2-мавзу: Операцион тизим тарихи ва унинг функциялари. Компьютер конфигурацияси



Download 0,85 Mb.
bet10/16
Sana18.07.2022
Hajmi0,85 Mb.
#818645
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
umuka

Назарий маълумот:
Замонавий операцион тизимлар таснифи.
Операцион тизимлар, компьютернинг (ҳисоблаш тизимининг) ҳамма аппарат воситаларининг ишини самарали ва унинг барча ресурсларини бошқариш имкониятни таъминлайди.
Замонавий операцион тизимлар турлари.Ҳозирги вақтда операцион тизимларнинг кўплаб оилалари, дистрибутивлари ва версиялари кундан кунга ортиб бормоқда. Масалан:

  • Macintosh ОТ (қисқача Mac ОС);

  • Windows ОТ: унинг дистрибутивлари (XP, Windows Vista, Chip Windows XP 2010, Windows 7 ва ҳ.з.).

  • Linux ОТ: унинг дистрибутивлари (Mandriva, Ubuntu, Doppix ва ҳ.з.);

  • UNIX ОТ.

UNIX оиласидаги операцион тизимлар
Улар 32 разрядли кўп вазифали кўп (киши) фойдаланадиган операцион тизимлардир. UNIXнинг кучли томони шундаки, битта тизимнинг ўзи турли компьютерларда – суперкомпьютерлардан ШКгача фойдаланилади, бу ҳол тизимни бир машина архитектурасидан бошқасига кам сарф билан ўтказиш имконини беради.
UNIX тақсимловчи маълумотлар базасига кириш, локал тармоқлар, олис масофадан алоқа қилиш ва оддий модем ёрдамида глобал тармоқларга чиқиш имконини ўзида бирлаштиради. UNIXда почта хизмати – унинг асосий таркибий қисмларидандир. Ҳозирги пайтда UNIX учун кўплаб миқдорда иловалар мавжуд. DOSваWindows учун кўплаб оммавий бўлган иловалар UNIXда фойдаланилиши мумкин.UNIX оиласидаги бир нечта ОТлар мавжуд. Бу оиланинг турли версиялари ўз номига эга, бироқ улар умуман олганда UNIX ОT базавий хусусиятларини такрорлайди. UNIX ОТнинг файлли тизими фойдаланувчига ва фойдаланувчилар гуруҳи даражасида файлларни берухсат киришдан муҳофаза этишни таъминлайди.Корхоналар тармоқлари учун мўлжалланган UNIX Ware 2.0 - 32 разрядли кўп(киши) фойдаланувчили кўп вазифали ОТлар UNIX оиласидаги тармоқли ОТлар орасида кенг тарқалмоқда.
LINUX операцион тизими
LINUX - тез ўсиб бораётган операцион тизимлардан биридир. Linux 1991 йилда яратилган бўлиб, кўп вазифали, машҳур, UNIX операцион тоифасига кирувчи операцион тизимдир.
GNU/Linux Дистрибутивлари
Фойдаланувчиларнинг кўп қисми GNU/Linuxни ўрнатиш учун дистрибутивлар билан фойдаланишади. Дунёда энг кўп тарқалган дистрибутивлар:

  • америкаликларнинг Red Hat ва униниг бепул вориси Fedora Core;

  • немисларнинг SuSE;

  • французларнинг Mandriva (эски номи Mandrake);

  • айни бир халққа таълуқли бўлмаган Debian GNU/Linux;

  • кекса дистрибутивлардан бири бўлмиш Slackware;

  • нисбатан ёш ва актив ривожланувчи Gentoo;

  • жуда ёш, лекин истиқболли Ubuntu Linux.

Бугунги кунда дунё миқёсидаги операцион тизимлар ичида ўзига хос ўринига эгадир. Бунинг асосий сабабларидан бири шуки, Linux эркин тарқатиладиган таъминотлардан биридир, яъни ҳар бир фойдаланувчи дастлабки тизим кодларини Интернет тармоғи орқали ёки бўлмаса компакт-дискдаги нусхасини сотиб олиш имкониятига эга. Ушбу операцион тизим 1991 йил Хелсинкидаги университетлардан бирида тахсил олувчи талаба Линус Торвалдснинг дисертация иши натижасида, UNIX операцион тизими асосида янги операцион тизими сифатида юзага келган.
Бу операцион тизимнинг 2 та ишлаш учун мўлжалланган интерфейслари бўлиб, улар GUI (Graphic User Interface) - графикали интерфайс ҳамда CLI (Command Line Interface) - консол, яъни командалар қаторидан иборатдир.
Linux — бу шахсий компьютерлар ва ишчи станциялар учун Unix - туркумли операцион система. Бу тармоқли дарчали график системасига эга бўлган X Window System тизими бўлиб, кўп қўлланиладиган, яхши ҳимояланган тармоқли операцион тизим ҳисобланади.
Linux ОТ Интернет тармоғидаги очиқ тизимлар ва протоколлар стандартларини қўллаб-қувватлайди ҳамда Unix, Dos, MS Windows тизимларига мос келади.
Тизимнинг барча компонентлари, дастлабки матнлар билан биргаликда чегараланмаган ҳолда барча фойдаланувчиларга очиқ нусха олиш ва ўрнатиш учун лицензия билан бирга тарқатилади.
Linux - тўлақонли 32- разрядли (64-разрядлиси DEC AXP платформасида бўлади) операцион система бўлиб, компьютерни тўла қувват билан ишлатади. LinuxIBMPS шахсий компьютерни ҳақиқий ишчи станцияга айлантиради. Шахсий компьютернинг нархи ишчи станция нархидан жуда паст туради.
Бу ерда нарх бўйича ютуқ жуда катта, чунки асбоб-ускуналар бўйича тежамкорликдан ташқари, Linuxнинг дастурий таъминоти очиқ лицензия билан берилади ва у системадан бепул нусха олишни чекламайди.
Ядро, муҳаррирлар, трансляторлар, СУБД, тармоқ, график интерфейслар, ўйинлар ва бошқа кўплаб дастурлар таъминоти минглаб мегабайт ҳажмда бепул ва қонуний асосда берилади.

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish