2-мавзу. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар


йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. Миллий манфаатлар устуворлигининг ошиб бориши



Download 51,37 Kb.
bet4/7
Sana23.02.2022
Hajmi51,37 Kb.
#141431
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 mavzu

2. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. Миллий манфаатлар устуворлигининг ошиб бориши. 1989-1991 йилларда Ўзбекистон жамияти ва ўзбек халқи ўз тарихининг мутлақо янги босқичига – Ўзбекистоннинг энг янги тарих даврининг илк босқичига қадам қўйди. Айнан шу йилларда Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий воқелик, халқ миллий онгининг ўсиши жамият аъзоларининг ижтимоий фаоллигини ошишига туртки берди. Ўзбек зиёлилари (олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, журналистлар) ва талабалари мустақиллик учун курашнинг олдинги сафларида бўлишди. Мазкур даврни жамият аъзоларининг руҳий биқиқликдан миллий ва анъанавий асосларга қайтиш даври деб ҳисобласака хато қилмаймиз. ХХ аср 80-йиллари охири ва 90-йиллари бошларига келиб, Ўзбекистонда аввал диний ва миллий миллатчилик ёрлиқлари ёпиштирилган ва холис ўрганилиши тақиқланган миллий характердаги ижтимоий-сиёсий, фалсафий воқеа-ҳодисалар, тарихий шахслар фаолиятини тадқиқ этишга бироз эркинлик берилди. Натижада, ислом дини ва унинг аҳамияти, сўфийлик ва тасаввуф масалаларига ойдинлик киритила бошланди. Туркистон минтақасининг Россия империяси томонидан босиб олиниши, жадидчилик ҳаракати, Октябрь давлат тўнтариши, Туркистон Мухторияти ҳукумати ва унинг фаолияти, “босмачилик” ҳаракати, “Ҳужум”, мустабид совет ҳокимиятининг қатағонлик сиёсати, унинг оқибатлари ҳамда бошқа масалалар янгича тафаккур асосида талқин этила бошланди. Ўзбекистонда буюк Соҳибқирон Амир Темур шахсига муносабат ўзгара бошлади. Ислом уламолари ва ҳадисшунос алломалар Имом Бухорий, Ҳаким ат-Термизий, тасаввуф таълимотида ўз тьариқатларини яратган Баҳоуддин Нақшбандий, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро ва бошқалар фаолиятини ўрганишга киришилди. Шунингдек, совет ҳокимияти йилларида қатағон қилинган Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Усмон Носир, Мунаввар Қори ва бошқаларнинг асарлари ўзбек халқига қайтарилди.
ХХ аср 80-йиллари охири ва 90-йиллари бошида совет ҳокимияти йилларида илк бор Ўзбекистон жамиятида кўп партиявийлик ҳолатининг вужудга келиши ноёб воқеа бўлди. 1988 йил 11 ноябрда Ўзбекистонда “Бирлик” халқ ҳаракати ташкил топди. Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги сиёсий раҳбарияти 1989 йил май ойида “Бирлик” халқ ҳаракатининг дастурий ҳужжатларини маъқуллади, мазкур дастурий ҳужжатлар “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Туркистон”) газетасида эълон қилинди. “Бирлик” халқ ҳаракати ҳузурида Ўзбекистон ёшларининг эркин уюшмаси (1988 йил ноябрда асос солинган) ҳамда “Тўмарис” аёллар ҳаракати фаолият кўрсата бошлади. Ҳаракатнинг “Бирлик”, “Тўмарис” ва бошқа газеталари ярим очиқ ҳолатда нашр этилди ҳамда Ўзбекистон аҳолиси ўртасида тарқатилди. Кейинчалик “Бирлик” халқ ҳаракатидан бир гуруҳ шоир ва ёзувчилар, олимлар ажралиб чиқишди, 1990 йил 30 апрелда “Эрк” демократик партиясини ташкил қилишди. Партиянинг 1990-1992 йилларда “Эрк” газетаси нашр этилди ва у Ўзбекистон аҳолиси ўртасида жуда машҳур бўлиб кетди. Бу ҳаракат ва партиялар ошкораликни кенгайтириш, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни фаоллаштириш, ўзбек халқи миллий қадриятлари, хусусан, анъаналар ва маросимларни қайта тиклаш, шунингдек, республика ҳаётида Марказ ҳукмронлигига барҳам бериш ҳамда Ўзбекистоннинг том маънода сиёсий ва иқтисодий мустақиллигига эришиш талаблари билан чиқди. Бироқ бу ҳаракат ва партияларнинг раҳбарлари (Абдураҳим Пўлатов, Муҳаммад Солиҳ ва б.) кейинги йилларда Ўзбекистон Президенти ва Ўзбекистон Олий Кенгаши сиёсатига мухолифлик йўлига ўтдиларки, бу нарса жамиятдаги фуқаролар тотувлиги ва ҳамжиҳатлигига путур етказа бошлади.
Шунга кўра, сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар ва бирлашмалар фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг 1991 йил 27 август ва 17 сентябрдаги фармонлари билан белгилаб берилди. Шу фармонларга мувофиқ, партия ва ҳаракатларнинг ҳудудий принципда тузилиши эълон қилинди, ижодий уюшмалар, кўнгилли жамиятлар, фондлар, корхоналарда, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, халқ таълими тизимида уларнинг ташкилий қурилмаларини тузишга йўл қўйилмайдиган бўлди. Ўзбекистон ҳукуматининг кўрган бу чораларига “Бирлик” ва “Эрк” раҳбарлари парво қилмадилар. Ўзбекистондаги адлия органлари республикада осойишталикни сақлаб қолишга интилиб, турли ҳаракат ва партияларни қайтадан рўйхатга олиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши хусусида янги тартиб-қоидаларни белгилади. Шундан кейин 1992 йилда “Бирлик” ва “Эрк” Ўзбекистон ҳудудида ўз сиёсий фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.
Бир зум Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган пайтни кўз олдимизга келтирайлик. Москванинг зўровонлиги, миллатларни йўқ қилиш, уларнинг равнақини барбод этиш сиёсати авж олган бир пайтда Ўзбекистонга ўз номини берган миллат тилига Давлат тили мақомини бериш катта журъат ва жасоратни талаб этар эди. Ана шундай қийин, зиддиятларга тўла, турли келишмовчиликлар ва қарама-қаршиликлар авж олган бир пайтда мазкур қонун қабул қилинди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда мустақиллик тобора чуқурроқ илдиз отаётган бир пайтда ҳоявий муҳолифларимиз турли йўллар билан фитна уруғини сепмоқдалар. Давлат тили ҳақидаги қонун амал қилаётгани ҳам уларнинг ғашига тегмоқда. “Ўзбекистонда халқлар ва миллатлар табақалаштирилмоқда, ўзбекларга олий миллат, қолган барча миллат вакилларига иккинчи даражали деб қармоқда” қабилидаги асоссиз даъволар кўтариб чиқмоқдалар. Аслида эса давлатга номини берган миллат тили йўқ бўлиб кетаёзган эди. Бугун ўзбекларга ўз она тупроғида ўз тилида гапириш ҳуқуқи берилди, холос. Бу бошқа миллатларни камситиш, уларни сиқиб чиқариш, кичик халқларнинг ёки туб бўлмаган аҳолининг миллий равнақига раҳна солиш эмас, аксинча, миллий давлат нуфузи, унинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни, ҳақ-ҳуқуқи тўғрисидаги халқаро нормаларга мос келувчи қонуний ҳолат! Қолаверса, бундай ҳодиса жаҳон давлатчилиги амалиётида кенг қўлланмоқда ва миллий давлатчиликни қарор топтиришда ўзининг самарали натижасини бермоқда.
Халқимиз сиёсий тақиқ ва таъқиқларга, турли янгим номдаги байрамлар ва янги одатларнинг ўйлаб топилганига қарамай, Наврўз байрамини ёдидан чиқармади. Республика раҳбар кадрлар тизимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда миллий байрамларимиз ва қадриятларимизга бўлган муносабат ҳам ўзгариб борди. Айни шу жойда халқнинг, миллатнинг қадр-қимматини жойига қўйиш, унинг байрамларига ва маънавий қадриятларига ҳурмат билан қараб, қайта тиклаш раҳбар шахсга қанчалик боғлиқ эканини кўриш мумкин. 1989 йил 23 июнь куни Ислом Каримов республикамиз раҳбари этиб сайланди ва унинг бошчилигида мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий йўналишлар билан бир қаторда маънавий соҳага алоҳида эътибор берила бошланди. Айниқса, халқимиз тарихи, маънавияти, урф-одатлари ва расм-русумларини ўз ўрнига қўйиш ва тиклаш борасида тарихий аҳамиятга малик ишлар амалга оширилди. 1990 йил 5 январда “Азалий халқ байрами Наврўзнинг қайтадан тикланиши халқимиз томонидан қизғин кутиб олингани ва Наврўз байрамини нишонлашга тайёргарлик ишлари мақсадга мувофиқ деб топилгани” фикримизнинг далилидир. Ва ниҳоят, 1991 йил мартда Наврўз умумхалқ байрамини доимий равишда халқ байрами сифатида ўтказиш масаласи ҳуқуқий ечимини топди – Президент Ислом Каримовнинг “Жумҳуриятда “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳақида”ги Фармони эълон қилинди.

Download 51,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish