ЁШЛАРИГА ҒОЯВИЙ-МАФКУРАВИЙ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШНИ ФАОЛЛАШТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ТАДБИРИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Ёшларга ғоявий-мафкуравий таълим-тарбия бериш ишлари бир-бири билан
узвий алоқада бўлган икки йўналишда олиб борилади. Биринчи йўналиш ўрта
умумий,олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, малака ошириш,
мутахассисларни қайта тайѐрлаш, раҳбар ходимларни тайѐрлаш факультетлари
ва курсларида замонавий назарий билимларни бериш орқали олиб бориладиган
ғоявий-мафкуравий ишлардан иборат бўлса; иккинчи йўналиш давлат ва нодавлат
муассасалари таркибидаги маданий-маърифий муассасалар, яъни клублар,
маданият саройлари, кутубхоналар, маърифатхоналар, дам олиш масканлари
кабиларда олиб бориладиган ғоявий-мафкуравий ишлардан ташкил топади. Бу
йўналишдаги тадбирлар ѐшлар билан олиб бориладиган маърифат дарслари;
турли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, шоирлар, санъаткорлар,
саркардалар, меҳнат фахрийлари, хорижлик ҳамкасблар билан бўладиган
учрашувлар; маданият ва истироҳот боғларига, тарихий аҳамиятга молик
жойларга саѐҳатлар; кино-концерт залларига, музейларга, театрларга, маданият
саройлари ва уйларига, фан-техника ва маданият ютуқлари кўргазмаларига
қилинадиган ташрифлар; радио, телевидение, газета ва журналларда
қилинадиган чиқишлар ҳамда турли маданий-маърифий муассасалар ишларини
ташкил этиш кабиларни қамраб олади.
1. Маърифат дарслари ва уларни ўтказиш шакллари. Маърифат
дарсларини олиб боришнинг методологик асосларини И.А.Каримов томонидан
айтилган: ―Жамият тараққиѐтининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб
559
қоладиган ягона куч – маърифатдир‖1, – деган фикр ташкил этади. Шунга кўра,
ѐшларга мўлжалланган маърифат дарслари махсус дастур, иш режаси асосида
олиб борилади.
Маърифат дарсларини ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад ѐшларни
энг замонавий билимлар, фан ва техника ютуқлари, ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтда юз
бераѐтган ўзгаришлар ва дунѐда содир бўлаѐтган янгиликлар билан таништириш
асосида уларнинг маънавий-ғоявий савиясини оширишдан иборат. Уларда,
асосан, қуйидаги масалалар ҳақида атрофлича фикр юритилади:
– давлатнинг ички ва ташқи сиѐсати;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг нутқлари, мақолалари,
китоблари ҳамда фармон, фармойиш ва кўрсатмаларида баѐн этилган
фикрларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти;
– республика ҳукуматининг қарорлари, буйруқлари, хизмат низомлари ва
уларнинг бажарилишига оид масалалар;
– мамлакатда аҳолининг саломатлик даражаси, ҳар хил юқумли
касалликларнинг тарқалиш учоқлари ва уларнинг олдини олиш муаммолари;
– мамлакат аҳолисининг меҳнатда эришаѐтган ютуқлари, ишлаб чиқариш
соҳасидаги аҳвол, кишиларнинг турмуш тарзида бўлаѐтган ўзгаришлар, ҳаѐтга
кириб келаѐтган янгича урф-одатлар, ѐшларнинг ҳаѐтга муносабатлари;
– дунѐда юз бераѐтган воқеалар, тарихий ҳақиқатни қарор топтириш
муаммолари;
– адабиѐт, санъат ва фан-техника соҳаларида эришилган ютуқлар ѐки йўл
қўйилган камчиликлар ва ҳ.к.
Маърифат дарсларини асосан маъруза, мунозара (семинар), давра суҳбати,
савол-жавоб кечаси, сиѐсий ахборот шаклларида махсус ажратилган вақт –
1 Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ // Унинг ўзи. Биз келажагимизни ўз
қўлимиз билан қурамиз. Т.7. –Т.: Ўзбекистон, 1999. –Б.135.
560
маърифат кунларида малакали тарғиботчи-ташвиқотчилар, ахборотчилар,
раҳбарлар ва мутахассислар ўтказадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |