99
облигациялар
— акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча
масъулиятли жамиятлар томонидан чиқариладиган облигациялардир[2].
Корпоратив облигациялар қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда: 1) эми-
тентнинг бундай облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган сана-
даги хусусий капитали миқдори доирасида чиқарилиши мумкин. Бухгалтерия
ҳисоби тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра хўжалик
юритувчи субъектларнинг хусусий капиталига устав капитали, қўшилган капи-
тал, резерв капитали ва тақсимланмаган фойдаси счётларидаги
суммалар ки-
ритилади; 2) сўнгги бир йилда рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий
барқарорлик ва ликвидлиликнинг ижобий кўрсаткичларига эга бўлиши; 3) об-
лигациялар чиқарилишидан олдинги бир йил учун молиявий ҳисобот бўйича ау-
диторлик хулосаси мавжуд бўлиши; 4) инвесторларга тегишли маблағларнинг
эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарув-
чи тижорат банклари иштирокида чиқарилади[4].
Инвестор «Olmaliq kon-metallurgiya kombinati»
акциядорлик жамияти
томонидан чиқарилган корпоратив облигациясини сотиб олмоқда.
Номинал
қиймати 100 000 сўм бўлган облигациянинг 1000 донасини сотиб олди. Об-
лигацияларнинг муомалада бўлиш муддати 24 ой. Облигациялар бўйича эълон
қилинган йиллик фоиз ставкаси 20%ни ташкил қилади. Ушбу хўжалик операци-
яларига қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади.
Корпоратив облигация сотиб олгандан
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” счёти
Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” 100 000 000 сўм
Инвестор бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳар ойда
фоизни ҳисоблаши лозим. Фоизлар облигациянинг номинал қийматидан келиб
чиққан ҳолда ҳисобланади (облигациянинг номинал қиймати * фоиз ставкаси /
12 ой). Ҳисобланган фоиз суммаси инвесторнинг солиққа тортиладиган базасига
қўшилади ва тегишли солиқ (фойда солиғи 15%, ягона солиқ 4%) тўлаб берилади.
Дт 4830 “Олинадиган фоизлар” счёти
Кт 9530 “Фоиз кўринишидаги даромадлар” счёти 2 000 000 сўм
Белгиланган муддатларда ҳисобланган фоиз суммаси инвесторнинг ҳи-
соб-китоб счётига келиб тушганда
Дт 5110 “Ҳисоб китоб” счёти
Кт 4830 “Олинадиган фоизлар” счёти 2 000 000 сўм
Облигациянинг муомалада бўлиш муддати тугагандан сўнг инвестор обли-
гацияларни эмитентга қайтариб берилганда
Дт 5110 “Ҳисоб- китоб счёти”
Кт 0610 “Қимматли қоғозлар” счёти 100 000 000 сўм
Агар инвестор корпоратив облигацияларни номинал қийматидан паст
баҳода сотиб олса, содир бўлган хўжалик операциялар юқоридаги мисол шакли-
да олиб борилади. Бироқ, унинг ўзига хос хусусиятлари борлигига бухгалтер эъ-
тибор қаратиши лозим.
100
Инвестор номинал қиймати 100 000 000 сўм бўлган облигацияларни
90 400 000 сўмга сотиб олди.
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” счёти
Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” 90 400 000 сўм
Бухгалтер ҳар ойда фоиз суммасини номинал қийматидан келиб чиққан ҳол-
да ҳисоблайди. Инвестор облигациянинг номинал қиймати билан сотиб олиш
қиймати ўртасидаги фарқ суммасига амортизация ҳисоблаши шарт (облигаци-
янинг номинал қиймати – сотиб олиш қиймати 100000000 – 90400000 = 9600
000 сўм. Умумий амортизация қилинадиган сумма / облигациянинг муомалада
бўлиш муддати 24 ойга бўлинади 9600000 / 24 ой = 400 000 сўм). Ҳисобланган
амортизация суммаси облигациянинг номинал қийматини оширишга олиб бо-
рилади, чунки тўлаш вақтида облигациянинг номинал қиймати эмитент томони-
дан тўлаб берилади. Ҳисобланган амортизация суммаси инвесторнинг қўшимча
олинган даромад ҳисобланади ва у солиққа тортиладиган базага қўшилади.
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” счёти
Кт 9530 “Фоиз кўринишдаги даромадлар” счёти 400 000 сўм
Давлат томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар облигациялари бўйича
ҳам худди шундай хўжалик операциялари амалга оширилади. Фақат унинг ўзи-
га хос хусусияти номинал қиймати билан сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқ
суммаси давлатнинг қисқа муддатли облигациялар бўйича
олинган даромад
ҳисобланади. Инвестор олинган фоиз кўринишдаги даромадидан ҳеч қандай
солиқ тўлаб
берилмайди, давлат томонидан инвесторларни рағбатлаштириш
мақсадида амалга оширилади. Шунинг учун давлатнинг қисқа/узоқ
муддатли
облигациялари риски нолга тенг қимматли қоғозлар ҳисобланади.
Хулоса қилиб
шуни айтиш мумкинки, инвесторлар томонидан қимматли
қоғозларга қилинган инвестицияларни ҳисобга олишда ўзига хос хусусиятлари-
га эътибор бериш лозим. Бухгалтерлар томонидан қимматли қоғозларга амор-
тизация ҳисоблаш ва уни ҳисобда акс эттириш тартибини, қимматли қоғозлар-
ни сотиб олишда тўланган банк хизматлари қимматли қоғозларнинг сотиб олиш
қийматига қўшиш тартибини билиш шарт. Бу ўз вақтида қимматли қоғозларга
доир операциялар ҳисобда аниқ акс эттирилиши, молиявий натижалар тўғри
шаклланишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: