни ўймакор устун ва тўсин, деворларини
ганчлар билан безаш кенг тарқалди. Сопол, ёғоч, ганч буюмларида
тасвирий саньат намуналарини тушурилиши кенг тарқалган.
Аслида Исломда тирик жонзотларни қатиян ман қилинсада, халқ
орасида тасвирнинг бу сохасидаги асрий аньаналари йўқолиб
кетмади. Наққошлик саньати кулолчилик мисгорлик, заргарлик
саньати равнақига ёрдам берди. IX-XII асрларда сирли сопол идишлар ишлаб чиқариш, уларни нимсариқ, кўкимтир, яшил, қизил, жигар ранг бўёқли нақшлар билан безаш, сиртига юпқа рангсиз сир югуртириш саньати кенг
тарқалди. Масалаи: Хаким ат-Термизий мақбараси атрофидан
топилган сопол идишларда хам шу хусусият намоён бўлган.
Идишларни ёни граник, нақш арабча «хати — куфий»да битилган мақолалар, хикматли сўзлар, тилаклар ёзиш безак беришда ката ўрин тутган.
IX-XII асрларда Мусиқа саньати яхши тарақий етган соха
бўлди. Махмуд Қошқарийнинг «Девони Луғати турк» асарида давр
созандаларининг руд, танбур, кубуз, най, сурнай, қушнай, табл,
барбот, даф, кус табурак, зир, чағона, шайнур, аргунун, конун каби
хилма — хил зарблар, торли, пуфлаб чалинадиган созлари бўлган.
Бу даврда Янги созлар ихтиро қилииган. Рудакийнинг
замондоши Абу Хифз Суғдий найга мононд шохрух номли
торли соз яратган.
Бу даврда халқ куйлари асосида жик ва ўзбек халқларининг
классик йўли «Шошмақом» учун хос бўлган «Рост», «Хусравоний»,
«Бода», «Умшоқ», «Зерафконда», «Бўшлиқ», «Синохон», «Наво»,
«Баста», «Таротта» каби янги куйлар яратилди. Мусиқашунослик
илми тараққий этиб, Абу Наср — ал Фаробий ва Абу Али ибн Синолар
кўп машхур мусиқашунос сифатида нодир асарлар яратган.
Шундай қилиб ривожланган ўрта асрларда уйғониш даврининг
илк босқичи Ўрта Осиё халқлари хатининг моддий ва маьнавий
сохаларга, ютуқларга билиш тажрибаларга бой бир давр бўлдики
унинг ютуқлари нафақат Ўрта Осиё халқлари манфаатларини ўзига акс эттириб, жахон маданиятининг тараққиёти учун етарли
кучлардан бирига айланди.
Ўрта Осиё худудида яшовчи туркий ва форсий забон халқлар
қадимда ёнма-ён яшаб бир ота-онанинг эгизак фарзандлари
бўлиб улар урф одат, кийим-кечак, уй-рўзғор, саньат, мусиқа ва
баддий адабиёт сохасида муштарак моддий ва маьнавий маданият
яратдилар. Уларнинг бу қадимги мероси жахон халқлари маданияти
хазинасига ката хисса бўлиб қўшилди.
Темур ва темурийлар даврида Мовороунахр маданиятини
ўрганиш учун вужудга келган тарихий шароитни ўрганмоғи
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |