Қадимги Хитой фалсафаси. Қадимги Хитойда фан ва маданият ўзига хос шаклда ривожланган. Эрамиздан аввалги икки мингинчи йилнинг ўрталарига келиб, Юань-инь давлатида муайян хўжалик шакли юзага келган. Эрамиздан аввалги XII асрда эса, урушлар натижасида давлат Чжоу қабиласининг қўлига ўтган. Бу ҳокимият эрамиздан аввалги III асргача давом этган. Бу вақтда диний мифологик дунёқараш мулоҳазаронлик қилган. У олам ва табиатнинг пайдо бўлишини ўзига хос тарзда тушунтирган ва дунёвий билимлар ривожига ўз таъсирини ўтказган.
Бундай руҳдаги фалсафий Ғоялар айниқса қадимги Хитой донишманди Конфуций (551-479) ижодида яққол акс этган. Унинг «Ҳикматлари», яъни афоризмлари жуда машҳур. Конфуций таълимотида умуминсоний қадриятларнинг хитой халқи турмуш тарзида ўзига хос тарзда намоён бўлиши, бу халққа хос маънавий мезонлар акс этган. Бу таълимот бир неча асрлар давомида ушбу ҳудудда миллий Ғоялар мажмуи, миллатнинг мафкураси сифатида одамларнинг маънавий онги ва қиёфаси шаклланишига таъсир кўрсатган. у ҳозирги Хитойда ҳам ўзининг муайян аҳамиятини сақлаб қолган.
Конфуций фикрича, оламни осмон бошқаради. Осмон иродаси — тақдирдир. Биз яшаб турган олам, ундаги тартиб осмон мулоҳазадори томонидан юборилган. Жамият ҳаётидаги тартибга қаттиқ амал қилиш талаб этилади. Тартиб, Конфуций нуқтаи назарига кўра, илоҳий мазмунга эга ва унинг моҳиятини «Ли» тушунчаси белгилайди. у, яъни тартиб дунёнинг моҳиятини акс эттиради. Бинобарин, жамиятдаги барча ҳаракатлар унга биноан амалга ошиши лозим. Тартиб — инсоният жамоасининг энг олий ҳаётий қадриятларидан биридир. Конфуцийнинг таъкидлашича, шахс фақат ўзи учун эмас балки жамият учун ҳам яшаши керак. Конфунций таълимотида инсоннинг ҳаётдаги ижтимоий ўрни ниҳоятда улуғ, у ўзига раво кўрмаган нарсани бошқаларга ҳам раво кўрмаслиги, ўзига раво кўрган нарсани бошқаларига ҳам раво кўриши лозим.
Конфуцийнинг қарашлари кейинчалик жаҳон фалсафасида ахлоқий тамойиллар ривожида, адолат, биродарлик, эркинлик Ғоялари такомилида муҳим ўрин тутган. Бу таълимот Хитойда икки минг йил давомида давлат дини даражасига кўтарилган ва халқ ҳаётида муҳим аҳамият касб этган.
Қадимги Хитойнинг кўзга кўринган файласуфларидан бири Лао-Цзидир (VI-V асрлар). Дао сўзининг маъноси йўл, таълимот, қонун деган маънони англатади. Унинг таълимотига кўра, олам, жамият ва инсон ҳаёти Дао қонунига бўйсунмоқи лозим. Даосизм таълимоти ана шу тариқа шаклланган. Дао қонуни — табиатнинг яшаш қонунидир, ундаги ранг-баранглик кураши ва уйғунлиги абадийлигининг эътироф этилишидир. Бу қонунга кўра, оламнинг асосини ташкил этувчи «Ци», яъни бешта унсур — олов, сув, ҳаво, ер ва ёғоч ёки металл оламдаги барча жисмлар асосини ташкил этади ҳамда уларнинг юзага келишини таъминлайди. Лао-Цзининг таъкидлашича, оламда ҳеч бир нарса доимий ва ўзгармас, ҳаракатсиз ҳолда бўлиши мумкин эмас. Лао Цзи – “кичик қария” маъносини беради. Афсоналарга кўра, Лао Цзи она қорнидан чол қиёфасида туғилган экан.
Даосизмга биноан, дунёдаги ҳамма нарса бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туради. Қарама-қарши кучлар ўртасидаги кураш, яъни Инь ва Янъ орасидаги муносабат — бизни ўраб турган оламни ҳаракатга келтирувчи кучлар манбаидир. Инь ва Янь ўртасидаги кураш даони англатади. Одамзод бу кураш жараёнида доимо яхшилик томонида туриши, ўзини қуршаб турган табиат ва атрофдаги оламга меҳр кўрсатиши лозим. Бўлмаса, Дао қонуни бузилади ва бундай жойда бахтсизлик, фожиа юз беради. Лао-Цзи бу ўринда экологик фалокатни назарда тутган. «Кишилар Дао қонунини бузмасликлари керак, акс ҳолда табиат улардан албатта ўч олади», деган эди Лао-Цзи. Буни экологик фалокатлар авж олиб бораётган бугунги кун воқелиги ҳам тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |