2021-yil 25-noyabr 2021-yil


-  таълимнинг энг самарали вариантларини излаш; -



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini


таълимнинг энг самарали вариантларини излаш;

битирувчини касб билан таништиришни ўзгартириш;

бозорни ўзганиш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;

иқтисоддаги тузилмавий силжишлар асосида мутаҳассисларга бўлган та-
лабни шакллантириш;

республика ижтимоий-иқтисодий ривожи стратегик мақсадларига эри-
шиш даражасини мунтазам кузатиб бориш;

инвестиция сиёсати, корхоналарнинг хўжалик мустақиллиги, улар рей-
тинги ва бу жараёнларни ташаббускорлик тадбиркорлик фаолияти, ривожла-
наётган бозор ҳамда мунтазам ўзгартириб турувчи бизнес билан биргаликда 
идрок этиш;

тўлақонли маркетингни амалга ошириш учун, кенг миқёсли ахборот ўта 
зарур.
Таълим муассасалари йилдан йилга таълим хизматлари бозорида фаолроқ 
ишламоқдалар, улар ўртасидаги рақобат эса кучаймоқда, бунда маркетинг фао-
лиятини йўлга қўйишда аниқ ва илмий ёндашиш таълим муассасаларини муваф-
фақиятини белгиловчи омил бўлиб қолмоқда.
Бугун таълим муассасалари барқарор ривожланиши учун маркетинг усул-
ларидан фойдаланишнинг зарурлигига ҳеч кимни ишонтиришга ҳожат йўқ. 
Ваҳоланки, таълим маркетингни тадбиқ этиш соҳаси кейинги йиларда таълим 
муассасалари мутахассислари учун асосий ўрганилувчи объек бўлмоқда. Улар 
орасида таълим муассасасининг товари ёки маҳсулоти бўлиб нима ҳисобланади, 
бу маҳсулотлар “қандай тарзда қайси бозорга чиқарилади”, “ким таълим муасса-


91
саларининг истеъмолчиси бўлади” деган фикрлар борасида ягона қараш мавжуд 
эмас. Сабаби, таълим муассасаси жамиятга бир вақтнинг ўзида таълим хизмати 
кўрсатади ва ўз фаолиятининг натижасини меҳнат бозорига чиқаради, унда кор-
хона ва ташкилотлар истеъмолчи сифатида намоён бўлади.
Таълимни таълим олувчига йўналтирилган концепциялар асосида ташкил 
этиш борасида машхур маркетолог олим Ф.Котлернинг таълим маркетинги бо-
расидаги фикрларини келтириб ўтиш лозим. Ф.Котлер таклиф этган таълим му-
ассасаларидаги маркетингга муносабат эволюциясининг кўринишини таҳлил 
қилиш эса янада қизиқарлидир.
1-босқич (маркетинг шарт эмас); таълимнинг қадри маълум ва буни тушун-
ганлар, таълим олишга ўзлари келадилар.
2-босқич (промоушн) таълим муассалари талаб пастлигига тўқнаш келади-
лар ёки уларга ўзлари ҳоҳлаган талабалар келмайди, таълим муассасалари истиқ-
болли талабаларни излай бошлайдилар, уларга ахборот юборадилар, улар учун 
маълумотлар ва реклама материалларини тайёрлайдилар, қабул (саралаш) тизи-
мини такомиллаштирадилар.
3-босқич (сегментлаш ва маркетинг бўйича тадқиқотлар); таълим муасса-
салар олға бориш учун ресурслар юқори даражада самарали фойдаланишни бо-
шлайдилар, агар таълим муассасалари ўқишга ким кираётганини, кимни танлаш 
ҳақидаги қарор қандай ва ким томонидан қабул қилиниш тизимини қайта кўриб 
чиқади ва таълим олувчиларга йўналтирилган концепциялар асосида амалга 
оширади. 
4-босқич (бозорда ўз ўрнини топиш); рақобат кучаяётган шароитларда 
таълим муассасалари ўртасида ўзининг маълум ўрнига эга бўлиши керак, абиту-
риентлар баҳолай олиши мумкин бўлган муайян кўрсаткичлар бўйича рақобат 
қилувчилар ичида ажралиб туриши лозим.
5-босқич (стратегик режалаштириш); таълим муассасалар узоқ муддатли 
режалаштириш ва башоратлаш, ривожланишнинг асосий йўналишини белги-
лаш билан шуғуллана бошладилар.
6-босқич талабаларни жалб этиш, бу муаммони бир қисми эканлигини 
ҳамда уларни ушлаб қолиш кераклигини таълим муассасаларда асосий страте-
гик йўналишга айланади. 
Ўзбекистон олий таълим тизимида шаклланаётган рақобат мухити ва ҳар 
бир талабага ҳамкор сифатида муносабатда бўлиш сиёсатига мос бўлган тар-
тиб-қоидалар, таълим олувчиларга мослаштирилган ўқитиш тизимларини 
босқичма-босқич жорий этиб бориш таълим муассаса хизматлари мажмуи 
жиддий ўзгаришларни юзага чиқаради, булар қабул, таълим жараёни, ётоқхона, 
каръера, ишга жойлашиш ва бошқа масалаларга бориб тақалади.
Мамлакатимиз олий таълим хизматлари бозорида мавжуд холат ва риво-
жланиш тенденциялари таълим муассасаларининг юқорида келтириб ўтилган 
эволюция босқичлардан ўтиш учун етарлича вақт бергани йўқ. Вазият шундай 


92
бўлдики, амалда бир вақтнинг ўзида барча айтилган концепцияларни тўлиғича 
тадбиқ қилиш зарур бўлиб қолди, бу эса мамлакатимиз Олий таълим муассасала-
рида куч-ғайратни талаб қилди.
Ўз хизматини самарали сота олишни ўрганмаган таълим муассасалари 
бюджетдан ажратиладиган чекланган маблағ ҳисоби тегишли талабларни бажа-
ришга мажбур бўлади. Маълумки, товарга бўлган талабнинг ҳажмини белгилаш 
маркетингнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Агар таълим муассасасининг 
маркетологлари таълим муассаса хизматига талабни, уни ўзгартиришга таъсир 
этувчи милларни тўғри баҳолай олмасалар, бунда улар таълим хизматини со-
тишнинг зарур даражасини тўғри белгилай олмайдилар. 
Ушбу холатларни инобатга олган ҳолда 2019 йил 3 декабрда Ўзбекистон Ре-
спубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларини босқич-
ма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида” ги 967-сон 
қарори тасдиқланди. Албатта, бюджетдан молияланишга таянувчи таълим му-
ассасалар “умуман жамият” нинг мутахассисларга эҳтиёжини эътиборга олиши 
лозим, чунки, жамият, давлат сиймосида кўрсатилаётган таълим хизмати учун 
ҳақ тўлайди, бошқача айтганда меҳнат бозорининг талабига мослашади. Бироқ, 
тасаввур этайлик, келгусида ишга жойланиш борасида ўз мўлжалларида абиту-
риентлар ва уларнинг ота-оналари янглишдилар ва бозор талаби билан абиту-
риентларнинг талаби мос тушмайди. Аммо, абитуриентлар томонидан таълим 
муассаса хизматига талаб бўлмаса, талабалар ҳам бўлмайди. Келажакда демогра-
фик омил туфайли абитуриентлар миқдори пасайишлиги кутилаётган шароитда 
буни таълим муассасалари эътиборга олмаса, бу ҳол улар учун қаттиқ зарба бў-
лиши мумкин.
Маълумки ҳар қандай бозорда самарали фаолиятни таъминлаш эса мар-
кетинг МИКС стартегияларидан самарали фойдаланишдир. Маркетинг-микс 
ишлатиладиган шаклда ўз ичига тўрт субмиксни олади. Булар-товар микси, ком-
муникация микси, шартномавий микс, тақсимот микси. Ҳар бир сибмикс ало-
хида тадбирларни ўз ичига олиб, таълим хизматлари кўрсатувчиларнинг марке-
тинг фаолиятида ўзига хос сиёсатни шакллантиради. Масалан, таълим хизматла-
ри бўйича бренд сиёсатини олиб бориш - таълим олувчилар томонидан хизмат-
ларни тўлақонли тан олишини таъминлаш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган 
тадбирларни билдиради. Шунингдек, Маркетинг МИКСнинг замонавий шакли 
сифатида “4С” эламентларидан фойдаланишни назарда четда қолдирмаслик ло-
зим. 
Роберт Лотерборннинг “4С” моделидаги маркетинг компонентлари, стра-
тегик маркетинг концепциясида товарлар ва хизматлар етказиб берувчилар-
нинг маркетинг мақсадлари эмас, балки уларнинг истеъмолчиларининг талаб ва 
эҳтиёжларининг қондирилиши муҳим маркетинг мақсади сифатида қаралиши 
лозим. Мазкур концепция Ўзбекистон таълим тизими олдида турган бугунги 
муҳим вазифалар нуқтаи назаридан, шак-шубҳасиз ниҳоятда муҳим илмий-ама-


93
лий қарашдир.
Таълим беришни таълим олувчига йўналтирилган маркетинг концепцияси 
асосида ташкил этиш борасида олий таълим муассасаларига қуйидагилар тав-
сия этилади. 
Масофавий таълим тизими бугунги кунда таълим хизматлар бозорида энг 
тез ривожланаётган соҳалардан биридир. Халқаро тажрибадан маълумки таъ-
лим беришнинг маълум бўлган шакллари сифатида масофадан туриб ўқитиш 
ҳудди кундузги, сиртқи ва кечки таълим билан бир хил шаклдаги таълим ҳисо-
баланар экан. Шу билан бирга, масофадан туриб ўқитишнинг ҳар-хил шакллари 
бўйича таълим хизматлари бозорини ривожлантиришда унинг маркетинг хусу-
сиятларида муҳим рол ўйнайди. 
Масофадан туриб ўқитишнинг маркетинг хусусиятлари қуйидаги имкони-
ятларни таъминлайди:
Мослашувчанлик . Шахсга мўлжалланган таълим дастурларини шаклланти-
риш, меҳнат бозори талабларига тезкор жавоб бериш, иш берувчиларнинг таҳ-
сил олувчиларни касбий маҳоратига бўлган талабларини ҳисобга олиш.
Модуллик. Таълим бериш дастурларини модулли принцип асосида шакл-
лантириш. Унда таълим олувчилар амалда ўзлари учун олдиндан уни акс эттира-
диган индивидуал ўқув режаларини шакллантиради.
Мажмуавийлий. Таълим бериш асосий касбий фаолият билан уйғун ҳолда 
олиб борилиши мумкин, вақтдан қатъий назар таълим олувчи масофадан туриб 
ўқитиш технологиясини амалга ошириши, шунингдек, телекоммуникация тар-
моқлари орқали алоқада бўлиши мумкин.
Худудий қамров. Таълим олувчининг қайси ҳудудда жойлашганлиги таълим 
жараёни самарасига тўсқинлик қилмайди, улар ҳар қандай ўқув ва ахборот маъ-
лумотларидан (электрон кутубхоналар, маълумот базалари, шу жумладан бутун-
жаҳон) фойдаланиш имкониятига эга.
Даромадлилик. Таълим олиш учун кам харажатлар (бино ва қурилиш, фой-
даланиш ва бошқалар), ОТМлар ва ўқитувчиларнинг даромадларини ошириш, 
таълим хизматларини экспорт қилиш имкониятларини ошириш, таклиф этила-
ётган таълим хизматлари доирасини кенгайтириш имкониятини беради.
Рақамли технологиялар. Электрон шаклда таълим бериш муҳитини яратиш 
билан боғлиқ бўлган янги рақамли технологиялар (компьютерлар, компьютер 
тармоқлари, мультимедиа тизимлари ва бошқалар) қўлланилади.
Ижтимоий жиҳат. Яшаш жойи ва яшаш шароитидан (шу жумладан қишлоқ 
жойларида яшовчилар), оиланинг молиявий имкониятларидан ва имконияти 
чекланган фуқаро бўлишидан қатъий назар таълим олиши учун тенг имконият-
лар яратилишини таъминлайди.
Масофавий таълимга асосланган ўқишни ташкил этиш асосида эришилиши 
мумкин бўлган асосий ютуқлар сифатида қуйидагиларни келтириб зти мумкин:
индивидуал таълим траекторияларига асосланган ўқитиш шаклига тезкор-


94
лик билан ўтиш имкониятлари мавжуд;
нуфузли хорижий олимларни дарс жараёларига кенг жалб этиш ташкилий 
қийинчиликлар туғдирмаслиги; 
ҳорижий талабалар сонини максимал даражада ошириш имкониятлари 
мавжудлиги;
хорижда яшовчи Ўзбекистонликлар учун ўзбек тилида тахсил олиб ўқиш 
имкониятлари мавжудлиги;
онлайн дарсларга ва маърузаларга талабалардан ташқари тегишли фан соха-
сига қизиққанларни пулли курслар асосида иштирокини таъминлаш имконияти 
борлиги;
онлайн дарсларга мамлакатдаги барча соҳа вакилларини маълим мавзуларда 
вебинарлар ташкил этиш учун жалб қилиш имкониятлари кенглиги;
ҳар қандай каррупция холатларини юзага чиқаришга имкон берувчи омил-
ларни бартараф этиш ва шаффоф механизмлар яратиш имконияти мавжуд;
талабалар билимини баҳолашнинг талабалар билан профессор-ўқитувчи-
ларни бевосита алоқасиз шаклига ўтиш имконияти мавжуд;
масофавий таълимда таъхсил олувчи талабалар реал сектор корхоналари 
билан самарали интеграциялашувга кенг имкониятлар яратади; 
университетнинг моддий техник воситларга қилинадиган харажатларни 
тежаш хисобига университет инфратузилмасини ривожлантириш ва профес-
сор-ўқитувчилар иш ҳақини босқичма-босқич ошириб бориш имконияти мав-
жудлиги;
Кўрсатиб ўтилган маркетинг хусусиятлари масофадан туриб ўқитишнинг 
бошқа таълим шаклларига нисбатан афзалликларини аниқлаб беради. Бир вақт-
нинг ўзида, масофадан туриб ўқитиш ахборот-коммуникация технологиялари 
инфратузилмасига нисбатан маълум талабларни қўяди. Жумладан, Олий таълим 
муассасаларида онлайн дарсларни ташкил этиш учун техник жиҳозланган ауди-
торияларни ташкил этиш ва ушбу аудиторияларда фойдаланиладиган техника-
ларни онлайн таълим учун техник жихатдан мутаносиблигини таъминланаши;
олий таълим муассалари профессор-ўқитувчилар томонидан тайёрланади-
ган ўқув-ўслубий материалларни электрон дарслик, видеомаърузалар, тақди-
мотларни маълум шаклларга ёки дастурий (мобил дастурий) тизимларга мос 
ҳолда тайёрлаш;
электрон ўқув-услубий материллар яратишни “иСпринг”, “Моодле” дастур-
ларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш ва Олий таълим муассасалари учун 
марказлаштирилган ҳолда лицензияли дастурлар билан таъминланиши;
яратилган электрон ўқув-услубий материлларни патентлаш ва молиялашти-
риш учун соддалаштирилган ва марказлаштирилган тизимларини жорий этиш;
олий таълим муассасаларининг дастурий платформаларини халқаро андо-
заларга мослаштириш; 
таълим олувчиларни бахолашнинг шаффоф ва онлайн таълимга мослашти-


95
рилган шаклларини ишлаб чиқиш;
талабалар учун онлайн дарсларни ташкил этишда қулай вақт режимини таъ-
минлаш чораларини кўриб чиқиш, онлайн дарсларни минимум вақт-максимал 
самара (маълумот) тамойили асосида ташкил этиш чораларини кўриш;
Хулоса қилганда, рақобатбардош олий таълим тизимини шакллантириш, 
таълим хизматларини кўрсатувчи олий таълим муассасаларининг стратегик 
йўналишларини “таълим беришни таълим олувчига йўналтирилган” замонавий 
маркетинг концепцияси асосида ташкил этиш ва халқаро стандартлар талабла-
рига жавоб берувчи маркетинг стратегияларини жорий этиш Ўзбекистонда 
соҳадаги ислоҳотларнинг асосий устувор вазифалари сифатида қаралиши ло-
зим. 

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish