Мавзуни ўрганиш юзасидан назорат саволлари ва жавоблари
1.Банк фаолияти нима ва иқтисодиётда унинг ахамияти қандай?
Банк фаолияти ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга
ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини
жалб этиш, ўз
номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган
операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик
шахс;
2.
Банк хуқуқининг мустақил хуқуқ тармоғи сифатида вужудга
келиш ва ривожланишининг иқтисодий-ижтимоий асосларини айтиб
беринг.
Банк хуқуқининг бошқа ҳуқуқ тармоқларидан асосий фарқи
банк
муассасаларининг алоҳида ҳуқуқий мақомидадир. «Банклар ва банк
фаолияти тўгрисида»ги Қонуннинг 1-моддасига биноан банк - банк фаолияти
ҳисобланган жисмоний ва юридик шахслардан омонатларни қабул қилиш,
уларни кредитлашга ва инвестициялашга сарфлаш, ҳисоб-китобларни амалга
ошириш бўйича фаолият кўрсатадиган юридик шахс ва тижорат
ташкилотдир.Ҳуқуқ меъёрларини ҳуқуқ соҳалари ўртасида тақсимлаш учун
иккинчи асос - бу ҳуқуқий тартибга солиш услубидир. Ҳуқуқий тартибга
солиш услубли ўз ичига қўйидаги элементалрни киритади:
*
ҳуқуқ тармоғи меъёрлари билан тартибга солинган хуқуқий муносабатлар
қатнапгаиларининг хуқуқ ва мажбуриятларини ўзаро боғлаш усуллари. Банк-
ҳуқуқий муносабат томонлари ҳам бири иккинчисига бўй синадиган
«вертикал» (масалан, ЎР МБ томонидан
банк назорати амалага ошириш
жараёнида тижорат банклар Марказий банк талабларини бажаришлари
шарт), ҳам бир бирига тенг бўлган «горизонтал» (масалан, банк ва унинг
мижози ўртасидаги муносабатлар фуқаролий-ҳуқуқий шартномалар асосида
тартибга солинади ва шартнома томонлар тенг ҳуқуқлидир) муносабатларни
боғлаш усулидан фойдаланади.
*
ҳуқукий муносабатларни келиб чиқишига, ўзгаришига ва бекор қилинишига
асос бўлган юридик фактлар йиғини. Банк соҳасида
юридик фактлар
сифатида аввалам бор кредитлаш, омонатларни қабул қилиш ва ҳисоб-
китобларни амалга ошириш бўйича фуқаролий-хуқуқий шартномалар асос
бўлади. Куп банк ҳуқуқий муносабатларида юридик
факт сифатида Марказий
банк расмий ҳужжатлари бўлиши мумкин. Масалан, «Банклар ва банк
фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига биноан Марказий банк
Бошқарувининг тижорат банкка лицензия бериш тўғрисидаги қарори
тижорат бакка лицензияда кўрсатилган операцияларни бажариш ҳуқуқини
беради.
*
ҳуқуқий муносабатлар субъектларини ҳуқуқ ва
мажбуриятларини
шакллантириш усуллари. Банк ҳуқуқининг хусусияти шундаки,
субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари жуда кўп ҳолларда банк
фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларда аникданади. Бунинг
сабаби шундаки, ҳар қандай замонавий
давлат молиявий ва кредит
имтизомни мустаҳкамлаш ниятида банк фаолиятини қатгиқ тартибга солади.
Баъзи бир ҳолларда субъектларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари фуқаролий-
ҳуқуқий шартномаларда белгиланади. Кредит, омонат ва ҳисоб-китоб
шартномаларини имзолаб банк ва мужоз ўзларига ҳуқуқ ва мажбуриятлар
белгилайдилар.
*
ҳуқуқ ва мажбуриятларни бажармаганлиги учун ўрнатилган чоралар,
уларни амалга ошириш усулари. Аниқки, юридик амалиётда мажбуриятларни
бажармаганлик учун чораларнинг тўрт тури бор - жиноий-ҳуқуқий,
маъмурий- ҳуқуқий, фуқаролий-ҳуқуқий ва мехнат муносабатларини
бузилганлиги учун қўлланадиган чоралар. Жиноий, Фуқаролий, Маъмурий ва
Меҳнат ҳуқуқидан бошқа ҳамма ҳуқуқ соҳалари юқоридаги чоралар
аралашидан фойдаланади. Банк ҳуқуқи ҳам шу ҳуқуқ соҳалари қаторига
киради. Банк ҳуқуқи маъмурий- ҳуқуқий ва фуқаролий-ҳуқуқий чоралардан
фойдаланади. Агар тижорат банклар Марказий банк томонидан ўрнатилган
иқтисодий меъёрларга риоя қилмаса,
мажбурий захира талабларини
бажармаса, Марказий банк давлат назорат органи сифатида бунай банкларга
нисбатан «ЎР Марказий банки тўғрисида»ги Қонун меъёрларига асосан
чоралар кўради. Агар тижорат банклар мижозлари билан имзоланган
шартномаларда кўрсатилган мажбуриятларини бажармасалар, шартномада ва
фуқаролий қонунчилигида кўрсатилган жавобгарликка тортилиши мумкин.
Шундай қилиб, Банк ҳуқуқ бошқа ҳуқуқ соҳаларидан ажратадиган ва ўз
ҳусусиятларига эга бўлган ҳуқуқий тартибга солувчи предмети ва услубига
эгадир ва Банк ҳуқуқини мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида қабул қилиш учун
етарли асос бордир.