«Қизлар сайли» -Ўзбекларда Наврўз (хамат) ойи охирларида ўтказиладиган қадимий маросим. Фарғона водийси, Тошкент, Жиззах ва бошқа вилоятларда удум бўлган. Асосан, қиз-жувонлар қатнашган. «Қизлар сайли» ҳар йили ўрик гуллаб, майиз қатталигида довучча тўккан вақтда ўтказилган. Сайилга байрам либосларида, дугоналардан бирининг дала-боғига араваларда чиқилган. Қизлар ўзлари билан чангқовуз, дутор ва чилдирма олиб, боғда ўйин-кулги уюштирганлар, таом пишириб еб, кечга яқин гул териб, довучча йиғиб яна араваларда уйларига қайтганлар. «Қизлар сайли» Фарғона водий-сида, Тошкент вилоятининг кўпгина қишлоқларида ҳозиргача давом этиб келмоқда. Эндиликда бу маросимга барча ёшдаги аёллар ҳам қатнашмоқда. Фақат айрим ерларда (масалан, Қўқон ва Наманган шаҳарлариад) бу маросим ҳамон қиз-жувонлар сайли бўлиб келмоқда. Ҳозир «Қизлар сайли» кўпгина маданият боғларида ёки яшил майджонларда ўтказилмоқда.
Болалар ўйин қўшиқлари –фольклор жанри. Болалар ўйини жараёнида айтилади. Болалар ўйинининг таркибий қисми бўлиб, ўйин учун замин, кайфият ҳозирлайди, иштирокчилар ҳаракатини тўлдиради, драматик ҳолатни юзага келтиради. Ўзбек болаларининг кўплаб анъанавий ўйини қўшиқлари бор. Одатда, болалар ўз ўйинларини чек ташлаш ёки санамалар («Бир, икки ...ўн олти». «Чорий чамбар» ва бошқалар), шунингдек «Ўрта қўл топиш», «Гулдур гуп» ва бошқалар ёрдамила бошлайдилар. Ўғил ва қиз болалар ўртасида «Тўп», «Тўп тош», «Читтигул» каби ўйинлар кенг тарқалган ва ўзига хос қўшиқлари ҳам бор. Болалар ўз даврасида уларни айтиш орқали қўшиқчилик маҳоратини намойиш этадилар, акалари, келинойилари ва бошқаларни тасвирлайдилар. Копток ўйинида айтиладиган қўшиқ тўпнинг ер ёки деворга урилишига ҳамоҳанг бўлиб, у орқали ютуқлар сони ҳисобланади. Ҳаракат ва овознинг ритмик бирлиги ўзига хос мусиқийлик яратиб, боланинг ўйин ҳолатидаги кайфиятини ифодалайди. Унда маълум тарихий давр, болалар ўсаётган шароит, оилавий муҳит ва бунга уларнинг муносабати, шунингдек кайфият ва кечинмалари яққол сезилиб туради.
Болалар ўртасида кенг тарқалган «Ок теракми, кўк терак?», «Чучвара кай-найди», «Тепдим, сандик, очилди», «Думсиз тулки», «Қуёним, куёним, не бўлди» каби ўйин ва уларнинг қўшиқлари Ўзбекистоннинг турли жойларида турлича номда учраса ҳам, мазмуни асосан бир хил. Болаларнинг ўзаро му омала маданиятининг ошиши, киришимлилик, дилкашлик каби фазилат-ларининг шаклланиши, шунингдек ҳам жисмоний, ҳам маънавий ўсишида бундай қўшиқлар муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |