2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: Шарқ фалсафаси



Download 96,25 Kb.
bet5/19
Sana25.03.2022
Hajmi96,25 Kb.
#510354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2-мавзу 2020

Монийлик таълимоти. Монийлик зардуштийлик ва христианликнинг синтезлашуви натижасида вужудга келган. Моний форс ва араб тилларида бир неча рисолалар ёзган. Лекин улар бизгача етиб келмаган. Моний ҳатто “Монийлик ёзуви” номли алифбо ҳам тузган. Унинг таълимотича, ҳаётда даставвал нур дунёси – яхшилик ва зулмат дунёси – ёвузлик бўлган. Улар ўртасида абадий кураш боради, инсон икки нур (руҳ – нур фарзанди, жисм – зулмат маҳсули)дан иборат. Монийлик халқ оммаси манфааталрини ҳимоя қилувчи таълимот бўлганлиги сабабли ҳукумрон мафкура қаршилигига дус келган.
Монийлик таълимоти асосида Маздак таълимоти вужудга келган. У эрамизнинг V-VI асрларида кенг тарқалган эди. Унинг асосчиси Маздак (470-529) бўлган. Маздак ва унинг маслакдошлари ўз қарашларида халқ оммасига суянган. Халқнинг озодлик, эркинлик, ҳурлик йўлида олиб борган ҳаракатларига раҳнамолик қилгани учун тез фурсатда уларнинг маслакдошлари, издошлари кўпайиб кетган. Маздакийлик таълимоти тенгсизликни бартараф этиш йўлида курашга даъват этувчи мафкура сифатида хизмат қилган. Унда асосий ёвузлик – бойликка ҳирс қўйиш ва ўта камбағаллик қораланади. Бу инсонпарвар ҳаракатдан чўчиган шоҳ Маздакни турли ҳийлалар билан ўлимга маҳкум этади. Маздакийлар ҳаракати, эрамизнинг VI асрида бостирилганига қарамай, турли мамлакатларда муайян даражада давом этган.
2. Илк ўрта асрлар Шарқ фалсафасида уйғониш даври фалсафаси. Дастур бўйича Ислом динининг вужудга келиши ва фалсафий таълимот деб берилган бўлсада, лекин,1-босқич талабаларига “Диншунослик” фанини ўқитиш жараёнида Ислом динининг вужудга келиши ва моҳияти батафсил ёритилгани сабабли, мазкур масалани яна қайта такрорлашни лозим топмадик. Фақат, Ислом фалсафаси ва унинг таълимотига тўхталиб ўтамиз.
Маълумки, Мовароуннаҳрга араб халифалиги билан бирга ислом дини ҳам кириб келди. Ушбу диннинг назарий асослари мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуъон ва Ҳадисларда акс этган бўлиб, Ислом асрлар давомида юртимиз тарихи ва халқимиз мафкурасига катта таъсир кўрсатган.
Исломда калом илми шаклланган ва у ислом илоҳиётининг ўзига хос фалсафий таълимотидир. У диний ақидаларни асослаб беришда Қуръонга таянади ва Аллоҳнинг ҳақлиги, уни оламнинг яратувчиси эканлиги, олам ва инсоннинг Аллоҳ томонидан яратилгани ва одамзоднинг Танги олдида масъул эканлиги таъкидланади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом вафтоларидан буён ўтган асрлар давомида Исломда турли мазҳаблар ва оқимлар шаклланди, калом билан ёнма-ён маънавий жараёнлар силсиласида машшоиюнлар ва таббиюнларнинг (Арсту фалсафаси ва табиатни ўрганишга аҳд қилганларнинг) фалсафий қарашалри ҳам намоён бўлди.
VIII – XIII асрларда Марказий Осиёда ижтимоий-фалсафий фикрлар ўз тараққиётининг гуллаб яшнаган даврини кечирди. Бу жараёнга Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги илмий, фалсафий, ижтимоий-сиёсий, диний таълимотлар ҳам катта таъсир кўрсатди. Умуман олганда ўша даврларда Марказий Осиё, Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги ижтимоий-фалсафий фикрлар бир-бири билан боғланган яхлит жараён сифатида ривожланди. Унда қадарийлар, муржийлар, мўътазила ва Каломдан иборат рационалистик ва инсонпарварлик йўналишдаги диний-фалсафий оқимлар, тасаввуфнинг орифлик таълимоти тарафдорлари, “соф араб-мусулмон фалсафаси” – машшоийунлар (Киндий, Яҳъё ибн Ади, Насриддин Тусий, Ибн Бажжа, Ибн Туфайл, Ибн Рушд), Демкоритнинг эмпирик табиатшунослик фалсафаси йўналишидаги табиийунлар (Жобир, Эроншаҳрий, Розий, Беруний, Абу-л-Баракот), амалий, сиёсат, давлат ва ахлоқ фалсафаси (Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ал-Хирожий, Мавардий, Форобий, Ибн Мискавайх, Ибн Сино, Кайковус, Низом ул-Мулк, Насриддин Тусий, Саъдий, Ҳофиз), мантиқшунослик ва ҳозирги семантик мантқ фалсафаси йўналишидаги фалсафа (Матта ибн Юнус, Юханна бинни Хайлон, Форобий, Абу Сулаймон мантиқий ас-Сижжистоний, Ибн Сино, Насриддин Тусий, хуруфийлар, Мир Саид Шариф Журжоний), фан, фалсафий ва диний таълимотларни қиёсий ўрганувчилар (Ибн ан-Надим, Абу Абдуллоҳ Котиб Хоразмий, Абдулкарим аш-Шаҳарастоноий, Баҳақий, Ибн Халликон, Ибн аби Усайбиъа, ал-Форисий ал-Фаҳрий) каби оқимлар таъсири катта бўлди.
Ислом тарқалиб, мустаҳкамланган VII-VIII асрдарда мусулмон маданияти асосан Қуръонни ёд олиш, ўрганш, шарҳлаш,уни воъизлик, ҳотиблик орқали тарғиб ва ташвиқ этиш, Муҳаммад салАллоҳу алайҳа васалламнинг ҳаёти ва хатти-ҳарактлари, энг муҳим кўрсатмалари тўғрисидаги Ҳадисарнин тўплаш, системалаштириш, шарҳлаш, уларнинг ишончли (саҳиҳ) иснодларини топиш, тарихлар (Ибн Ҳишом, Ибн Исҳоқ, Ибн Саъд, Ал-Воқидий Сира ва Тарихлари) ўқиш етакчи бўлган, тавсирлаш тузишга киришилган. Мадина, Куфа, Басра, Дамашқ, Бағдод ва бошқа шаҳарларда дастлабки мусулмончилик диний-маданий ва меъморчилик обидалари (Байтул-Ҳикма, пайғамбар қабри, Каъба ибодатхонасини – яъни Байтуллоҳни таъмирлаш, масжид, мақбаралар, шаҳидлар қўйиладиган муқаддас жойлар) вужудга кела бошлади.
Куфа ва Басрада араб тили наҳви ва сарфи мактаблари, мусулмончилик жамоасининг маданий ҳаёти, ақидалари, маросим ва талабларини ўрганиш кенг ривожлана бошлаган эди. Таҳорат, тавоф қилишнинг, ҳажга боришнинг сон-саноқсиз тартиблари, кийим-кечак, шахсий, оилавий ҳаёт жамоатчилик ўртасида ўзини тутиш, давлат арконлари, маъмурлар билан муносабатлар, раъийятнинг бурч ва мажбуриятларини ипидан-игнасигача баён қилиш, рўза, закот қоидалари, маъракаларни ўтказиш тартиботлари ишлаб чиқилди.
Ислом динининг фалсафий ғоялари ривожланишига Шарқ халқларининг исломдан олдинги ижтимоий-фалсафий қарашлари ҳам таъсир этди.
IX-X асрларда эса имомлар Абу Ҳанифа, Ибн Анас, Абу Юсуф, Муҳаммад аш-Шайбон, Шофеъий, Ибн Ҳанбаллар мужтаҳидлик кўрсатиб тўрт мазҳабларни туздилар. Имомлар Ибн Можжа, Абу Довуд, Абу Иса ат-Термизий, Исмоил Бухорий, Насаъий ва бошқа мўътабар сиймолар пайғамбар ҳадисларини йиғиб, системалаштириб, уларнинг иснодларини, саҳиҳларини аниқлаб, илмий тадқиқ қилдилар. Айни пайтда Табарий, Саъолибий, Фаҳриддин Розий, Замахшарий, Байзовий, Абдурахмон ал-Ижжий ва бошқалар Қуръон тафсирчилигини санъат даражасига кўтардилар. Мусулмон маданиятининг энг муҳим қисми – диний қавмлар, мазҳаб ва оқимларни, турли мафкуравий-ғоявий таълимотларни қиёсий ўрганишда Ибн Ан-Нодим, Хоразмий, ал-Воситий Фарғоний, Абу-л-Ҳасан ал-Ашъарий, Бағдодий, Беруний, Ибн Ҳазм, Муҳаммад ал-Шаҳаристоний, Муҳаммад аш-Шахризурий, Муҳаммад ал-Фаҳрий ва бошқалар асосли илмий-назарий натижаларга эришдилар.
Бундан ташқари, Абу-л-Ҳасан ал-Ашъарий, Абу Мансур Мотуридий Самарқандий, Боқиллоний, Абу Ҳомид ал-Ғаззолий, Фахриддин Розий, Абдурахмон ал-Ижжий, Саъдуддин Тафтазоний, Абу Ҳафс-Умар ан-Насафий ва бошқа қатор ақоидлар исломнинг илоҳиёт фалсафасини – Каломни ишлаб чиқиб, шариат ақидавий – дунёқараш асосига, шарт-шароит, тараққиёт суръатларига мослаша оладиган йўналиш бердилар. Бу эса Ислом, Калом “ҳукумронлик қилган” ўрта аср мусулмон маданияти, маънавий ҳаёти, айниқса диний мафкураси ўз даври учун мисли кўрилмаган ғоя ва қарашлар, эътиқодларнинг тенг мавқеълиги (мафкуравий плюрализм), эътиқодий бағри кенглик ва сабр-тоқатлилик, ҳурфикрлиликни туғдирди. Шу эътиқодий бағри кенглик туфайли ал-Наззом, Жоҳиз, Абу-ал-Аъло ал-Мааррийларнинг ўз эътирофларига кўра, мусулмону-ғабр, несторию-яҳудий, буддачию-маниҳейлар бир мажлисда, бир дастурхон атрофида еб-ичиб, қаттиқ мунозара қилиб, ҳақиқатни аниқлашда маърифатли баҳс-мунозаралар олиб бора олганлар.
Мана шундай жиддий методологик ва мафкуравий қамровлилик туфайли мусулмон фалсафасининг диний компонентида ҳам дунёвий-рационалистик ва инсонпарварлик майллари кучайди, умумбашарий аҳамият касб эта бошлади. Ислом Каломи яҳудий ва насаро динлари, жаҳон диний-фалсафий фикри, маданияти, маънавий ҳаётига, Ғарбий Европа илоҳиёт фалсафаси тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Хусусан, Абу Мансур Мотуридий ас-Самарқандий, Абу-л-Ҳасан ал-Ашъарий, Абу-л-Қоҳир ал-Бағдодий, Абу Хомид ал-Ғаззолийлар Буюк Альберт, Фома Аквинский, Уильям Оккам ва бошқалар учун мўътабар маънавий устозлар саналган. Умуман, рационализм ва инсонпарварлик майлларининг қайтадан жонланишига, Уйғониш даврининг асосий ғоялари бўлиб қолишларга туртки берганлар.
Марказий Осиё – цивилизациянинг қадимги ўчоқлардан бири. VIII-IX асрларда Марказий Осиё араб халифалиги таркибига кирган. Бу даврда халифалик марказлари – Бағдод ва Дамашқда маданият ва фан равнақ топди.
Халифалар ал-Мансур (754-776), Хорун ар-Рашид (786-809), Маъмун (813-833) хукмронлиги даврида ҳинд ва юнон адабиётларининг таржималарига кизикиш айниқса кучайди, Аристотель, Гален, Гиппократ, Архимед, Евклид каби юнон файласуфларининг илмий мероси ўрганилди. IX аср бошида Бағдодда «Дор ул ҳикмат» - «Билим уйи» ташкил этилди. Бу даргоҳда халифаликнинг турли шаҳарларидан таклиф қилинган олимлар астрономия, тиббиёт, тарих, география, кимё, фалсафа ва бошка фанларни синчиклаб ўргандилар.
Бу даврда ал-Хоразмий, Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, ва бошқа буюк алломалар яшаб ижод қилдилар. Улар яратган асарлар аҳамиятига кўра ўша даврни Марказий Осиё уйғониш даври деб номлаш мумкин. Уйғониш даври фани ва маданиятининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
биринчидан, барча одамларни маърифатли килишга интилиш, бу йўлда ўтмиш меросидан ва қўшни мамлакатларнинг фан, маданият ютукларидан фойдаланиш, табиий-фалсафий ва ижтимоий фанларни ривожлантириш;
иккинчидан, табиатни ўрганиш, табиий-илмий билимларни оқилоналикка таяниб ривожлантириш, ақлнинг кучига ишониш, асосий эътиборни ҳақиқатни билишга қаратиш, ҳақиқатни инсон билимининг негизи деб билиш;
учинчидан, инсога хос табиий, бадиий, маънавий фазилатларни юксалтириш, инсонпарварликни улуғлаш, баркамол авлодни тарбиялашда олий маънавий қонунларга риоя қилиш;
тўртинчидан, универсализм – борлиқ ва ижтимоий ҳаётнинг барча муаммоларига қизиқиш, бу давр маданиятининг муҳим жиҳатларидир.
Шарқ фалсафий тафаккурининг йирик намоёдалри орасида Маркизий Осиёлик машҳур файласуф, қомусчи-олим, Яқин ва Ўрта Шарқда аристоотелизм асосчиларидан бири Форобий, буюк файласуф ва табиб Ибн Сино, табиий-илмий йўналишда ўз асарлари билан танилган Абу Раҳон Беруний ва бошқалар бор. Ўрта аср Шарқ фалсафсининг намоёндалари қарашларига умумий баҳо бериб, шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жизки, улар ўз дунёқарашларида пантеистик тамойилдан келиб чиқиб, тангри ва борлиқ бир-бирига зид, бир-бирини инкор этувчи нарсалар эмас, аксинча, улар бир бутун ҳолда мавжудотни ташкил этади. Абадийлик тангрига ҳам, моддийликка ҳам хосдир.

Download 96,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish