2-Мавзу: Ўзбек халқ мусиқа ижодининг жанри. Мавсумий маросим айтимлари



Download 46,93 Kb.
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi46,93 Kb.
#68714
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЎЗБЕК ХАЛК МУСИКА ИЖОДИЁТИ СИРТКИ 2-МАЪРУЗА

Мавсум маросим қўшиқлари — халқ оғзаки ижодининг йил фаслларини белгиловчи, турли маросим ҳамда анъанавий байрамлар жараёнида ижро этилган қадимий қўшиқ турларидан. Келиб чиқиши миеолит (янги тош) даврида юзага келган чорвачилик ва деҳқончилик меҳнатлари билан боғлиқ. Қадимда мазкур меҳнатлар йил фаслларининг узвий айланиб туриш жараёнига бевосита боғлиқ бўлган. Одамлар турли маросимлар, қурбонликлар ва қўшиқлар хомий руҳарга ёқиб, улар бизга мўл ҳосил беради, деб ишонишган. Бунинг натижасида бир-бирини тўлдирувчи мавсумий маросим қўшиқлар силсиласи шакл топтан: бахор келиши муносабати билан «Офтоб чиқди», «Лайлак келди», «Бойчечак» каби қўшиқлар куйланган; «Сумалак», «Гулёр» «Наврўз йўкловлари», «Иш оши» айтимлари «Наврўз» байрами ва «Лола сайли», «Қизил гул сайли» миллий-анъанавий халқ байрамларида; «Шох-мойлаш», «Қўш-қўш» кабилар шудгорлаш даврида, «Суст хотин» қурғоқчилик бошланганида ижро этилган. Ёз-куз фаслига оид «Обло барака», «Ўрим», «Хўр майда», «Қовун сайли», қишда ўтказилган гап-гаштакларда («Алёр»), «Яс-юсун» маросимлари машҳур бўлган. Беруний VI-асрдан аждодларимиз кузги тенг кунликни «Мехржон», баҳорни «Наврўз» байрами билан давлат миқёсида нишонланганини айтади. Мавсум маросим қўштиқлрида илк бор банд, банд-нақарот шакллари ривож топиб, ўйин ҳаракатлари ёки афсун айтимларининг ритмик хусусиятларини ифодаловчи мусиқий ва шеърий (жумладан, сатр бўғинлар сонига асосланган бармоқ) вазнлар юзага келади. Муайян ритмик «қолип»ларга ҳамда парда тузилмаларига таянган оханглар негизида кейинчалик охангдор мусиқа усулуби шакл топади.
Байрам (туркийча –катта йиғин, тўй) — кенг нишонланадиган тантанали кун. Ижтимоий-иктисодий тараққиёт давомида келиб чиқиши, мазмуни, ижтимоий ҳаётда қарор топишига кўра анъанавий, диний, миллий ва бошқа байрамлар вужудга келди. Авлоддан-авлодга мерос тариқасида ўтиб келадиган байрам анъанавий байрам дейилади. Масалан: Наврўз байрами. Анъанавий байрамлар бирор халқ ёки миллатнинг айни вақтдаги ижти­моий турмуши, ҳаёт кечириш тарзи билан бевосита боғлиқ. бўлмайди. Диний байрамда ҳар бир монотеистик диннинг ақидаларида белгилаб қўйилган маросимлар нишонланади. Масалан: ийд байра­ми. Миллий байрамларда у ёки бу мил­латнинг тарихидаги мухим воқеа-ҳодисалар нишонланади. Maсалан: Мустақиллик куни, Конституция куни. Булардан ташқари яна касб-ҳунар байрамлари ҳам бор. Ўкитувчи ва мураббийлар куни, Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни каби). Шўролар хукмронлиги даврида ўзбек халқининг қадимий миллий, анъанавий янги йил байрамларидан ҳисобланган Наврўз қатағон қилиниб, диний байрамлар (Рамазон хайити, Қурбон ҳайити) тазйиққа уч­ради. Кўп йиллар давомида, айниқса зиёли ва фирқа аъзолари ҳйит намозини уқиш учун масжидга чиққанликлари учун ҳам таъқиб қилинди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач Пре­зидент И.А.Каримовнинг фармони билан Рўза ва Қурбон хайитларининг биринчи кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди. Хайит кунлари ва улар билан боғлиқ маросимлар батамом қарор топди, шунингдек бошқа қадриятлар ҳам тикланмоқда. Чунончи Наврўз умумхалқ байрами сифатида ҳар йили катта тантана қилиниб, бу кун (21 март) дам олиш куни деб эълон қилинди .

Download 46,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish