Сеялка 90 см ли (60х30х12-1) схемада қўш қаторлаб бир йўла 8 қаторга чигит экишга ва қаторлар устини плёнка билан ёпиб кетишга мўлжалланган бўлса, ушбу сеялка бир вақтни ўзида 60 см ли қатор ораларини 30 см ли кенгликдаги пушта устига плёнка тушайди ҳамда қўш қаторлаб (қатор орасига 30 см, уялар ораси 12 см) экиб, плёнка четларини тупроқ билан бостиради, тракторни олди қисмига ўрнатилган ўғит солгичлар билан азотли ўғитларни 25% (30 см масофа) қисмини пушта ўртасига 15-20 см чуқурликда бериб боришини таъминлайди.
Чигитни плёнка остига якка қаторлаб экиладиган майдонларда азотли ўғит экиш чизиғидан 12 см қочириб тупроқнинг 15 см чуқурлигига солинади. Шунингдек, сеялка экиш жараёнида плёнкани тешиб ҳар бир уяга 3-5 та дан, такомиллашган сеялкада, сифатли уруғ бўлса, 2-3 тадан ташлайди ва тупроқ билан беркитади.
Чигит плёнка остига қўш қаторлаб экишда ҳар гектарда оддий усулга нисбатан деярли 1,5 баробар кўп кўчат бўлиши ҳисобига гектарига икки қаторликда 60 кг (туксизлантирилган) чигит сарфланади. Бир қаторлаб экилганда туксизлантирилган чигит сарфи 25-30 кг ни ташкил этади. Шамол бўлиб турадиган минтақаларда (Улуғнор, Балиқчи Бўз туманлари) (Марказий Фарғона худудидаги Ёзёвон, Бувайда, Учкўприк, Охунбобоев туманлари плёнкани эгат бошидаги, охиридаги ва ҳар 60-80 метр масофадаги қисми 6 мм ли симдан тайёрланган чангаклар билан маҳкамланиб қўйилиши ёки ҳар 5 метрда унинг устига вақтинча бир кетмон тупроқ тўшаб қўйилиши зарур.

Очиқ майдонга ғўзани қўшқаторлаб экишни балл бонитети 30-40 ва 50 баллик текис, механик таркиби енгил ва ўрта тупроқларда, кўп йиллик ва бир йиллик бегона ўтлар камроқ учрайдиган далаларга жорий этиш юқори самара бериши аниқланди. Бундай ерларга С-6524, Андижон-35, Султон, Андижон-36, Андижон-37 ғўза навларини экиш тавсия этилади (Асака, Андижон, Олтинкўл, Избоскан, Балиқчи туманлари) (Бағдод, Бувайда, Бешариқ, Риштон, Охунбобоев, Олтиариқ туманлари) .