2 Тошкент давлат



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

Биринчи асосий функцияси
- молиявий разведка бўлинмаси ахборот тўплаш бўйича
миллий марказ вазифасини бажаради. Ушбу фаолият тури пул маблағлари ёки бошқа мол-


192 
мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг ва айрим касб 
эгаларидан (мустақил мутахассислар, бухгалтерлар, нотариуслар, кўчмас мулк операциялари 
бўйича агентликлар, қимматбаҳо тош ва металлар билан савдо қилувчи шахслар) шубҳали 
операциялар тўғрисида ахборотларни қабул қилишни ўз ичига олади.
Иккинчи асосий функцияси - 
қабул қилинган ахборотларни таҳлил қилишдир. Бу 
нафақат ахборотни устуворликлар бўйича филтрлашни, балки текширилаётган масала 
бўйича қўшимча маълумотлар тўплашни ҳам ўз ичига олади.
Агар ушбу жараён натижаларида ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг содир 
этилганлигини тасдиқловчи фактлар мавжуд бўлса, унда муайян иш бўйича батафсил 
маълумот тузилади ва кейинги боскичда ҳуқуқ-тартибот органларига юборилади. Акс ҳолда 
эса, фаолиятида шубҳа қилиш учун асослар йўқлиги тўғрисида хулоса тузилади. 
Учинчи асосий функцияси - 
ахборот ва таҳлил натижаларини:

биринчидан, ваколатли давлат органларига кейинги тергов ва суд ишларини юритиш 
учун;

иккинчидан, асосан молиявий секторни тартибга солувчи ва назорат қилувчи 
органларига ўтказишни ўз ичига олади;

учинчидан, бошқа давлатларнинг молиявий разведка бўлинмалари билан, яъни 
халқаро ахборот алмашинувини таъминлайди. 
Шуни таъкидлаш керакки, молиявий разведка бўлинмалари шубҳали молиявий 
операцияларни тўсиб қўйиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни 
молиялаштириш ҳақида хабар берувчи ташкилотлар ходимларини ўқитиш, шунингдек, 
тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа қўшимча функцияларга ҳам эга бўлиши мумкин [2]. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент органлари 
Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2001 йилдаги 291-сонли қарори билан Давлат солиқ 
қўмитаси ҳузуридаги Солиқ соҳасидаги қонунбузилишларга қарши тезкор курашиш бош 
бошқармаси негизида ихтисослаштирилган мустақил орган сифатида ташкил этилиб, дастлаб 
иқтисодий ва солиққа оид жиноятларга қарши курашиш вазифаси юклатилган. 
Ўтган даврда Департамент органлари фаолияти бир неча маротаба ислоҳ қилиниб, 
ваколатлари кенгайтириб борилган. Жумладан: 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2002 йилдаги 415-сонли 
қарори билан Бош прокуратура ҳузуридаги Солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши 
курашиш департаменти фаолияти қайта ташкил этилиб, валюта маблағларининг ноқонуний 
муомаласига қарши курашиш вазифаси юклатилган; 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
21.04.2006 
йилдаги
ПҚ-331-сонли қарори билан Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид 
жиноятларга қарши курашиш департаменти қайта ташкил этилиб, унга жиноий 
даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш вазифаси 
юклатилган; 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
23.05.2018 
йилдаги
ПФ-5446-сонли Фармони билан Департамент органлари фаолияти тубдан ислоҳ қилиниб, 
бюджет маблағларини талон-торож қилиш, ёқилғи-энергетика комплексида, банк-молия, 
солиқ, транспорт, қурилиш, ижтимоий соҳаларда иқтисодий жиноятлар ҳамда коррупцияга 
қарши курашиш, «хуфёна иқтисодиёт»ни турли схема, каналларини аниқлаш ва бартараф 
этиш, бошқа бир қатор вазифалар юклатилиб, унинг номланиши Бош прокуратура 
ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, деб ўзгартирилган. 
Департамент жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга 
қарши курашиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган кўринишидаги махсус 
ваколатли давлат органи ҳисобланади. 
Молиявий разведка бўлинмасининг Ўзбекистонда яратилган модели халқаро 
экспертлар томонидан юқори баҳоланмоқда. Жумладан, Департамент таркибида молиявий 
таҳлил, тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув ва прокуратура органлари билан тўғридан-
тўғри ҳамкорликнинг мавжудлиги, шунингдек бир идоранинг ўзида шубҳали операциялар 


193 
тўғрисидаги хабарларни келиб тушишидан тортиб, жиноят иши қўзғатилиши ва судда кўриб 
чиқилишини ўз ичига олган тугалланган жараённинг мавжудлиги алоҳида таъкидланган. 
Департаментга юклатилган вазифалар доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш 
мақсадида: 

Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битим ратификация қилинган (13.12.2011й. ЎРҚ-307), 
шунингдек МДҲга аъзо давлатларнинг жиноий даромадларни легаллаштириш ва 
терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги Шартномаси (21.12.2012й. ПҚ-
1882) ва МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашини 
ташкил этиш тўғрисидаги Келишувга (19.03.2018й. ПҚ-3615) қўшилган; 

2005 йилдан буён Евроосиё гуруҳида, 2011 йилдан буён “Эгмонт” гуруҳида, 2018 
йилдан МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашида ва 
МДҲга аъзо давлатлар Солиққа оид (молиявий) тергов органлари раҳбарларининг 
мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятида иштирок этмоқда; 

хорижий давлатлар ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги 22 та 
идоралараро меморандум ва келишувларга эришилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги ПҚ-3947-сонли 
қарорига 
асосан 
Департамент 
Жиноий 
даромадларни
легаллаштирш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиши бўйича бўйича 
идоралараро 
комиссиянинг 
ишчи 
органи 
сифатида 
16 та 
вазирлик
ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб келмоқда. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 
ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва бошқа давлат 
органлари қатъий тартибга солинган ваколатлари доирасида ноқонуний ва шубҳали 
молиявий операциялар билан боғлиқ бўлган капитал оқимини чеклаш бўйича фаол сиёсат 
олиб бормоқда. Мамлакатимизнинг молиявий разведка бўлинмаси ноқонуний молиявий 
операцияларга қарши курашишга имкон берадиган кенг кўламдаги амалиётларни яратган 
бир вақтда, унинг молиявий мониторинг борасидаги функциясини “ФАТФ” халқаро 
стандартлари асосида такомиллаштиришни тақазо этади.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish