2 Ўзбекистон республикаси


Дарсга қўйиладиган тарбиявий талаблар



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Дарсга қўйиладиган тарбиявий талаблар  
Ўқувчиларда мустақил фикр юритишни, энг яхши ахлоқий сифатларини, 
олган билимини ҳаѐт билан боғлай олишни, ватанни, унинг тарихи, маданияти, 
урф-одатларини, энг асосийси инсонни ҳурмат қилишни, илмий дунѐқарашни, 
эстетик дидни, касб-ҳунарга қизиқишни, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик 
маданиятни таркиб топтиришни тарбиялаш керак.
Дарсга қўйиладиган психологик талаблар  
Ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини билган ҳолда 
уларда хотира, онгли идрок этишни, мустаҳкам иродани, тасаввур қила 
олишни, мавҳум ҳодисаларни тафаккурлай олишни, ўқувчиларда давлат 
таълим стандартлари қўйган талабларни, улар ѐшига мослигини ҳисобга 
олишни таъминлашдан иборатдир.
Дарсга қўйилган гигиеник талаблар  
Синфдаги ҳаво ҳарорати, ѐруғлик миқдори, унинг тозалиги, эстетик дид 
билан жиҳозланиши, ўқувчиларга бериладиган топшириқларнинг улар ѐшига
мослигини ҳисобга олиш кабиларга риоя қилиш шарт.
Замонавий дарсга қўйилган дидактик талаблар  
• Дарснинг таълимий-тарбиявий мақсадини аниқ белгилаш.
• Дарс мавзусини қизиқарли, илмий фактлар билан бойитиш.
• Дарс мавзусининг моҳиятини ўқувчиларнинг ўзи мустақил фикрлаб
ўзлаштиришига эришиш.
• Дарсда барча ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш.


152 
• Ўқув материалини ўқувчилар томонидан содда тарзда қабул қилишга, 
хаѐт билан чамбарчас боғлашига эришиш.
• Мавзу мазмунига мос таълим методларини танлаш. Бу методлар асосан 
қисман изланиш ҳамда изланиш даражасида бўлиши зарур.
• Мавзу мазмунига мос таълим воситаларини танлаш ва улардан кўпроқ 
ўқувчиларнинг фойдаланишига эришиш.
• Ўқувчиларнинг билим манбалари билан мустақил ишлашга ўргатиб 
бориш.
• Ўқувчиларни дарс мазмунига мос равишда миллий истиқлол мафкураси, 
ўз тарихи, тили, урф-одатлари ҳамда бой маданиятимиз билан 
фахрланишга ўргатиш.
• Дарс мавзусини бошқа ўқув фанлари билан боғлиқлигини таъминлаш - 
Ўқувчиларда яхлит илмий дунѐқарашни шакллантириш.
• Дарс мавзусини ўлкашунослик тамойилига асосланиб ўрганиш.
• Ўқувчиларда дарс мавзусига мос равишда иқтисодий, ҳуқуқий, экологик 
маданиятни таркиб топдириш.
• Дарсда Давлат таълим стандартларида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва 
малакаларига қўйилган талабларни тўлиқ бажарилишига эришиш.
• Ўқувчилар ўзлаштирган билим сифатини холисона баҳоланишига 
эришиш.
Ўқувчи дарс жараѐнида ўқитувчидан, китобдан, кўргазмали қурол ѐки 
кино-диафильмдан тайѐр материални ўзлаштиради ва ўзида қайта тиклайди. 
Унинг тасаввурида янги бир машғулот мужассамланади. Ўқитувчи дарс ўтиш 
жараѐнида ўқувчида мустақил ишлаш, изланиш, тасаввур қилиш, ўқиш, 
ўрганиш иштиѐқини ўргатса унинг билим фаолиятида тубдан ўзгариш содир 
бўлади. Унинг предметга бўлган муносабати ўзгаради ва билиш истаги 
кучайиб боради.
Маълумки, табиатшунослик фанларида тегишли мавзуни баѐн қилиш 
жараѐнида суҳбат, маъруза, кузатиш методларидан фойдаланилади. Бу 
методлар география дарсларида ўсимликларга табиий муҳитда содир 
бўладиган экологик жараѐнларни таъсири ва бу таъсир жараѐнида 
ўсимликларда бўладиган ўзгаришларни содир бўлишини кузатади. Унинг 
тасаввурида янги воқелик - экологик тушунча шаклланади.

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish