138
рейтинг компаниялари йирик банкларнинг фаолияти бўйича қабул қилинаётган қарорлар
бўйича етарли даражада шаффофликни таъминламаганлиги, шунингдек, айрим ҳолатларда
банкларнинг ички бухгалтерия ҳисоботларини юритишда ҳаққонийликга риоя этилмаслиги
оқибатида турли даражадаги рискларни вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Масалан, 2008
йил сентябрь ойида рўй берган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг асосий
сабабларидан бири сифатида Америка Қўшма Штатлари банклари фаолияти юзасидан амалга
оширилган аудит текширувларининг натижалари бўйича Артур-андерсон халқаро аудит
фирмаси- нинг нопок ҳисоботларини келтириш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки,
мазкур масала бўйича мамлакатимиз тижорат банклари бухгалтерия ҳисоботларини
тайёрлашда ҳам айрим ҳолларда шу каби ҳолатлар учраб туради.
2. Банк рискларини бошқариш самарадорлигини таъминлаш тамойили. Банк
рискларини бошқаришда мўлжалдаги самара ва иқтисодий натижага эришилмайдиган бўлса,
амалга оширилган барча ишлар ўзининг иқтисодий аҳамиятини йўқотади. Шунинг учун ҳам
банк рискларини бошқариш юзасидан қабул қилинган ҳар қандай қарор банк рискларини
бошқаришда тегишли самарани таъминлаши мақсадга мувофиқ. Албатта бунга қатор
омиллар таъсир қилади. Хусусан, банк рискларини бошқариш бўйича
банкнинг ички
сиёсати, банк рискларини бошқаришга жалб этилган мутахассисларнинг билим
кўникмалари, мамлакатда мавжуд қонуний-ҳуқуқий асоснинг мавжудлиги ва бошқа шу
кабилар банк рискларини бошқариш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
3. Банк рискларини бошқаришда мустақилликнинг таъминланганлик тамойили. Бозор
иқтисодиётига ўтиш даврини бошидан кечираётган кўпчилик мамлакатларда, шу жумладан
мамлакатимиз банк тизимида ҳам рискларни бошқариш юзасидан қабул қилинадиган
қарорлар ва уларни амалга оширишда мустақилликнинг таъминланмаганлиги ҳолатлари
кузатилади. Бу ўз навбатида, банк рискларини бошқариш, улар билан боғлиқ муаммоларни
олдини олиш юзасидан тегишли самарали механизмларни ишлаб чиқиш имкониятини
бермайди. Бизнинг назаримизда, банкларда рискларни бошқариш бўйича масъул ходимларни
тўғридан-тўғри банк акциядорлари кенгашига ҳисобдорлигини белгилаб қўйиш мақсадга
мувофиқ. Бу уларнинг банк фаолиятида вужудга келадиган қарорларни қабул қилиш,
шунингдек, банкнинг молиявий барқарорлигига таъсир қиладиган операцияларни
бажармаслик юзасидан мустақил фаолият юритиш имкониятини беради.
4. Рискларни бошқаришнинг таққосланувчанлик тамойили.
Банк фаолияти билан
боғлиқ рискларни бошқаришнинг турли туман йўллари мавжудки, банкнинг масъул
мутахассислари уларнинг энг самарали ва оптимал вариантларини танлаш имконияти
мавжуд бўлиши лозим. Бунинг учун ушбу жараёнда қўлланиладиган рискларни бошқариш
бўйича усуллар таққосланувчанлик ҳолатига эга бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Шу билан бирга, у ёки бу даражадаги банк рискидан кутилаётган йўқотишлар миқдори
банкнинг рисклар натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил
этилган заҳира фонди (капитали) га мутаносиб равишда бўлиши керак. Акс ҳолда, рискли
ҳолатнинг салбий оқибатлари юзага келиши банкнинг даромади ёки
фойдасига таъсир
кўрсатиш орқали банкнинг олдида турган ривожланиш имкониятларини пасайтиради.
5.Рискларни бошқаришнинг даромадлилиги ва вақт тежамкорлигини таъминланганлиги
тамойили. Банк рискларини бошқариш бўйича қабул қилинадиган қарорлар охир оқибатда
банк учун тегишли иқтисодий манфаатдорлигини таъ- минлаши мақсадга мувофиқ. Банк
рискларини бошқариш асослари банк фаолиятидаги рискли ҳолатларнинг салбий оқибатлари
вужудга келиши мумкин бўлган ҳолларда улардан қочиш имкониятларини излаб топиш
ҳисобланади. Банк томонидан қабул қилинган рискларни бошқариш учун қиладиган
харажатлари миқдори эса ушбу рискларнинг салбий оқибатлари натижасида йўқотилиши
мумкин бўлган қийматдан ошмаслиги лозим. Банк томонидан амалга ошириладиган
операция қанчалик узоқ муддат давом этса ушбу операция бўйича уни таъқиб қилувчи риск
ҳам шунга мувофиқ узоқ муддат яшайди. Натижада, ушбу рискларни бошқаришни ҳам узоқ
139
муддат да- вомида олиб борилишига бўлган зарурият юзага келади. Бу эса рискларни
бошқаришдаги тежамкорлик мезонига қарама-қарши тарзда намоён бўлади.
Иқтисодиётда банк рискларини бошқариш муҳим аҳамият касб этиб,
уларни
микродаражада ва макродаражада кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Банк
рискларини бошқаришнинг микродаражадаги аҳамияти сифатида тижорат банкларининг
молиявий барқарорлигини
таъминланганлиги, банкларнинг аҳоли ва мижозлар олдидаги
мажбуриятларини тўлиқ бажариш имкониятини бериши ва уларнинг ишончини
мустаҳкамланганлигини,
банкларнинг
иқтисодий
жиҳатдан
тегишли
иқтисодий
манфаатдорликни олиши ва кўплаб бошқа жиҳатларни келтириш мумкин. Банк рискларини
бошқаришнинг макродаражадаги аҳамияти сифатида мамлакат миллий иқтисодиётининг
барқарорлигини таъминлаш ва иқтисодий ўсишга банк тизимининг ижобий таъсири, миллий
валютанинг сотиб олиш қобилиятини мустаҳкамланиши ва инфляциянинг меъёрий
даражасини таъминланганлиги, мамлакат савдо ва тўлов балансида ижобий қолдиқнинг
вужудга келиши каби ҳолатларни келтириш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, банк рисклари ва уларни бошқариш жуда кўп қиррали жараён
бўлиб, ушбу жараённи самарали йўлга қўйилиши тижорат банклари молиявий
барқарорлигини таъминлаш ва уларнинг фойда даражасини ошириш, банк тизимидаги яъни
мижозлар маблағларини иқтисодий хавфсизлигини ошириш,химоялашга ижобий таъсир
кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: