2-мавзу. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар


Мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти. 1991 йил август воқеалари. ГКЧП. Совет давлатининг таназзулга юз тутиши



Download 51,37 Kb.
bet5/7
Sana23.02.2022
Hajmi51,37 Kb.
#141431
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 mavzu

3. Мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти. 1991 йил август воқеалари. ГКЧП. Совет давлатининг таназзулга юз тутиши. 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети XII чақириқ II сессияси томонидан қабул қилинган “Мустақиллик Декларацияси” Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишда қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди. Мустақиллик декларациясида “Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети: ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва таркиб топган бой анъаналари, ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлашдан иборат олий мақсади ҳақи, ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашни олий мақсад билган ҳолда Ўзбекистон халқларининг келажаги учун тарихий маъсулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларга ва демократия принципларига асосланиб, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Давлат мустақиллигини эълон қилади.
“1. Ўзбекистон ССРнинг демократик давлат мустақиллиги республиканинг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларида ва барча ташқи муносабатлардаги танҳо ҳокимлигидир.
2. Ўзбекистон ССРнинг давлат ҳудуди чегараси дахлсиз ва бу ҳудуд халқнинг муҳокамасига қўйилмай туриб, ўзгартирилиши мумкин эмас.
3. Ўзбекистон ССРда давлат ҳокимияти унинг ҳудудига кирадиган барча таркибий ва бўлинмас қисмлари устидан амалга оширилади ва шу ҳудудда яшайдиган аҳолига тааллуқлидир.
4. СССР Олий Совети қабул қиладиган қарорлар Ўзбекистон ССР Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан тасдиқланганидан кейинигина Ўзбекистон ССР ҳудудида кучга эга бўлади.
5. Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ваколатига Ўзбекистон ССР ички ва ташқи сиёсатига тегишли бар­ча масалалар киради.
6. Ўзбекистон ССР халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларини тан олади ва ҳурмат қилади.
7. Ўзбекистон ССР иттифоқдош республикалар ва бошқа давлатлар билан ўзининг сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа муносабатларини шартномалар асосида белгилайди ва амалга оширади.
8. Ўзбекистон ССР ўзинннг тараққиёт йўлини, ўз номини белгилайди ва давлат белгиларини (герб, байроқ, мадҳия) ўзи таъсис этади.
9. Қорақалпоғистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси мустақиллигини Мухтор Республика Конституцияси таъмин этади. Ўзбекистон ССР унинг Асосий Қонуни ва ЎЗбекистон ССР Конституцияси асосида Қорақалпоғистон МССР манфаатларини ҳимоя қилади.
10. Ўзбекистон ССРнинг қонун чиқарувчи ҳокимияти Ўзбекистон ССР давлат мустақиллигини амалга ошириш учун зарур бўлган қонунларни ишлаб чиқади, Ўзбекистон ССРнинг сиёсий ва иқтисодий системалари таркибини ва қурилишини белгилайди.
11. Ўзбекистон ССР Олий Совети умумхалқ муҳокамаси асосида демократик ҳуқуқий давлат тузишга қаpop қилганини билдиради. Ўзбекистон ССРда яшаётган барча миллат ва элатларнинг қонуний, сиёсий, иқтисодий, этник, маданий ҳуқуқларига ҳамда она тиллари ривожлантирилишига кафиллик беради.
12. Ушбу Декларация Ўзбекистон ССРнинг янги Конституциясини ҳамда янги иттифоқ шартномасини ишлаб чиқиш учун асосдир” деб белгиланди.
Суверенитет ҳақида Декларация қабул қилар экан, Олий Совет давлат қурилишининг тарихий тажрибаси ва ўзбек халқининг шаклланган анъаналарига, ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи таъминланишига, шунингдек, халқаро-ҳуқуқий нормаларга, умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланди. Ўзбекистоннинг эълон қилинган давлат суверенитети унинг ўз ҳудуди барча таркибий қисмларида ва барча ташқи алоқаларида устиворлиги билан шаклланди. Декларацияга мувофиқ республиканинг давлат ҳокимияти унинг бутун ҳудудий қисмлари устидан амалга ошириладиган ва унда истиқомат қилаётган бутун аҳолига тааллуқли бўлди. Ички ва ташқи сиёсатнинг барча масалалари республика давлат ҳокимияти ихтиёрига берилди. Ўзбекистон ўзининг иттифоқдош республикалар ва бошқа давлатлар билан алоқа принципларини шартнома асосида белгилади ва сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа муносабатларни шартнома асосида амалга оширадиган бўлди, у ўзининг тараққиёт йўлини, ўз номини белгилади, ўзининг давлат рамзларини таъсис этди. Декларация Ўзбекистоннинг янги Конституциясини ва янги иттифоқ шартномасини ишлаб чиқиш учун асос бўлди.
Республика раҳбарияти декларацияни амалий жиҳатдан ҳаётга татбиқ қилиш борасида бир қатор ишларни амалга оширди. Хитой ва Афғонистон билан ташқи савдони ва чегара яқинидаги савдони фаоллаштириш, хорижий фирмалар ва компаниялар билан қўшма корхоналар ташкил этилиши, ташқи иқтисодий фаолиятни қонун йўли билан тартибга солиш, хорижий инвесторлар учун халқаро нормалар ва қоидаларга риоя қилиш кафолатлари, республика ёшларининг ҳарбий хизматга чақирилиши ва уни ўташ тартибининг ўзгариши – буларнинг бари суверенитетни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлар эди.
Мустақиллик сари интилаётган миллий республикаларга нисбатан тазйиқ ва таъқибларни кучайтириб, тобора заифлашиб бораётган қизил империяни сақлаб қолиш мақсадида 1991 йил 19–21 август кунлари Москвада СССР вице-президенти Г. Янаев, СССР Министрлар Советининг раиси В.Павлов, КГБ раҳбари Б.Крючков, мудофаа вазири Д. Язов, ички ишлар вазири Б. Пуго ва бошқа юқори лавозимдаги масъул партия ва давлат арбоблари томонидан ҳарбий тўнтариш амалга ошириб, М.Горбачевни раҳбарликдан четлаштирди. Улар Фавқулодда ҳолат давлат комитетини (ГКЧП) тузиб, амалда ўзларининг демократия, ошкоралик, жамиятни янгилаш, ислоҳотларга, умуман халққа қарши эканликларини кўрсатди. 1991 йил август воқеалари амалда СССРнинг чуқур таназзули эди. Мамлакатдаги демократик кучлар ГКЧП фаолиятига чек қўйиб, ҳукмрон партия – КПСС фаолияти тўхтатилди.
Ўзбекистоннинг раҳбари бу вақтда Ҳиндистон сафарида бўлиб, Республика раҳбарининг йўқлигидан фойдаланган Ўзбекистон ССР вице-президенти ва Ўзбекистон Компартиясининг иккинчи котиби Ўзбекистон ССР ҳудудида СССРда Фавқулодда ҳолат давлат қўмитасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳақида кўрсатма бердилар. И.Каримов ГКЧП эълон қилинганини эшитиб, зудлик билан Тошкентга қайтади. У 19 август куни кечқурун Тошкент шаҳри фаоллари билан учрашиб, қатъий тарзда Ўзбекистон нуқтаи назарини маълум қилди ва Ўзбекистон ССР ҳудудида ГКЧПнинг қонунги зид қарорларини бекор қилиш ҳақида кўрсатма беради. 1991 йил 20 август куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Совети, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказади. Унда сўзга чиққан И.Каримов “ҳар биримиз оғир ва вазмин бўлишимиз кераклигини, бошимизга тушган синовлар, ноаниқ давр ва шароитдан, авваламбор, ақл ва идрокимизни бир жойга йиғиштириб, инсоф ва виждонни йўқотмасдан, саросимага тушмасдан чиқишимиз кераклигини” алоҳида таъкидлаб ўтади. Мажлисда Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўли ўзгармаслиги ҳақида Баёнот қабул қилинди. Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигига эришиш йўли қатъий эканлиги таъкидланди. 1991 йил 21 август куни Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг Фармони билан Фавқулодда ҳолат давлат қўмитасининг Ўзбекистон Конституцияси ҳамда қонунларига зид келадиган қарорлари ва фармонлари ноқонуний деб эълон қилинди. Шундай мураккаб шароитда, яъни марказ ва республикалар ўртасидаги муносабатлар тобора таранглашиб, Марказ бошқарув қобилиятини йўқотган, ҳар бир республика ўз ҳолига ташлаб қўйилган бир шароитда тарихий вазиятни тўғри баҳолаган давлатимиз раҳбари Олий Кенгаш сессиясини чақириш ва унда Ўзбекистон Мустақиллиги ҳақида Қонун қабул қилишни талаб қилди.
Ўзбекистон Президентининг 1991 йил 25 августдаги Фармонига биноан Республика ички ишлар вазирлиги ва давлат хавфсизлиги қўмитаси қонуний равишда Ўзбекистон Республикаси тасарруфига олинди. Республика ҳудудида жойлашган СССР ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари бевосита Ўзбекистон Президентига бўйсундирилди. Республика ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси, прокуратураси, адлия органлари, ички қўшинлар, Туркистон ҳарбий округи қисмлари ва қўшилмалари партиядан бутунлай ҳоли қилинди.
Республиканинг Марказга мустаҳкам боғлиқлиги, Марказ эса биринчи навбатда ўз манфаатларини кўзлаши натижасида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши ниҳоятда зиддиятли тарзда кечди, хусусан:

Download 51,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish