битта оёқни олд томондан чангаллаб олган рақибдан халос бўлиш. Бундай ҳолатда ортга айланиб, ерга, букилган қўлга тиралиш баробарида, бўш оқ кафти билан рақиб юзига қарата зарба берилади.
52- расм. Тана ва оёқни ушлаб олган рақиб чангалидан халос бўлиш усуллари
Пистолет билан таҳдид қилаётган рақибни қуролсизлантириш усуллари:
пистолетини қинидан (чўнтагидан) чиқаришга уринаётган рақибни қуролсизлантириш. Бундай ҳолатда бир қадам олдинга ташлаб, қўл панжаси рақиб гавдаси билан билаги орасига киритилади. Иккинчи қўл билан эса ушбу панжа ташқи томондан ушланади (қўллар маҳкам қовуштирилади). Айни вақтда, тизза билан рақиб човига қарата зарба берилади ва қўлини орқага қайириб, қуролсизлантирилади;
шимининг олд томонига қистириб олган (олд томонга тақилган қинга жойланган) пистолетини чиқаришга уринаётган рақибни қуролсизлантириш. Бундай ҳолатда бир қадам олдинга ташлаб, рақиб панжасини тутиб олиш баробарида оёқ билан зарба берилади ва узатилган қўлини ташқарига қайириш амали бажарилади;
пистолетини орқага тираган рақибни қуролсизлантириш (53- расм). Бундай ҳолатда (53- «а» расм) ўнг оёқда кескин ортга бурилиб, ўнг билак билан рақибнинг қуролланган қўлини итарган тарзда (53- «б» расм) иккала қўл билан панжаси ва билагининг юқори қисмидан тез тутиб олинади (53- «в» расм). Чап оёқда бурилишни давом эттирган тарзда ўнг оёқ орқада қолдирилиб, рақибнинг тутиб олинган қўли ичкарига бурилиб тортилади ва шу тариқа узатилган ҳолатда қайрилади. Қурол тутган қўлининг билаги чап қўл билаги воситасида тўсилиб, ўнг қўл билан рақиб панжасининг орқа томонига босилган тарзда қуролсизлантирилади (53- «г» расм). Шундан сўнг, вазиятга қараб иш тутилади, хусусан: рақиб ҳаётдан маҳрум қилинади, боғланади ёки керакли жойга олиб борилади;
53- расм. Пистолетини орқага тираган
рақибни қуролсизлантириш
пистолетини олд томондан ўқтаган рақибни қуролсизлантириш (54- расм). Бундай ҳолатда чап оёқни чап томон ташлаш, гавдани ўнг томон буриш баробарида, чап қўл билан рақибнинг қурол тутган қўли итариб юборилиб, шу заҳоти чап панжа билан тутиб олинади (54- «а» расм). Шундан сўнг, ўнг қўл кафтининг асоси билан рақибнинг қурол тутган панжасига қарата пастдан зарба берилади (қуролни уриб туширишга ҳаракат қилинади) ва бош бармоқлар кафтнинг орқа томонида, бармоқлар асосининг яқинига келтирилган тарзда ушлаб, човига қарата тепилади. Рақибнинг узатилган қўли ташқарига қайрилиб, ерга қулатилади (54- «б», «в», «г» ва «а» расм).
54- расм. Пистолетини олд томондан ўқтаган рақибни қуролсизлантириш
Қўли қўйиб юборилмаган рақибнинг боши ёки гавдасига қарата оёқ билан кетма-кет зарбалар берилади (54- «е» расм). Агар рақибнинг қўли тутиб олинаётган фурсатда пистолет уриб туширилмаган бўлса, ушбу қўлни, билаги ҳаракатсиз ҳолатда бўлиши учун тиззалар орасига қисиб олиниб, қайириш амали давом эттирилади ва оғриқ бериш усули ила қуролсизлантирилади. Шундан сўнг, вазиятга қараб иш тутилади, хусусан: рақиб ҳаётдан маҳрум қилинади, боғланади ёки керакли жойга олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |