2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: Шарқ фалсафаси



Download 96,25 Kb.
bet8/19
Sana25.03.2022
Hajmi96,25 Kb.
#510354
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
2-мавзу 2020

Абу Али ибн Сино (980-1037). Ўрта Осиёнинг машҳур қомусий алломаси ва файласуфидир. Бухоролик Ибн Сино (Авиценна) 300 дан ортиқ асар муаллифидир. Уларнинг орасида “Тиб қонунлари”, “Билим китоби”, “Донишнома”, “Шифо китоби”, Табиат дурдоналари” кенг довруққозонган. Борлиқни талқин этишда Ибн Сино Форобий изидан бориб, уни “вужуди вожиб” ва “вужуди мумкин”дан иборат, деб эътироф этади. “Вужуди вожиб” биринчи сабаб вазифасини бажаради. “Вужуди мумкин” эса унинг оқибатидир. Яратилиши доимий бўлганлиги учун яратилган “вужуди мумкин” ҳам абадийдир.Олимнинг сабабиятга оид мулоҳазалари эътиборга моликдир. Унга кўра, сабаблар моддий (муайян ҳолатни келтириб чиқарувчи сабаб), фаол (муайян ҳолатни ўзгартирувчи сабаб), шаклий (турли хил қувватлар билан боғланган сабаб) ва тугалловчи (барча сабаларнинг пировард мақсади) сабалардан иборатдир. Ибн Сино Закариё ар-Розий ва Беруний каби жаҳон фалсафий тафаккур тарихида биринчилардан бўлиб кузатув ва тажрибага муҳим эътибор қаратди. Масалан, аллома улар кўмагида хастанинг ҳолати, келажакда кутилаёьган кайфияти, дори-дармонлар таркиби, инсон ва атроф-муҳит ўзаро муносабати муаммоларини ҳал этишга уринди.
Ибн Сино меросининг тахлили унинг илмий қизиқишлари доираси бениҳоят кенг, у том маънода қомусий билимлар эгаси бўлганидан далолат беради. Ибн Сино фанларнинг уларни тадқиқот объектларига кўра ажратишга асосланган таснифини таклиф қилган.
Ибн Сино табиат азалий ва абадийдир, унинг қонунлари ўз-ўзидан ўзгармайди ва инсон уларни англаб етишга қодир, жон тана фаолияти билан белгиланади ва унинг индивидуал умрбоқийлиги мумкин эмас, деган фикрни илгари сурган.
Ўша даврда у шуғулланмаган фаннинг ўзи бўлмаган. Тиббиёт билан бир қаторда, Ибн Сино фалсафа, хусусан билиш назариясини ҳам фаол тадқиқ этган.
Ибн Сино моддий дунё предметларини сезгилар манбаи деб ҳисоблаб, уларнинг объектив табиатини ташқи моддий дунё инъикоси сифатида ёритади.
Аллома сезгиларни ва туйғуларнинг барча шаклларини ўрганиб, уларнинг физиологик асосларини, яъни мия тузилишида сезги марказларининг жойлашувини тушунтиришга ҳаракат қилди. Мияни акс эттириш фаолиятининг бош аппарати деб талқин қилиб, Ибн Сино ҳиссий билиш шаклини мия билан боғлади ва уни идрок этиш ва сезиш асоси деб эътироф этди.
Энди Шарқ мутаффакирларининг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий таълимотларига қисқача тўхталамиз.
Форобий ўрта аср шароитида мутафаккирларидан биринчи бўлиб инсоннинг моҳияти ва инсон жамияти ҳақидаги бир бутун таълимотни ишлаб чиқди. Форобий ўрта асрда маълум бўлган илмларни бирма-бир санаб ўтар экан, ижтимоий масалалр ҳақидаги илмларни алоҳида ажратиб кўрсатади. Унинг бу хизмати жаҳон илмий адабиётида ҳамма томонидан қабул қилинган. Форобий ўз асарларида сезиларли даражада бир қатор масалаларни ёритиб берган:

  1. Ижтимоий фанларнинг мавзу ва вазифалари.

  2. Ижтимоий бирлашмаларнинг келиб чиқиши, таркиби ва кўринишлари.

  3. Шаҳар-давлат, унинг вазифалари ва бошқарув шакллари.

  4. Жамиятда инсоннинг ўрни ва мажбурияти, таълим-тарбия масалалари.

  5. Давлат уюшмасининг вазифалари ва пировард мақсади, умумий бахт-саодатга эришишнинг йўллари ва воситалари.

Ижтимоий ҳаёт ҳақидаги фанлар жумласига Форобий шаҳар-давлат ёки сиёсий фанни (ал-маданийя), ҳуқуқшунослик (фиқҳ) ва мусулмон илоҳиётини (калом) киритди. Ахлоқ ва таълим-тарбия ҳақидаги фан (педагогика) сиёсий фанларнинг бир қисмини ташкил этиб, умумий бахт-саодатга эришиш йўлларини кўрсатиб бериши лозим. Ахлоқ фани (этика) – бу жамият аъзоларининг ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги билим бўлса, сиёсий фан – умуман барча жамият аъзоларининг феъл-атвори ва ҳатти-ҳаракатларини бошқариш ҳақидаги билимдир. Форобий фикрича, давлатни бошқариш икки хил бўлади: давлат аҳолисини ҳақиқий ёки хаёлий бахт-саодатга етаклаб олиб борувчи.
Кишиларнинг жамиятга бирлашиши урушлар ва куч ишлатиш натижасида ҳамда одамларнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга бўлган интилишлари туфайли келиб чиқади. У кишиларнинг мавжудлиги ва камолот топиши учун зарурдир. Жамият турли халқлардан ташкил топади. Халқларнинг ўзига хос феъл-атворлари ва хислатларини Форобий у ёки бу халқ яшаётган жўғрофий шароит хусусиятлари билан боғлиқ равишда тушунтиради. Форобий шаҳар-давлатларни фозил ёки орзудаги ва жоҳилга бўлади. Орзудагиси – бу шундай шаҳарки, у аҳолисининг ўзаро ҳамкорлиги асосида мавжуддир. Шаҳар-давлатнинг ички ва ташқи вазифалари бор. Ташқи вазифаси – бу шаҳар мудофаасини ташкил қилиш ва уни ташқи ҳужумлардан сақлаш. Ички вазифаси – унинг аҳолисининг бахт-саодатини таъминлаш. Форобий бошқарувнинг уч шаклини кўрсатиб ўтади: якка ҳокимлик, оз сонли кишилар гуруҳининг бошқаруви, халқ томонидан сайланган энг лойиқ шахснинг ҳокимияти. Бунда Форобий учун ҳал қилувчи нарса, бошқарув шаклларининг ўзигина эмас, балки унинг соғлом ақлга тўғри келиши ёки келмаслигидир.
Камолотнинг юқори чўққисига эришган жамиятларда касб-ҳунарни озодона танлаш имконияти бор. Бу ерда яккаҳокимлик йўқ бўлиб, ҳақиқий озодлик ва тенгҳуқуқлик мулоҳазаронлик қилади. Бундай шаҳарларнинг аҳолиси ўз бошлиғини сайлайди, аммо уни ҳар қачон ҳокимиятдан маҳрум қилиши ҳам мумкин. Бундай шаҳарларнинг бошлиқлари ўз фаолиятларида адолатлилик, тенг ҳуқуқлик ва умумий фаровонлик қоидасидан келиб чиқадилар. Бошлиқ – бу ўзига хос муаллим бўлиб, ўз ўқувчиларини билим олишга ва бахт-саодатга эришиш йўлларини ўзлаштиришга ўргатади. Аммо барча талабларни бир кишида мужассамлаштириш қийин, шунинг учун гуруҳ томонидан бўладиган бошқарувни ташкил этиш мумкин. Бундай ҳолатда жамиятнинг ҳар бир аъзоси ушбу хусусиятлардан бирортасини мужассамлаштирмоғи лозим бўлади.
Давлат ва жамиятнинг пировард мақсади бўлган умумий бахт-саодатга эришиш муаммоси Форобий таълимотида муҳим ўрин тутади. Бунга йўл – илм-фан ва таълим-тарбиядир. Ҳақиқий бахт-саодатга билимларни эгаллаш йўли воситасида эришилади. Ҳақиқий бахтга шундагина эришиладики, қачонки, ҳар кандай ёмонлик бартараф қилиниб, кишининг руҳи ва ақли ўзининг моҳиятларини ва барча хайрли, эзгу ишларни билишда энг юқори савияга эришиб-абадийликка даҳлдор бўлган дунёвий ақл билан қўшилиб кетса. Инсон ўлади, аммо унинг ҳаёти давомида эришган бахти маънавий кўтаринки ҳодиса бўлиб, завол топмайди, балки ундан кейин сақланиб қолиб, инсониятга хизмат қилиши мумкин.

Download 96,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish