2-мавзу: Уруғ-қабила ва миллий динлари. Жаҳон динлари: буддизм ва христианлик Режа



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/24
Sana22.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#115925
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
2-маъруза (1) (2)

4.Шомонизм-Тунгус 
тилидан сеҳргарлик маъносини англатади. 
ибтидоий жамоа тузуми емирилиши даврида пайдо бўлган анимистик 
эътиқод ва ибодатнинг кенг доирасига кирадиган қадимги диний 
эътиқодлардан бири. Унинг ўзига хос хусусияти – кишилар орасида турли 
рухлар билан муносабатда бўла оладиган шомонлар қобилиятига 
ишонишдир. Шомонларга, шунингдек, келажакни олдиндан айтиб бериш, 
касални даволаш, ўлганларни охиратга узатиш, табиатда хоҳлаганча 
ўзгартишлар қилиш каби хусусиятлар ҳам хосдир. Ўтмишда шомонларнинг 
руҳ билан алоқаси шомон дўмбираси ёки мўъжизавий мусиқа ижросида 
турли расм-русумларни бажариш жараёнида жазаваси тутиб, ҳолдан 
тойганча бажарилган. Томошабинлар ҳам баъзан ўзини йўқотиш даражасига 
етиб, маросим иштирокчилари бўлиб қолар эдилар. Одатда шаман маросим 
охирида ҳеч нарсани кўрмай, эшитмай қолади. Шунинг учун унинг руҳлар 
дунёси билан мулоқоти худди шу ҳолатда амалга ошади деб хисобланади. 
Илоҳий кучлар дунёси билан бундай боғланиш йўли хаётда номаълум, 
олдиндан билиб бўлмайдиган шароитлардан келиб чиққан. Лекин шу билан 


бирга афсунгарлик одамларнинг фикр юритиш, онгини мутаҳкамлашда катта 
рол ўйнади. Бу эса диний онгни шаклланиш жараёнида муҳим ўрин тутди.
Шомонизм ўтмиш динлар сарқити сифатида баъзи ҳолларда учраб 
туради.
4.Магия (сеҳргарлик) - инсонга, ҳайвонга ёки табиат ҳодисаларига 
ғайритабиий йўл билан таъсир кўрсатиш мақсадида бажариладиган хатти-
ҳаракатдир.
Афсунгарлик фикр юритиш ривожланган сари одамга ўз-ўзидан 
бўладиган, фақатгина мақсадли йўналишдаги ҳаракатлар натижасида 
олинадиган эмас, балки илоҳий кучлар афсуни билан боғлиқ бўлган 
шароитлардан келиб чиқадиган кўриниш деб ҳисобланган. Натижада 
кўпчилик аниқ ҳодисалар, хаттоки алоҳида буюмлар сеҳрли куч эгаси 
сифатида қабул қилина бошланди. Сеҳргарлик маросимлари якка ҳолда ёки 
жамоа бўлиб амалга оширилиши мумкин эди. 
Афсунгарлик мақсадга кўра, қуйидагиларга бўлинади:
1) Зарар келтирувчи – ёвуз афсунгарлик. Унинг мақсади кимгадир 
зарар етказишдан иборат.
2) Ҳарбий афсунгарлик. Бу душманга қарши ишлатилади. Масалан 
қурол-аслаҳаларни сеҳрлаш орқали. 
3) Севги афсунгарлиги. Ундан “иссиқ-совуқ” қилиш мақсадида 
ишлатилади.
4) Тиббий афсунгарлик. Ундан даволаш мақсадида фойдаланилган. 
Замонамиздаги экстрасеанслар, турли қасидахонлар, фолбинлар шу усулдан 
кенг фойдаланишади.
5) Об-ҳаво афсунгарлиги. Бу сеҳргарлик туридан ёмғир чақириш ёки 
шунга ўхшаш об-ҳавони ўзгартириш мақсадида фойдаланилган. 
Сеҳргарлик ҳаракатининг шакллари турлича бўлиб, улар турмушнинг 
ҳар хил соҳаларида қўлланилган. Муҳаббат магияси, даволаш магияси, 
ишлаб чиқариш магияси, душманни енгиш магияси каби сеҳргарлик ибодат 
ва ҳаракатлар анча кенг тарқалган. Меҳнат билан боғлиқ бўлган магик 
қаракатлар ибтидоий одамлар ҳаётида алоҳида ўрин эгаллаган, яъни улар 
тирикчиликка керак бўлган нарсаларни топишдан олдин шу буюм ёки 
ҳодисага боғлиқ бўлган магик ҳаракатларни бажарганлар. 
Ишлаб чиқариш муваффақиятига бағишланган сеҳргарлик ҳаракатлари, 
ишлаб чиқариш характерига қараб, турли шаклларда ва ҳар хил мақсадларда 
ўтказилар эди. Бундай ҳаракатлар ибтидоий жамоа аъзоларининг умумий 
манфаати йўлида қилинар эди. 
Ибтидоий жамоа ишлаб чиқарувчи кучлар ривожининг даражаси, 
пастлиги, кишилар ҳаётининг уруғ ва қабила муносабатлари тор доираси 


билан чекланганлиги, табиат кучлари олдидаги ожизлик диннинг илк 
шаклларида ўз инъикосини топган. Бу ожизлик ибтидоий одамнинг содда, 
юзаки тасаввурларига асосланган сохта, сеҳргарлик усулларни қўлланишга 
мажбур этган. Ожизлик, қадимги одамларнинг ҳар доим мўъжизага ишониш 
билан хаёлдагина мақсадга эришишига мадад берган. 
Ибтидоий динлардаги хаёлий инъикос маҳсули бўлган тоғ, сув, бўрон 
қуёш, момақалдироқ худоси каби тасаввурлар турли-туман бўлса-да, улар 
олий ва паст табақаларга ажратилган эмас. Бундай ажратиш жамият 
тарақкиётининг кейинги босқичларига ўтилгандан сўнг юз бера бошлади. 
Жамият тарақкиётига мос равишда ишлаб чиқарувчи кучлар ҳам 
ўзгариб, ривожланиб борган. Ишлаб чиқаришни ташкил этувчи ва 
бошқарувчи 
кучлар-кишилар 
ҳам 
табақаланишда 
давом 
этган, 
дунёқарашлари кенгая борган. 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish