Фарғона вилоятини тупроқ иқлим шароити - Фарғона вилоятининг умумий ер майдони 2019 йил 1 январь ҳолатига 700,5 минг гектарни, шундан суғориладигани 366,2 минг гектарни, суғориладиган экин ерлари 249,2 минг гектарни ташкил этади.
- Фарғона дарвозасидан жуда кучли шамоллар эсиб туради. Баъзида шамолни тезлиги 40 м/сек. га етади. Кучли шамоллар Бешариқ, Данғара ва Ўзбекистон туманларида учрайди. Кучли шамоллар таъсирида ерлар қуриб, устки ҳайдалма қатлам емирилади. Кўп йиллик маълумотларга кўра, чанг тўзонли шамоллар бир йилда 16 маротабагача бўлиши кузатилган.
- Вилоятда оч тусли ва типик бўз, бўз-ўтлоқи, кольматажланган, тақир-ўтлоқи, ўтлоқи, ўтлоқи саз-аллювиал, ўтлоқи-ботқоқ, ботқоқ-ўтлоқи ва сур-қўнғир тупроқлар тарқалган.
- Вилоят тупроқларининг механик таркиби: асосан оғир, ўрта, енгил қумоқлардан ҳамда қумлоқ ва қумлардан ташкил топган. Фарғона вилоятида лойли (1364 га) ва оғир қумоқли (33722 га) механик таркибли тупроқлар юқори сув сиғими, кучсиз сув ўтказучанлиги, чанглилиги ва қатқалоқ, ҳосил қилиш хусусиятлари билан ажралиб туради. Енгил қумоқли ва қумлоқ механик таркибли тупроқлар тегишлича 98738 ва 5972 га майдонни ташкил этади. Бу тупроқлар анча ғовак тузилишга эга бўлиб, кучли сув ўтказувчанлик ва кам сув ушлаб қолиш қобилиятига эга. Уларнинг юза қисмида қатқалоқ ҳосил бўлмайди, лекин бундай механик таркиблитупроқлар шамол эрозиясига учраган, улардан сувда эрувчан тузларни ювиб чиқариш осон.
Ўрта қумоқ тупроқлар 95975 га бўлиб, юқорида айтилган тупроқларнинг оғир ва енгил оралиқ қисмини ташкил қилиб, уларга нисбатан кам зичлашган ва қатқалоқлашган, энг яхши сув-физик хусусиятларига эга. Қумли тупроқлар 212 га майдонни ташкил этади. - Ўрта қумоқ тупроқлар 95975 га бўлиб, юқорида айтилган тупроқларнинг оғир ва енгил оралиқ қисмини ташкил қилиб, уларга нисбатан кам зичлашган ва қатқалоқлашган, энг яхши сув-физик хусусиятларига эга. Қумли тупроқлар 212 га майдонни ташкил этади.
- Вилоятда суғориладиган қишлоқ хўжалик ер майдонларининг 75,66 фоизи турли даражада шўрланган бўлиб, шундан кучсиз шўрланган ерлар майдони 37,53 фоиз, ўртача шўрланган тупроқлар-23,28 фоиз ва кучли шўрланган тупроқлар майдонлари 14,85 фоизни ташкил этади. Шўрланмаган ер майдонлари эса 24,34 фоизга тенг.
- Вилоятнинг Фарғона, Бешариқ ва Қува туманларининг жанубий ҳудудлари тоғ олди, адирлараро ботиқлар ва адир зонаси суғориладиган тупроқлари кучсиз ва ўртача даражада эрозия жараёнларига учраган.
- Марказий Фарғона ва унга туташ туманларнинг суғориладиган ўтлоқи, ўтлоқи саз тупроқларида тупроқ шўрланишининг, гипс, арзиқ ва шох қатламлари пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида кузги-қишки шўр ювиш тадбирларини тегишли илмий тавсиялар асосида ўтказиш ва хўжалик ҳамда массивлараро коллектор-дренаж тизимини тозалаш орқали ер ости сувларини чиқариб ташлаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |