Суяров Адхам ҚарМИИ ўқитувчиси
Аннотация: Мақолада ҳозирги вақтдаги илмий-техникавий жараён инсониятга янги имкониятлар яратилиши, турли халқлар маданиятини ўрганишга бўлган қизиқишлар ма- даниятлараро мулоқотнинг фанга, айниқса чет тил ўқитишга кириб келишига сабаб бўлди.Чет тили, жумладан олмон тилини ўргатиш методикасида статик ва ўқув жараёнида динамик изчилликни таъминлашга оид баён этилган илмий-методик мулоҳазалар узлуксиз таълим тизимида тат-биқ этилишига қаратилган.
Калит сўзлар: таълим методлари,ахборот технологиялари,олмон тили,грамма-тик қоидалар,ўқитиш воситалари.
Фан-техниканинг жадал ривожланиб бориши таълим муассасаларининг ўқи-тиш маз- мунига бевосита таъсир қилмоқда. Шу сабабдан, узлуксиз таълим инсон-нинг билимларини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, умуммаданий, илм-фан техни-каси асослари ва бошқа соҳалардан доимий равишда бойитиб боришига, унинг интеллектуал ва маданий сави- ясининг ўсишига олиб келади. Ўқитиш шундай олиб борилиши керак-ки,мавжуд таълим тажрибаларидан ва замонавий педагогик ҳам-да ахборот технологияларидан фойдаланиб, таълим-тарбия бериш сифатини оши-риш орқали таълим мазмунида изчилликни таъ- минлаш мумкин бўлсин.Таълимда изчилликни таъминлаш дейилганда,ўқувчиларга тизим- ли ва системали билимлар беришнигина эмас, балки уларнинг олинган билимларини янада ривожлантириш, амалда қўллаш кўникма ва малакаларини шакллантириш, мустақил фик- рлаш қо-билиятларини ўстириш назарда тутилади. Г.Нойнер ва Х.Хунфелд фикрларига кўра методик ёндашувларга ижтимоий, умумпедагогик, касбий омиллар таъсир қи-лади. Метод/методика кенг ва тор маъноларга эга: биринчиси, предметни ўқитиш жараёни билан боғлиқ метод ва принциплар бўлса (қандай ўқитмоқ керак?) иккинчиси, ўқув материа- лини танлаш омиллари, тақдим этиладиган ўқув мате-риали мақсади ва мазмуни билан боғлиқ (ниманиўқитмоқ керак?)
Таълим методининг асосий белгилари қуйидагилар:
Методни фарқлаш (таркибий элементларга ажратиш). Ҳар қандай метод аниқ мақсадни амалга ошириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Таълимнинг ягона стратегиясини аниқлаш (таълим шароитидан қатъий назар)
Метод ўргатилаётган нутқ фаолияти турларининг барча томонларини қамраб олиш- га қодир.Бу метод таркибига кирувчи принциплар йиғиндиси ҳисобига рўёбга чиқади.
Барча принципларнинг, ғояларнинг бир бутун бўлиши ва бош ғоя атрофида (ин- теграллашуви) бирлашиши натижасидир. Мазкур мезонларга биноан чет тил ўқитиш тарихида қуйидаги методлар вужудга келди:
Таржимаметоди. Аудиолингвал
Тўғриметод. Аудиовизуал.
Онгли-қиёсийметод.
Коммуникативметод.
Барча ўқув қўлланма ва дарсликлар мана шу методларга муносабати бўйича таҳлил қилинади, чунки методлар ўз моҳиятларини дарсликларда акс эттиради.Таълим жараё- нида методларни янгилаш орқали ҳам изчиллик принципини рўёбга чиқар-ишга эришила- ди. И.В.Рахманов, “метод мақсад бўйича йўналтирилган тизим бўлиб, у бир-бири билан шартли боғланган усуллардир”, - деб таърифлайди. Е.И.Пассов эса методни вазифалари бўйича бир-бири билан шартли боғланган принциплар тизими тарзида изоҳлайди.Чет тил ўқитиш методикаси тарихида турли методлар қўлланилганлиги маълум. Масалан, XVIII аср охири ва XIX аср бошларида чет тил ўқитишда таржима методларидан фой- даланишган. Таржима методининг номига кўра маъносини билиб олиш қийин эмас: чет тил материали она тилига таржима қилинган. Европада, дастлаб юнон тили, кейинча- лик лотин тили ўргатилганда,таржима тушуниш усули сифатида хизмат қилган.
Аудиолингвал метод тўғри методнинг замонавий кўринишларидан бири бўлиб, у икки лотин ва олмон сўзлари аиШге - Ьогеп - тингламоқ ва Ппдиа - Хипде, Кеде, 8ргаеЬе - тилдан келиб чиққан бўлиб, олмон тилига тинглаш-гапириш методи бўлиб таржима қилинган . Мазкур метод дунёда халқаро алоқалар ривожлана бошлаганлиги ва чет тилларга эҳтиёж кучайганлиги сабабли 30-йилларда АҚШда вужудга келган. Унинг асосчилари машҳур америка методист-лари Ч.К.Фриз ва Р Ладолардир.Аудиолингвал ме- тодда тинглаш ва гапиришни ривожлантириш мақсад қилиб қўйилган бўлиб, ўқиш ва ёзув восита сифатида қаралган. “Асосий эътибор ёзма нутққа эмас, балки оғзаки нутққа қаратилган. (Аввал тинглаб тушуниш ва гапириш, сўнгра ўқиш ва ёзув). Бу нутқ фаолия- тининг турларига оид қуйидаги дидактик кетма-кетликни белгилай-ди: аввал тинглаш, сўнгра такрорлаш, аввал ўқиш ва ниҳоят ёзув.”
Аудиовизуал метод XX асрнинг 40-йилларида ривожлана бошлаган. Унинг асосчилари югослав методисти П.Губерина, француз методистлари П.Реванк,
Ж. Гугенеймлардир. Аудиовизуал метод орқали чет тил ўргатиш-ўрганишда тала- балар ўрганаётган материалларини бир вақтнинг ўзида ҳам тинглайдилар, ҳам экранда ёки расмларда кўрадилар. Ўқитиш фақатгина чет тилда олиб борилиб, тинглаш, кўриш, техник воситаларни кенг қўллашга мўлжалланган. Бу метод асосида оғзаки нутқ ўргатилган. Ҳозирги вақтда ушбу методдан масофавий ўқитишда кенг фойдаланилмоқда. Чет тилни масофадан ўргатишда аудиовизуал метод воситалари орасида санаб ўтилмаган, лекин шу методни тарғиб қилувчи янги компьютер технологияси - видеоанжумандан фойдаланиш самарали натижа-ларга олиб келмоқда.Видеоанжуман - бу мулоқотнинг энг янги компьютер техно-логияларига асосланган истиқболли усули бўлиб, у инсонларга бир- бирини кўриш ва тинглаш, интерактив режимда мулоқот қилиш имкониятини яратади.
Онгли-қиёсий метод XX аср ўрталарига келиб шаклланди.Ушбу методнинг асос-чи- си Л.В.Шчерба бўлган,кейинчалик унинг ишини И.В.Рахманов давом эттир-ган. Онгли- қиёсий метод бўйича чет тил она тилига суянилган ҳолда нутқ фао-лияти турларини қўллаш орқали ўргатилган.Онгли-қиёсий методнинг биринчи кўринишида қоида берила- ди ва шу асосида машқ бажарилади. Кейинги кўрини-шида эса машқ бажариш жа- раёнида қоида-умумлашма берилади.
Грамматика-таржима методи ва аудиолингвал методнинг элементлари ва прин-циплари асосида 50-йилларда чет тил ўқитиш тарихига “воситачи метод” номи билан кириб келган метод аралаш метод деб юритилган.
Бу борада коммуникатив методика тарафдорлари ғолибдир. Коммуникатив ме- тод дастлаб инглиззабон мамлакатларда 60-70- йилларда қўлланила бошланди. Унинг ташвиқотчиси Е.И. Пассов бўлган.Коммуникация - (лотинча сотиткаИо сўзидан) алоқа, мулоқот ва маълумот маъноларини англатади. Коммуникация - икки ва ундан ортиқ индивиднинг бир-бирини тушунишига асосланган, бир кишининг бошқа ва қатор киши- ларга ахборотни маълум қилиши юзасидан муло-қот актидир.
Мактабгача таълим муассасаси ҳисобланмиш боғчада чет тил ўргатилганда қоида бе- рилмайди, балки чет тил сўз ёрдамида оғзаки равишда ўргатиб борилади.
Жумладан,кўргазмалилик, предмет ва нарсалар, имо-ишорадан кенг фойдалани-лади. Масалан: Си1еп Тад!. Олмон тилидаги сўз лексик усулда, яъни битта сўз даражасида бериляпти. Тск каЬе е1п Виск. Ег ка1 е1п Виск.
Ўрта мактабда,коммуникатив метод бўйича нутқ фаолияти турларини эгаллаш жараё- нида чет тилдаги қийинчиликларга қоида бериш керак. Шунга кўра, грам-матик ҳодисани гапириш ёки ёзувда қўллай билиш, ўқиш ёки тинглашда таний олиш кўникмаси ҳосил қилинади. Грамматик қоида бериш материални пухта ўзлаштириш усулларидан биридир. Мактабда илк бор олмон тилини ўрганувчи-лар учун қуйидаги грамматик қоидалар берилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |