Ўзбекистон туризмининг иқтисодий кўрсаткичлари4
Йиллар
|
Жами хизмат,
млн сўм
|
Фойда,
млн сўм
|
Туристлар, минг киши
|
Тур хизматлар
|
Жами
|
Шундан хорижий туристлар
|
Экспорти, млн доллар
|
1999
|
4814
|
622
|
752
|
274
|
25,5
|
2000
|
4990
|
661
|
864
|
306
|
25,8
|
2006
|
5343
|
703
|
916
|
329
|
27,5
|
Ўзбекистонда бозор муносабатлари шароитида халқаро туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари давлат томонидан белгиланган бўлиб, иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш учун турли битимлар, келишувлар амалга оширилмоқда. Шу билан бир вақтда халқаро туризмни ривожлантиришда амалга оширилиши муҳим бўлган ишлар қуйидагилардан иборат:
халқаро туризмда кичик ва ўрта тадбиркорлик фаолиятидан кенг фойдаланиш ва халқаро бозорларга чиқишга интилиш;
маҳаллий ахборот агентликлари орқали ривожланган мамлакатларни Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари билан таништиришга ҳаракат қилиш;
туризм соҳасида ишлайдиган мутахассисларни чет элларда бир йилда камида бир марта малака оширишга юбориш, ўқитиш, улар учун барча имкониятларни яратиб, туристларга сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш;
республикамиз вакилларининг Европа мамлакатларида ўтказиладиган туристик ярмаркаларда доимий равишда иштирок этишини таъминлаш;
халқаро туристик ташкилотлар билан ахборот алмашишни яхшилаш, биргаликда фаолият юрита оладиган қўшма корхоналар, компаниялар фаолиятини кенг йўлга қўйиш;
ички туристик бозорда ўзаро рақобатни янада кучайтириш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш»муҳим аҳамиятга эгадир.
Халқаро туризмни ривожлантириш Ўзбекистон иқтисодиёти учун ғоятда зарур бўлиб, унинг имкониятларидан келиб чиқиб, туризм соҳаси орқали аҳолининг моддий фаровонлигини яхшилаш, уларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини ташкил қилиш мумкин бўлади. Бу мақсадга эришиш учун амалга ошириладиган ишлар кўлами жуда кенг5.
Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг ривожланиши унга бўлган муносабатнинг ижобий томонга силжиши билан белгиланади. Республикамиз шароитида, айниқса, ўрта ва кичик тадбиркорликни ривожлантиришда туризмнинг имкониятлари бошқа соҳаларга қараганда жуда каттадир. Чунки республикадаги иқтисодий барқарорлик ва бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтилиши тадбиркорларга кенг йўл очиши билан бирга уни жадал ривожлантириш имкониятларини туғдирмоқда. Жаҳондаги ҳар бир давлатнинг иқтисодий юксалишида энг асосий омил — тинчлик ва ижтимоий адолатдир. Ўзбекистон ҳозир Марказий Осиё минтақасидаги иқтисоди тез ривожланиб бораётган ва энг тинч, осойишта республика бўлиб, тадбиркорлар ва ишбилармонларни, туристлами жалб қилувчи маконлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида ҳам жаҳондаги етакчи мамлакатламинг ривожланиш даражасига эришиш мақсадида иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш чора-тадбирларини кўриб, ўз миллий моделига асосланган туризм соҳасини шакллантириш учун керакли ишлар қилинмоқда. Ушбу миллий модел биринчи навбатда ички имкониятларни, ўзбек халқининг менталитетини ва жаҳон андозаларига мос келадиган омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Ўзбекистоннинг жаҳон туризм бозоридаги салоҳияти Марказий Осиё давлатлари ичида энг юқори имкониятларга эга. Республика ҳудудида тўрт мингдан ортиқ қадимий меъморчилик, монументал санъат ёдгорликлари мавжуд. Ўзбекистон тарихий меъморий ёдгорликларнинг сони бўйича жаҳондаги ўнта етакчи мамлакат қаторига киритилиб, тўртта йирик шаҳри ЮНЭСКО томонидан жаҳон маданияти ёдгорликлари сифатида халқаро ташкилот томонидан муҳофазага олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |