ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯДАН ФОЙДАЛАНИШ
Чориева Садоқат қашқадарё вилоят Яккабоғ туман 8-мактаб Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси +998-90-317-20-09
Аннотация: Мақолада таълим жараёнида янги педагогик технологияларни қўллашнинг амалий натижалари ва самарадорлиги тўғрисида маълумотлар берилган.
Калит сўзлар. Технология, “Инсерт”, билим, малака, кўникма, интерфаол усул, “бхбхб”.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар узлуксиз таълим тизимини жорий этиш, мустақил фикр эгаси, эркин ва ижодкор шахсни тарбиялаб во- яга етказишда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бизга маълумки, Кадрлар тайёрлаш мил- лий моделининг бош мақсади - комил инсон ва малакали мутахассисларни тайёрлаб, во- яга етказишдан иборат экан, бу хусусида давлатимиз раҳбари бугун давлат сиёсатининг катта фоизини таълим ривожига қаратаётгани бежиз эмас. Дарҳақиқат, шахсни комил- лик даражасига кўтарар эканмиз илмий билимлар, мутахассислик фан асосларини пухта ўзлаштириш, замонавий техника ва технологиялардан фойдалана олиш имкониятларини кенгайтириб боришимиз лозим. М.Очилов, Ж.Йўлдошев, Ў.Толиповлар педагогик тех- нологияларни таълим жараёнига жорий этиш, ўқитиш жараёнида улардан фойдаланиш имкониятлари, интерфаол усуллар асосида ўқув материалларини ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштиришга эришиш хусусида ўз қарашларини илгари сурганлар. Ҳозир таъ- лим-тарбия соҳасида ривожланиб бораётган йўналишлардан бири - замонавий педагогик технологияларни ўқув жараёнида қўллаш бўлиб, уни амалга ошириш долзарб вазифалар- дан биридир. Маълумки, таълим -тарбия жараёни катта авлод томонидан ўз билим ва тажрибаларини ўсиб келаётган авлодга ўргатишдан иборат бўлиб, бу жараёнда, асосан, инсон ҳаёти учун зарур ахборотларни авлоддан-авлодга узатиш амалга оширилади. “Пе- дагогик технология - баркамол инсонни шакллантириш фаолиятидир”. Таълим тизимида самарадорликка эришиш нафақат ўқитувчилар, балки ўқувчиларда ҳам таълим жараёнига нисбатан ижодий ёндошувни талаб этади. Ижодий ёндошувга эришиш эса педагогик тех- нология билан чамбарчас боғланган. Педагогик технология мураккаб, узоқ давом этадиган жараён бўлиб, ўқитувчининг босқичма-босқич маҳорат пиллапояларини эгаллаб, ниҳоятда қийин, машаққатли меҳнатнинг самараси сифатида ҳар бир ўқитувчи эришиши мумкин бўлган маҳорат чўққисидир. Педагогик технологияларни эгаллаш энг аввало тинимсиз меҳнат, ҳар бир ўқитувчининг ўз устида ишлашиши тақозо этади.Бу ўқитувчининг педа- гогик фаолиятида ўқувчиларга таълим - тарбия беришнинг ижодий қирраларини излаб топишга имкон яратади. Ўқитувчиларда талабчанликни ошириш, дунё талабларига жавоб берадиган иш услубларини келажак авлодга тадбиқ қилиш шу куннинг асосий зарурияти- дир. Таълим самарадорлигини оширишнинг муҳим омили сифатида эътироф этилаётган педагогик технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ этишда она тили фанининг имконияти кенгайди, коммуникатив устуворликка эришилди. Она тили дарсларида педагогик техно- логияни қўллашимиздан асосий мақсад ўқувчиларда ижодийлик, мустақил фикрлаш, фикр махсулини нтқ шароитига мос равишда оғзаки ва ёзма шаклларда тўғри, равон ифодалаш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш, ўқувчини таълим жараёнининг фаол иштирокчисига айлантиришдан иборатдир. Педагогик технологиянинг мазмуни ўқитувчи томонидан ўқувчига ақлий, руҳий, аҳлоқий жиҳатдан турли усулда таъсир ўтказишдан ибо- ратдир. Демак, педагогик технология ўқитувчи томонидан бошқариладиган таълим - тар- бия жараёни экан, унинг қандай самара бериши ўқитувчининг маҳорати, санъатига боғлиқ. Она тили дарсларида интерфаол усулларнинг “Қора қути”, “Дебат”, “Видеотопшириқ”, “Адолат улкасига саёҳатлар”, “БББ”, “Заковатли зукко”, “Инсерт”, “6х6х6” каби турла- ридан фойдаланиш орқали қўйилган муаммони ўзаро мулоқотга, ўзаро баҳс-мунозара, фикрлашиши асносида, ҳамжиҳатлик билан ҳал қила олишга эришилади. Айниқса, она тили дарсларида бундай усуллардан фойдаланиш таълим самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларда фаолликни юзага келтириш, билим, кўникма, малакаларни шакллантириш, вақтни тежаш, таълимни жадаллаштиришга ёрдам беради. Бизга маълумки, она тили дарс-
ларида ўрганилган мавзуларнинг ўзига хослиги, айрим ўринларда мураккаблиги ўқувчилар томонидан бирдек ўзлаштирилмайди. Педагогик технологиялар эса ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятлари, шунингдек, мавзуларни пухта ўзлаштиришга ёрдам беради, ўзгалар фикрини тинглаш, ўзининг мустақил қарашларини илгари суриш, уларни да- лиллаш, мавзу юзасидан билдирилаётган фикрларни умумлаштириш, улар орасидан энг муҳимларини танлаб олиш, якуний хулосага келиш имконияти яратилади, ўқувчиларда мавзуларни ўзлаштиришга қизиқиш ва эҳтиёж юзага келади. Шундай қилиб, она тили таъ- лимининг самарадорлиги ўқитиш методини тўғри танлаш, педагогик технология усулла- ридан унумли фойдаланиш, “Она тили” фанининг амалий йўналишларидан келиб чиқиб, таълим жараёнида кўпроқ ўқувчини ўйлашга, фикрлашга ундовчи, ўқув топшириқларини ишга солиш, ўқувчиларда билиш - ўрганиш эҳтиёжини юзага келтирадиган дарс шаклла- ридан фойдаланиш сингарилар билан боғлиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
Йўлдошев. Ж., Усмонов.С Педагогик технология асослари, Тошкент. 2004. 10-бет.
Баркамол авлод орзуси (Тузувчилар: Ш.Қурбонов, Ҳ.Саидов, Р.Аҳлиддинов). Тошкент, “Шарқ нашриёти”, 1999, 81-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |