2-мавзу. Ҳозирги замон давлат ва жамият бошқаруви тизими тўғрисидаги концепциялар


Бошқарувнинг ҳозирги замон республика шакли учта турга бўлинади



Download 110 Kb.
bet7/8
Sana22.02.2022
Hajmi110 Kb.
#82199
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ДЖКГМА 2-мавзу

Бошқарувнинг ҳозирги замон республика шакли учта турга бўлинади:
Парламент республикаси;
Президентлик республикаси;
Аралаш республикаси.
Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки паллаларидан бошлабоқ эркин фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш пировард мақсади эканлигини, бозор муносабатлари ижтимоий йўналтирилган моҳиятга эга бўлишини жаҳон ҳамжамиятига эълон қилган эди. Конституциямизнинг асосий ғояси – инсон ва унинг ҳаётини улуғлашдир. Асосий Қонунимизнинг 13-моддасида «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр -қиммати ва бошқа дахлсиз хуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади» деб, мустаҳкамлаб қўйилган. Дарҳақиқат, Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, фуқароларнинг манфаатларига мос келувчи сиёсатни олиб бора бошлаганлиги, жаҳон ҳамжамиятига маълум.
Ҳуқуқий демократик давлат ғояси - ҳалқимизнинг асрлар давомида адолатли жамият, адолатли қонунлар, адолатли суд тўғрисидаги орзуларининг ифодасидир. Турон заминда адолатга, адолатли қонунларга асосланиб фаолият юритадиган давлат ҳақидаги фикрлар асрлар давомида шаклланиб, сайқалланиб келганлиги
маълум. Форобий, Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳриддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз қонунга асосланган адолатли жамият ҳақида теран фикрларни илгари сурганлар. А.Навоийнинг давлат ва одил ҳукмдор ҳақидаги фикрлари
ўша давр ва ўша макон учун илғор қараш бўлганлиги аниқ. Шу муносабат билан ҳозирги замон давлатлари ва улар силсиласида Ўзбекистоннинг тутган ўрни масаласи ҳам ҳуқуқий таҳлил талаб этади.
Давлат суверенитети эса давлат ҳокимиятининг мустақиллигини, устуворлигини, умумий ва кенг қамровлилигини англатади. Шу муносабат билан, ҳуқуқий давлатни қуришда давлат суверенитети билан ҳуқуқ ҳукмронлигини бирга, уйғунлашган холда мустаҳкамлаш муҳимдир. Давлат суверенитети, бевосита давлат
ҳокимиятининг олийлигини ҳуқуқий ташкил этиш, давлат органлари тизимининг иши ва ҳуқуқий мақомини аниқлаш, сиёсий тизимнинг барча бўғинлари ва фуқаролар ҳуқуқий ҳолатини аниқлашни талаб этади.
Ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим, барча томонидан эътироф этилган белгиларидан ташқари яна қатор белгиларни ҳам кўрсатишади. Улар қаторидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1) давлат ҳокимиятининг ижтимоий муносабатларни тартибга солиш юзасидан ваколатларининг фақат давлат органлари тизимида тўпланганлиги;
2) “ҳокимиятлар бўлиниши”. яъни бир тизим давлат органлари томонидан бошқасининг функцияси эгалланишига йўл қўйилмаслиги;
3) ривожланган фуқаролик жамияти шаклланганлиги;
4) давлат ҳокимиятининг бир институт ёки бир бўғин органда жамланиб қолишининг олдини оладиган механизмнинг ташкил этилиши;
5) конституциявий қонуннинг устунлиги ва бевосита ҳаракат қилиши;
6) давлат ҳокимиятининг суверенлигининг ҳам қонунда, ҳам амалда ўрнатиш;
7) сайлов ҳуқуқи нормалари асосида жамиятнинг қонун чиқарувчи органларни шакллантириши ва қонунларда қонун чиқарувчилик ироданинг шаклланиши ва ифодаланиши устидан назорат ўрнатиш;
8) ички миллий қонунчиликнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига ва принципларига мос келиши;
9) барчанинг ҳар қандай ўзбошимча қарорлардан ҳимояланганлиги;
10) ҳуқуқий давлатчиликни таъминлашнинг намунаси, модели ва воситаси сифатидаги суднинг нуфузининг ўсганлиги;
11) қонунларнинг ҳуқуқга мос келиши ва давлат ҳокимиятининг ҳуқуқий ташкил этилганлиги;
12) фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бирлиги;
13) давлат ва шахснинг ўзаро бир - бирига масъуллиги2
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди. Унга кўра, инсон ва унинг қадр-қиммати, эрки ва ҳуқуқлари энг олий қадриятдир.
Жамиятимизда мулкнинг турли шаклларининг мавжудлиги, уларнинг бирдек ҳуқуқий мақомга ва ҳимояга эгалиги, ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларининг мавжудлиги, демократик институтларнинг фаолияти, сиёсий ва маънавий қарашларнинг турли шакллари мавжудлиги, мустақил суднинг шаклланиши юзасидан олиб борилаётган ишлар инсон ҳуқуқларининг реал кафолатланишига олиб бориши шубҳасиз.
Ҳуқуқий давлатнинг шаклланиши ва амал қилишида ҳокимиятнинг моҳияти ва мазмуни масаласи ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Ҳокимиятнинг бўлиниши принципи, яъни унинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинганлиги – ҳокимият ваколатларининг суиистеъмол қилинишининг олдини олади. Бу уч ҳокимият тармоғи ўзаро бир-бирини тийиб, мувозанатда ушлаб туриш асосида амал қилади, ҳамда бири бошқасининг ваколатини ўзлаштириб олмаслигини назорат қилиб туради.
Ҳуқуқий давлатни қарор топтириш учун етук фуқаролик жамияти шаклланган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидланганидек, «Бизнинг асосий ва узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади – бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай, изчил ва қатъият билан боришдир»3. “Фуқаролик жамияти – ижтимоий ҳаётнинг давлат таъсири ва аралашувидан, маъмурий тазйиқлардан холи бўлган ҳамда инсонларнинг хусусий турмуш соҳасини ташкил этувчи муносабатлар мажмуидир”4.



Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish