57. Гравитацион юклама таъсирига бардош бериш қобилияти – организмнинг самолёт ёки вертолёт тезлиги ва ҳаракатининг йўналиши кескин ўзгарган вазиятда юзага келадиган инерцион тезланиш кучи таъсирига чидамлилигини англатади.
Гравитацион юклама тосдан бош томон (манфий бўйлама), бошдан тос томон (мусбат бўйлама) ва кўкрак суягидан умуртқа томон (кўндаланг) йўналишларда таъсир ўтказиши мумкин.
Организмнинг манфий бўйлама йўналишда ўтказиладиган юклама таъсирига чидамлилик даражаси тананинг макондаги ҳолати ўзгариши ва юкламанинг «тос-бош» йўналишида таъсир ўтказилиши билан боғлиқ машқлар (турник, кольцо ва брусда бошни пастга қаратиб осилиш; елка, бош ва қўл панжаларига таянган ҳолатда танани тик тутиш; сув ҳавзасига сакраш каби машқлар) воситасида оширилади.
Организмнинг мусбат бўйлама йўналишда ўтказиладиган юклама таъсирига чидамлилик даражаси қорин соҳаси ва оёқ мушакларининг давомли вақт зўриқиши (юк кўтариш билан боғлиқ машқлар; брусда қўлга таяниб, танани бурчак ҳосил қилган ҳолатда тутиш) ва «бош-тос» йўналишида таъсир ўтказилиши билан боғлиқ машқлар (батутда сакраш, лопингда айланиш, қисқа ва ўрта масофаларга югуриш машқлари) воситасида оширилади.
Организмнинг кўндаланг йўналишда ўтказиладиган юклама таъсирига чидамлилик даражаси кўкрак қафаси билан «кўкрак суяги-умуртқа» ва «умуртқа-кўкрак суяги» йўналишида нафас олишга мажбур қиладиган жисмоний машқлар (юк кўтариш билан боғлиқ машқлар, батутда бел ва кўкрак соҳасига сакраш машқлари) воситасида оширилади.
22- машқ. Лопингда айланиш машқи.
а) бурилиш амаллари билан бажариладиган машқ – горизонтал ўқ атрофида вақт қайд этилмаган тарзда, ҳар қандай томонга 5 маротаба ва айни вақтда вертикал ўқ атрофида ҳам айланиш. Машқ бажарилгани учун баҳо вертикал ўқ атрофида 180О га бурилиш амалларининг сонига кўра белгиланади;
б) иккала томонга (20 маротаба) айланиш амаллари билан бажариладиган машқ – вертикал ўқ атрофида айланмасдан, ҳар қандай изчилликда олд томон 10 маротаба ва ортга 10 маротаба айланиш. Дастлабки икки-уч маротаба тебраниб олишга ёрдам беришга рухсат берилади.
Айланиш йўналишини ўзгартириш учун уч маротабадан ошмаган қўшимча айланиш ёки тебраниш ҳаракатлари бажарилади. Қўшимча учта айланиш амалидан ташқари, содир этилган ҳар бир ортиқча айланиш ёки тебраниш ҳаракати учун баҳо бир баллга пасайтирилади.
Ҳар ўнта айланма ҳаракат ижросининг вақти лопинг рамаси юқори вертикал ҳолатдан ўтган фурсатда 0,1 сония аниқликда ўлчайдиган секундомер кўрсаткичи бўйича алоҳида қайд этилиб, йиғиндиси чиқарилади.
23- машқ. Брусда қўлга таяниб, танани бурчак ҳосил қилган ҳолатда тутиш.
Брусда тик тутилган қўлга таянган тарзда тўлиқ узатилган оёқни жуфтлаганча, брус ходаларидан юқорига кўтариб, горизонтал ҳолатда тутиб туриш. Машқ ижросининг вақти сифатида ҳарбий хизматчи ўз танасини бурчак ҳосил қилган ҳолатда тутган фурсатдан, оёғининг товони брус ходасидан пастга тушган фурсатга қадар ўтган вақт қайд этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |