2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: Шарқ фалсафаси



Download 96,25 Kb.
bet9/19
Sana25.03.2022
Hajmi96,25 Kb.
#510354
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
2-мавзу 2020

Абу Али Ибн Синонинг илмий-фалсафий қарашлари қанчалик хилма-хил мазуларга қаратилган бўлмасин, уларнинг ичида ахлоқ муаммоларига оид асарлари сони жиҳатдан нисбатан кам бўлишига қарамай, ахлоқ масалаларига оид фикрларини биз унинг “Шифо топиш китоби” ҳамда Ал-Бирр ва-л-исм” (“Мўминлик ва гуноҳ”) рисолаларида кўришимиз мумкин. Шу билан бирга Ибн Синонинг ахлоқий қарашлари кичик ҳажмли “Илм ал-ахлоқ” (“Ахлоқ ҳақидаги фан”) ёки “Рисала-фи-л-ахлақ” (“Ахлоқ ҳақидаги рисола”) номли асаралрида озми кўпми ўз ифодасини топгандир.
Ибн Синонинг ахлоққа оид рисоласининг мазмун ва моҳиятини кўриб чиқар эканмиз, унда асосан иккитиа муҳим ахлоқий масала, яъни биринчиси, фазилат ва иллат ҳамда уларнинг турли кўринишлари, иккинчиси эса ахлоқнинг мақсадлари тадқиқ этилганини кўришимиз мумкин.
Ибн Синонинг аҳлоқий таълимотига кўра фазилат ва иллатларнинг мутлақ кўпчилиги ташқи муҳит таъсирида орттирилган бўлиб, тарбия, малака, одат ва тажриба билан узвий боғлиқдир. Шу билан бирга, унинг айтишича одоб-аҳлоқ икки йўл билан:одатланиш ва фикрлаш йўли орқали шаклланади. У шундай деб ёзади: “ Мазкур масаланинг моҳияти шундаки, барчага маълумки, инсониятга табитан шундай куч инъом этилганки, унга таяниб у яхши ва ёмон ишларга қўл уради. Хулқ-атворнинг ҳаммаси яхши. Ёмон хулқ эса орттирилган бўлиб, яхши ишлар қўлидан келадиган инсон, ярамас ишларга қўл уради (гарчанд ёмонлик унга табиатан берилмаган бўлса-да). Аммо қачонки унинг руҳи шундай хулқ билан туташганда, қайсики ўзининг истагига кўра қарама-қарши хулққа ўтиши мумкин, унда инсон яхши хулқи одобга эришади. Оқибатда инсон ўзига хос бўлмаган феъл-атворга эга бўлиб, унинг руҳи ва феъл-атвори ўзаро туташиб, бора-бора одатга айланади. Одат деганда, мен бир нарсанинг узоқ вақт давомида қисқа оралиқ билан қайта-қайта такрорланишини тушунаман.
Ибн Сино, ахлоқий муаммоларни тадқиқ қилар экан, фазилатлар асосан орзу, истаклар, хоҳишлар, ирода шунингдек, ижтимоий тузум ва хукмдорларнинг ўз фуқароларига нисбатан муносабатлари билан боғлиқлигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Шу сабабли одоб қоидаларининг хусусиятларини таъкидлар экан, у “санъат” ва фазилат ўртасидаги ўхшаш томонларини қиёслайди. Унинг таъкидлашича, яхши фазилатлар фазилатли ҳаракат билан чамбарчас боғлиқдир, бошқача айтганда ҳатти-ҳаракат – бу нафақат ташқи воқелик, балки ички руҳий вазият ҳамдир (хайа нафсия). “Чиройли хулқ худди шундай ёмон хулқ ҳам айнан одатлардан келиб чиқади. Бинобарин, агар биз ёмон ҳатти- ҳаракатларга одатланган бўлсак, шу одатларимиз туфайли ёмон хулққа эга бўламиз (хулқ кабих), аксинча яхши ҳатти-ҳаракатларга одатланган бўлсак, яхши одатларимиз туфайли яхши хулққа эга бўламиз (хулқ жамил). Бу ҳолатни одамларнинг касб-корида ҳам кузатиш мумкин. Масалан, савдо-сотиқ санъатини одамлар фақатгина тажрибали савдогар бўлганидан кейингина ўзлаштиради. Шу каби, агар инсон қобилиятсиз савдогарга таҳлид қилса, ундан ҳеч қачон тажрибали савдогар чиқмайди. Бунинг исботи сифатида ўз халқига эзгулик улашувчи буюк сиёсий арбобларни ва доно хукумдорларни мисол келтириш мумкин шу билан бирга, ёмон сиёсий арбоблар ва босқинчи хукмдорлар эса ўз халқини ёмонликка айлантиради ва ваҳшийликка чорлайди ...”.
Ибн Сино ўзининг ахлоқ тўғрисидаги фикрларида ахлоқий фазилатларни улуғлади ва ахлоқий иллатларни, ёмонликни кескин қоралади. Хусусан, у инсоннинг кундалик амалий ишларидаги энг зарурий ахлоқий муносабатларга, камтарлик, иззат-ҳурмат, жасурлик, тўғрилик, софдиллик каби хулқий қоидаларга алоҳида эътибор берди.
Беруний Форобий ва Ибн Сино каби на фақат табиий-илмий ва фалсафий соҳаларида янгидан-янги илмий йўналишларга асос солган тадқиқотчи, балки ўз даври учун аҳамиятли бўлган ижтимоий-сиёсий ва маънавий-ахлоқий таълимотлари билан ҳам танилган қомусий мутаффакирдир.
Беруний фикрича одамларнинг бир-бирлари билан бирлашиши, жамият пайдо бўлишининг сабаби инсон зотининг ортиқча жисмоний куч ва қудратга эга эмаслигидандир. Инсон ўзини ҳимоя қиладиган ва эҳтиёжларини қондира оладиган нарсага доимо зарурат ҳис қилади. Айнан шу зарурат кишиларни бирлашишга даъват этади. Инсоний эҳтиёжлар кўп ва хилма-хилдир. Уларни катта жамоаар орқали амлга ошириш мумкин. Илм фан соҳаларининг вужудга келиши жамиятнинг ривожланишини тезлатади.
Берунийда ижтимоий утопик қарашлар ҳам ривож топган. Унинг идеалига кўра, жамиятни бошқариш амалдорлардан ўз ҳузур-ҳаловатидан аниқ муддат мобайнида маҳрум бўлиш, зўравонлардан беҳузур бўлганларнинг ҳуқуқини тиклаш, гуноҳкорларни эса жазолашдан иборат бўлмоғи лозим. Одил ҳукумдорнинг асосий вазифаси юқори ва қуйи табақа вакиллари ўртасида адолат ўрнатиш, кучли ва ожизлар ўртасидаги тенгликни барқарор этишдан иборатдир. Тенглик ҳукумрон жойда қайғу-алам, очофатлик ўз-ўзидан барҳам топади.
Берунийнинг ахлоқ-одобга оид ғоялари беҳад даражада мазмунлидир. Инсоннинг ахлоқий қиёфаси жамиятда, бошқалар таъсирида шаклланади. Инсон ташқи қиёфасининг шаклланишида табиат фаол қатнашган, уни ўзгартириш имкони йўқ. Хулқ-атворини ўзгартириш инсоннинг ўз қўлида. Фазилатларни ёмондан яхшига айлантиришнинг имкониятлари чексиздир. Бунинг учун ҳар бир инсон ўз хулқи-атвори, ҳис-туйғулари устидан ҳукумрон бўлмоғи, руҳини тарбиялаб бориши, уни ахлоқий жарроҳлик воситасида даволаб туриши лозим. Шунда у ўзининг тубан хислатларидан озод бўлиб,юксак ахлоқий фазилатлар соҳибига айланади.

Download 96,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish