46- расм. Рақибни елкадан ошириб ерга қулатиш
рақибни бош узра ошириб ерга қулатиш (47- расм). Рақиб кийимдан ушлаганча, силтаб туртаётган фурсатда, унинг тирсак соҳасидаги енги ёки кийимининг елка соҳасидан ушлаб олиниб, чап оёқ рақиб оёқларининг орасига киритилади (46- «а» расм). Шундан сўнг, ерга, чап товонга яқинроқ ўтириш баробарида, ярим букилган ўнг оёқ рақибнинг қорнига тиралади ва танаси қаттиқ силтаниб тортилганча, бел орқали орқага умбалоқ ошилади. Айни вақтда, рақиб танаси ўнг оёқ билан куч-ла итарилиб юқорига кўтарилганча, бош узра орқага улоқтирилади (47- «б» расм). Рақиб кийими қўлдан чиқариб юборилмай, елкаси томон тортилган тарзда орқага умбалоқ ошиш амали охиригача етказилади ва рақибнинг кўкрак соҳасига чиқиб ўтирилади. Зудлик билан унинг ўмров суягига (юзига) қарата қаттиқ зарба берилади ёки бўғиш амалига киришилади (47- «в» расм);
рақибни орқа томондан чалиб қулатиш (48- расм). Ўнг оёқ олдинга ўнг томон ташланиб, рақибнинг чап қўлини тутиб олиш ва чап қўл панжасини чап елкасига, тирсакни бўйнига тираган тарзда олиб ўтиш баробарида, рақиб орқага тисарилади (танаси мувозанатдан чиқарилади). Айни шу фурсатда тизза билан човига ёки оёқ кафтининг ички қирраси билан болдирига қарата зарба берилади (48- «а» расм). Барқарор ҳолат сақланганча, чап оёқ олдинга, рақибнинг тақимига силкинма чиқарилиб, урилади ва қўл ва гавдани олдинга пастга кескин силтаб, рақиб оёқ узра ерга қулатилади (48- «б» расм). Рақибнинг чап қўли қўйиб юборилмай, пошна билан қовурғаси ёки бошига қарата зарба берилади. Зарурат туғилса, рақибнинг тутиб олинган қўли белига қайрилиб, 42- «г», «д» ва «е» расмда кўрсатилган каби боғланади. Ўнг томонлама турганда ҳам ўхшаш ҳаракатлар бажарилади.
47- расм. Рақибни бош узра ошириб ерга қулатиш
48- расм. Рақибни орқа томондан чалиб қулатиш
рақиб оёғини орқа томондан тортиб қулатиш (49- расм). Тик турган рақиб яқинига орқа томондан аста келиб, чап оёқ олдинга чиқарилади ва рақибнинг иккала болдирини маҳкам ушлаб олиш баробарида, бош ўнг томон бурилиб, чап елка рақиб думбасига тиралади (49- «а» ва «б» расм). Рақиб думбасига елка ила қаттиқ туртки берган тарзда оёғи ердан кескин тортиб узилади ва юзи пастга қаратилиб қулатилади. Оёғининг кафтлари тирсак бўғинларида сиқиб олинган рақибнинг човига қарата оёқ учи ёки дўнгсаси билан кучли зарба берилади (49- «в» расм). Оёқлари қўйиб юборилган ҳамоно энсасига қарата пошна билан кучли зарба берилгач, белига сакраб ўтирилади. Бунда, чап тизза рақиб ёнбошига ерга тиралса, ўнг оёқ олдинга чиқарилиб, кафти рақиб елкасининг остига киритилади (машқ ижросини ўзлаштириш давомида барча ўхшаш зарбалар имитация қилинади холос). Рақиб бошига қарата қўл билан такрор зарба берилгач, сочи (каскаси) зудлик билан чангаллаб олинганча, боши орқага кескин тортилади ва иккинчи қўл билаги рақибнинг бўғзи узра олиб ўтилиб, иккала қўл ўзаро бирлаштирилган тарзда маҳкам сиқилиб, бўғиш амали бажарилади (45- «в» расм). Рақибнинг бошини ортга тортишни давом эттирган тарзда ушбу амал охиригача, рақибнинг жони узилгунга қадар бажарилади. Агар бўғилаётган рақиб қаршилик кўрсатадиган бўлса, ўнг оёқ билан ердан итарилиб, белга ётиб олинади ва иккала оёқ унинг гавдаси устига чиқарилиб, ўзаро бириктирган тарзда сонлар билан сиқилади ва гавдани эгиб (тўғрилаб), бўғиш кучи икки ҳисса оширилади (45- «г»«д», «е» ва «ж» расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |