2-Мавзу. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли


Бундан кейин ҳам биз учун шу тамойил қатъий бўлиб қолаверади»



Download 328,5 Kb.
bet3/12
Sana23.02.2022
Hajmi328,5 Kb.
#181525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 Мавзу Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг

Бундан кейин ҳам биз учун шу тамойил қатъий бўлиб қолаверади».
3


Президент Олий Кенгашнинг 1Х сессиясида Дастур аҳамиятига молик бўлган давлат сиёсатининг стратегиясини аниқ-равшан кўрсатиб берди. Миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш, фуқароларга эркинлик бериш, жамиятда маънавий янгиланиш учун барча шароитлар яратиш лозимлигини, ёш авлод тарбиясига катта эътибор бериш кераклигини, ҳуқуқий давлатда қонун устувор бўлишини алоҳида таъкидлади.
Табиийки, ушбу қоидалар Ўзбекистон истиқлоли ва тараққиётининг асосий йўлларини белгилаб бериш учун асос бўлиб хизмат қилди. Ма- салага ана шундай ёндашиш - мустақилликнинг илк кунлариданоқ аниқ тартиб-интизомга риоя қилиш, қонун устуворлигига интилиш мам­лакатда энг мураккаб пайтларда барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлди.
Давлат Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини ишлаб чиқар экан, ўтмишдан, собиқ совет тузумидан мерос бўлиб қолган тажрибадан сабоқ чиқарди. Айни чоғда 90-йиллар бошларида, яъни мустақил тараққиётнинг дастлабки йилида амалга оширилган ижтимоий- иқтисодий ислоҳотларни чуқур таҳлил қилди. Шу асосда сохта инқилобий сакрашларсиз, фожиали оқибатларсиз ва ижтимоий ларзаларсиз, эволюсион йўл билан динамик тараққиёт йўлига ўтиш - танлаб олинган йўлнинг асосий мазмун ва моҳиятидир, - деган хулосага келди.
Маълумки, ўзбек халқи азалдан жамоа бўлиб, уюшиб яшашга одатланган, тўйда ҳам, азада ҳам ёнма-ён туриб, оддий кунларда бир-бирига кўмаклашган. Катталани ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик кўрсатиш, миллатидан қатъи назар одамларга хайрихоҳлик, ўзгаларга ёрдам туйғуси ўзбек халқига тарихан хосдир.
Шунинг учун ҳам И. Каримов 1992-йил 2-июлда Ўзбекистон Олий Кенгашининг Х сессиясида «Истиқлол йўллари ва муаммолари» мавзусида нутқ сўзлар экан, баринчидан, «Биз ижтимоий тараққиёт ва янгиланиш борасида ўз йўлимиз бор, деб эълон қилдик. Бозор иқтисодиё­тига ўтар эканмиз, миллий-тарихий турмуш тарзимизни, халқимиз урф-одатларини, анъаналаримизни, кишиларнинг фикрлаш тарзини ҳи­собга оламиз», - деди ва туб ислоҳотларни амалга ошириш борасида дастлабки тамойилини белгилаб берди.
Иккинчидан, республикадаги ўзига хос маънавий-руҳий вазиятдан келиб чиқиб иш тутилди. Чунки Ўзбекистон аҳолиси ва меҳнат ресурслари йилдан йилга ўсиб борувчи минтақа ҳисобланади. Ушбу омилнинг аҳамиятига эътибор берар экан, Президент шундай деди: «Халқимизнинг 60 ва ҳатто, ундан кўпроқ фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қилади ва уларнинг асосий қисми деҳқончилик соҳасида ишлайди. Ўзбек зоти борки, ўтирган жойини совитгиси келмайди. Бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришга хуши йўқ. Меҳнат ресурслари ва ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришда худди шу вазиятни ҳам эътиборда тутиш керак.
Хулоса шуки, қишлоқ жойда ва туман марказларида мавжуд бўлган ортиқча ишчи кучини шаҳарга олиб келиш шарт эмас, балки янги, ихчам, замонавий корхоналарни қишлоқ жойларига, туман марказларига олиб бориб қуришимиз зарур. Содда қилиб айтганда, одамларни ишхонага эмас, ишхонани одамларга яқинлаштириш ло­зим».

Download 328,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish