2021-yil 25-noyabr 2021-yil


ТАЪЛИМ БЕРИШНИ ТАЪЛИМ ОЛУВЧИГА



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

ТАЪЛИМ БЕРИШНИ ТАЪЛИМ ОЛУВЧИГА 
ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ 
АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ
З.А.Хакимов,
 
и.ф.н.,
“Менежмент ва маркетинг” кафедраси мудири, ТДИУ
Аннотация: 
Таълим беришни таълим олувчига йўналтирилган маркетинг кон-
цепциялари асосида ташкил этиш таълим муассасаларини рақобатбардошлигини 
ошириш ва янги имкониятлардан фойдаланишга қаратилган маркетинг стратегия-
ларидан фойдаланишни тақозо этади.
Таянч иборалар:
 Таълим, маркетинг, менежмент, давлат, олий таълим.
Аннотация: 
Организация обучения на основе концепций маркетинга, ориентиро-
ванного на студентов, требует использования маркетинговых стратегий, направлен-
ных на повышение конкурентоспособности учебных заведений и использование новых 
возможностей.
Abstract:
The organization of education on the basis of student-centered marketing 
concepts requires the use of marketing strategies aimed at increasing the competitiveness of 
educational institutions and the use of new opportunities. 
Ҳар қандай мураккабликдаги амалий муаммоларни ечишга қодир, ўз касбий 
билим ва кўникмаларини доимий равишда ошириб боришга йўналтирилган 
юқори малакали, рақобатбардош, билимдон, ижодкор ва инновацион фикрлов-
чи мутахассисларни тайёрлаш олий таълим муассасаларининг асосий мақсади 
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбе-
кистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида”ги фармони билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳа-
ракатлар стратегиясида: “...узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, 
сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг за-
монавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом 
эттириш”
32
муҳим йўналишлардан бири сифатида белгилаб берилган.
Сўнги йилларда эса олий таълим тизимида талим беришни талим олувчига 
йўналтирилган шаффоф, мотивацион ва индивидуал талим траэкторияларига 
асосланган консепция асосида ташкил этиш борасида туб ҳам ислохатлар амал-
32 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони 1-иловаси «2017-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар страте-
гияси» Lex.uz


89
га оширилмоқда. 
Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг усту-
вор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий 
фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш 
жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модерни-
зация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа 
ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида қабул қилинган “Ўз-
бекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепцияси” таълим тизимида таълим беришни таълим олувчига йўналтирил-
ган концепция асосида ташкил этишга қўйилган илк қадамдир. 
Таълим беришни таълим олувчига йўналтирилган маркетинг концепцияла-
ри асосида ташкил этиш таълим муассасаларини рақобатбардошлигини оши-
риш ва янги имкониятлардан фойдаланишга қаратилган маркетинг стратегия-
ларидан фойдаланишни тақозо этади. 
Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини ислоҳ қилишнинг 
стратегик мақсадларига мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор 
ривожлантириш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, 
инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш, соҳада 
соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш
жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш, таълим жараёнига рақам-
ли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш каби йўналишлар кира-
ди.
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони 
2020 йилда бакалавриатда 361739 нафарни, магистратурада 11734 нафарни 
ташкил этиб сўнги уч йилда 1,5 баробарга ошган. Олий таълим йўналишлари ва 
мутахассисликлари Классификаторига 329 та таълим йўналиши ва 582 та магис-
тратура мутахассислиги киритилган. 2019/2020 ўқув йилида 59 та олий таълим 
муассасисида сиртқи таълим, 10 та олий таълим муассасасида кечки таълим шак-
ли жорий этилган. Республиканинг кўплаб олий таълим муассасасида хорижий 
олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма диплом дастури асосида 
кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Сохада таълим қамровини оширишга қара-
тилган стратегик йўналишлар туфайли таълим олувчилар салмоғи ҳам йиллар 
давомида ўсиб бормоқда. Амалга оширилаётган ишлар салмоғи ҳам йиллар да-
вомида кенгайиб бормоқда.
Таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий бошқариш мураккаб, зиддиятли 
бўлиб, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари ёки хизматлар соҳасининг 
бозор тан оладиган кўпгина тармоқларини бошқаришга нисбатан қийинроқ-
дир. Асосийси, таълимда нафақат бозор учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш 
билан чекланади, балки жамият ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий, маъна-
вий-маърифий ва бошқа эхтиёжларини таъминлашда муҳим омил бўлган мехнат 
ресурсларини тайёрлаш ва такомиллаштириб боришни амалга оширади. Шу 


90
сабабли таълим тизимини бошқариш, таълим хизматлари бозорини тартибга 
солиш ва уни замонавий маркетинг концепциялари асосида ташкил этишда таъ-
лим олувчига йўналтирилган ва уларнинг эхтиёжлари нуқтаи назаридан ёндо-
шиш талаб этилади.
Таълим хизматлари бозори – маркетингнинг янги истиқболли соҳаси
 
ҳисо-
бланади. Шу муносабат билан таълим хизмати соҳасидаги маркетингшунослик 
ва мониторинг муҳим аҳамият касб этади. Фаолиятни айни мана шу томонини 
кучайтиришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 
28-январдаги 48-рақамли “Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги таълим хизмати ва 
маркетинги бозорини шакллантиришни жадаллаштириш бўйича тадбирлар 
тўғрисида” ги қарор йўналтирилган эди. Унда ҳар бир таълим муассасасида мар-
кетинг хизматини барпо этиш кўзда тутилган. Айни мана шулар талаба ўқишни 
тугатгач ишга олувчи корхонанинг манфаатларини мувофиқлаштиришга даъват 
этилган. Таълим муассасаси буюртмачининг эҳтиёжи ва талабаларни қанчали 
қондиришга эришса, фаровонлашиш учун унинг имкони шунчалик ошиши на-
зарда тутилган эди.
Замонавий таълим хизматлари бозоридаги маркетинг қуйидаги вазифалар-
ни амалга ошириши лозим:

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish