2-мавзу. Ҳозирги замон давлат ва жамият бошқаруви тизими тўғрисидаги концепциялар


Давлатнинг либертар концепцияси. Давлат



Download 110 Kb.
bet4/8
Sana22.02.2022
Hajmi110 Kb.
#82199
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ДЖКГМА 2-мавзу

Давлатнинг либертар концепцияси. Давлат – ҳокимиятнинг ҳуқуқий шакли сифатида. Давлатни юридик жиҳатдан тушуниш, давлатни куч билан ҳуқуқнинг бирлашуви ёки ҳокимиятни ҳуқуқий қонунлар билан чеклаш,
давлатга деспотияни қарши қўйиш каби фикрлар қадимдан маълум –
улар қадимги Юнон сиёсий фикриданоқ бошланган.
Фанда позитивизм ҳукмронлик қилган даврларда социологик ва легистик концепциялар кенг тарқалган, бироқ, XX асрнинг 2-ярмида давлатни юридик тушуниш фанда ўзининг йўқотилган нуфузини анча тиклаб олди.
Давлатни юридик тушуниш, илмий адабиётда, хусусан, Владик Сумбатович Нерсесянц томонидан қўйидагича белгиланади: давлат – бу оммавий-сиёсий ҳокимиятни ташкил этиш ва унинг амал қилишининг ҳуқуқий шакли (ҳуқуқ типи)дир. Кўриниб турибдики, бу ўринда ҳуқуқий деган ибора қонун билан ҳуқуқни бир-биридан фарқлашга асосланган, акс ҳолда, қонун билан ҳуқуқ тенглаштирилса, бу ҳолда «давлат – бу ҳокимиятнинг ҳуқуқий ташкилоти, ҳокимиятни ҳуқуқий ташкил этишдир» деган ибора бемаънилик – тавталогияга яқинлашиб қолади. Бироқ, бу ҳозирги замон давлатига ҳуқуқий қонунчилик кўзгуси орқали, давлатҳокимиятига оид қонунлар нормалари орқали қараш керак эмас, деган маънони англатмайди. Ҳозирги замон либертар назарияси давлат
ҳокимияти тўғрисидаги қонунларни фуқароларнинг эркинлигини таъминлашнинг зарурий шакли сифатида тушунтиради ва қонунларни ўзининг асл вазифаси бўлган фуқароларнинг эркинлиги, хавфсизлиги, мулкини таъминлашни қандай амалга ошираётганлигига боғлиқ ҳолда баҳолайди.
Шундай қилиб, давлат тушунчаси оммавий-сиёсий ҳокимиятнинг ташкилотини назарда тутади, бироқ, албатта, фақатгина ҳуқуқий типда
ташкил этилган ҳокимиятни тақозо қилади. Бунинг маъноси шуки, бир томондан, давлат ҳокимиятининг ташқи белгилари бўлиб, ҳокимиятга бўйсунувчи аҳоли, ҳокимият тарқаладиган ҳудуд ва суверен ҳокимият ҳисобланади. Бироқ, бошқа томондан эса, давлатнинг бу белгиларига, элементларига юридик талқин берилади, хусусан, либертар назарияга кўра, давлат ҳокимияти олий ҳокимият ҳисобланади, бироқ, ҳар томонлама кучайган ҳокимият эмас.
Давлат тушунчасини ифодалаган «stato» атамасини илмий муомалага
XVI-асрда буюк итальян сиёсий мутафаккири Н.Макиавелли киритган.
Арабча “султа” сўзи “салтанат” маъносида, Турон заминда “мулк”, “салтанат” иборалари эса ҳокимият, давлат маъносида ишлатилганлигини эслаш ўринли. Давлат сўзи мулк маъносини ҳам англатиши маълум даражада рамзий маънога эга, эслаб кўрайлик осиёча пайдо бўлган давлатларда ҳокимиятга эгалик, ўз навбатида, тегишлича мулкка эгаликка олиб келган, хусусан, монарх энг катта
мулк эгаси ҳам ҳисобланган, шу боис бўлса керак, давлат сўзи икки
маънода – оммавий-сиёсий ҳокимият ташкилоти бўлган давлат маъносида ва яна мол-мулк бойлик маъносида ҳам ишлатилади. (“Имущество как богатство”) Ҳозирги кун тушунчасига биноан давлат ҳам «государство» моҳиятан юнонча polis, politeia, лотинча civitas, respublica сўзининг маъносини англатади. Кейинчалик лотин тили асосида роман ва герман тилларида status (stato, state, staat, etat ва бошқалар) каби терминлар шаклланиб, уларнинг бари – жамият оммавий-ҳокимий ва оммавий-ҳуқуқий ҳолатини ифодаланган. Макиавелли stato атамасини XVI-асрда илмий адабиётга киритгунга қадар, сиёсий тилда «республика», «бошқарув», «империя», «князлик» каби атамалар ишлатилиб, европалик алломалар умумэътироф этилган давлат атамасини билишмаган ҳам ва ҳар бир давлатнинг конкрет шаклидан фойдаланишган: республика, подшолик ва бошқалар.
1933 йил 22 декабрда Монтевидеода Америка давлатлараро ташкилоти томонидан қабул қилиниб, 1934 йилнинг 26 декабридан кучга кирган “Давлатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида” ги Конвенцияда давлатга таъриф берилиб, унда давлат қуйидаги талабларга жавоб бериши кўрсатилган:
-доимий аҳолига эга бўлиши;
-белгиланган ҳудудга эга бўлиши;
-марказлашган давлат ҳокимиятининг мавжудлиги;
-бошқа давлатлар билан ташқи алоқага кириша олиши.
Шу ўринда фуқаролик жамияти тушунчаси мазмунига эътибор қаратиш зарур. Бинобарин, фуқаролик жамияти кенг қамровли ва кўп қиррали тушунча бўлганлиги учун унга илмий манбаларда кўплаб таърифлар берилган бўлса-да, ҳозирги кунда фуқаролик жамияти ҳақида бирон-бир умумэтироф этилган таърифни топиш қийин.
Бугунги кунда замонавий илмий адабиётларда фуқаролик жамиятини тушунишга икки хил ёндашувни кузатиш мумкин:

Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish