1990 йилларнинг бошидаги инқирознинг кучайиш сабаблари. Ўзбекистонннинг собиқ Иттифоқ таркибида узоқ йиллар давомида маъмурий-буйруқбозлик тизими остида бўлганлиги, шунингдек, шундоқ ҳам сусайиб бораётган хўжалик алоқаларининг 1990-йилларнинг бошида Иттифоқнинг парчаланиши оқибатида батамом узилиб қолиши кучли инқироз ҳолатларини келтириб чиқарди. Ўзбекистон иқтисодиётининг бир ёқлама тарзда, фақат хомашё этиштирадиган ҳолга тушиб, комплекс ривожланиш йўлига, аҳоли эҳтиёжларини қондиришга ўтказилмагани ижтимоий ишлаб чиқариш тузилишидаги чуқур номутаносибликларда намоён бўлади (4.3-жадвал).
4.3-жадвал. 1990 йилларнинг бошида Ўзбекистонда ижтимоий ишлаб чиқариш тузилишидаги чуқур номутаносибликлар
Кўрсаткич
|
Миқдори
|
Саноатда тайёр маҳсулотнинг улуши
|
50 фоиз
|
Қайта ишланмасдан, республика ташқарисига чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг улуши
|
80 фоиздан кўпроқ
|
Республикадан олиб кетилаётган маҳсулот таркибида хомашё, материаллар ва чала тайёр маҳсулотлар улуши
|
65 фоиздан кўпроқ
|
Республикага келтирилаётган товарлар таркибида саноати маҳсулотлари (машиналар, асбоб-ускуналар, энгил саноат, ва озиқ-овқат маҳсулотлари) улуши
|
60 фоиз
|
Совет даврининг кейинги ўн йилликлари мобайнида иқтисодиётни ривожлантиришда хомашё ва чала тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ва четга юбориладиган, меҳнатни нисбатан камроқ талаб қиладиган хомашё тармоқларини ривожлантиришга устувор аҳамият берилиши ушбу номутаносибликларни янада кучайтирди. Жумладан, ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида энгил саноатнинг улуши кейинги 50 йил ичида 54 фоиздан 37 фоизга, озиқ-овқат саноатининг улуши 30 фоиздан 14 фоизга тушиб қолган, машинасозликнинг улуши атиги 7 фоизга ўсиб, 16 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини таркиб топтириш ва ривожлантиришда қатор нуқсон ва камчиликларга йўл қўйилди. Жумладан:
- республика машинасозлик комплекси фаолияти пахтачилик, пахтачилик учун машиналар ишлаб чиқариш билан чекланиб, мураккаб уй-рўзғор техникаси, йўл қуриш машиналари, пластмасса буюмлари, озиқ-овқат саноати жиҳозлари, савдо-сотиқ ва маиший хизмат соҳаси учун керакли асбоб-ускуналар деярли ишлаб чиқарилмади;
- кимё соҳасининг ривожланишида йирик корхоналарга афзаллик берилиши республикадаги экологик вазиятни жуда ёмонлаштириб юборди;
- йирик кимё корхоналари нитрон, атсетат, капролактам сингари дастлабки қайта ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашиб, уларнинг маҳсулотлари ҳам асосан республикадан ташқарига чиқаришга мўлжалланди.
Мамлакатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги стратегияга қуйидаги ёндашувлар асос қилиб олинишини белгилаб берди:
- минтақамиз тараққиётининг тарихий асослари, оқилона мантиқ эътиборга олинмай, маъмурий-буйруқбозлик усуллари тазйиқи остида шаклланган қарашларнинг ҳаммасига барҳам берилиши керак;
- минтақамиз тараққиётининг истиқболларига аввало республика аҳолисининг манфаати нуқтаи назаридан қарамоқ керак.
Республикани иқтисодий мустақиллик йўлига олиб чиқиш, уни инқироз гирдобидан чиқариш вазифаларини ҳал этишда Ўзбекистон ресурслари ва имкониятларига баҳо беришга мутлақо янгича ёндашиш зарур эди.
Бундай оғир аҳволнинг вужудга келиш сабаблари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- 30-йилларнинг бошларида иқтисодиётга раҳбарлик қилишнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларига зўр берилиб, Ўзбекистонни, унинг ишлаб чиқарувчи кучларини ривожлантиришга яроқсиз ёндашувларнинг тобора кучайиб бориши;
- республикага асосан хомашё базаси, собиқ Марказдаги саноат вазирликлари ва идораларининг мўмай хомашё манбаи сифатида қараб келиниши;
- ўлканинг маҳаллий, ижтимоий-иқтисодий хусусиятларига баъзан этарлича, баъзан мутлақо баҳо берилмагани, баъзан эса бу хусусиятларнинг писанд ҳам қилинмагани;
- иқтисодий ва ижтимоий соҳани комплекс, жадал ривожлантиришнинг, умумиттифоқ меҳнат тақсимотида Ўзбекистоннинг мавқеи ва ўрнини ўзгартиришнинг муқобил йўллари эътиборга олинмагани.
Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётидан ҳозирги замон бозор иқтисодиётига ўтишнинг зарурлиги иқтисодий ўсиш экстенсив омилларидан фойдаланиш имкониятларининг тугаб бориши билан нотовар иқтисодиётнинг амал қилиш лаёқатининг пасайиши орқали ифодаланади.
Маъмурий-буйруқбозлик тизими иккита аҳамиятли камчиликка эга:
1) унинг мослашувчан эмаслиги, рўй бераётган ўзгаришларга жуда секинлик билан мослашиб бориши;
2) хўжалик юритиш ташаббускорлигини «йўқотиб юбориш» оқибатида самарадорликнинг ўта даражада пасайиб кетганлиги.
Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётидан бозор иқтисодиётига ўтиш кўплаб мамлакатларда умумий тенденсияга эга. Бу жараён иқтисодиётни эркинлаштириш, чуқур институтсионал (енг аввало, мулкчилик муносабатларида) ўзгаришларни ўз ичига олади, бироқ, бир вақтнинг ўзида молиявий барқарорлаштириш чора-тадбирларини амалга оширилишини тақозо этади.
Маъмурий-буйруқбозлик тизимини ўзгартириш мазкур тизим асосининг ўзгаришини ҳамда уни сифат жиҳатидан фарқ қилувчи бозор тизимига алмаштирилишини англатар экан, бундай турдаги ўзгаришларни тизимий ислоҳотлар деб аташ мақсадга мувофиқ бўлади.
2 Мустақилликнинг қўлга киритилиши.
Ўтган асрнинг 80-йиллари охирларига келиб мамлакатда юзага келган вазиятда республикалардаги марказдан қочувчи кучларнинг таъсири, улар томонидан кўтарилаёдган муаммолар доираси борганча кенгайиб борди. Бу ҳолат марказ ва республикалар ўртасидаги муносабатлар тобора таранглаштириб, марказ бошқарув қобилиятини борганча йўқотиб боришига, ҳар бир минтақа, ҳар бир республиканинг ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги тарихий вазиятни тўғри баҳолаш заруратидан келтириб чиқарди. Ўша пайтдаги Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти бу вазиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда бошланган сиёсатни изчил давом эттиришга киришди. 1991 йил 19-21- август кунлари Москвада давлат тўнтаришига уриниш содир бўлди. Унда мамлакатда ҳокимиятнинг юқори маратабаларини эгаллаб турган бир гуруҳ шахслар иштирок этишди. Фавқулодда ҳолат давлат қўмитаси тузилиб, унга Г.Янаев бошчилик қилди. Уларнинг мақсади ҳокимиятни қўлга олиш ва яна эски тартибларни сақлаб қолишдан иборат эди. Улуғ давлатчилик, шовинистик ва зўровонлик ўтказиш сиёсатини чуқурлаштиришга ва мамлакатда диктаторлик тизимини ўрнатишга интилиш бу жараённинг якуний интиҳоси бўлди. Россиядаги демократик кучлар Б.Елстин Р.Хасбулатовлар раҳбарлигида бавлат тўнтаришига уринишни олдини олишга муваффақ бўлишди. Айбдор бўлган шахслар жиноий ишга тортилди. Бундай шароитда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов республика Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясини чақириш ва унда Ўзбекистон Мустақиллиги ҳақида Қонун қабул қилишни талаб қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1991 йил 26 август куни Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳамда 31 августда Олий Кенгаш сессиясини чақириш ҳақида қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси ва Марказий назорат қўмитасининг 1991 йил 28 августда бўлиб ўтган қўшма Пленуми Республика Компартиясининг КПСС МҚ билан ҳар қандай алоқасини тўхтатишга, КПССнинг барча ташкилотларидан чиқишга, унинг Марказий органларидаги ўз вакилларини чақириб олишга қарор қилди.
Ана шундай вазиятда Ўзбекистон Олий Кенгашининг ХИИ чақириқ навбатдан ташқари ВИ сессияси 1991 йил 31 августда ўз ишини бошлади. Ўзбекистоннинг мустақил давлат деб эълон қилинишида мазкур сессия катта тарихий аҳамият касб этди. Унда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида» ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги масалалар кун тартибига қўйилиб, қизғин муҳокама қилинди. Сессияда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлаб, собиқ Иттифоқда сўнги пайтларда юз берган ижтимоий-сиёсий воқеаларни, давлат тўнтаришига уриниш оқибатларини таҳлил қилиб, улар Ўзбекистон тақдирига, халқимиз тарихига бевосита дахлдор эканлигини ҳар томонлама асослаб берди. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди ва уни мустақиллик тўғрисидаги қонун билан мустаҳкамлашни таклиф этди.
Олий Кенгаш депутатлари томонидан моддама-модда муҳокама қилинганидан сўнг «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.
Сўнгра «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Олий Кенгаш Баёноти» қабул қилинди. Олий Кенгаш сессияси «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида» қарор қабул қилди. Мазкур қарорда:
1) Республиканинг давлат мустақиллиги тўғрисидаги Олий Кенгаш баёноти тасдиқлансин ва республика бундан буён Ўзбекистон Республикаси деб аталсин;
2) 1 сентябр Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни деб белгилансин ва 1991 йилдан бошлаб бу кун байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинсин, деб қатъий белгилаб қўйилди.
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун ғоят катта аҳамиятга эга бўлиб, бу қонун асосида Ўзбекистоннинг ҳуқуқий ҳолати тубдан ўзгарди. Ўз моҳиятига кўра бу ҳужжат республика учун вактинча конститутсия ролини ҳам ўйнайдиган бўлди. 17 моддадан иборат ушбу қонун суверен Ўзбекистон Республикасининг асосий белгиларини аниқлаб берди.
Бундай Қонуннинг қабул қилиниши Мустақиллик даврида қўлга киритилган ютуқларнинг натижаси ҳисобланади. Бу эса ҳуқуқий, иқтисодий ҳамда маънавий-ахлоқий муносабатлар натижаси сифатида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам мазкур Қонунга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 30 сентябрда бўлиб ўтган ВИИ сессиясида қабул қилинган қарори билан Конститутсиявий Қонун мақоми берилди. Жумладан, унда шундай дейилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» 1991 йил 31 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонунига конститутсиявий мақом берилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конститутсияси моддаларига «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонуннинг моддаларига зид келган ҳолларда мазкур Қонунга амал қилинсин», – деб белгилаб қўйилди.
Шу тариқа, халқимизнинг асрий орзуси, умидлари ушалди, рўёбга чиқди. Узоқ йиллар давом этган кураш натижасида мамлакатимиз, халқимиз сиёсий мутеликдан, асоратдан қутулди. Дунё харитасида яна битта мустақил давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди. Ўзбекистон тарихида янги давр – миллий истиқлол даври бошланди. Ўзбекистон учун мустақил ички ва ташқи сиёсат юритиш, халқимиз учун ўз тақдирини ўзи белгилаш, ўзлари учун муносиб турмуш яратиш имконияти вужудга келди.
Қисқа фурсат ичида Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги чет давлатлар томонидан тан олинди. Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, эрон, Россия, АҚШ, эвропанинг кўгина давлатлари томонидан Ўзбекистон мустақиллиги тан олинди.
Ўзбекистон эришган истиқлолни мустаҳкамлаш учун, аввало, халқнинг фикрини билиш, мустақилликка муносабатини аниқлаш зарур эди. Шу мақсадда 1991 йилнинг 18 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ВШ сессияси чақирилиб, унда Ўзбекистонда Референдум тўғрисида қонун қабул қилинди, ҳамда «Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисида» қарор қабул қилди. Қарорда қуйидагилар белгиланди:
1. 1991 йил 29 декабр, якшанба куни Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми ўтказилсин.
2. Референдумда овоз бериш бюллетенига масала қуйидаги таърифда киритилсин: «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини маъқуллайсизми?»
1991 йил 29 декабр куни бўлиб ўтган референдумда 9 миллион 898 минг 707 киши ёки сайлов рўйхатига киритилганларнинг 94,1 % қатнашди. Уларнинг 98,2 % референдумда қўйилган саволни маъқуллаб овоз берди. Демак, Ўзбекистоннинг Давлат мустақиллиги умумхалқ томонидан якдиллик билан маъқулланди. Шуни таъкидлаш лозимки, референдум бутун республика ҳудудида қонун асосида ташкилий жиҳатдан уюшқоқлик, фуқароларнинг юксак сиёсий фаоллиги билан ўтди. Буни референдумда АҚШ, Туркия, Малайзия ва бошқа мамлакатлардан келган мустақил кузатувчилар ҳам тасдиқладилар.
Ўзбекистон мустақиликка эришгандан кейин давлат бошқарувининг янги, замонавий ва самарали тизими – Президентлик республика бошқаруви шакли ривожлантиришга киришилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябридаги ВШ сессиясида умумхалқ референдумини ўтказиш қарори билан бирга «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида» қарор қабул қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 1991 йил 29 декабр, якшанба кунига белгиланди. Сайловга жиддий тайёргарлик кўрилиб, 13 та округ ва қарийб 7 мингта участка сайлов комиссиялари тузилди. Олий лавозимга икки номзод – Ўзбекистон ХДП ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсияси номзоди Ислом Каримов ва «Ерк» Демократик партияси вакили Салой Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) номзоди қўйилди.
1991 йил 29 декабрда бўлиб ўтган сайловлар якунига кўра овоз беришда қатнашганларнинг 86 фоизи Ислом Каримов номзодини, 12,3 фоизи Салой Мадаминов номзодини ёқлаб овоз берди. 1991 йил 30 декабрда Марказий сайлов комиссияси округ комиссиялари мажлис баёнларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонуннинг 35-моддасига асосан Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблашга қарор қилди. Шундай қилиб, мамлакатимизда биринчи марта яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган тўғридан – тўғри умумий ва муқобил асосдаги сайловда И.А. Каримов 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 4 январда бўлган навбатдан ташқари ИХ сессиясида Президент сифатида Ислом Каримов қасамёд қилди.
Ўзбекистон ўзининг давлат мустақиллигини мустаҳкамлашга дадиллик билан киришди. Биринчи бўлиб, давлат рамзлари белгилаб олинди.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг кун тартибида жаҳон андозаларига мос келадиган давлат қуриш, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳада туб ислоҳотлами амалга ошириш, улами қонун билан мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий тизимни вужудга келтириш вазифаси турар эди. Чунки собиқ сотсиалистик тузумга хос ижтимоий муносабатлар ва жараёнлар эндиликда республикада барпо қилинажак янги жамият манфаатларига мос келмас эди. Мулкчилик, мулкка эгалик қилиш ва уни бошқариш, ишлаб чиқариш омиллари, бозор механизми, давлат- нинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини нормал изга солиш ана шундай жид- дий вангиланишлами тақозо этар эди.
Шуни ҳам айтиш керакки, жаҳонда ҳамма мамлакатбоп ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг тамойиллари, барча учун тавсия этиш лозим бўлган тайёр андозалари ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Шу билан бирга ривожланишнинг маданий, маърифий, тарихий жиҳатдан асрлар мобайнида шаклланган анъаналари мавжуд бўлган Ўзбекистондай қадирнив маконда ўзига хос йўл танлаш учун анча-мунча изланиш лозим эди. Бироқ, вақтни бой бермай, тезкорлик билан иш тутиш лозим эди. Шунинг учун ҳам «Мустақил Ўзбекистон туғилган куниёқ оёққа туришга, ўзи юришга мажбур эди».
Яна шуни таъкидлаш даркорки, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган пайтда мамлакат ичкарисида бўлгани каби унинг ташқарисида ҳам унга ишонмайдиган, шубҳа билан қарайдиганлар бор эди. Ҳатто собиқ марказдаги айрим «башорат»чи Ўзбекистонга нисбатан «Ўзларингни Мустақил бошқаришга, Мустақил давлат қуришга қодир эмассизлар», «Сизлар муте, қарам халқсизлар», «Сизлар учун биз фикрлаймиз, назария яратамиз, сизлар эса бажарасизлар, холос» деб шовинистларча ғаразгўйлик қилса, мамлакат ичкарисидаги айрим тоифалар ўртасида «Енди Ўзбекистон қандай йўлдан боради? Қандай жамият қуради? Марказсиз яшай оладими? Республикада ижтимоий-сиёсий барқарорлик таъминланадими?» - қабилидаги саволлар пайдо бўлган эди. Унга ҳар ким ўзича жавоб қидирар эди.
Табиийки, ана шундай зиддиятли ва мураккаб бир пайтда Ўзбекистон учун ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўлини танлаш, янги жамият барпо қилиш учун ўз андозасини ишлаб чиқиш ғоят долзарб ва аҳамиятли эди. Ўз навбатида бундай вазифани уддалаш Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазият, одамлар ўртасида таркиб топган муносабатлар, уларнинг дунёқараши, жумладан, диний эътиқоди, руҳияти ва хулқ-атвор нормалари шуни тақозо этарди. Айни чоғда, Ўзбекистоннинг ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш андозасини ишлаб чиқишда ривожланган мамлакатларнинг кўп асрлик тажрибасини ўрганиш, уларнинг фойдали томонларини ўзлаштириш билан бирга Ўзбекистон халқининг турмуш тарзи ва анъаналарига ҳам таяниш лозим эди.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки куниданоқ, «жаҳон ва ўзимизнинг амалиётимиздан олинган барча унумли тажрибани рад этмаган ҳолда ўз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт йўлини танлаб олишга киришди».
Албатта, мамлакат ҳаёт-мамот босқичида турган бир пайтда унинг янги жамиятга ўтиши билан боғлиқ вазифаларни бажариш давлат раҳбаридан янги шароитга мос бошқарув тизимини ишлаб чиқишни, жамиятнинг иқтисодий асосини вужудга келтиришни тақозо қилади. Аҳолининг барча тоифаларини ягона мақсад атрофида бирлаштирувчи ғоялар тизимини яратишни талаб этарди. Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли ана шу тарзда шаклланди. Мамлакат мустақиллигининг ташаббускори ва раҳнамоси сифатида Президент худди ана шундай пайтда ўзининг қатъий, илмий жиҳатдан асосли, ҳаётий жиҳатдан яшовчан хулосаларини ўртага ташлади.
Ҳали собиқ иттифоқ мавжуд бўлган даврда И. Каримов республика раҳбарлигига(1989 йил, июн) келган вақтдан бошлаб республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида жиддий равишда янгиланишни, туб ўзгаришларни бошлаб юборган эди.
1990-йил март ойидаёқ собиқ иттифоқ республикалари ичида биринчилардан бўлиб, Ўзбекистонда Президентлик бошқарувининг ташкил этилиши, ғоявий қарашлари, сиёсати янгиланаётган жамиятга мос бўлмаётган Ўзбекистон Компартиясини Халқ демократик партиясига айлантирилиши, ҳокимиятнинг аста-секин ва изчиллик билан партия идораларидан Президент, ҳукумат, маҳаллий идоралар қўлига ўтиши, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиб, миллий қадриятларинг тикла- на бошлагани Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли шаклланаётганини кўрсатар эди.
Ўзбекистон мустақил бўлгач, И. Каримовнинг республика раҳбари сифатида халқ олдидаги масъулияти яна ҳам ошди. У энди марказга боглиқ бўлмаган ҳолда, бутун муаммоларни ўзи ҳал қилишга, ҳар қандай зиддиятларга юзма-юз туриб, фаолият кўрсатишга мажбур эди. Ана шундай қарама-қаршиликлар қуршовида унинг катта сиёсатчи сифатидаги раҳбарлик маҳорати кун сайин шаклланиб, янги мазмун касб эта борди.
Ислом Абдуғаниевич Каримов умумхалқ овоз бериш йўли билан мамлакат Президенти этиб сайланганиданоқ ўзининг бутун амалий фаолиятида халқ ва ватан манфаатини назарда тутиб фаолият кўрсатди. У Олий Кенгашнинг 1992-йил 4-январда бўлиб ўтган навбатдан ташқари 1Х сессиясида шундай деган эди: «Менга қандай юксак масъулият юкланганини ҳис қилган ҳолда халқнинг муносиб турмуш кечириши учун қандай йўллар танлаганимиз ҳақида баъзи фикрлар билан ўртоқлашмоқчиман.
Халқ иқтисодиётни барқарорлаштириш учун қатъий ҳара- катлар қилишни кутяпти. Ўтмиш қолдиқлари халқ элкасига оғир юк бўлиб қолган. Энг муҳим вазифалардан бири халқнинг бахт- ли ҳаётини таъминлашдир. Президент шиддат билан кириб келаётган бозор зарбаларига бардош берувчи, ёрдамга муҳтож кишиларни ўз ҳомийлигига олиши керак. Булар- кўп болали, кам таъминланган оилалар, ногиронлар...
Do'stlaringiz bilan baham: |