2020 узбекистонда илмий-амааий тадқИҚотлар мавзусидаги


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЖАРАЁНИДА ЭЛЕКТРОН МЕТОДИК ВОСИТАЛАРИ ТИЗИМИ (ЭМВТ)ДАН ФОЙДАНИШНИНГ НОРМАТИВ-ХУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 0,66 Mb.
bet31/86
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#138030
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   86
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
ЖАРАЁНИДА ЭЛЕКТРОН МЕТОДИК ВОСИТАЛАРИ ТИЗИМИ (ЭМВТ)ДАН
ФОЙДАНИШНИНГ НОРМАТИВ-ХУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Алимкулов Нусратилла Рахманкулович Низомий номидаги ТДПУ, “География ўқитиш методикаси” кафедраси мудири.
Абдуллаева Дилноза Нарзуллаевна Низомий номидаги ТДПУ докторанти Тел: 97 761-85-17 Ғаг-й11@1пЬох.и^
Аннотация. Мақолада асосан халқ таълими ходимларини малакасини ошириш жараёнида электрон методик воситалари тизимидан фойдаланишнинг норматив-хуқуқий асослари ёритилган. Шунингдек, ушбу норматив-хуқуқий асосларда педагог-кадрларнинг малака ошириш жараёни билан боғлиқ ислоҳатлар ҳақида фикр юритилган.
Калит сўзлар: Малака ошириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, педагог-кадрлар, ахборот-коммуникация технологиялар, замонавий педагогик технологиялар, педагогик таълим.
Маълумки, XXI асрга келиб ахборот технологияларининг имкониятларидан сама- рали фойдаланиш ва Интернетнинг ривожланиши туфайли замонавий таълим тизими тараққиётнинг янги босқичига кўтарилди. Бу муайян маънода ахборот-таълим муҳитининг шаклланиши ва ривожланиши замоннинг долзарб мавзусига айланди. Шунинг учун, таълим соҳасида ахборот коммуникацион технологияларини жорий этиш, таълимнинг замонавий методологиясини яратиш ва янада такомиллаштириш масалалари Ўзбекистон Республика- си Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 2017-2021-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ- 4749-сон Фармони, 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизи- мини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712 сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 27-февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли Қарори ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ва қонуности ҳужжатларда ўз аксини топган.
«Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ халқ таълими тизмининг ходимлари ва педагог кад- рларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масаласи мунтазам давлат ва ҳукумат диққат марказида бўлган.
Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишидан иборат Ҳаракатлар стратегиясининг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” деб номланган тўртинчи йўналиш жумладан, мактабгача таълим муассасаларининг қулайлигини таъминлаш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш кон- цепциясига мувофиқ, Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб Р18А - Ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурида биринчи 30 та илғор мамла- кат қаторига киришига эришиш белгиланган.Унда, шунингдек таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойиллари босқичма-босқич татбиқ этиш ҳамда “.. .халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш” халқ таълими тизимининг асосий мақсад ва ривожланиш йўналишларидан бири этиб белгиланган.
“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорида Мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Унда тарбия ва ўқитиш усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик технологиялар- ни қўллаш кўникмаларига эга профессионал педагог кадрлар тайёрлаш, соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлигини таъминлаш орқали таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.
2006 йил 16 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаш- тириш тўғрисида»ги 25-сонли Қарори қабул қилинди ва унинг асосида «Педагог кадрлар- ни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган Давлат талаблари» тасдиқланди. Мазкур қарор негизида Республикада педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими замон талаблари асосида такомиллаштирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ- 3289-сон ва унинг ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малака- сини ошириш самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ва- зирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сонли “Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ҳам ахборот-коммуникацион технологиялар ва электро методик воситаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Демак, педагогнинг касбий фаолиятида шахсий ва касбий ахборот майдони муҳим ўрин эгаллаб таълим жараёнининг сифати ва самарадорлиги электрон методик воситалар орқали кафолатланса замон билан ҳамнафаслик таъминланиши мумкин бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ- 4947-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й, 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда, 23-сон, 448-модда.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги «Педагог кад- рларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3289-сон Қарори.

  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги «Пе- дагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада тако- миллаштириш тўғрисида»ги 25-сонли Қарори.


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish