2-Мавзу: Ўзбек халқ мусиқа ижодининг жанри. Мавсумий маросим айтимлари



Download 46,93 Kb.
bet7/7
Sana21.02.2022
Hajmi46,93 Kb.
#68714
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЎЗБЕК ХАЛК МУСИКА ИЖОДИЁТИ СИРТКИ 2-МАЪРУЗА

Алиқамбар 1) Туркистон халқлари ижодида (ўзбекларда – Алиқамбар ёки Қамбар ота, туркман ва қирғизларда — Бобо Қамбар, тожикларда –Қамбар ёки Бобои Қамбар) чақмоқ ва момакалдироқ чақирувчи афсонавий шахс, бахши ва созандалар «пири», шунингдек мусиқа асбоблари (масалан, дутор)нинг афсонавий ихтирочиси. Ўзбек ва тожик мусиқа фольклорида кўпгина ёмғир чақириш маросим қўшиқлари (масалан, «қамбар бозий») Алиқамбар номи билан боғлқ-Хоразм афсоналарида Алиқамбар халифа Алининг отбоқари ва отбоқарлар «пири». Беруний ёзган қадимий туркий халклар мавсумий байрами–«гаҳанбар» талаффузнинг ўзгариши натижасида Алиқамбарга айланган деган баъзи мулохазалар ҳам мавжуд; 2) ўзбек халқ куйи. Вазмин лирик ракс, усул жиҳатидан уфар йўлларига яқин. Оҳанглари хоразм йирик ашула йўллари (Феруз, Суворалар), достон ва мақомларида чолғу нақаротлари сифатида, шунинг­дек айрим ўзбек бастакор ва компози-торлари асарларида ишлатилган.
Бадик – фольклор жанри. Гул, гулафшон, кўч-кўч деб ҳам юритилади. Киши танасига қизилча, эшакем ва бошқа тошмалар тошганда, гўё уларни «даф этиш» учун бадикхон (бадик айтувчи)лар томонидан ижро этилган. Туркий халқларда учрайди. Асосан, ба­дикхон билан гўё бемор танасига жойлашиб олган «ёвуз руҳ» ўртасидаги кескин курашни акс эттиради. Бадик изчил шаклга эга бўлади, ҳажми турлича, кескин буйруқ оҳанги билан ижро этилади. Бадикнинг тили ва бадиий-ифодавий хусусиятлари халқ сўз санъати ҳодисаси сифатида ўрганилади.
Бадиҳа – халқ оғзаки ижоди анъаналари асосида тўсатдан, бирданига айтилган сўз, шеър ёки қўшиқ. Жаҳон халқлари ижодида учрайди. Муайян асарни ижро ёки қайта ижро этганда ижодкорнинг унга киритган ижодий ўзгартишлари бадиҳа санъатнинг барча турига хос бўлиб, тур ва жанрлар хусусиятига кўра турли кўринишларда намоён бўлади. Бадиҳа деганда, кўп ҳолларда шеърий таъбга эга, сўзга чечан кишиларнинг тайёргарликсиз, тўсатдан, қандайдир ички туғён билан айтган жозибали сўзлари, сатрлари тушунилади. Лекин ҳар қандай бадиҳа юксак тажриба ва иқтидор билан боғлиқ. Бахшилар, аскиячилар, масхарабозлар, эртакчилар санъатида бу ёрқин намоён бўлади. Ҳатто халқ оғзаки ижодининг айрим жанрлари тўлалигича бадиҳа асосида ижро этилади (масалан, аския). Халкқ ижодчилари орасида бадиҳа санъати қадимдан юксак қадрланиб келган. Пулкан, Ислом шоир, Фозил Йўлдош ўғли, Эргаш Жуманбулбул ўғли ва бошқа бахши-шоирлар, Юсуфжон қизиқ, Амин бува, Жўрахон Султонов, Абдулхай Махсум Қозоқов ва бошқа сўз усталари ижодида бадиҳа асосий ўрин тутади. Ёзма адабиётда бадиҳа асосан мушоира тарзида яратилган. Бадиҳалар яратиш ва айтиш айникса Алишер Навоий замонида тараққий этган.
Бадиҳагўйлик – эркин тарзда ижро этилган ёки ижод қилинган ба­диий асарнинг ўзига хослиги. Муайян шакл, жанр, услуб ва бошқаларнинг ижодий тартиб-қоидалари асосида, яъни мавжуд кўринишларнинг янги тарзда ўзаро боғланиши натижасида вужудга кела­ди. Турли санъат турлари (театр, рақс, мусиқа, поэзия)да мавжуд. Ижодкорлардан юқори маҳорат, бадиий савияни талаб қилади.


Мустаҳкамлаш учун саволлар:

  1. Мавсумий маросим айтимлари ҳақида маълумот беринг.

  2. Маросим қўшиқлари нималардан иборат?

  3. Мавсумий қўшиқлар қандай бўлади?

  4. Болалар мавсумий қўшиқларини кўрсатиб беринг.

Мустақил иш:

  1. Реферат, маъруза матн, кўргазма тайёрлаш.

Download 46,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish