2-Мавзу. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли



Download 328,5 Kb.
bet1/12
Sana23.02.2022
Hajmi328,5 Kb.
#181525
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 Мавзу Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг


2-Мавзу. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли.
Режа:

  1. Мустақиллик арафасида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати.

  2. Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритиши ва унинг тарихий аҳамияти.

  3. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танланиши ва ҳаётга тадбиқ этилиши.

  4. Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг қабул қилиниши, унинг тарихий аҳамияти

Ўзбекистон ўзининг давлат мустақиллигини эълон қилган вақтда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ўта мураккаб эди. Қуйидагилар унинг ўзига хос хусусиятлари сифатида намоён бўлар эди: аҳолининг турмуш даражаси бўйича Ўзбекистон собиқ СССР таркибида охирги ўринлардан бирида турар эди; аҳолининг 60%дан кўпроқ асосий қисми яшайдиган қишлоқ жойларида индустриал ривожланишнинг аҳамиятли даражада ортда қолиши шароитида иқтисодиётда йирик саноат шаҳарларидаги гигант корхона-монополистларнинг ҳаддан ташқари консентратсияси ва ихтисослашуви ҳукм сурарди; иқтисодиётда маъмурий тарздаги нархни ташкил этиш ва ресурсларни тақсимлаш билан боғлиқ кучли номутаносибликлар кузатилар эди; мамлакат ўз давлатчилигининг асосларини яратиш зарурати олдида турарди; оғир экологик аҳвол мавжуд эди.


Кўплаб тармоқларда атайлаб хомашёни қазиб олиш ва дастлабки қайта ишлаш, ярим фабрикатларни тайёрлаш босқичида узилиб қолувчи тугалланмаган технологик сиклга эга ишлаб чиқаришлар устунлик қилар эди.
Республиканинг асосий тармоқлари комплекс тарзда эмас, балки Россия ҳамда бошқа республикалардаги ишлаб чиқаришга ресурслар ва тайёр маҳсулотларни кўп минглаб километрларга (кўпинча норатсионал, қарама-қарши тарзда) этказиб бериш орқали “боғлаб қўйиш” мақсадида ривожлантирилган эди.
70 йилдан кўпроқ вақт ҳукм сурган маъмурий-буйруқбозлик тизимига асосланган собиқ Иттифоқдаги нотўғри, самарасиз ижтимоий-иқтисодий сиёсат 80-йилларнинг охирига келиб барча иттифоқдош республикалар қаторида Ўзбекистон аҳолисининг ҳам яшаш шароитларини оғирлаштириб, уни кўплаб муаммолар исканжасига солиб қўйган эди. Жумладан:
1) Республикада демографик вазиятнинг мураккаблиги. Ўзбекистонда аҳолининг ўсиш суръатлари Иттифоқ суръатларига қараганда уч баробардан зиёд юқори бўлганига қарамай, узоқ йиллар давомида саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида иш жойларини кўпайтириш ҳамда аҳолининг ҳаёт таъминоти учун зарур шарт-шароитларни яратиш билан мустаҳкамлаб борилмади. Бу эса одамлар турмуш шароитининг ёмонлашуви, ишсизлар сонининг кўпайиши, ижтимоий меҳнат унумдорлиги ва аҳоли даромадларининг камайиши, пировард натижада халқ фаровонлигининг пасайишига олиб келди;
2) Республика иқтисодиётининг бирёқлама, ҳаддан ташқари номақбул ихтисослаштирилиши натижасида қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда, саноатда ҳам, асосан, хомашёни бирламчи қайта ишлаш тармоқлари устунлик қилиб, тайёр маҳсулот, аввало халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи тармоқларнинг улуши жуда паст эди;
3) ишлаб чиқарувчи кучлар ва, аввало, саноат объектлари асосан стихияли равишда, аниқроғи, ҳар хил ўзбошимчалик, буйруқбозлик билан қабул қилинган қарорлар асосида, кўпинча илм-фан вакиллари, билимли ва обрўли мутахассисларнинг тавсиялари мутлақо эътиборга олинмай жойлаштирилди;
4) Республикадаги ижтимоий аҳволнинг, одамларнинг ижтимоий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг мутлақо қониқарсизлиги. Айниқса, қишлоқ аҳолисининг канализатсия ва водопровод билан таъминланиши атиги 5 фоизни, ичимлик сув билан таъминланиши салкам 50 фоизни, табиий газ билан таъминланиши 17 фоизни ташкил этар эди. Аҳолини уй-жой, соғлиқни сақлаш, маданият, маиший хизмат объектлари, мактаблар, болалар боғчалари ва ҳоказолар билан таъминлаш ишларида силжишлар сезилмади. Ваҳоланки, аҳолининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилар эди.
Ўзбекистон собиқ Иттифоқ таркибида узоқ йиллар давомида ҳукм сурган маъмурий-буйруқбозлик тизими таъсирида фақат хомашё этказиб беришга асосланган, қолоқ ва мўрт иқтисодиётга эга бўлиб, бу ҳолат республика аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасига анча кескин таъсир кўрсатди.
Бу даврда республика барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича Иттифоқдаги ўртача даражадан ҳам анча орқада бўлиб, мамлакатда охирги ўринлардан бирига тушиб қолди. Жумладан, аҳоли жон бошига ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича иттифоқдош республикалар орасида 12-ўринни, даромад даражаси, асосий турдаги маҳсулотларни истеъмол қилиш жиҳатидан энг охирги ўринлардан бирини эгаллаб келди. Аҳоли жон бошига миллий даромад ишлаб чиқариш бўйича Иттифоқдаги ўртача даражадан 2 баробар, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бўйича 2,5 баробар, саноатдаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан 2,5 баробар, қишлоқ хўжалигидаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан эса 2 баробар, аҳолининг ўрта ҳисобда гўшт маҳсулотлари, тухум, сут ва сут маҳсулотлари истеъмоли бўйича 2 баробар орқада қолган. Ўша даврда кун кечириш учун ойига ўрта ҳисобда камида 85 сўм зарур бўлгани ҳолда, 75 сўмдан камроқ ялпи даромад оладиган аҳолининг улуши Иттифоқ бўйича 12 фоиздан сал кўпроқ бўлса, Ўзбекистонда 45 фоизга этган, яъни 8 миллион 800 минг кишини ташкил этган. Бир миллионга яқин киши ижтимоий ишлаб чиқаришда ўзининг қўлидан келадиган ишни топа олмаган, яъни ишсиз бўлган.

Download 328,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish