Абдиева Шаҳноза Сайфиддиновна Ангрен шаҳар 1-сонли мактабгача таълим муассасаси психологи Тел: +99894 213 11 17
Аннататсия: Боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши нафақат унинг ақлий ва жис- моний тайёргарлиги, балки шахсий ва ижтимоий-психологик тайёгарлигига ҳам боғлик. Мақолада шу ҳақда сўз юритилган.
Калит сўзлар: ақлий тайёргарлик, қобилят, ривожланиш, қизиқиш уйғотиш.
Боланинг мактабда муваффакиятли ўқиши кўп жихатдан уларнинг мактабга тайёргар- лик даражаларига боғлиқ. Бола аввало мактабга жисмоний жихатдан тайёр бўлиши керак. 6 ёшли болаларнинг анатомик-физиологик ривожланиши ўзига хос тарзда кечади.
Бу ёшда бола организми жадал ривожланади. Унинг оғирлиги ойига 150- 200 гм дан бўйи эса 0,5 см дан кўпаяди. 6 ёшли болалар турли тезликларда юра оладилар, тез ва ен- гил югура оладилар. Улар югуриб келиб сакраш, конькида югуриш, чанғида учиш, сузиш сингари харакатларни хам бемалол бажара оладилар. Мусиқа бўйича машғулотларда ҳам бу ёшдаги болалар хилма-хил ритмик ва пластик харакатларни бажарадилар, турли маш- кларни ҳам аниқ, тез, енгил ва чаққон бажара оладилар. Шунингдек, 6-7 ёшли болалар нерв системасини, мустахкамлаш, уларни сурункали касалликлардан халос этиш, кўриш ва эшитиш қобилиятига алохида эътибор бериш, шунингдек умуртқа поғонасининг тўғри ривожланишига аҳамият бериш нихоятда мухим.
Катталар шу ёшдаги болалар билан иш олиб борар эканлар бу ёшдаги болалар организ- ми хали ўсишини давом эттираётганлигини доимо хисобга олишлари лозим. Масалан, бо- лани мажбуран ёзишга ўргатиш хали бармоқ мускуллари тўлиқ ривожланиб бўлмаганлиги сабабли уларга маълум даражада зарар келтириши ёки унинг чиройли ёза олмаслиги, ўз- ўзидан болани ўзига нисбатан ишончини ёки ўқишга нисбатан қизиқишини камайишига олиб келиши мумкин.
Иккинчи тайёргарлик бу ақлий тайёргарликдир. Кўпинча ақлий тайёргарлик деганда бо- ланинг маълум бир дунёқараши жонли табиат, инсонлар ва уларнинг мехнатлари хақидаги билимлари тушунилади. Ушбу билимлар мактаб берадиган таълимга асос бўлиши мумкин, лекин сўз бойлиги, маълум хатти-харакатларни бажара олиш лаёкати боланинг мактабга ақлий тайёргарлигининг асосий кўрсаткичи бўла олмайди. Мактаб дастури болалардан таққослай олиш, тахлил эта олиш, умумлаштира олиш, маълум бир хулоса чиқара олиш, шунингдек етарли даражада ривожланган билиш жараёнларини талаб этади. Масалан, 6-7 ёшли бола табиат ҳақида айрим ҳодисаларнигина эмас, балки организмни табиат билан боғликлигини ва ўзаро таъсирини ҳам тушуниши ва ўзлаштириши мумкин. 6-7 ёшли бо- лалар ақлий ривожланишнинг натижаси бўлиб юқори даражада ривожланган кургазмали образли тафаккур билан бола атроф оламдаги предметларнинг асосий хусусиятларини ва предметлар орасидаги боғликликни ажрата олади.
Хар бир бола болалар жамоасига қўшила олиши, улар билан ҳамкорликда харакат қила олиши баъзи вазиятларда уларга ён босиб, бошқа вазиятларда ён босмасликка эриша оли- ши зарур. Ушбу хусусиятлар боланинг мактабдаги янги шароитларга тез мослаша олиши- ни таъминлаб беради. 6-7 ёшли болалар ўқишдаги асосий қийинчилик шундан иборатки, кўпинча бу ёшдаги болалар ўқитувчини узок вакт давомида эшита олмайдилар. Боланинг мактабга тез мослашиши ва муваффақиятли ўқишида шаҳсий ва ижтимоий-психологик тайёргарлигининг хам аҳамияти жуда катта.
Шуни алохида таъкидлаб ўтиш лозимки, кўргазмали харакатли ва кўргазмали образли тафаккур нафакат 6-7 ёшли болалар балки кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар ақлий ривож- ланишида асосий фунқцияни бажаради. Бу борада болада маълум бир кўникмаларнинг таркиб топганлиги хам ниҳоятда мухимдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
Болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш таянч-синов дастури. Тошкент - 1998 й.
Ш.Шодмонова, «Мактабгача таълим педагогикаси» Тошкент 2003
Do'stlaringiz bilan baham: |