4
КИРИШ
Мамлакатимизнинг халқаро муносабатларидаги очиқ ва амалий ҳамда фаол
ташқи сиёсатни олиб бораётганлиги натижасида ишончли ҳамкор сифатида
мамлакатимизнинг халқаро обрўси йилдан-йилга тобора ортиб бормоқда. Бу борада
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айнан иқтисодий
хавфсизликни таъминлаш борасида қуйидаги фикрларини келтириб ўтмоқчимиз:
“Барча қўшниларимиз билан дўстона ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни янада
мустаҳкамлаш бизнинг асосий вазифаларимиздан бирига айланди. 2018 йилда 18 та
давлатлараро расмий ташрифлар амалга оширилди ва 52 миллиард долларлик 1 минг
80 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди. Жаҳон банки, Европа тикланиш ва
тараққиёт банки, Ислом ва Осиё тараққиёт банклари, бошқа халқаро молия
институтлари билан ҳамкорликдаги инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард долларни
ташкил этди. Халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдидлар тобора кучайиб
бораётганини ҳисобга олиб, биз янги Мудофаа доктринасини қабул қилдик”.
Миллий иқтисодиётимизнинг халқаро доирада хавфсизлигини ҳимоя қилиш
асосида миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий жиноятчиликка
қарши курашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш,
терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши
курашиш, шунингдек, молиявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида халқаро
тажрибаларни ўрганиш ҳамда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи
гуруҳнинг (ФАТФ) тавсиялари ижросини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга
қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ПҚ-2752-сон, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги “Бюджет маблағларидан
фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-
5446-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20
сентябрдаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,
терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни
молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш
тўғрисида”ги ПҚ-3947-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019
йил 20 сентябрдаги “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини
кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4464-сон қарори, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сон Фармони ва бошқа меъёрий-
ҳуқуқий хужжатлар асосида мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш
масалалари устувор вазифа сифатида белгилаб берилган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган “Мамлакат иқтисодий
хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари” мавзусидаги республика
илмий-амалий анжумани “Ҳаракатлар стратегияси”да белгилаб берилган мазкур
долзарб вазифаларнинг илмий-амалий жиҳатларини муҳокама қилиш асосида бу
борада тегишли хулосалар ва тавсияларни ишлаб чиқишга бағишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: