140
Abstract
. In conditions of globalisation and strong competation , wide use of digital systems
in peoples social life, as well as various industries and spheres of developed countries, forces
developing countries to digitalise their economic too. Therefore in order to strengthen Uzbekistan’s
economic competitiveness, wide adoption of digital technologies and solutions in economic spheres
and industries is one of the crucial tasks to be achieved. Therefore, the problem of digitalization is
one of the urgent directions to be investigated.
Калит сўзлар.
Ўзбекистон, рақамли иқтисодиёт, ялпи ички маҳсулот, илмий-техника,
рақамли банк, ахборот-коммуникация технологиялари, тижорат банклари, масофавий банк
хизматлари, масофавий хизматлар, таълим.
КИРИШ
Жаҳон хўжалигида рақамли иқтисодий тизим иқтисодиётнинг ажралмас қисми
сифатида давлат томонидан мунтазам қўллаб-қувватланади. Мамлакатимизда ҳам ялпи ички
маҳсулот таркибида инновацияларнинг улушини оширишда, рақобатбардош дифференсация
қилинган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини
оширишда рақамли иқтисодиёт муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимизнинг Жаҳон иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индекси
(1. Lex.uz) ҳамда Глобал инновацион индекс (2, Lex.uz) лардаги ўрнини яхшилашга
қаратилган чора-тадбирларнинг замирида илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш,
интеллектуал фаолият натижаларини ҳимоя қилиш, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти
ҳажмида ахборот-коммуникация технологиялари секторининг улушини ошириш мақсади ва
вазифаси турар экан, буларнинг барчаси, энг аввало, юқори хавфсизлик даражасига эга
рақамли тизимни ташкил этиш эҳтиёжини келтириб чиқаради.
Жаҳон рақамли тизимларининг ривожланишида, энг аввало, давлат ва хўжалик
органлари, маҳаллий давлат органларининг жойларда зарур ахборот тизимлари ва
ресурсларини, дастурий таъминот ва электрон хизматларнинг жорий қилинишини
мувофиқлаштиришларини белгилаб олиш мамлакатда рақамли иқтисодиёт, ахборот
технологиялари бозорини, жумладан давлат хусусий шерикчилиги асосида технопарк ва
коворкинг-марказлар фаолиятини ташкил қилиш орқали хорижий сармояларни жалб қилиш
учун қулай шароит яратиш, замонавий телекоммуникация инфратузилмаси, алоқа
технология ва тармоқларини ривожлантириш, замонавий телекоммуникация хизматларини
ривожлантиришни жорий қилишни мувофиқлаштириш давлат бошқарувида ва иқтисодиёт
соҳаларида электрон хизматларни жорий қилиш, электрон тижорат ва дастурий таъминот
бозорини ривожлантириш орқали рақамли иқтисодиётни юксалтириш, интернетнинг миллий
сегментини, рақамли медиа-контентни ташкилий, моддий-техник ва иқтисодий қўллаб-
қувватлаш орқали ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шаҳар ва ҳудудий
инфратузилмани бошқаришда фойдаланиш, хусусан турар-жой ва коммунал хизмат
кўрсатиш, транспорт логистикаси, хавфсиз ва «ақлли шаҳар» учун «ақлли тизим»ларни
ишлаб чиқиш, малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш (3, Lex.uz) муҳим
аҳамият касб этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |