2 Тошкент давлат


 –расм.Молиявий рискларни турлари



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

1 –расм.Молиявий рискларни турлари
59
 
Бу икки турдаги рисклар, айни вақтда ўзига хос, алоҳида ёки тизимли ҳодиса сифатида 
нафақат аниқ бир молия институтининг саъй-ҳаракати, балки бозордаги ўзгаришлар 
таъсирида кечиши ҳамда ёлғон инфрмация(манипуляция)лар олиш эвазига топилган 
59
Маллифлар томонидан ишлаб чиқилган


135 
даромадни йўқотишни ҳам таъкидлаш ўринлидир. Бозор рискининг молия институти 
фаолиятига таъсири маҳсулот нархи ёки бозор сегментлари (масалан, фонд индекси ёки 
қимматбаҳо металлар нархи) ўзгаришлари ҳолатида тизимли кечади. Молия институтининг 
инвестицияга йўналтирган маблағлари нархи кескин ўзгариши шароитида бозор рискининг 
таъсири ўзигахос тарзда ҳам кечиши мумкин.
Шунингдек, кредит риски ҳам шу йўсинда намоён бўлади. Шу билан бирга, 
йўқотиш(зарар 
кўриш)лар 
риски 
банкнинг 
кредит 
портфели 
оптимал 
шакллантирилмаганлиги ёки иқтисодий агентнинг кредитга лаёқатлилиги пасайиши 
оқибатида юзага келиши ҳам мумкин. Ликвидлик ҳамда валюта рисклари эҳтимолликка 
кўра, моҳиятан алоҳида, якка тартибда намоён бўлувчи рисклар ҳисобланади. Мазкур 
рисклар молия институтининг активи ва мажбуриятлари кўлами нисбатан ўзаро мос 
эмаслиги оқибатида юзага келади. 
Фоиз рискининг табиатини аниқлаш бирмунча мураккаб кечади. Бу ҳолат маблағларни 
жалб этиш ва уларни жойлаштириш ставкасининг тўлиқсиз корреляцияси натижаси 
сифатида фоиз риски намоён бўлиши билан изоҳланади. 
Юқорида келтирилган рискларнинг кейинги 3 тури (ликвидлик, валюта вафоиз 
рисклари) молиявий воситачиликнинг асосий функцияларидан бири - активлар 
трансформацияси натижасида юзага келади. Молия институти актив ва пассивларининг 
валюта бўйича ҳамда муддатларга кўра баланслашганлиги даражаси активлар 
трансформацияси таъсирида ўзгариши мумкин. 
Валюта риски, унинг моҳиятини аниқлашда ҳам хорижий валютада жойлаштирилган 
молиявий инструментлар курсидаги салбий ўзгаришлар оқибатидаги йўқотишлар риски 
бозор риски ҳисобланади. Кейинги йилларда иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида 
алмашинув курсининг салбий тебраниши, яъни валюталар бўйича актив ва пассивлар мос 
эмаслиги оқибатида зарар кўриш эҳтимоли валюта риски сифатида талқин этилмоқда. 
Айни пайтда молиявий инструментлар, ликвидлик риски ажратиб кўрсатилмоқда. 
Аммо, уларни ҳар қандай нархда сотиш имконияти чекланганёки нархи ижобий катталикда 
бўлмаган ҳолатларда кузатиладиган ушбу риск стандарт бозор рискининг хусусий бир 
кўриниши эканлигини қайд этиш ўринлидир. Бизнинг назаримизга кўра, молиявий 
инструментларнинг ликвидлик рискидан фарқли равишда рискнинг алоҳида бошқа турини 
ажратиб кўрсатишасосли эмас. 
Молиявий рискларнинг ўзаро боғлиқлигини асослаш учун уларнинг қуйидаги 
жиҳатларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир: 
-молиявий рискни бартараф этиш мумкин эмас. Бу далил молия назариясинингўзаро 
боғлиқ бўлган «риск-даромад» концепциясига асосланади. Шу боис, молиявий рискни фақат 
даромад олишдан воз кечиш орқали бартараф этиш мумкин;
- молиявий риск эҳтимолликка кўра ўлчанади, у молия институтлари томонидан амалга 
оширилаётган активлар трансформацияси жараёнида юзага келади;
-рискларни минималлаштиришнинг мавжуд шакл ва усуллари риск турининг бошқа 
риск тури (одатда кредит риски)га алмаштирилганлигини ёки субъектлар ўртасида 
диверсификацияси амалга оширилганлигини англатади, холос. 
“Банк риски – бу банкнинг алоҳида актив ва пассив операциялари бўйича келажакда 
асосий суммани ва даромадни йўқотиш ёки тўлиқ ололмаслик эҳтимоли билан боғлиқ 
ижтимоий-иқтисодий воқеликдир”.
Ўзаро нисбат қанча паст бўлса,ликвидлик риски мос даражада юқори бўлади. Рискка 
эҳтимоллик хос деб, унга салбий натижа сифатида қарайдиган бўлсак, унда ликвидлик 
таъминланган ҳолатда зарар кўриш эҳтимоли даражасини аниқлаштириш муҳим 
ҳисобланади. Бу ҳолатда зарар кўриш эҳтимоли қуйидаги 3 кесимда кечиши мумкин:
-кутилаётган 
маблағлар 
оқими 
бўйича 
контрагентларнинг 
мажбуриятлари 
бажарилмаслиги;


136 
-контрагентларнинг 
фойдаланилмаётган 
захиралар 
бўйича 
мажбуриятлари 
бажарилмаслиги;
-жалб этилган маблағлар қайтарилиши талаб этилиши ёки улар контрагентлар 
фойдасига йўналтирилиши. 
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари омонатчилар, инвесторлар, қарз 
(кредит) олувчилар, мижозлар билан ўзаро муносабатлари доимо кенгайиб боради, бу ўз 
навбатида рискларни самарали бошқаришга бўлган эҳтиёжни чуқурлашувига олиб келади. 
Иқтисодий манбаларга кўра, банк рискларини бошқаришга бўлган эҳтиёж халқаро банк 
амалиётида XX асрнинг 70 йилларидан кейин, мамлакатимиз тижорат банкларида эса XX 
асрнинг сўнгги йилларида жуда долзарб масалалардан бири бўлиб қолди. Чунки, 
банкларнинг, нафақат банкларнинг балки барча молия-кредит муассасаларнинг фаолияти 
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидан фарқли ўлароқ, турли даражадаги рисклар билан 
чамбарчас боғлиқдир.
Бунинг асосий сабабларидан бири, банклар иқтисодиётда вақтинчалик бўш пул 
маблағларини жалб қилиш асосида ўз фаолиятини ташкил этади ва тегишли даромадларни 
шакллантиради. Шундай экан, банк рисклари хусусида гап кетганда, асосий эътиборни ушбу 
рискларнинг табиати, моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва ижтимоий – иқтисодий 
оқибатларига қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Айни пайтда, мамлакатимиз банк тизими фаолиятидаги асосий кўрсаткичлари хусусан 
рискларни юзага келтирувчи омилларни ҳолатини таҳлил қилдик. Хусусан; мамлакатимиз 
банк тизимида юқори ликвидли активларнинг жами активларга нисбати 2017 йилда
22.79%ни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич ортиши ўрнига 9.4 %га пасайган,
ликвидлиликни қоплаш меъёри 
(мин. талаб 100%)
эса мос даврларда 225.2%дан 170,7%га 
пасайган, соф барқарор молиялаштириш меъёри 
(мин. талаб 100%) 
эса 110.6%дан 107.9%га 
пасайган, лаҳзали ликвидлилик меъёри 
(мин. талаб 10%) 
эса 40.1%дан 30.9%га пасайган. 
Шунингдек, мамлакатимиз банк тизимининг фоизли даромалари мос даврлар ичида 836 
млрд сўм соф фойдадан 362 млрд сўм зарарга эга бўлган, солиқ тўлангунга қадар соф 
фойданинг жами капиталга нисбати (ROE) мос даврлар ичида 17.1%дан 16.2%га пасайган, 
кредитлар бўйича олинган соф фоизли даромадларнинг жами кредит қўйилмаларига 
нисбатини мос даврлар ичида 3.1%дан 3.7%га ортган. 
Шунинг билан бирга мамлакатимиз банк тизимини асосий кўрсаткичлари таҳлилига 
асосан, I даражали капиталнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 
умумий суммасига нисбати 2015 йилга нисбатан 2018 йилда 12.5%дан 14.3%га, Захиралар 
чегирилган ҳолда харакатсиз кредитлар/жами капиталга нисбати 2015 йилга нисбатан 2018 
йилда 4.2%дан,4.3%га ортган. Банк тизимининг капитал рентабеллиги эса 17,5%дан 16,2 
%га, ликвид активлар/қисқа муддатли мажбуриятлар эса 43,6%дан 41.2%га камайган
60

Юқридаги таҳлиларга асосан, банк рискларини бошқаришда асосий эътибор, жалб 
этиладиган маблағларни рискли активларга жойлаштирилган молиявий ресурсларни тўлиқ 
қайтиши ва тегишли фойдани шакллантириш, рискларни камайтириш учун иқтисодий 
хавфсизлик нуқтаи назаридан стратегик мақсадларга қаратилган эътиборни кучайтириш 
лозимлиги аниқланди. 
Банк рискларини бошқаришда 
эҳтимоллар назарияси ва банк рисклари назариясини 
бириктирган ҳолда тадбиқ этиш механизми асосида вужудга келади. Банк рискларини 
бошқаришнинг 
субъектлари сифатида банклар ва кредит олувчилар, омонатчилар, 
инвесторлар, мижозлар ва давлат бўлс
а, унинг объекти эса пул маблағлари, фоиз тўловлари 
ҳисобланади.
Банк рискларини бошқаришни турли меъёрий мезонлар асосида таснифлаш мумкин. 
Дастлаб банк рискларини бошқаришни субъектлар ўртасида вужудга келадиган 
муносабатларни микродаражада қарайдиган бўлсак, банк рискларини мамлакат даражасида 
60
Cbu/uz сайти маълумотлари асосида муаллифлар томонидан таҳлил қилдилар 


137 
таъсирини пасайтириш юзасидан амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар 
макродаражада ўрганилиши мумкин. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish