Ёшларига ғоявий-мафкуравий таълим-тарбия беришни фаоллаштиришнинг ташкилий-тадбирий жиҳатлари



Download 19,68 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi19,68 Kb.
#50840
1   2   3   4
Bog'liq
МИЛЛИЙ ГОЯ ЁШЛАРИГА ҒОЯВИЙ

3. Маъруза ва уни ўқиш методикаси. Маъруза ўқиш – маърифат дарсларини
ўтказишнинг кўп қўлланиладиган, анъанавий шаклларидан бири бўлиб, унда
танланган мавзу ѐки бирон муаммоли масала оғзаки равишда, оммавий ѐки
илмий тилда баѐн этилади.
Хозирги кунда кўпроқ ноанъанавий бўлган: муаммоли маъруза, маърузамаслаҳат, маъруза-матбуот конференция, маъруза- икковлон, маъруза-суҳбат,
маъруза-мунозара, маъруза-тадқиқот, маърузада тескари алоқа техникасини
қўллаш, визуал маърузалар шаклларидан фойдаланашга эътибор қаратилмоқда.
Умуман олганда, маъруза ўқиш мураккаб ва кўп қиррали жараѐн бўлиб, уни
ғоявий-мафкуравий фаолият воситаси, материални оммавий тарзда баѐн қилиш
тури, илмий-назарий аҳамиятга молик янгилик ва кашфиѐтларни баѐн этувчи
қомусий асар, нотиқлик санъатининг намунаси, ҳиссий ва илмий-ақлий
салоҳиятнинг кўриниши сифатида талқин этиш мумкин.

Маърифат

дарсларида

ўқиладиган

маърузаларга

қўйиладиган

умумий

талаблар қуйидагилардан иборат:


















масаланинг моҳиятини, аҳамиятини илмий-оммабоп тарзда баѐн этиш;













ҳукумат қарорлари ва буйруқларини унинг мазмунига зид ҳолда талқин
этишга йўл қўймаслик;
– масалага ўзбек миллий мафкураси нуқтаи назаридан ѐндашиш;
– ҳаѐтий ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда маънавий изчилликни таъминлаш ва
ҳ.к.
Ҳар қандай маъруза уни тайѐрлашдан бошланади.
Маърузага тайѐргарлик кўриш, асосан, уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи
босқичда
маъруза мавзуи танланади. Бунда мамлакат ҳаѐтида юз бераѐтган
сиѐсий воқеалар, ходимларнинг маънавий, ахлоқий, руҳий аҳволи, эҳтиѐжи,
оператив вазият ҳамда раҳбарларнинг кўрсатмалари инобатга олинади.
561
Иккинчи босқичда бевосита маъруза тайѐрланади. Бунда мавзуга доир
материаллар – китоблар, рисолалар, мақолалар, газета ва журналлар, буйруқлар,
йўриқномалар, қонунларга шарҳлар, маълумотномалар, ҳисоботлар, социологик
тадқиқотлар натижалари, афоризмлар, мақоллар, маталлар, топишмоқлар ва
бошқалар тўпланади ҳамда мазмунига кўра тартибга солинади. Сўнгра маъруза
матнини тайѐрлашга киришилади. У одатдагидек – кириш, асосий қисм ва
хулосалардан иборат режани тузишдан бошланади.
Тайѐрланган маъруза матни мукаммал режа, асосий қоидалар, тезислар,
конспект ва тўлиқ матн шаклларида бўлиши мумкин.
Учинчи босқичда тайѐрланган маъруза қайта-қайта ўқиб чиқилади,
камчиликлари тузатилади, овоз чиқариб ўқиш орқали машқ қилинади. Бу эса
маърузачининг ўзига ишончини оширади, вақтни тўғри тақсимлаш имконини
беради.
Нотиқ маъруза ўқиш жараѐнида ҳам муаллиф, ҳам режиссѐр, ҳам ижро этувчи
актѐр сифатида намоѐн бўлади. Маъруза одамларнинг кўз ўнгида ўқилади. Шу
боис маърузачи, албатта, ўз товушининг оҳангларига, нутқининг изчиллигига,
образлилигига, аудитория билан боғланиш даражаларига алоҳида этибор бериши
лозим.
Яхши ўқилган маъруза одамларга завқ-шавқ бағишлайди.
Маъруза ўқишда қуйидаги методик тавсияларга амал қилмоқ керак:
– маъруза содда, ҳамма учун тушунарли тилда ўқилиши керак, ҳар бир
назарий фикр ва қоида асосланмоғи, ишончли далиллар билан исботланмоғи
керак;
–тингловчилар учун нотаниш терминлар, хорижий сўзларни ишлатишга
берилиб кетиб, шу асосда ўзини билимдон қилиб кўрсатишга уринмаслик керак;
– нутқ фактларга асосланган бўлиши, айни вақтда ҳар хил бадиий
ўхшатишлар, мақоллар, афоризмларга бой бўлиши лозим;
562
– маъруза вақтида тингловчиларни турғизиб койиш, уларга танбеҳ бериш,
ҳар хил кесатиқлар қилиш мумкин эмас;
– кўргазмали қуроллар, техника имкониятларидан унумли фойдаланган
маъқул;
–маърузада тингловчиларнинг касб-кори, қизиқишлари, билимдонлик
даражаси, руҳиятини ҳисобга олиш зарур.

Download 19,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish