2020 узбекистонда илмий-амааий тадқИҚотлар мавзусидаги


МАКТАБГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАЁТГАН БОЛАЛАРНИНГ АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШ МАНБАЛАРИ ВА ЎЗЛАШТИРМАСЛИК САБАБЛАРИ



Download 0,66 Mb.
bet32/86
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#138030
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   86
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

МАКТАБГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАЁТГАН БОЛАЛАРНИНГ АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШ
МАНБАЛАРИ ВА ЎЗЛАШТИРМАСЛИК САБАБЛАРИ

Қурбонова Феруза Шермаматовна қашқадарё вилоят Яккабоғ туман 8-мактаб Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси +998-90-317-20-04
Аннотация: Муаллиф мазкур мақолада ўқувчи бўлиши кутилаётган болага хос педагогик,психологик жараёнлар, боланинг эҳтиёжи ва унга берилиши лозим бўлган эътибор тўғрисида асосли фикрлар берган.
Калит сўзлар: Тафаккур, нутқ, кўргазмали образ, нерв системаси, диққат, персиптив хотира, лаёқат, ахлоқ меъёрлари ва қоидалари.
Боланинг ўқув масканида муваффақиятли ўқиши кўп жиҳатдар уларнинг мактабга тай- ёргарлик даражаларига боғлиқ. Бола аввало мактабга жисмоний жиҳатдан тайёр бўлиши керак. 6-7 ёшли болалар нерв системасини мустаҳкамлаш, уларни сурункали касалликлар- дан холос этиш, кўриш ва эшитиш қобилиятига алоҳида эътибор бериш, шунингдек, умуртқа поғонасининг тўғри ривожланишига аҳамият бериш, ниҳоятда муҳим. Катталар шу ёшдаги болалар билан иш олиб борар эканлар, бу ёшдаги болалар организми ҳали ўсишда давом этаётганлигини ҳисобга олишлари лозим. Масалан, болани мажбуран ёзиш- га ўргатиш ҳали бармоқ мускуллари тўғри ривожланмаганлиги сабабли уларга маълум даражада зарар келтириши ёки уни чиройли ёза олмаслиги, ўз-ўзидан боланинг ўзига нисбатан ишончини ёки ўқишга нисбатан қизиқишини камайишига олиб келиши мум- кин. Кейингиси боланинг ақлий тайёргарлигидир. Кўпинча ақлий тайёргарлик дейилган- да, боланинг маълум бир дунёқараши, жонли табиат, инсонлар ва уларнинг меҳнатлари ҳақидаги билимлари тушунилади. Ушбу билимлар ўқув маскани бераётган таълимга асос бўлиши мумкин, лекин сўз бойлиги, маълум хатти-ҳаракатларни бажара олиш лаёқати боланинг мактабга ақлий таёйргарлигининг асосий кўрсаткичи бўла олмайди. Мактаб да- стури болалардан таққослай олиш, маълум бир хулоса чиқара олиш, шунингдек, етарли даражада ривожланган билиш жараёнларини талаб этади. Масалан, 6-7 ёшли бола табиат ҳақидаги айрим нарсаларнигина эмас, балки организмнинг табиат билан боғлиқлигини ва ўзаро таъсирини ҳам тушуниши ва ўзлаштириши лозим. 6-7 ёшли болалар ақлий ривожла- нишнинг натижаси бўлиб, юқори даражада ривожланган кўргазмали образли тафаккур би- лан бола атроф оламдаги предметларнинг асосий хусусиятларини ва предметлар орасидаги боғлиқликни ажрата олишдир. Боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши нафақат унинг ақлий ва жисмоний тайёргарлиги, балки шахсий ва ижтимоий-психологик тайёргарлигига ҳам боғлиқ. Мактабга ўқиш учун келаётган бола янги мавқеини - турли мажбуриятлари ва ҳуқуқлари бўлган ва унга турли талаблар қўйиладиган - ўқувчи мавқеини олиши учун эҳтиёж сезадилар, лекин бу хоҳиш ва эҳтиёж мотиви турлича бўлиши мумкин. Боланинг хоҳиш ва ҳаракати мактабда муваффақиятли ўқиш учун табиий равишда асос бўла олади. Боланинг энди ўзининг катта бўлганини, боғча боласи эмас, балки маълум бир мажбурия- ти бор ўқувчи бўлишини англаши, жиддий фаолият билан шуғулланаётганлигини билиши ниҳоятда муҳим. Боланинг мактабга боришини истамаслиги ҳам салбий ҳолат ҳисобланади. Ўқув масканида шахсий ва ижтимоий-психологик тайёргарлик болаларга тенгдошлари, ўқитувчилари билан муносабатга кириша олиш хусусиятини шакллантиришни ҳам ўз ичи- га олади. Ҳар бир бола болалар жамоасига қўшила олиши, улар билан ҳамкорликда ҳаракат қила олиши, баъзи вазиятларда уларга ён босиб, бошқа вазиятларда уларга ён босмаслик- ка эришиши лозим. Ушбу хусусиятлар боланинг ўқув масканидаги янги шароитларга тез мослашишини таъминлаб беради. 6-7 ёшли болалар ўқишидаги асосий қийинчиликлардан бири бу ёшдаги болалар ўқитувчини узоқ вақт тинглай олмайдилар. Бунга сабаб, фақат, шу ёшдаги болаларда ихтиёрий диққатнинг ривожланмаганлигида эмас, балки боланинг катталар билан мулоқотга кириша олиш хусусиятига ҳам боғлиқ. Чунки шу хусусияти ривожланган болалар эркин мулоқотга кириша оладилар, қизиқтирган нарсалар ҳақида сўрай оладилар. Натижада уларнинг ўқишга бўлган қизиқишлари ортади ва ўқитувчи га- пираётган нарсалари диққат билан узоқ вақт эшита оладилар. Демак, боланинг мактабга тез мослашиши ва муваффақиятли ўқишида шахсий ва ижтимоий-психологик тайёргар- лигининг ҳам аҳамияти катта. Бу даврда болаларда, аввало, билиш соҳалари, сўнгра эса эмоционал мотивацион йўналиш бўйича шахсий ҳаёт бошланади. У ёки бу йўналишдаги ривожланиш образлиликдан рамзлиликкача бўлган босқичларни ўтайди. Билиш жараён- ларида ички ва ташқи ҳаракатларнинг синтези юзага келади. Бирон бир нарсани идрок қилиш жараёнида бу синтез персиптив ҳаракатларда, диққатда ички ва ташқи ҳаракатлар ва ҳолатлар режасини бошқариш ва назорат этишда, хотирада эса материални эсда сақлаб қолиш ва эсга туширишнинг ички ва ташқи тузилмасини боғлай олишда кўринади. Та- факкурда эса амалий масалалар ишининг усулларини битта асосида асосий интеллект шаклланади ва ривожланади. Мактабгача даврда тасаввур, тафаккур ва нутқ умумлашади. Бу эса бу ёшдаги болаларда тафаккур қилиш омили сифатида ички нутқ юзага келаётган- лигидан далолат беради.
Хулоса қилиб айтганда, мактабгача ёшдаги болалар шахси ривожланишининг асосий ўзгаришлари, уларнинг ўз шахсий сифатлари, лаёқатлари, муваффақият ва муваффақиятсизликларини англаш, ўзини-ўзи англаши каби ҳисларининг юзага келиши билан белгиланади.
Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Бола тарбияси ўйинчоқ эмас. Абдимурод Тиловов.Тошкент. 2017.

  2. Педогогика. С.Расулов. Тошкент.2001.

ВО8НЬА^С‘1СН 8ШҒ О‘0иУСН1ЬАКМ !\\ОУАТ8!О\ МЕТОНЬАН ОН0АЕ1
О‘0ПТ8Н


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish