2-мавзу. Ҳозирги замон давлат ва жамият бошқаруви тизими тўғрисидаги концепциялар


Давлатнинг социологик концепцияси



Download 110 Kb.
bet2/8
Sana22.02.2022
Hajmi110 Kb.
#82199
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ДЖКГМА 2-мавзу

Давлатнинг социологик концепцияси. Давлат ва жамиятни тушунишнинг типларига мувофиқ ҳолда турлича концепциялар шаклланган, хусусан, социологик концепциянинг барча кўринишлари учун умумий жиҳат бўлиб, давлатнинг юридик табиатини инкор этиш, унинг кучга таяниш жиҳатини эса мутлоқлаштириш ҳисобланади. Бу кучга урғу берадиган концепциядир. Давлатнинг моҳияти бунда ташкилий куч, сиёсий куч сифатида талқин этилади. Унга кўра, бу сиёсий-ташкилий куч ҳуқуқ билан чекланмайди ва эркинлик ўлчовини ўз хоҳишича белгилайди. Давлатни бундай тушунишда сиёсий эрксизликка йўл қўйилиши, сиёсий ҳокимиятнинг чекланмаслигига олиб келиши мумкин.
Бу назариянинг давлатга таърифи қуйидагича: давлат бу муайян ҳудудда яшайдиган аҳолига нисбатан энг маъқул (энг кучли, олий, суверен) ҳокимият ташкилоти.
Давлатнинг бу концепцияси классик легистик позитивизм Д.Н.Остин, Г.Ф.Шершеневич, Л.Гумпловичлар томонидан фойдаланилган. Уларнинг талқинича «ҳуқуқ – бу давлатнинг, олий ҳокимиятнинг, сувереннинг буйруғи».
Ҳуқуқни бундай тушунишда, давлат куч сифатида бирламчи, «ҳуқуқ» эса – иккиламчи, давлат – бу қонун чиқарадиган кучга монополияси бўлган ташкилот. Шу боис ҳокимиятнинг қонуний шакли, унинг бор ёки йўқлиги, бу концепция учун потенциал аҳамиятга эга эмас. Олий хокимият қонунга биноан, ёки қонунга зид ҳолда амалга оширилиши мумкин, чунки бу хокимият олий хокимият!? Конун (ҳуқуқ) бу шу нарсаки, олий хокимият нимани хоҳласа, суверен ҳокимиятнинг амри-иродаси қандай бўлса – ҳуқуқ шундай бўлади.
Шу боис социологик концепция давлат ҳокимиятининг ваколати қонун билан тартибга солиниши мумкинлиги айтилади, бироқ қонун давлат ҳокимияти учун мажбурий эмас деб таъкидлайди.
Бу концепциянинг қарашича, давлат бу ҳокимият тўғрисидаги қонунларда битилган расмий қоидалар эмас, балки ҳокимиятдаги фактик, амалдаги буйсундириш, бўйсуниш муносабатлари, ҳокимиятнинг амалда ташкил этилиши ва фаолияти деб тушунилади. Давлат ижтимоий куч сифатида ҳокимиятни амалга оширишнинг қонуний шаклига риоя этиши ёки этмаслиги ҳам мумкин.
Маълумки, қадимданоқ сиёсий фикр сиёсий ҳокимиятнинг энг муҳим жиҳатларини кўрсатган:
- мақсадга эришиш воситаси сифатида ташкилий зўрлик (ташкиллашган мажбурлов);
-умумий вазифаларни бажариш, ҳокимиятнинг мақсади сифатида ижтимоий фаровонликка эришиш.
Социологик концепция инсоннинг табиий ҳуқуқларини ва ҳуқуқий давлат тушунчасини эътироф этишмайди. Барча субъектив ҳуқуқларни давлат томонидан берилган (инъом этилган), қонун чиқарувчининг иродасидан келиб чиққан деб, ҳисоблайди.
Умуман, агар давлатнинг моҳиятини, табиатини кучга асосланган ҳокимият ташкилоти деб талқин этиладиган бўлса, бу ҳолда ҳуқуқий давлат тушунчасини на гносеологик, ё на мантиқан англаш қийин.
Айни пайтда, зўравонлик назарияси ҳозирги замон ривожланган
давлатларига, демократик тараққиёт йўлидан бораётган давлатларга мос келмаслигини англаган социологик концепция вакиллари ҳокимиятнинг синфий, диктаторлик, деспотик характери давлатнинг айрим тарихий шаклларига хос, айниқса, аҳоли учун умумий бўлган ишларни асосан мажбурлов воситасида ҳал этиш тарихий ривожланмаган давлатларга хос, ҳозирги замон давлати учун эса – ҳокимиятнинг ижтимоий келишувга, компромиссга интилиши хос, деган фикрларни ҳам илгари суришмоқда.
Социологик концепция вакиллари замонга мослашишга ҳаракат
қилиб, ўз қарашлари ва ҳуқуқий давлат тушунчасини ҳозирги кун
талабларига мослаб уйғунлаштиришга интилмоқдалар.

Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish