44- расм. Рақибнинг узатилган қўл тирсагини елка устида тескари букиш (синдириш)
рақибни ётган ҳолатда бўғиш (45- расм). Кўкрагини ерга бериб ётган рақиб яқинига орқа томондан аста яқин келиб, сакраган ҳолда чап оёқ тиззасини ерга, рақибнинг чап томонига, ўнг оёқни эса олдинга, рақиб елкаси остига киритиб белига ўтириб олинади (45- «а» расм) ва шу заҳоти бошининг асосига қарата қаттиқ зарба берилади (45- «б» расм). Шундан сўнг, рақибнинг сочи ўнг қўл билан чангаллаб олиниб, боши ортга тортилади ва чап қўл билаги бўғзи орқали олиб ўтилиб, ўнг қўл билан маҳкам ушлаб олинади (46- «в» расм). Рақибнинг бошини ортга тортишни давом эттирган тарзда бўғиш амали охиригача бажарилади. Агар рақиб қаршилик кўрсатадиган бўлса, бўғилаётган рақибни маҳкам ушлаган тарзда белга ағанаш ва иккала оёқни унинг гавдаси устига чиқариб, ўзаро бириктирган тарзда сонлар билан гавдасини сиқиш ва гавдани эгиб (тўғрилаб), бўғиш кучини икки ҳисса ошириш лозим (46- «г» расм). Рақибни ётган ҳолатда бўғиш амали аксарият ҳолларда рақибни орқа томондан оёғини ердан узиб қулатган тарзда ҳам бажарилади;
45- расм. Рақибни ётган ҳолатда бўғиш
рақибни камар (тасма, арқон) воситасида бўғиш. Бундай амал рақиб яқинига орқа томондан аста яқин келиб бажарилади. Бунинг учун, рақиб боши орқали бўғзига камар ташланиб, қўлларни қовуштирган ҳолда унга орқа ўгирилади ва танасини зудлик билан елкага босиш баробарида, олдинга энгашилиб, ҳаётдан маҳрум бўлгунига қадар шу тариқа бўғиб турилади.
Рақибни ерга қулатиш усуллари:
рақибни елкадан ошириб ерга қулатиш (46- расм). Рақибнинг ўнг билак соҳасидаги енги ёки панжасидан тутиб олиниб, ўнг оёқ билан болдирига (тиззаси ёхуд човига) қарата зарба берилгач, ушбу оёқ унинг ўнг оёғи ёнига туширилади. Ўнг оёқ учида чапга бурилганча, рақибга тез орқа ўгириб, ўнг қўл билан кийимининг ўнг елка соҳасидаги қисми пастдан тутиб олинади. Тана вазни елка кенглигида қўйилган иккала оёққа тенг бўлинади ва тизза букиш баробарида рақибнинг тутиб олинган қўли елкага олиб ўтилади (46- «а» расм). Оёқ тўғриланар экан, кескин пастга энгашиб, думба билан рақиб танасига туртки бериш баробарида, елкага олинган қўли пастга, олд томонга тортилади ва танаси елкадан оширилганча, ерга қулатилади (46- «б» расм). Шу заҳоти тана вазни чап оёққа олиниб, рақибнинг тутиб олинган қўлини қўйиб юбормаган тарзда ўнг оёқ билан ерда ётган рақибнинг тўғри келган ерига қарата қаттиқ зарбалар берилади. Зарурат туғилса, ўнг қўл билан рақиб панжасидан, чап қўл билан тирсаги устидаги енгидан ушлаб, панжаси ва тирсаги босиб қайрилганча, қўли белига қайрилиб, юзини ерга қаратиб ағдарилади ва иккала қўли белига келтирилиб, боғланади (42- «г», «д» ва «е» расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |